| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Ҳизб ут-Таҳрир-муборак Фаластин заминидан Фаластин режимига очиқ хат

Ҳизб ут-Таҳрир-муборак Фаластин заминидан Фаластин режимига очиқ хат

By htadmin
29.11.2016
1718
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир-муборак Фаластин заминидан Фаластин режимига очиқ хат

Фарзандларимиздан қўлингни торт!

Таълим-тарбия вазири «Таълим дастурини ўзгартириш тўғрисида Фаластин ҳукумати ва раҳбариятига ўтказилаётган барча хорижий босимлар ҳеч қачон таъсир кўрсатмайди ҳамда таълим йўналишини издан чиқаришга бўлган барча уринишлар албатта муваффақиятсизликка юз тутади» дея, Америка ва яҳудийлар томонидан ўтказилаётган босимларни рад этувчи ўзининг баланд парвоз гапларини кўп такрорлаётган эди. Унинг бу сўзлари Жон Керрининг сўзларига раддия сифатида айтилганди. Маълумки, Жон Керри 2015 йил декабрда ҳозирги таълим дастури зўравонлик, нафрат уруғини экади ҳамда яҳудийлар давлати ва унинг хавфсизлигига зарар етказади, деган нарсани баҳона қилиб, Фаластин таълим дастурини тубдан ўзгартиришга чақирган. Ҳайрон қоларли жойи шундаки, сизлар ўз оғзингиз билан айтган мана шу гапларингиздан бир зумда воз кечиб, итоатгўйлик билан хорлик ва ён беришга ўтдингиз. Ҳали бир йил тўлмасидан, биз сизларнинг АҚШ маъмуриятига тиз чўккан ҳолда таълим дастурига ўзгартишлар киритганингизга гувоҳ бўлиб турибмиз. Сизларга эски таълим дастурида – биз сизга бу ҳақда 2004 йили мактуб ёзгандик – қилган гуноҳларингиз кифоя қилмабди. Афтидан, хўжайинларингиз унда динимиз ва қадриятларимиздан бир озгина нарсани топиб олишган кўринади. Натижада сизлар Ислом душманлари таълим дастурига мос равишда бузиб-чатиб вайрон қилишга киришдингиз. Зеро, бу душманлар Исломни нафақат мусулмонлар ҳаётидан, балки ақл ва қалблардан ҳам узоқлаштиришни исташади.

وَدَّ كَثِيرٌ مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يَرُدُّونَكُم مِّن بَعْدِ إِيمَانِكُمْ كُفَّارًا حَسَدًا مِّنْ عِندِ أَنفُسِهِم مِّن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْحَقُّ

«Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, имонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди»    [Бақара 109]

Сизнинг бу янги таълим дастурингизга бир бор назар ташлаган киши, унинг бошидан охиригача жиноятга лиқ тўлалигига гувоҳ бўлади. Дастурдаги ўзгаришларда илмонийлик кенг тарғиб қилиниб, фарзандларимиздан исломий ақидани узоқлаштиришга, исломий тушунчаларни йўқ қилишга эътибор қаратилган, мусулмонларни битта Умматга айлантирувчи Ислом биродарлигидан кўз юмилган, Исломни бошқа динлар билан тенглаштиришга қаттиқ ҳаракат қилинган.

Дарҳақиқат, бу ўзгартиришда Исломни насронийлик билан, яъни тавҳид динини куфр ва учлик дини билан тенглаштиришга зўр берилган. Ваҳоланки, Аллоҳ Таоло бундай демоқда:

لَّقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّـهَ ثَالِثُ ثَلَاثَةٍ ۘ وَمَا مِنْ إِلَـٰهٍ إِلَّا إِلَـٰهٌ وَاحِدٌ ۚ وَإِن لَّمْ يَنتَهُوا عَمَّا يَقُولُونَ لَيَمَسَّنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

«Аллоҳ – учтанинг биридир», деган кимсалар аниқ кофир бўладилар, чунки ягона илоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқ, агар айтаётган гапларидан тўхтамасалар, албатта улардан кофирларни аламли азоб ушлайди»    [Моида 73]

Мусулмон одам учинчи синф ўқувчисидан черков расмини чизиб-бўяшни талаб қиладими?! Сизлар адабиётларингизда масжиддан кўра кўпроқ черковлар ҳақида гапиргансиз. Кейин эса бундан ҳам ёмони, яъни адабиётингизда масжидга кетаётган болакай сурати билан черковга кетаётган қизча суратини тасвирлагансиз ва бу билан ёлғиз Аллоҳга сажда қилиш билан хочга чўқиниш ўртасини бирлаштиргансиз. (Учинчи синф ўқувчилари учун «миллий тарбия» адабиёти 92 саҳифа)! Ҳақ дин бўлмиш Ислом ибораси ҳаловатингизни ёки ғарблик авлиёларингиз ҳаловатини бузган кўринади, уни кафирун сураси шарҳидан ўчириб ташлабсиз. (Иккинчи синф ўқувчилари учун «исломий тарбия» адабиёти)! Аллоҳнинг «إنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أهْلِ الْكِتَابِ» «аҳли китоблардан иборат кофир бўлганлар», деган каломини аҳли китоблардан мурод яҳудийлар ва насронийлар, дея шарҳлашга тоқатингиз кўтармай, шарҳни ўчириб қўя қолибсиз. (Тўртинчи синф ўқувчилари учун «исломий тарбия» адабиёти)!

Қуръон тили араб тили, албатта. Аммо араб тили адабиётларингиздан бирортасида на оят қолибди, на ҳадис! Биринчи синф ўқувчилари учун «исломий тарбия» адабиётидан Китобнинг онаси бўлган фотиҳа сурасини ўчириб ташлабсиз, билмадик, бу сура иккинчи синфда бўладими-йўқми?! Таълим дастурларда улуғ фазилатлар ва гўзал ахлоқларни миллийлик билан, инсон ҳуқуқлари билан боғлабсиз, бу сифатларнинг Аллоҳ Субҳанаҳу каломи ва Росули САВ ҳадислари билан бўлган боғлиқлигини эса олиб ташлабсиз! Бу адабиётлардаги Холид ибн Валид ва Салоҳиддин Айюбий сингари Ислом қаҳрамонлари ҳам ғойиб бўлибди, яъни Холид ибн Валид заковати, Мўъта жанги ҳақида ҳикоя қилувчи «Қўмондон зукколиги» номли дарс ўрнига, «Сичқоннинг зукколиги» номли дарс киритибсиз. (Учинчи синф ўқувчилари учун «Араб тили» адабиёти)!

Ҳокимиятингизни ён бериш ва Фаластиннинг аксар қисмидан воз кечиш асосига қурганингиздан кейин, энди, ушбу заминни озод этиш ва қайта Уммати Муҳаммад САВ мулки бўлган аввалги хирожий исломий ерга айлантириш бурчини фарзандларимиз зеҳнидан ўчириб ташламоқчисиз. Бу таълим дастурингизда инглиз Сайкс билан француз Пико тикиб берган байроқни муқаддаслаштиргансиз. Сизнинг хаёлингиздан бошқа ердан топиб бўлмайдиган сохта мустақилликни байрам қиляпсиз, кейин фарзандларимизга шу ёлғон давлат тўғрисида сабоқ бериб, унинг борлигига пойтахти Қуддуси шарифни далил қиляпсиз, ваҳоланки, то яҳудийлар изн бермагунча у ерга ўзингиз ҳам бора олмайсиз-ку?! Унинг раҳбари ҳам яҳудийлар рухсатисиз бир қадам ҳам ташлолмайди, унинг хавфсизлик хизмати яҳудийларни ҳимоя қилиш учун Дайтоннинг сабоғини олган… Ҳатто у ерга сафар қилишингиз ҳам яҳудийларнинг кириш ва чиқишга оид муҳрисиз мумкин эмас… Хўш, фарзандларимиз ақллари ҳақида қандай ўйин қилишни, булғашни истаяпсиз?!

Булар таълим дастуридаги жиноятлар денгизидан бир томчи, холос. Ҳали унинг қолган қисмида фарзандларимизга қарши содир этган жиноятларингиз яна фош бўлади. Ғоят нафратланарли бу қилмишларингиз фақат таълим дастуридагина чекланиб қолмаган. Йўқ, сиз уларнинг кўламини кенгайтириб, нодастурий тадбирлар, деган ниқоб остида янада ёмон қилмишлар содир этдингиз, шу тадбирлар талаби асосида мактабларимизни банклардаги судхўрлик пуллари эвазига ҳамда кофирлар томонидан молиялаштирилувчи жамиятлар ва муассасалар ёрдами билан очдингиз… Бу кофирлар эса динимиздан ва қадриятларимиздан нафратланади, орамизга ўзининг бузуқлигу фасод уруғини экишга уринади… Охир бориб, бу шубҳали доиралар мактабларимизга бурун суқиб, у ерларга ўз демократияларини, илмонийликларини, таслим бўлиш ечимларини тиқиштирадиган бўлишди, эркак-аёл аралашувига чақирувчи тадбирлар ўтказиб, ўғил-қизларимиздаги ахлоқ, қадрият ва иффатни вайрон қилишга уринишди. Жамиятда шундай адабиётлар тарқатишдики, улар ҳатто эркак ўз аёлига айтишдан уяладиган ҳаёсизлик ва жинсий тегажоқликка тааллуқли сўзлар, расмлар ва изоҳлар билан тўлиб тошган.  Буларнинг ҳаммаси гўё жамиятимизни разолатга ботиб бўлган қилиб тасвирлашга қаратилган ҳамда ўғил-қизларимизга олдиларидаги ҳад-чегараларни бузиб ўтишга, фаҳш ишларни қилишга ўргатиш мақсад қилинган.

Кейин, сиз режимдагилар, мактаблардаги мана шундай қилмишлар билангина кифояланмадингиз. Балки ўғил-қиз аралаш бўлинадиган байрамлар ва ҳаёсиз ансанбллар учун ўқув юртларимиз эшикларини ланг очиб қўйиш билан фарзандларимизни бузишга астойдил киришдингиз. Яқинда мобил ширкати томонидан уюштирилган байрам эса, аралаш бўлиш ва ҳаёсизликдан ҳам ошиб тушди, чунки ундаги ансанбл бутпарастликни тараннум этувчи куфр қўшиқларини куйлади… Буларнинг барчасини молиявий қўллаб-қувватлов, деган даъво билан содир этяпсиз… Бу билан сиз гўё – биз ўғил-қизларингизни сотяпмиз, пул тўлайдиган топилса, бас, деб айтаётгандексиз!!

Эй Фаластин режимидаги ғафлатда қолган кимсалар!

Аллоҳнинг каломини эсланг:

وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًا مِّنَ الْجِنِّ وَالْإِنسِ ۖ لَهُمْ قُلُوبٌ لَّا يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لَّا يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لَّا يَسْمَعُونَ بِهَا ۚ أُولَـٰئِكَ كَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ ۚ أُولَـٰئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ

«Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганмиз, албатта, уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар, улар чорва-ҳайвонлар кабидирлар, йўқ, улар (ҳатто) чорвалардан ҳам баттардирлар, ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир»    [Аъроф 179]

Қиёмат шартлари ва омонатнинг зое кетиши шартларидан бири Фаластин масаласи ва фарзандлари тақдири сизга ўхшаган кимсалар қўлида қолишидир: Росулуллоҳ САВ

«فَإِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ»

«Қачон омонат зое кетса, қиёматни кутавер», дедилар. «Унинг зое кетиши қандай», деб сўрашди. Шунда ул зот

«إِذَا وُسِّدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ»

«Қачон иш нолойиқ кимсалар қўлида қолса, қиёматни кутавер», дедилар. (Имом Бухорий ривояти).

Лекин, билиб қўйинг, ушбу муборак заминда сизнинг бу қилмишларингизга қарши турган ва Росулуллоҳ САВ башорат қилган покиза сара эр кишилар бор:

«لاَ تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي قَائِمَةً بِأَمْرِ اللهِ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ أَوْ خَالَفَهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ ظَاهِرُونَ عَلَى النَّاسِ»

«Умматимдан бир тоифа Аллоҳнинг буйруғини бажаришда давом этади. Ёрдамсиз қўйганлар ҳам, қарши чиққанлар ҳам уларга зарар етказолмайди. Ҳатто Аллоҳнинг амри-нусрати келади. Улар инсонлардан ғолиб ҳолда бўладилар».(Имом Муслим ривояти). Ушбу эр кишиларининг исломий юртларда биродарлари бор бўлиб, улар Аллоҳнинг динини ер юзига ҳоким қилишга, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилмоқдалар, ушбу заминни яҳудийлар ифлослигидан поклаш ҳамда сизнинг коррупция ва зулмингиздан қутқариш сари исломий армияларимизни ҳаракатга келтиришга уринмоқдалар. Биз Аллоҳнинг ушбу ваъдасига чуқур инонамиз:

إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ*يَوْمَ لَا يَنفَعُ الظَّالِمِينَ مَعْذِرَتُهُمْ ۖ وَلَهُمُ اللَّعْنَةُ وَلَهُمْ سُوءُ الدَّارِ

«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз. У Кунда золим-кофир кимсаларга узр-баҳоналари фойда бермас ва уларга лаънат бўлур, уларга энг ёмон жой – дўзах бўлур»    [Ғофир 51-52]

Шубҳасиз, фарзандларимиз куч-қудрат руҳини пайдо қиладиган ҳақиқий кишиларга муҳтож, Ислом қадриятларини ўз ичига олган ва дину ақидалари шаънини кўтарадиган, ҳаётнинг ҳамма соҳасида илму маърифат берадиган таълим дастурига муҳтож. Токи, улар бутун инсониятга эзгулик даъватини етказсинлар ҳамда  одамлар устида гувоҳ бўлсинлар.

وَكَذَٰلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِّتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ

«Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва Росулуллоҳ сизнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (энг яхши) Уммат қилдик»    [Бақара 143]

Фарзандларимиз ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ калимасига асосланган таълим сиёсати ва дастурига муҳтож. Ушбу дастур уларга Аллоҳ ва Росулига ошиқ бўлиш, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни севиш тўғрисида сабоқ берсин, қалбларига Аллоҳ ризосию жаннатига ошуфталикни жо қилсин, Аллоҳнинг ғазаби ва азобидан қўрқиш уруғини эксин, бу дастурда уларни барча халқларга етакчилик қиладиган, барча довонлардан ошиб ўтадиган инсонларга айлантирувчи аниқ фанлар ҳам бўлсин.

Хотима: биламиз, бу мактубимиз жиноятчилар катталари ғазабини қўзғайди, чунки улар залолат ботқоғига ботганлар, Аллоҳни эслашдан, Унга итоат этишдан бутунлай ғафлатда қолганлар, Аллоҳнинг қаҳри қаттиқ, жазосию азоби аламли эканидан узоқ ҳолларида, ушбу муқаддас заминни яҳудийларга беришни ўзларига ҳалол қилиб олдилар, АҚШ, «Исроил» ва бошқа давлатларга ювиндихўр бўлишдек хорликни ўзларига муносиб кўрмоқдалар, Исломга душманлик қилмоқдалар, одамлар орасида разолат ёймоқдалар…

Лекин биз бу жиноятчиларга шуни таъкидламоқчимизки, бизнинг умидимиз мусулмонлар кўксидаги Исломга, мўминлар қалбидаги тобора ортиб бораётган ғазабга тикилган. Сиз – бу Уммат ғазабга келгудек бўлса, Америка ва яҳудийлар бизни ҳимоя қилади, деб ўйлаётган бўлсангиз, хомхаёл қилибсиз. Ана, Ҳусни Муборак, у Америка ва яҳудийларга ҳаммангиздан ҳам малайроқ, мухлисроқ эди, аҳволи нима бўлди?! Бундан ташқари, Американгиз ҳам, бошқа тоғут ҳамкасбларингиз ҳам ҳалокат жарлиги ёқасига келиб қолганлар, инша Аллоҳ. Бу эса бизга Аллоҳ ва Росули САВнинг берган ваъдасидир, Аллоҳ ва Росулидан ҳам ҳақ-рост сўзлагувчи ким бор?! Бас, эс-ҳушингизни йиғиб олинг ва фарзандларимиздан, Фаластин масаласида қўлингизни тортинг, агар ақлингизни ишлатсангиз!

Мактубимизни Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи билан якунлаймиз:

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّـهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُمُهْطِعِينَ مُقْنِعِي رُءُوسِهِمْ لَا يَرْتَدُّ إِلَيْهِمْ طَرْفُهُمْ ۖ وَأَفْئِدَتُهُمْ هَوَاءٌ وَأَنذِرِ النَّاسَ يَوْمَ يَأْتِيهِمُ الْعَذَابُ فَيَقُولُ الَّذِينَ ظَلَمُوا رَبَّنَا أَخِّرْنَا إِلَىٰ أَجَلٍ قَرِيبٍ نُّجِبْ دَعْوَتَكَ وَنَتَّبِعِ الرُّسُلَ ۗ أَوَلَمْ تَكُونُوا أَقْسَمْتُم مِّن قَبْلُ مَا لَكُم مِّن زَوَالٍ  وَسَكَنتُمْ فِي مَسَاكِنِ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَنفُسَهُمْ وَتَبَيَّنَ لَكُمْ كَيْفَ فَعَلْنَا بِهِمْ وَضَرَبْنَا لَكُمُ الْأَمْثَالَوَقَدْ مَكَرُوا مَكْرَهُمْ وَعِندَ اللَّـهِ مَكْرُهُمْ وَإِن كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ الْجِبَالُ   فَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّـهَ مُخْلِفَ وَعْدِهِ رُسُلَهُ ۗ إِنَّ اللَّـهَ عَزِيزٌ ذُو انتِقَامٍ يَوْمَ تُبَدَّلُ الْأَرْضُ غَيْرَ الْأَرْضِ وَالسَّمَاوَاتُ ۖ وَبَرَزُوا لِلَّـهِ الْوَاحِدِ الْقَهَّارِ وَتَرَى الْمُجْرِمِينَ يَوْمَئِذٍ مُّقَرَّنِينَ فِي الْأَصْفَادِ  سَرَابِيلُهُم مِّن قَطِرَانٍ وَتَغْشَىٰ وُجُوهَهُمُ النَّارُ لِيَجْزِيَ اللَّـهُ كُلَّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ ۚ إِنَّ اللَّـهَ سَرِيعُ الْحِسَابِ هَـٰذَا بَلَاغٌ لِّلنَّاسِ وَلِيُنذَرُوا بِهِ وَلِيَعْلَمُوا أَنَّمَا هُوَ إِلَـٰهٌ وَاحِدٌ وَلِيَذَّكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ

«(Эй Муҳаммад), Сиз – Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил, деб ҳаргиз ўйламанг, Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос. (У куни) улар бошларини (осмонга) кўтарган ҳолларида (чорланган томонгга ҳисоб-китоб учун) чопурлар, кўзлари ўзларига қайтмайди (яъни, қўрқувдан қотиб қолиб, ўзларининг қандай ҳолда эканликларини ҳам кўрмайдилар), қалблари (даҳшатдан) бўм-бўш бўлиб қолур. (Эй Муҳаммад), одамларни огоҳлантириб қўйингки, уларга азоб келар кунда (қиёматда) золим-кимсалар – Роббимиз, бизга озгина муҳлат бергин-Сенинг даъватингни қабул қилайлик ва Росулингга эргашайлик, дейдилар. (Шунда уларга жавоб қилинур): «Илгари (ҳаёт пайтларингизда) ҳеч қачон заволга юз тутмаслигингиз ҳақида қасам ичмаган эдингизми?! (Ахир) сиз ўзларига зулм қилган кимсаларнинг масканларига жойлашган эдингиз, уларни қандай (ҳалок) қилганимиз ҳам сизларга аниқ маълум эди, Биз сиз учун (қанчадан-қанча) мисоллар келтирган эдик (лекин сизлар бу кўрган билганларингиздан ибрат олмадингиз, ҳақ йўлга юрмадингиз)». Дарҳақиқат, улар ўзларининг макр-ҳийлаларини қилдилар, (лекин) агар уларнинг макрлари сабабли тоғлар емирилиб кетадиган бўлса-да, уларнинг (бу) макр-ҳийлалари Аллоҳ ҳузурида (маълумдир)». (Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз Аллоҳни ўз Росулларига берган ваъдасига хилоф қилувчи, деб ўйламанг. Албатта, Аллоҳ ғолибдир ва (у) ер бошқа ерга, осмонлар (ўзга осмонларга) айланиб қоладиган ҳамда (барча одамлар) ёлғиз ва қудратли Аллоҳга рубарў бўладиган кунда (қиёматда) интиқом олгувчидир. (Эй Муҳаммад), у кунда жиноятчи кимсаларни кишанлар билан боғланган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов ўраб олур. Аллоҳ ҳар бир жонга қилган ишига яраша жазо бериш учун (мана шундай қайта тирилтирур). Албатта, Аллоҳ жуда тез ҳисоб-китоб қилгувчидир. (Қуръон) одамлар огоҳлантирилишлари ва (Аллоҳ) ягона илоҳ эканини билишлари ҳамда ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун (Аллоҳ тарафидан нозил қилинган) бир баёнот – хабардир»    [Иброҳим 42-52]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                          27 муҳаррам 1438ҳ

Муборак Фаластин замини                                      28 октябр 2016м

Tagsочиқ хатФаластин режимигаҲизб ут-Таҳрир Фаластин
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Хукумат иқтидоридаги дин соҳаси вакилларига

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқнинг одил талабларига Абдулмаҳдий ҳукуматининг бўйсунгани коррупциячилар замони тугаётганидан даракдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/