Маҳкумалар… ўз эркидан маҳрумалар..

بسم الله الرحمن الرحيم
Маҳкумалар… ўз эркидан маҳрумалар..
У ернинг осмони ҳам, қуёши ҳам, ҳавоси ҳам бошқача.. Осмон мусаффо бўлсада бўғиқ ва хирадек кўринади. Қуёш чарақлаб турсада, ҳарорати йўқдек. Ҳавосидан эса бўғилиб кетасан киши.. Ҳар куни бир хил ҳаёт.. Бир хил режим.. Бир хил муомала.. У ерда ҳар қадамингда инсон мақомиданмаслигинг эслатиб турилади. КИМЛИГИНГНИ УНУТМА дейишади.. Ҳақиқатдан ҳам киммиз ўзи? Оламлар Парвардигорига қул бўлишданда юқорироқ яна қандай мақомимиз бор?…” Суҳбатдошимнинг сўзларини эшитиб туриб, кўзларига қарайман. Маъюс, аммо самимиятга тўла. Панжара ортида ўтказган йиллари юзларида ўз аксини қолдиргани табиий. Аммо бу йиллар ўз асоратини фақатгина юзларда қолдирса қани эди… Суҳбатдошим Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятидаги аёллар колониясида умрининг бир неча йилларини ўтказиб келган. У ердаги аёлларнинг аҳволи, колониянинг шарт-шароитлари ҳақида гапириб берди. Бугунги кунимизда аёлларнинг қанчалик хор ҳолатга келтириб қўйилганини ўйлаб қолдим. Бу муслима опанинг айби нимада ўзи? Аллоҳни бир деб билиб, унинг динини муқаддас санаганидами? Ёки жорий манфур ва жирканч тузумдан чарчаб, ўз ҳаётини Аллоҳнинг Китоби асосида олиб боришликни истаганидами? Суҳбатдошим айтганидек киммиз ўзи? Бизни бир томчи сувдан яратиб қўйган Аллоҳни қўйиб, кимга бўйсунаяпмиз? Кимнинг қонунлари асосида ҳаёт кечирмоқдамиз? Кимга хизмат қилаяпмиз? Бугунги кунда ўқиётган намозимиздан бошқа нимамиз қолди ўзи? Шу билан қалбимиз хотиржамми?
Халқимизда “Ўтмишсиз келажак йўқ” деган гап бор. Ҳақ гап. Фараҳли ўтмишимизга назар ташлаб кўрайлик. Ислом оламининг адолатли халифаларидан бўлмиш Муътасимни бир эсланг. Мамлакатидаги оддий бир аёл шаъни сабабли буюк Рум империясига ўз тахтидан тортиб то Қайсарнинг тахтигача қўшин тортишлигини ўз мактубида билдирган эди. Энди адолат билан айтингчи, ҳозирги кунда қайси бир давлат раҳбари мамлакатидаги аёлларнинг шаънини шунчалик асрайди? Диктатор Каримов катта минбардан туриб ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҲАР БИР ФУҚАРОСИ МЕН УЧУН АЗИЗ деб сохта жар солишликдан нарига ўтмаябди. Аслида-чи? Ўз ҳаётини шариатсиз тасаввур ҳам қилолмайдиган ва бу йўлда муқаддас динимизнинг даъватини ёйишликдек шарафли ишга бел боғлаган муслималаримизни қай аҳволга солаяпти? Ҳаттоки динимизда фарз саналган ҳижобни ҳам жиноят даражасига кўтариб, ўзининг маъмурий кодекси бўйича муслималар устидан 181-модда асосида жиноий иш очаётган бу баттолни яна қандай атаса бўлади??? Золим Каримов Ўзбекистон заминидаги ожизаларнинг иймонидан қўрқиб, уларни инсонийлик шартларига умуман жавоб бермайдиган жойларда сақлаб келмоқда. Бу муслималар эркидан, соғлигидан, оиласидан, жондан азиз фарзандларидан айрилиб, умрларининг бир неча йилларини қамоқда хазон қилиб келмоқдалар. Аллоҳ Таъоло муқаддас Китобида шундай марҳамат қилади:
“Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам. Ва Сийно тоғи билан қасам. Ва мана бу эминлик юрти (Макка) билан қасам. Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик. Сўнгра уни асфала сафилийнга қайтардик. Магарамки, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узилмас ажрлар бордир. Бас, сени охиратни ёлғонга чиқаришга нима олиб келди?! Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг ҳикматлиси – одили эмасми?! (Тийн сураси, 1-8 оятлар)”.
Албатта ҳукм фақат ва фақат ягона Аллоҳникидир! Ҳеч бир тузум капитализмчалик аёлни хорламади. Ҳеч бир тузум исломчалик аёлни азизликка чиқаролмади.
Ёшлигимда подшоҳга ҳадя қилинган қафасдаги чиройли бир қуш ҳақида эртак эшитган эдим. Қушнинг сайрашини ақалли бир бора эшитиш мақсадида подшоҳ нималарга бормайди дейсиз. Қани энди сайрата олса.. Ана шунда, кичкина бир ожиз қушни бир мамлакатнинг султони бўлиб туриб сайратолмагани нафсониятига теккач, бечора қушни ўлдиришни буюради. Ҳа, ҳозирги кунда кучи, бойлиги ва амалидан ўз нафслари йўлида фойдаланувчи раҳбарлар қўлида қолиб кетганмиз. Аслида бутун мусулмон дунёси учун намуна ўлароқ яшаб ўтган Хулафои Рошидинлар ҳаёти қандай ўтди? Мўъминлар амири бўлган Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) бир хутбаларида аёллар маҳрининг кўп сўралаётгани ҳақида гап очдилар. Шунда бир аъробий аёл ўрнидан туриб Халифага “Эй, Умар, Буюк Аллоҳ ўз Китобида “МАҲРЛАРИНГИЗ УЙЛАРИНГИЗНИНГ ТОМИЧАЛИК БЎЛСАДА” деган бўлса-ю, сен бизларга маҳрни камайтиришлик ҳақида гапираяпсанми?” деган маънода хитоб қилади. Ўша вақтдаги Ҳазрат Умарнинг аёлга қилган жавоби то Қиёматга қадар ҳар бир мусулмонни ўйланишликка мажбур қилади: БУ АЁЛ ТЎҒРИ АЙТДИ, УМАР НОТЎҒРИ АЙТДИ… Буюк холислик, мардлик ва одиллик рамзи бўлган Умар (розияллоҳу анҳу)…
Ушбу мақоламиздан ақл эгалари ўзлари учун керакли ва етарли хулосаларни қилишади деган умиддамиз. Ин ша Аллоҳ ҳақ ва ботилнинг юзи очилган ва икки томондан қай бирини танлашлик албатта ҳар бир кишининг ўз ихтиёридадир.. Албатта бу фоний дунёда барча нарса ўткинчи. Шу қаторда золимларнинг зулми ҳам. Аслида Каримов ва у каби барча золимлар ўзларининг жонларига зулм қилишаяпти холос. Буюк Ал-Қаҳҳор ундайларга тайинлаб қўйган бир муҳлати борки, уни Аллоҳ ҳам кутаяпти ва биз ҳам кутгувчилардандирмиз.
“Аллоҳ уларнинг барчасини қайта тирилтирадиган кунда, худди сизларга қасам ичганларидек, Унга ҳам қасам ичарлар ва бирор нарсага эришамиз, деб ўйларлар. Аё, огоҳ бўлинглар, улар, ҳа, улар ёлғончидирлар! Шайтон уларни эгаллаб олган ва Аллоҳнинг зикрини унуттирган. Ундайлар шайтон ҳизбидандирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, шайтон ҳизбидагилар, ҳа, ўшалар ютқазувчидирлар! Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар хор бўлганлардандир. Аллоҳ: Мен ва Менинг Расулларим ғалаба қиламиз, деб ҳукм қилган. Албатта Аллоҳ қувватли ва ғолибдир. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига душманлик қилувчиларга дўстлик қилганларини топмассан. Ҳатто, у(душманлар) ўз оталари, болалари, ака-укалари ёки қариндошлари бўлса ҳам жаннатларга киритур. Улар унда абадий қолурлар. Аллоҳ улардан рози бўлур. Улар Аллоҳдан рози бўлурлар. Ундай кишилар Аллоҳнинг ҳизбидандирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ ҳизбидаги. Аллоҳ ундай кишиларнинг қалбларида иймонни собит қилган, уларни Ўз ҳузуридан бир руҳ билан қўллагандир. Ва уларни остларидан анҳорлар оқиб турганлар, ҳа, ўшалар ютувчилардир!” Мужодала сураси, (18-22)-оятлар.
Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси аёллар бўлими
Омина Рашидова



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ