Куфр малайи қонхўр Каримов режимининг салбчилик ҳаракатларидан

بسم الله الرحمن الرحيم
Куфр малайи қонхўр Каримов режимининг салбчилик ҳаракатларидан
قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : سيأتي على الناس سنوات خداعات يصدق فيها الكاذب و يكذب فيها الصادق و يؤتمن فيها الخائن و يخون فيها الأمين و ينطق فيها الرويبضة قيل : و ما الرويبضة ؟ قال : الرجل التافه يتكلم في أمر العامة
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у зот дедилар: “Яқин йиллар ичида одамлар устига ёлғонлар, алдовлар йиллари келади, унда ёлғончи ростгўйга чиқарилади, ростгўй эса, ёлғончига чиқарилади. Хоинлар бошлиқ (имом)қилиб олинади ва рувайбизалар нутқ қилади. Сўрашди: “Рувайбизалар” нима у? Дедилар: Ўзи паст(нолойиқ) одам омманинг иши устида гапиради”. Ахмад ва Ибн Можа ривоятлари. Саҳиҳ.
Бундан бир хафта олдин, дунё бўйлаб кетаётган Исломга қарши салбчилик курашида ўзига хос катта эътибор қозонган Ислом ва мусулмонлар душмани Каримов интернетни тўсишга уринган одам аҳмоқ экани тўғрисида гапирган эди. Ва айни дамда ушбу раҳбар қўли остидаги Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудидаги интернет провайдерлар билан жуда кўплаб сайтларни тўсиб ташлагани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Президентнинг ушбу сўзларидан кейин, ушбу золим бошқарувнинг чизган чизиғидан заррача оғиша олмайдиган, Исломдан эмас, Тоғутдан ҳукм сўрайдиган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошқармаси ўз хожасининг юқоридаги сўзларини ўзларича тушунтирмоқчи, халқнинг фаровонлигини ўйлаб гапирилган гап эканлигини исботламоқчи бўлиб “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобни тақдимот қилишларини изҳор қилишди.
Эътибор берадиган бўлсак, Каримов режими Исломга қарши бошлаган курашида жисмоний йўқ қилиш билан халқни Исломдан қайтара олмаслигини, халқ ўзининг динидан қамашлар ва ўлдиришлар билан қайтмаслигини кўрганидан кейин, мана шундай хор, тубан малайларининг тили билан, мамлакатдаги мусулмонларнинг Исломни ўрганишлари учун асосий манба бўлиб қолган интернетни тўсиб, беркитиб, ундан қўрқитиб қайтариб бирон натижага эришаман деб ўйлади. Маккор куфрий режим бу йўлда кинолар ишлади, хоин сарой олимлари тинимсиз бонг урди, лекин кўриб турибмизки, Ўзбекистон мусулмонлари ушбу золим ҳукуматнинг бундай куфрий хийласини ҳам тушуниб қолишди ва ўз Исломини айнан интернетда ўрганишда давом этди, чунки интернетдан бошқа бирон ўқув муассасасида Исломни ҳақиқий соф моҳиятини ўрганишнинг имкони йўқлиги очиқ ойдин билиниб қолди.
Қилаётган амалларига ва Ўзбекистон мусулмонлари оммасига бераётган фикрларига ҳукмни Аллоҳнинг шариатидан эмас, тоғутдан, Исломнинг ашаддий душмани бўлган золим куфр малайидан оладиган хоин сарой олимлари ушбу китоб тақдимоти билан, яна бир бор куфрга қанчалик малай эканларини кўрсатдилар, исботладилар. Аллоҳ Таъоло “Мунофиқлар” деб номлаган сурасида ушбу хоин сарой олимларининг қилаётган малайликларини танқид қилган дейишимиз ўринли бўлади.
اتَّخَذُوا أَيْمَانَهُمْ جُنَّةً فَصَدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ ۚ إِنَّهُمْ سَاءَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ * ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ آمَنُوا ثُمَّ كَفَرُوا فَطُبِعَ عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَفْقَهُونَ * وَإِذَا رَأَيْتَهُمْ تُعْجِبُكَ أَجْسَامُهُمْ ۖ وَإِنْ يَقُولُوا تَسْمَعْ لِقَوْلِهِمْ ۖ كَأَنَّهُمْ خُشُبٌ مُسَنَّدَةٌ ۖ يَحْسَبُونَ كُلَّ صَيْحَةٍ عَلَيْهِمْ ۚ هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ ۚ قَاتَلَهُمُ اللَّهُ ۖ أَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ
“Улар ўзларининг (мусулмон эканликлари ҳақида ичган ёлғон) қасамларини қалқон қилишиб олиб, (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар! Уларнинг қилгувчи бўлган амаллари нақадар ёмондир! Бунга сабаб уларнинг (тилларида) иймон келтириб, сўнгра (дилларида) кофир бўлганларидир. Бас, уларнинг диллари муҳрлаб қўйилди. Энди улар (иймоннинг ҳақиқатини) англай олмаслар! Қачон сиз уларга боқсангиз уларнинг жисмлари (кўринишлари, кийган кийимлари) сизни ҳайратга солур, сўзлаганларида эса сўзларига (оҳангдор, фасоҳатли бўлгани учун берилиб) қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар. Улар (юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!”. (Мунофиқун. 2-4)
Каримовнинг шу кунгача неча минглаб мусулмонларни асоссиз айблар билан умрбодга қамаётгани, қамоқларида ўлдираётанини кўра била туриб ушбу ҳукуматнинг қилаётган куфрий режаларига бундай ёрдам бериш, ҳақиқий маънода Исломга ва мусулмонларга хоинликдир. Ушбу хоин сарой олимлари ўзлари хоҳлайдиларми йўқми, барибир бир кун ўладилар ва ўзлари хоҳлайдиларми йўқми, Аллоҳнинг ҳузурида қилаётган ҳар бир амаллари юзасидан албатта жавоб берадилар.
وَوُضِعَ الْكِتَابُ فَتَرَى الْمُجْرِمِينَ مُشْفِقِينَ مِمَّا فِيهِ وَيَقُولُونَ يَا وَيْلَتَنَا مَالِ هَٰذَا الْكِتَابِ لَا يُغَادِرُ صَغِيرَةً وَلَا كَبِيرَةً إِلَّا أَحْصَاهَا ۚ وَوَجَدُوا مَا عَمِلُوا حَاضِرًا ۗ وَلَا يَظْلِمُ رَبُّكَ أَحَدًا
“(Сўнг ҳар бир кишининг) номаи аъмоли ўртага қўйилур. Бас, гуноҳкорларнинг унда (битилган) нарсалардан даҳшатга тушиб: «Бизларга ҳалокат бўлғай, бу қандоқ китобки, на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб-битиб қўйибди», дейишларини кўрурсиз. Улар қилиб ўтган барча амалларини ҳозиру нозир ҳолда топурлар. Парвардигорингиз ҳеч кимга зулм қилмас”. (Каҳф. 49)
Бу хоин сарой олимлари агар даъво қилаётган иймонлари ростгўй бўлсалар билсинларки, куфрнинг бундай режалари энди иш бермайди ва бу каби жирканч хийлаларга мусулмонлар алданмайди. Мусулмонлар ўз динини, ақидасини ўрганишда давом этаверади.
وَلَا تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُوا الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ
“Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва билган ҳолингизда ҳақни беркитманглар”. (Бақара. 42)
Ўзбекистон мусулмонлари шуни билсинларки, курфнинг бу каби жирканч режалари мусулмонларни куфрнинг қўлида янада хор бўлишларига, куфр ва унинг малайларининг манфаатлари йўлида мазлум халқни хор – ночор бўлиб қолишларига хизмат қилади, холос. Мусулмонлар ўзларининг иймон келтирган ақидасини жамиятни бошқарувчи мабда эканини тушуниб етмас эканлар, куфрнинг қўлида мана шундай хорликда қолаверадилар, куфрнинг малайлари эса, ўзларини нақадар тубан эканликларини кўз кўз қилиб, мусулмонларни ўз динидан қайтаришда давом этаверадилар.
Мусулмонлар учун буни тушуниб етиш вақти келмадими?!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
07.03.2016й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ