Иордания режими ва ҳукумати «олий миллий манфаат» деган даъволарини ўзларига ниқоб қилиб олишмоқчи!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Иордания режими ва ҳукумати «олий миллий манфаат» деган даъволарини ўзларига ниқоб қилиб олишмоқчи!
2016 йил 16 ноябр чоршанба куни Иордания бош вазири вазифасини бажарувчи Ҳоний Мулқий ўн саккизинчи депутатлар палатаси йиғинида берган вазирлик баённомасида бундай деди: Бўлажак ҳукумат ички ва ташқи муаммоларга қарши курашиш учун сизга ўзининг кенгқамровли дастурини тақдим этаётганидан мамнун. Ҳукумат хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга, демократик йўлимизни кучайтиришга, умид қилинган сиёсий ислоҳотимизни, кутилаётган иқтисодий тараққиётни адолат, поклик ва шаффофлик асосида амалга оширишга ҳаракат қилади. ( Биз ҳар бир сиёсатнинг ва қабул қилган қарорларимизнинг асосий тамал тоши сифатида олий миллий манфаатларга таянамиз).
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Иордания вилояти аъзолари айни вазирлик баёнотига нисбатан қуйидагиларни таъкидлаймиз:
Биз мусулмонлар эканмиз, юрт ва фуқаро манфаати Ислом ақидасига ва ундан балқиб чиққан аҳкомларга асосан белгиланмоғи лозим. Шундай бўлгач, бу ҳукуматдагилар – ҳар бир сиёсатнинг ва қабул қилган қарорларимизнинг асосий тамал тоши сифатида олий миллий манфаатларга таянамиз, деганда қандай манфаатлар ҳақида гапиришяпти, ахир, бошқарув, иқтисод, ижтимо, Уммат масалалари, бойликлари ва ресурслари билан муносабатда бўлиш ва инсонлар ишларини бошқариш каби масалаларда Ислом аҳкомларига хилоф иш тутувчилар ана шуларнинг ўзларику?!
Куфр низоми бўлган демократияни (яъни халқнинг халқ томонидан бошқарилишини) юрт ва фуқаролар учун олий манфаат, деб ҳисоблаётганлар шу кетма-кет келаётган ҳукуматлар эмасми?! Яҳудийлар давлати билан сулҳ тузиш, шармандалик битими бўлмиш Водий Араба битимига имзо чекиш, Нақилул Баҳрайн битимлари, газ келишуви, яҳудийлар давлати билан сиёсий ишларни мувофиқлаштириш, хавфсизлик масаласида ва ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш каби барча ишларни олий манфаат, деб ҳисоблайдиганлар шулар эмасми?! Юртни вайрон қилган иқтисодий ўзгариш дастурини ҳамда юрт бойликлари ва давлат мулкларини душман билан стратегик шерик бўлган қўлга топшириб, сўнг буни олий манфаат, деб ҳисоблаётганлар шулар эмасми?! Жаҳон Банкига ҳамда одамлар чўнтакларини бўшатиб қўйган унинг кўрсатмаларига бўйсунишни ва бўйсунаётганини олий манфаат, деб ҳисоблаётганлар шулар эмасми?! АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияга қўшилишни олий манфаат, деб ҳисоблаётганлар шулар эмасми?! Уламою имом-хатибларни оғзини очирмай, Исломни татбиқ қилишга ҳаракат қилаётганларни қувғин қилиб, қамоққа ташлаб, сўнг шу қилмишларини олий манфаат, деб ҳисоблаётганлар шулар эмасми?!
Эй Иорданиядаги мусулмонлар!
Сизнинг манфаатингиз ва юртингиз манфаати, Ислом ва унинг ақидасидан балқиб чиққан тузумсиз ҳаргиз амалга ошмаган ва ҳаргиз амалга ошмайди ҳам. Сизнинг манфаатингиз ва юртингиз манфаати Ислом низомидадир. Чунки шу низом ҳаётингиз ишларини Роббингиз шариатига мувовиқ тартибга келтиради. Сизнинг манфаатингиз ва юртингиз манфаати, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати бўлмиш исломий бошқарув низомидадир. Ушбу низомгина Исломни татбиқ ва ижро ўрнига қўяди. Сизнинг манфаатингиз ва юртингиз манфаати, Исломдаги иқтисод низомидадир. Ушбу иқтисод низомидагина ҳар бир иқтисодий муаммо ва масалаларнинг ечими мавжуд. Бадбўй капиталистик тузум татбиқ этилиши оқибатида айни иқтисодий муаммо ва машаққатлар елкамизни эзиб ташлади, чўнтакларимизни бўшатиб, бойликларимизни талон-тарож этди.
Эй Иорданиядаги мусулмонлар!
Ҳукуматнинг ўз дастурини депутатлар палатасига тақдим этиб, уларнинг ишончларини қозонишга уринаётган вазирлик баённомаси қаёқдаю, Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи қаёқда:
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ
«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг» [ Моида 49]
Ёки ҳукумат ва унга ишонч билдирувчилар Аллоҳ Таолонинг мана бу икки оятини билмайдиларми?!:
الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِيناً
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» [Моида 3]
مَّا فَرَّطْنَا فِي الكِتَابِ مِن شَيْءٍ
«Китобда бирон нарсани қўймай (ёзганмиз)» [Анъом 38]
Бас, эй мусулмонлар, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқармайдиган кимсаларга ишонч билдирманг, Аллоҳ нозил қилган шариатини бир четга улоқтириб, инсон тузган қонунга таянаётган, сизни ўша билан бошқараётган кимсаларга таянманг.
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللّهِ حُكْماً لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ
«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми, имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?!» [Моида 50]
Аллоҳим, етказдикми, Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иорданиядаги матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми