Ҳалабнинг қулаши – бу Истамбул қулашининг натижасидир
بسم الله الرحمن الرحيم
Ҳалабнинг қулаши – бу Истамбул қулашининг натижасидир
Хабар: «Al Jazeera Net»: Кремль баёнотига кўра, АҚШ давлат котиби Жон Керри Ҳалабдаги инқирозга тезроқ барҳам бериш учун Суриядаги ҳолатни, ўзи айтганидек, нормаллаштиришга “фавқулодда куч сарфламоқда”. Шу билан бир вақтни ўзида, Асад режими шаҳарнинг шарқий қисмига қарши ҳарбий кампания олиб бормоқда, бунинг натижасида режим бир қанча районларни қўлга киритди.
Изоҳ: Фавқулодда куч сарфлаш Ғарб ва Шарқ томонидан Шомда Уммат қўзғолонини барбод қилиш ҳамда уларга чин юракдан малайлик қилаётган Башар Асад ва унинг тўдасини сақлаб қолиш учун қўлланилмоқда. Ҳа, дарҳақиқат бу фавқулодда куч сарфлашдир, агарда иккита муҳим омил бўлмаганида эди, бу разил ҳаракатлар ҳеч қачон мувафаққиятга эришмаган бўлар эди:
1. Инқилоб раҳбарларининг хиёнати ва қўзғолончилар орасидаги гуноҳлар. Хоинлар ва гуноҳкорлар Уммат ишларини бошқа кимсаларга топшириб қўйдилар ҳамда “мушриклар ёққан оловдан фойдаланишни”, яъни кофирлардан ёрдам сўрашни тақиқлаган Шариатнинг мурожаатини эшитишни истамай, қулоқларини беркитиб олдилар. Мана шу сабабларга кўра келиб чиқаётган сиёсий можаролар эришилган ҳар бир ҳарбий ғалабани таъқиб қилмоқда ва Америка кўрсатмаси билан ўлдираётган россиялик босқинчиларга қарши курашда эришилган ҳар қандай ютуқни йўққа чиқармоқда.
2. Ислом Умматининг бўлинганлиги ва тарқоқлиги, асосан бу араб оламига таалуқлидир. Беш йилдан ортиқ вақт давомида Шомда одамлар ўлмоқдалар, шаҳид бўлмоқдалар, душманлар ҳоҳ у кимёвий, артиллерия ёки оммавий қирғин қуроллари бўлсин, фарқи йўқ, уларни ҳар турдаги қуроллар қўллаб йўқ қилмоқдалар. Бу вақтнинг ўзида Умматнинг қолган қисми ўз инқилобларидан юз ўгирдилар, концертлар, шоу дастурлар, мусобақалар ва бошқа бемаъни ишлар билан шу даражада машғул бўлиб қолдиларки, гуёки бу Уммат бир тан эмас, балки бир бирлари билан рақобатлашувчи халқлардир, раҳбарлари уларни йўқ қилмоқда, уларнинг армияларида хайр йўқ, балки зулм бор бўлиб қолди, уларнинг қуроллари душманга эмас балки ўз халқининг қўрқув манбаига айланди. Исломий халқлар ўз қотилларини ўзларига ҳоким қилиб олдилар, ва бизга яққол кўриндики, бу ҳукмдорлар яхудийлар ёнғини устига сув сепиб шу билан бир вақтда мусулмонларни қирғин қилаётган Ҳалаб ёнғинига мой сепмоқдалар. Исломнинг ҳимоя қиладиган ким бор, улар қаерда?!
Ҳа, агар Ҳалаб қулаган тақдирда ҳам, у бир вақтлар Истамбул қулаганда ва Уммат душманлари Халифалик ерларига ўша вақтнинг “Башари” халифаликни бекор қилган ва нафақат Ҳалабни, балки қолган барча мусулмонлар шаҳарларини қулашига сабабчи бўлган Мустафо Камолни ўрнатилиши билан қулаб бўлган эди.
Истамбул қулади, Ислом Давлати вайрон қилинди, уни ҳимоя қиладиган Уммат армиясига барҳам берилди, Қуддус, Бағдод, Дамашқ ва қолган бошқа мусулмон шаҳарлар ҳам қуладилар. Эй воқеликни тушунмай туриб жиҳодга чақираётганлар! Сизлар Умматни вайронагарчиликлардан бошқа бирор нарсага олиб келдингизми, аввал бошдан амалларингизда ғоядан келиб чиқмадингиз, балки ҳар сафар руҳан заифлашиб, хоҳиш-истаклар сўнганида йўқолиб борган кучдан келиб чиқдингиз, бунинг натижада вайронагарчилик бутун бошли давлатлар ва халқларни қамраб олди.
Эй Ислом Уммати! Исломдан ноумид бўлмангиз! Аллоҳнинг ваъдаси – ҳақдир, Унинг ёрдами – ҳақдир, ва У Ўз ёрдамини унга муносиб бўлганларга кўрсатади. Эй Роббимиз, бу ғалабага бизларни Холид,Саъд, Абу Убайда, Ториқ ибн Зиёд ва Муҳаммад Фотиҳлардай муносиб эт!
أَمْ حَسِبْتُمْ أَن تَدْخُلُواْ الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُم مَّثَلُ الَّذِينَ خَلَوْاْ مِن قَبْلِكُم مَّسَّتْهُمُ الْبَأْسَاء وَالضَّرَّاء وَزُلْزِلُواْ حَتَّى يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُواْ مَعَهُ مَتَى نَصْرُ اللّهِ أَلا إِنَّ نَصْرَ اللّهِ قَرِيبٌ
“Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми? Уларни бало ва мусибатлар тутган ва ларзага туширилганлар. Ҳаттоки, Пайғамбар ва у билан иймон келтирганлар: «Аллоҳнинг нусрати қачон бўлади?» деганлар. Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир.” (2.214)
Ҳизб ут Таҳрир Марказий ахбороти учун
Муҳандис Ҳишом Бобо
30.11.2016
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми