Американинг мусулмонларга қарши уруши доирасида Мосул босқичма-босқич вайрон этилмоқда ва мусулмонлар қони тўкилмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Американинг мусулмонларга қарши уруши доирасида Мосул босқичма-босқич вайрон этилмоқда ва мусулмонлар қони тўкилмоқда
Хабар:
«Jazeera Net» канали 11.01.2017 да «Foreign Affairs» журналида ироқ қўшинлари билан Америка бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг биргаликдаги Мосул шаҳрини ИШИД назоратидан қайтариб олишни мақсад қилган америка ҳарбий кампанияси ҳақидаги ҳисоботнинг таржимаси чоп этилди. Ҳисоботда нима учун Мосул жанги кутилганидан кўпроқ вақт олгани ҳақида савол янграган.
Бу саволга «Foreign Affairs» журнали жавоб берар экан, жанг аввалданоқ хато ва адаштиришга олиб борадиган стратегияга асосланганини изоҳлаб берди. Журналнинг айтишича, Ироқ ҳукумати қочқинлар сонининг бирданига ошиб кетишини олдини олиш мақсадида аҳолидан Мосулни тарк этмасликни сўраган. Лекин бундан фойдаланган “ИШИД” ташкилоти, улардан жонли қалқон сифатида фойдаланди ва минглаган тинч фуқаролар жанглар мобайнида ҳалок бўлдилар. Журналнинг қайд этишича, кўплаб Ироқликлар уруш вақти Обама тарафидан президентлик сайловларида Демократик Партия номзоди Хиллари Клинтон позициясини мустаҳкамлаш учун аввалдан тайинланган деб ҳисоблайдилар.
Изоҳ: Худди Шомдагидек, Мосулда салибчилар иттифоқи, шунингдек Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсати манфаатлари учун ишлайдиган ёрдамчилари бўлмиш исломий юртларнинг малай ҳукмдорлари томонидан мусулмонлар қонлари тўкилмоқда. Обама кетишидан аввал, қўзғолончиларга босим ўтказиб, уларнинг бир қисмини Ҳалаб ҳудудидан Ал Боб шаҳрига қарши “Фурот Қалқони” амалиётига киритиш учун олиб кетган Туркия ҳукуматини ишга солиб, Ҳалаб ғалабасини Демократик партия ҳисобига ёзмоқчи бўлганидек, Мосулда ҳам шундай иш қилди, буни ҳисоботда келтирилган шаҳар учун жанг вақтининг ўзига хос эканидан билиш мумкин.
Америка ва унинг иттифоқчилари ўзларидаги турли партиялар ўртасидаги ўзаро ички рақобатни ҳисобга олган ҳолда ўзининг мустамлакачилик манфаатлари йўлида мусулмонлар қонини тўкмоқдалар. Тил бириктирувларда салибчилар буйруқларини бажарадиган исломий юртларнинг малай ҳокимлари улар билан биргаликда иштирок этмоқдалар. Ироқ ҳукумати ўз тил бириктирувини ва Мосул аҳолисини қирғин қилганини “қочқинлар сонини кескин ортишини” истамаслик баҳонаси билан оқламоқда, шу билан бир вақтда “ИШИД” тинч аҳолидан жонли қалқон сифатида фойдаланаётгани ҳақида баёнот ҳам бермоқда. Бошқарувдаги режим ўз халқига бошпана бермай, уни бомбалашда иштирок этиши учун разилликнинг қайси даражасига тушиши керак?!
“Терроризмга қарши кураш халқаро иттифоқи” дея номланаётган нарса аслида Ислом ва мусулмонларга қарши курашувчи иттифоқдир. Бу иттифоқ мусулмонлар ва уларнинг динига қарши кураш бошлаш учун “ИШИД” нинг пайдо бўлишини ҳеч қачон кутиб ўтирмаган. Бунгача Америка бундай шиорни кўтариб чиққан эди ва ундан Афғонистон ва шу каби давлатларда, ҳали “ИШИД” пайдо бўлиб, ўзини ҳимоя қила олмайдиган халифаликни эълон қилмасидан олдин ҳам амалда фойдаланган эди.
Америка ва унинг иттифоқчилари олиб бораётган уруш – бу гуруҳларнинг уруши эмас, тўкилаётган қонлар эса мусулмонларнинг қонидир. Мусулмонлар армияларининг холис вакиллари бегуноҳ мусулмонларни Мосулда ҳам, Ал Бобда ҳам ўлдираётган Америка қўлидаги болға бўлишдан тийилишлари шарт.
Аслида мусулмонлар муаммоси ягонадир, Американинг уларга қарши уруши ягонадир, шунинг учун Ислом Уммати бу қонли урушларга “ИШИД” га қарши уруш нуқтаи назаридан қарашдан тўхташлари лозимдир. Аксинча, бу – қаршилик кўсатиш керак бўлган, Америка ҳар қандай шиорлар кўтариб чиқмасин, ўзини ҳар қанча оқламасин, уни мусулмон юртларидаги нуфузидан маҳрум этиб, ғолиб чиқиш керак бўлган бутун Умматга қарши салибчилик урушидир. Мусулмон зобитларнинг Америкага содиқ бўлишлари ёки у Умматни ёқмоқчи бўлаётган ўтга тутантириқ бўлишлари мумкин эмас.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَىٰ أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
“Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, алббатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас”. (5:51)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий ахборот офиси радиоси учун махсус
Доктор Моҳир Жабарий
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги медиа офиси аъзоси
16 Раббиул аввал 1438 ҳ.й.
14.01.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ