Уйғониш тўғрисида туркумидан: Инсон жавобгар бўладиган амалларда қадарнинг ўрни
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Инсон жавобгар бўладиган амалларда қадарнинг ўрни
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Инсон ўз иҳтиёри билан бажарадиган амалларида ёки унинг устида, иҳтиёрисиз содир бўладиган амалларда нарсаларнинг қадари иштирок этади. Ҳар бир амал албатта қандайдир нарсалар орқали амалга оширилади, бу нарсалар бирор асбоб, техника ёки бошқа бир табиий восита бўлиши мумкин. Бу нарсаларнинг ҳар бири ўз қадарига эга, яъни уларда хосса – хусусиятлар бор. Амалларнинг бажарилиш мақсадига кўра бу нарсаларнинг хусусиятлари ўзига хос ўрин тутади. Биз бу мавзуда ёритишни назарда тутганимиз жиҳат: инсон ўз иҳтиёри билан бажарадиган амаллардаги нарсаларнинг хусусиятлари шу инсоннинг жавобгарлиги юзасидан таъсир кўрсатадими ёки йўқми? – деган саволга жавоб топиш бўлади.
Нарсаларнинг хусусияти Аллоҳ Таъоло томонидан яратилган бўлиб бу хосса – хусусиятлар инсоннинг ўз иҳтиёри билан бажараётган амалларида унинг кўзлаган мақсадига мувофиқ иштирок этади ёки фойдаланилади. Мисол учун таом тайёрлаётган инсон шу таомга керак бўлган масаллиқларни хозирлаш учун пичоқнинг кесиш хусусиятидан фойдаланади. Ёки бирор воқеликни идрок қилиш учун ақлини ишлатади. Бу мисоллардан тушуниш мумкинки инсон ўз иҳтиёри билан шу нарсаларнинг хусусиятига мурожаат қилмоқда.
Булардан ташқари аввалги мавзуимизда айтиб ўтдикки инсоннинг табиий ғариза ва узвий эҳтиёжлари ҳам инсондаги қадар хисобланади. Ғариза ва узвий эҳтиёжларнинг ҳар биридаги ўзига хос талаблар қондирилишга муҳтождир. Инсон ана шу талабларни қондириш учун ҳаракат қилади. Яъни, тадайюн ғаризасининг талаби бўлган муқаддаслаш, ибодат қилиш ёки бақодаги яшаш учун кураш, мулкка эга бўлиш ёхуд нав ғаризасидаги шаҳвоний талаб, ўзидан авлод қолдириш каби талабларини ҳамда аъзо эҳтиёжларини инсон ўз иҳтиёрига кўра қондиради. Мисол учун инсонлар тадайюн талабини қондириш учун мушриклар каби будларни муқаддаслаши ёки христианлар ва яҳудийлар каби ёки мусулмонлар каби ибодат қилиши мумкин. Узвий эҳтиёжларнинг талаби бўлган қорин тўйдиришда ҳам инсон ўз иҳтиёрига эга, яъни инсон ўзи истаган нарсани истеъмол қилиш орқали қорнини тўйдиради. Бу ҳолатлар инсоннинг иҳтиёрига боғлиқ нарса бўлиб инсоннинг табиий ғаризаси қондиришни талаб қилса ҳам айнан бирор хос амалга йўналмайди. Яъни ғариза ва узвий эҳтиёжларни қондириш йўлини инсон танлайди.
Демак, нарсалардаги қадар инсонни бирор амални қилишга мажбур қилмайди. Ҳар бир қадардан инсон ўз иҳтиёрига кўра фойдаланади ёки ўзининг қадари бўлган ғариза ва узвий эҳтиёжлар талабини ўзи истаганидек қондиради. Агар инсон нарсалардаги хусусиятлардан Аллоҳ Таъолонинг буйруқ ва қайтарувлари асосида фойдланган бўлса у тўғри фойдаланган хисобланади. Агар шу буйруқ ва қайтарувларга риоя қилмай фойдаланса у инсон нарсаларнинг хусусиятидан нотўғри фойдаланган бўлади. Ғариза ва узвий эҳтиёжлар талабини қондиришда ҳам худди шундай, яъни Шореъ (шариат эгаси – Аллоҳ) нинг шариати бўйича қондирилса ғариза ва узвий эҳтиёжларнинг талаби тўғри қондирилган бўлади ёки бу шариатга зид қондирилса демак, ғариза ва узвий эҳтиёж талаблар нотўғри қондирилган хисобланади.
Нарсалардаги хусусиятлар, шу жумладан инсоннинг ўзидаги хусусият бўлган ғариза ва узвий эҳтиёжларнинг талаблари инсонни бирор амалга мажбур қилмайди. Инсоннинг ўзи улардан фойдаланишда ёки ғариза ва узвий эҳтиёжларни қондиришда иҳтиёрига кўра амалларни танлайди. Демак, юқоридагилардан тушунишимиз мумкинки бажариладиган амалларда нарсаларнинг қадарлари инсоннинг иҳтиёрига таъсир кўрсата олмайди. Яъни инсоннинг бу амалларида тўлиқ жавобгар унинг ўзидир. Жавобгарлик инсоннинг ўзида экан демак, Аллоҳ Таъолонинг Охиратида бу амаллари учун албатта хисоб китоб қилинади ва мукофот ёки жазога лойиқ кўрилади. Нарсаларнинг хусусиятлари эса инсоннинг амалларни бажариш иҳтиёрига ва бу амаллар устидаги жавобгарлигига таъсир кўрсата олмайди. Аллоҳ Таъоло нарсалардаги хусусиятларни инсонни бирор амалга мажбурлайдиган қилиб яратмаган. Аллоҳ Таъоло хосса – хусусиятларни инсоннинг иҳтиёрига таъсир кўрсатмайдиган қилиб яратган.
كُلُّ نَفْسٍ بِمَا كَسَبَتْ رَهِينَةٌ
– „Ҳар бир инсон қилган ишига жавобгар“. (Муддассир. 38)
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
10.12.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми