Каримовни хокимиятдан кетиши юртга енгиллик олиб келади деб ўйлайсизми?

بسم الله الرحمن الرحيم
Ўзбекистонни мустабид хукмдори, Каримовни хокимиятдан кетиши юртга енгиллик олиб келади деб ўйлайсизми?
Ислом юртларида, хоссатан Ўзбекистон диёрида ҳам барча соҳаларда нотўғри ечимлар татбиқ қилиниши ортидан бу юртда яшаётган уммат аҳволи абгор ҳолатга келиб қолди. Уммат ўзининг бугунги ҳокимлари бошқарувидан безди. Сабаби, ушбу ҳокимлар унинг бойлигини ўғирлаб, қашшоққа айлантирди, хорлади. Мустамлакачиларга ёлланган ушбу малай ҳукмдорлар, умматни динидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишди, уммат муаммоларини ҳал қилишда эса очкўз, ваҳшийлашган кофир капиталистик Ғарб давлатларидан иборат душманлар (бўрилар тўдаси)дан ечим олишди.
Ўз шахсий обрўсини, мансабини халқ манфаатларидан устун қўйиб олган ушбу худбин малай ҳокимларимиз Аллоҳ Таъолога ва Росули С.А.Вга ҳамда мўминларга хиёнат қилди ва қилмоқдалар. АҚШ етакчилигидаги ғарб мустамлакачилари бу ҳокимларга сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ҳамда фикрий йўналишлар бўйича ўз манфаатлари доирасида йўлланмалар тузиб беришди. Бунинг мисоли шунга ўхшайдики, ғарб давлатлари қўғирчоқ ўйнатувчи бўлса, малай ҳокимларимиз улар истаган томонга йўналадиган қўғирчоқларга айланди. Бу ҳокимлар халқ кўз ўнгида ўз хоҳиш-иродасига эга мустақил ҳукмдорлар қилиб кўрсатилаётган бўлсада, аслида эса давлат бошқарувида ўз фикрига, хоҳиш-иродасига, мустақил қарорига эга бўлмаган худбин кимсалардир.
Юртимиздаги ушбу ноҳақликларга кўз юма олмаган қанчадан қанча сиёсатшунослар, фан арбоблари, зиёлилар, турли соҳа мутахассислари, тадбиркорлар, бир сўз билан айтганда, кўзи очиқ инсонлар ўз уйларини тарк этиб, муҳожиротда юрганлиги ҳеч кимга сир эмас. Юрт ичкарисида қолганларнинг кўпи эса туҳматлар билан ҳибс қилинди ва қилинмоқда. Ўзбекистон ҳукуматининг зулмлари юқори даражада бўлсада умматнинг келажаги ҳақида қайғурадиган, бугунги аянчли кунларимизни ўзгартириш, яъни эртанги кун ташвиши билан яшайдиган, бугунги ҳукуматни олиб бораётган сиёсатидан безиган қалб кўзи очиқ фикр эгалари, холис инсонлар халқ орасидан чиқиб келмоқда.
Бугун биз, яъни Ҳизб ут-Таҳрир партиясининг Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган йигитлари, юртимиздаги уммат ғами билан яшаётган ака-укаларимизни ушбу журъатларини қадрлаган ҳолда, уммат орасида пайдо бўлиб бораётган баъзи гап сўзларга ўз фикрларимизни самимий ва дўстона айтиб ўтишни ўз мусулмонлик бурчимиз деб билдик. Бугунги бошқарувдан чарчаган умматнинг баъзи қатламлари барча диққат эътиборларини биргина жиҳатга, яъни Ўзбекистоннинг бугунги мустабид ҳукмдори Ислом Каримовни ўз тахтидан кетишига қаратиб, бу билан барча машаққатлардан мосуво бўлишларини, яъни юртимиз фаровонлиги, юксалиши шу кимсани ўз лавозимидан кетишига боғламоқдалар. Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Фақатгина ушбу кимсани кетиши билан ҳаётимиз, жамиятимиз, турмуш тарзимиз ўзгаради деб ўйлайсизларми?
Биз айтамизки, ўзгартириш асло бу йўл билан бўлмайди! Бу юрт бундай хоин кимсаларга тўлиб тошди. Шуни таъкид билан айтамизки, ҳукумат томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган тузум ўзгармас экан, ҳеч қачон бу юртда фаровон турмуш тарзи шаклланмайди. Уммат фарзандларини нафақат бугунги куни, балки келажаги ҳам бунданда баттар чигалликлар сари кириб бораверади. Ушбу инсоният тарафидан ишлаб чиқилган тузумларнинг “изи” буткул ўчириб ташланмас экан, ҳаёт мана шундай давом этаверади. Яъни ҳокимларгина ва уларнинг баъзи «дум» лари қирқиб ташланиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Балки, ғарб ўз ниқобини ўзгартирган ҳолда, уммат ишлари тизгинини ўз чангалида, ўз манфаатлари сари йўналтиришда давом этади.
Соддароқ қилиб айтсак, АҚШ чангалидан қутилиб, Россия тузоғига ёки иккаласини ҳамласидан қутилиб Европа тузоғига илинишимиз муқаррардир. Сабаби, мустамлакачилар нуфузи остида, мажбурлаб ўрнатиб қўйилган тубан конституция ва низомлар бизларни, яъни учинчи олам мамлакатларини доимий қулликда ушлаб турилишини таъминлаш асосида тузилганлигига шубҳа йўқ. Ушбу сўзларимизни тасдиқи ўлароқ, элликдан ортиқ майда давлатларга бўлиб юборилган Ислом юртлари ичида илғор давлат саналмиш Туркия давлатини бугунги бошқарувига назар солсак яққол кўринади.
Тўғри, Туркия давлати иқтисодий мустақилликка эга бўлсада, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан АҚШга мутлақ қарамдир. Эрдўғоннинг баъзи жузъий қарорларини хисобга олинмаса, у ҳар бир ишида Обамани йўлланмасига муҳтожлигига битта мисол билан кифояланамиз.
Сурия халқини қирғин қилиши учун “Инжирлик” ҳаво базасини АҚШ ихтиёрига топшириб қўйди. Эрдўғон ўз режаси асосида ҳукуматни бошқармоқчи бўлса, президентлик курсисида ўтира олмайди. Чунки уни ҳокимият тепасига мустамлакачи ғарб олиб келган. Шулардан келиб чиққан ҳолда айтамизки, ким ҳақиқий ўзгаришни истаса малай бошлиқларни йиқитиб ўрнига бошқасини олиб келишни эмас у бошқараётган тузумни ҳам йўқ қилишни ўйлаши керак. Яъни, ғарб мустамлакачилигини юртларимиздан бутунлай улоқтириб юбориш билангина ўз эътиқодимиз талаб қилган турмуш тарзига эга бўламиз. Бугунги малай ҳокимлар эса, ушбу мустамлакачиларнинг бир малайларилари холос.
Шуни унутмаслигимиз лозимки, бугунги кунда Оқсарой хукмдорининг кексайиб қолгани, хукумат билан халқ ўртасидаги “жарлик”ни кенгайиши, халқнинг ички норозилиги кўрина бошлаши хамда Россия хукуматининг Ўзбекистонга таъмаси кучаётганини хис этаётган Ғарб мустамлакачилари, бу диёрдаги уммат тизгинини ўз қўлида сақлаб қолиш учун янги маккорона режаларини тузиш пайига тушиб қолди. Бир сўз билан айтганда, кунни тунга улаб, турли восита ва услубларини ишга солмоқда. Унинг ана шу восита ва услубларидан баъзиларини эслатиб ўтмоқчимиз: БМТ қарорлари ниқоби остида халқаро талаб деган даъво билан ниқобланган аралашувлар, тинч аҳолини ҳалок бўлишдан ҳимоя қилишни баҳона қилиб ҳарбий базаларини олиб кириш, президент оила аъзоларининг маблағларини музлатиб қўйилишини эълон қилиш, журъатли ёшларни ҳар хил уйдирма айбловлар билан ҳибс этиш, «инсонпарварлик» ташкилотларининг «ёрдам» ларни уюштираётгани, юртимиздаги инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ҳибс этилишларни қоралаётгани… ушбу ёвуз режаларнинг бир қисмидир.
Дунё сиёсатини кузатаётган хар бир ақл идрок эгаси гувоҳ бўлиб турибдики, Ислом Уммати билан мустамлакачилар ўртасидаги кураш тобора аланга олмоқда. Ушбу курашлар бир бирига ўхшамасада моҳияти биттадир. Шуни унутмаслигимиз зарурки, ғарб бизларга “холоскор” дея, тарғиб қилаётган ўзининг демократик низомларида уммат фарзандлари учун ҳеч қандай хулқий, инсоний ва руҳий қиймат йўқ, балки худбинларча, очкўзларча моддий қийматлар бор, холос. Бундай қийматлар ўзига хилоф бўлган барча қийматларни йўқ қилади ва ўзининг манфаатларига таҳдид соладиган барча нарсага қарши курашади. Шунинг учун сизу биз мусулмонлар, Ғарб қаршисида тиз чўкмаслигимиз учун унинг мақсад режаларини тиниқ тушиниб етмоғимиз даркор. Муқаддас динимиз бўлган Ислом бизларни огоҳ этиб, кўр-кўрона уларга яқин боришимизни қатъиян ман қилади. Буюк қудрат Эгаси бўлган Аллоҳ Таоло Ўз Каломида шундай деб огоҳ этади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۚ أَتُرِيدُونَ أَن تَجْعَلُوا لِلَّـهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَانًا مُّبِينًا
“Эй мўминлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарларингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми?” (Нисо 144)
Аллоҳ Таоло яна айтади:
وَالَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ إِلاَّ تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ
– “Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига ҳамкордирлир. (Бас, эй мўминлар, сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз). Агар шундай қилмасанглар (яъни мўминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур”. (8:73)
Каримов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукуматининг, ўз халқига қилаётган зулм ситамларини кучайтираётганига “инсон хақ-хуқуқлари” даъвосидаги Ғарбнинг жим туриши, сизу бизлардан «бизни қутқаз», дея ўзидан ёрдам сўрашимизни хоҳламоқда. Бугунги уммат, яъни сизу бизлар мана шундай ғарб фитнаси рўбарўсида турибмиз. Олдимизда турган ушбу фитнадан огоҳ этган ҳолда айтамизки, мустамлакачилардан ёрдам сўраш, уларга қўлимизни чўзишимиз кечирилмас жиноят бўлиб, Аллоҳ Субҳанаҳунинг ғазабини келтиради. Зеро, Аллоҳ мусулмонларга фақат Ўзидангина ёрдам сўрашимизга буюради. Улуғ ва Буюк қудрат Эгаси бўлган Оллоҳ айтади:
إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللَّهُ فَلاَ غَالِبَ لَكُمْ وَإِنْ يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذِي يَنْصُرُكُمْ مِنْ بَعْدِهِ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ
– „Агар сизларга Аллоҳ мадад берса, ҳеч ким сизларга ғолиб бўлмас. Бордию ёрдамсиз қолдирса, бас, сизларга Ундан ўзга ким ҳам мадад берар эди?! Мўминлар таваккулни Аллоҳгагина қилсинлар!“. (3:160)
Ушбулардан келиб чиққан холда айтамизки, бизлар фақат Унинг ризолигини исташимизни эълон қиламиз, Исломий Уммат олдида эса бу Уммат учун пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бўлишини исташимизни ва уни барпо қилишга ёлғиз Аллоҳ ризолиги учун ҳаракат қилаётганимизни ҳамда Ўзигагина таваккул қилишимизни эълон қиламиз.
Ҳа, шундай, кимки адолатни истаса, рошид Халифаликни тиклашга ҳаракат қилиши, бу йўлда ёлғиз Аллоҳгагина суяниши, фақат Ундангина ёрдам сўраши, Унгагина таваккул қилмоғи ҳамда фақат Ундангина қўрқмоғи лозим. Америкадан ҳам, Европадан ҳам, Россиядан ҳам қўрқмасин, ёлғиз Аллоҳдангина қўрқсин! Кимки нусрат-ғалаба, ёрдамни истаса нусрат шубҳасиз фақатгина Аллоҳ Таъоло томонидан келади. Шунинг учун биз нусратни фақат Аллоҳ Субҳанаҳудангина сўраймиз ва Аллоҳ нусратни фақат Ўзи (дини) га ёрдам берган кишиларгагина беришини яхши биламиз. Аллоҳ Таоло деди:
إِنْ تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ
– „… агар сизлар Оллоҳга ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам берур…“, (47:7)
وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ
– „Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир“. (12:21)
Ўзбекистон мустабиди бўлмиш малъун Каримовнинг зулмидан, мустамлакачиларнинг хамласидан қутулишнинг ҳамда келажак авлодларимиз учун фаровон турмуш тарзини қолдириб кетишнинг ягона йўли эса, Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари билан бирга жиддий ва давомли фаолият олиб бориш орқали бўлади! Чунки у пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун иш олиб бормоқда. Ўз ғоямиз томон қадам босар эканмиз, ушбу эзгу мақсадимиздан Каримовни на ўқи, на дўқи, на қамоғи йўлимизга ғов бўла олмайди, ин ша Аллоҳ!
Сўзимиз сўнгида барча ҳамюртларимизга айтамизки, мана чорак асрки, Ўзбекистон ичкарисида Ҳизб ут-Таҳрир партиясининг минглаб йигитлари ёвуз Каримов томонидан барча қийноқлар, таъқиблар, таҳдидлар, ҳибс этилишларига қарамасдан, Уммат келажаги йўлида ширин жонларини ўз мақсад ғояларига етиш йўлида фидо қилган ҳолда фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Мана шу жамоа вакиллари яқин кунларда Аллоҳ изни ила эълон қилинажак, Буюк Исломий Халифалик Давлатини барпо этиш йўлида сизларга қўлларини узатмоқдалар.
Зеро, Халифалик Росулуллоҳ (С.А.В) нинг: «Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бўлади» деб айтган башоратидир. Халифаликка чақираётган даъватчилардан бўлиш, бу йўлларда молимизни кетиши, жонларимиз қурбон бўлиши, ҳибс этилишимиз биз учун шарафдир. Чунки Халифалик, Набий (С.А.В) айтганларидек, зўравон бошқарувнинг куни битаётганидан дарак берувчидир. Барчаларимиз ушбу зўравон бошқарувнинг куни битаётган бир даврда турибмиз. Бу эса бизни бу йўлда янада кўпроқ олдинга силжишга ундайди. Ушбу манфур режаларидан халос бўлиш учун, бир тану бир жон бўлиб, Ғарб «сеҳри» дан халос бўлмас эканмиз ҳамда унга асир бўлишдан қутулмас эканмиз, берилган барча қурбонликларимиз беҳуда кетаверади ва Ғарбнинг яна узоқ давру даврон суришига имкон туғдираверамиз.
Шуни алоҳида эслатиб ўтмоқчимизки, асло чорасизликдан эмас, балки сизларни ҳам Ислом умматининг вакиллари, қибладошларимиз, диндош биродарларимиз деган эзгу ният билан қўлларимизни тутмоқдамиз. Ҳа, нусрат тонги отган кунда, ақллар ва қалблар фатҳ қилинади. Ана шу кунда одамлар, Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кирадилар. Буюк илм ва ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ Таъоло ушбу нусрат тонги ҳақида шундай дейди:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– „Ўша кунда мўминлар Оллоҳ ғолиб қилгани сабаб шодланурлар. (Оллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир“. (30:4,5)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин.
19.03.2016й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб