Ов қилиш ҳукмлари тўғрисидаги саволга жавоб

Ов қилиш ҳукмлари тўғрисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқларнинг бирида Элбек исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалом алайкум. Мени саволим бор, Исломда овчилик тартиби қанақа?
Элбек
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ислом мабдасида инсонларнинг бошқа муаммоларига ечим берилгани каби, ов масалаларига ҳам батафсил ечимлар берилган.
Шаръий нусусларда ов сўзи учун “الصيد” – сўзи ишлатилган. صاد – ов қилди, яъни бир жонзотни хийла, ёки яшириниб билдирмасдан қўлга туширди. У жонзот гўшти ейиладиган бўладими ёки йўқми, луғавий жиҳатда эътибори йўқ, яъни хийла билан жонзотни ушлаш ов қилиш ва овланган нарса ов ҳисобланади. Унинг гўшти ейилиши ёки ейилмаслиги тафсилотини шаръий далиллардан кўриб чиқамиз.
Ислом шариатида ов қилиш мубоҳ (қилиш мумкин бўлган) амалдир. Аллоҳ Таъоло ов қилиш тўғрисида қуйидагиларни айтган:
أُحِلَّتْ لَكُمْ بَهِيمَةُ الْأَنْعَامِ إِلَّا مَا يُتْلَىٰ عَلَيْكُمْ غَيْرَ مُحِلِّي الصَّيْدِ وَأَنْتُمْ حُرُمٌ ۗ إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ مَا يُرِيدُ
“Эҳромдалик вақтингизда овни ҳалол санамаган ҳолингизда сизга чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди, лекин кейин сизга тиловат қилинадиганлардан бошқа (яъни ҳалол қилинмаганларини кейин тиловат қилиб билдирамиз). Албатта, Аллоҳ нимани ирода этса, шуни ҳукм қилади”. (Моида. 1)
وَإِذَا حَلَلْتُمْ فَاصْطَادُوا
“Эҳромдан чиқиб ҳалол бўлганингиздан кейин ов қилаверинг”. (Моида. 2)
أن النبي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: إذا أرسلت كلبك المعلم، وذكرت اسم الله عليه فَكُلْ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар ўргатилган итингни Аллоҳни исмини зикр қилиб туриб қўйиб юборсанг, у олиб келган ов гўштини еявер”. Муттафақун алайҳ.
Қуруқлик ҳайвонларини бўладими, ёки денгиз ҳайвонлариними фарқсиз, ов қилиш мубоҳ, лекин бу амал мубоҳ бўлмайдиган, яъни ов қилиш ҳаром бўладиган ҳолатлар ҳам бор.
Биринчи ҳолат. Хаж ёки Умрани ният қилган эҳромдаги одам учун ҳам ва бошқалар учун ҳам, Ҳарамнинг ови ҳаром. Яъни Макка шаҳрининг “Ҳарам” деб белгиланган ҳудуди ичида эҳромдаги одам бўладими ёки эҳромда бўлмаган одам бўладими фарқсиз, у ердаги жонзотларни овлаш ҳаром.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم يوم الفتح فتح مكة إن هذا البلد حرَّمه الله يوم خلق السموات والأرض… لا يعضد شوكه، ولا يُنَفَّر صيده
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳ қилинган куни шундай дедилар: “Албатта, бу шаҳарни Аллоҳ осмонлар ва Ерни яратган куни ҳаром қилган… уни дарахтлари кесилмайди (ўсиб кўкариб турган), ови чўчитилмайди (овланмайди)”. Муттафақун алайҳ.
Иккинчи ҳолат. Хаж ёки Умрани ният қилиб эҳромда бўлган одамга қуруқлик жонзотларини овлаш ва овлаётганга ёрдам бериш ҳам ҳаром. Яъни бу ерда эътибор бериш керак бўлган жиҳат, Ҳарамдан ташқарида бўлса ҳам, эҳромдаги одам учун қуруқлик ҳайвонларини овлаш ва овлаётганга ҳар қандай шаклда ёрдам бериш ҳаром. Бунинг далили:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَقْتُلُوا الصَّيْدَ وَأَنْتُمْ حُرُمٌ
“Эй иймон келтирганлар, эҳромдалик ҳолатингизда ов қилманг”. (Моида. 95)
Шунингдек, эҳромдаги одамга қуруқлик овларини гўштини ейиш ҳам ҳаром, ўзи ов қилмаган бўлсада.
وَحُرِّمَ عَلَيْكُمْ صَيْدُ الْبَرِّ مَا دُمْتُمْ حُرُمًا
“Ва сизларга эҳромдалик ҳолатингизда қуруқлик овлари ҳаром қилинди”. (Моида. 96)
Демак мазкур ҳолатларда ов қилиш ҳалол бўлмайди.
Ов қилиш мубоҳ бўлиши учун овчининг ўзида ва ов қилиш асбобида топилиши керак бўлган шартлар.
Овчининг ўзига боғлиқ шартлар. Ов қилаётган одам мусулмон, ёки аҳли китоб бўлиши ва ақлли бўлиши ҳам шарт. Аҳли китоб – самовий китоб берилган, лекин ҳозирда амал қилиш тақиқланган динлар, яъни христиан ва яҳудийлик динларига эргашганлар. Чунки мусулмон ва аҳли китобнинг сўйган гўштини мусулмон учун ейиш жоиз. Мусулмон ёки аҳли китоб бўлмаган одамнинг овини ҳам сўйган гўштини ҳам ейиш ҳалол эмас.
الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ ۖ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ ۖ
“Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир”. (Моида. 5)
Агар ов қилинаётан нарса шаръан сўйиш шарт қилинмайдиган жонзот бўлса, масалан, кит, акула, балиқлар, чигирткалар каби сўйиш шарт бўлмаган жонзотлар, у ҳолда бундай овларни ейиш масаласида овчининг мусулмон ёки аҳли китоб бўлиш ёки бўлмаслигини эътибори йўқ.
Ов қилиш асбобига боғлиқ шартлар.
Биринчи. Қирқадиган, сўядиган тиғи бўлган нарсалар, пичоқ, қилич, найзаларга ўхшаш. Яъни ўзининг оғирлиги ва қўполлиги билан эмас, кесувчи тиғи билан ҳайвонни ўлдирадиган нарсалар. Ёки тиғи бўлмасада, овнинг қонини тиғга ўхшаб йиртиб сўйиб ташлаш билан оққизадиган нарсалар, бугунги кунимиздаги милтиқлар, тўппончалар каби. Милтиқ билан ўлдирилган овлар ҳам, модомики, отишда Аллоҳнинг номи зикр қилинган бўлса, ҳалол бўлади, чунки Росулуллоҳ алайҳиссалом ов асбоби айнан тиғ бўлишини шарт қилмаганлар, балки нимаики қонни оққизса, деганлар.
ما أنهر الدم وذكر اسم الله عليه فكلوه
“Нимаики, қонни оққизса ва Аллоҳнинг исми зикр қилинган бўлса, уни еяверинглар”. Муслим ва Термизий ривояти.
Ҳадисда “انهر” сўзининг ишлатилиши ҳайвоннинг қонини шиддат билан, кўп миқдорда оққизилганини ва бу тиғли нарса билан бўлишини билдиради.
سئل رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عن صيد المعراض فقال: ما خَزَقَ فَكُلْ، وما قتل بعرضه فلا تأكل
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан миъроз – тош, таёқ, қопқон ёки шунга ўхшашларни зарбасидан ўлган ов – ҳақида сўрашди. Росулуллоҳ алайҳиссалом жавоб бердилар: “Нима йиртиб сўйса, еявер. Нима миъроз билан ўлса, уни ема”. Муттафақун алайҳ. Миъроз нима экани айтиб ўтилди.
Шу далилга кўра, бугунги кунимиздаги милтиқ ва тўппончалардан отилган овларни ейиш жоиз, чунки милтиқлар ўқи ҳам жонзотни йиртиб, сўйиб, ҳудди тиғ билан сўйгандек қонини оққизади. Фақат милтиқни отишда Аллоҳнинг номини зикр қилиш шарт.
Иккинчи. Жароҳат етказадиган ҳайвонлар ёки қушлар. Ов қилишга ўргатилган ҳайвонлар, итга ўхшаш, ёки қушлар лочин, бургутга ўхшаш. Ўргатилган ҳайвонлар ёки қушлар билан ов қилиш жоиз. Бунинг далили:
يَسْأَلُونَكَ مَاذَا أُحِلَّ لَهُمْ ۖ قُلْ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ ۙ وَمَا عَلَّمْتُمْ مِنَ الْجَوَارِحِ مُكَلِّبِينَ تُعَلِّمُونَهُنَّ مِمَّا عَلَّمَكُمُ اللَّهُ ۖ فَكُلُوا مِمَّا أَمْسَكْنَ عَلَيْكُمْ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ عَلَيْهِ ۖ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۚ إِنَّ اللَّهَ سَرِيعُ الْحِسَابِ
“Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрарлар. Сен: “Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Овчи итларга ўхшатиб, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан уларга ҳам ўргатган овчи ҳайвонларингиз сизга тутиб берган нарсадан енглар. Уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳисоби тезкор зотдир”, деб айт!” (Моида. 4)
Демак, овчи итга ўхшатиб ов қилиш учун ўргатилган йиртқич ҳайвонлар ёки қушлар билан ов қилиш жоиз ва уларни овга қўйиб юборишда Аллоҳнинг номини зикр қилиш шарт.
Овга ўргатилган ҳайвон ва қушлар албатта, ов учун ўргатилган бўлиши, “олиб кел, ўтир, тек тур” каби буйруқларни бажарувчи овчи ҳайвон (ёки қуш) бўлиши, ҳайвонни (ёки қушни) овга жўнатилганда ўша ҳайвонга тўғри борадиган бўлиши, овни ушлаганидан кейин овчига олиб келгунича овнинг гўштидан заррача ҳам емаслиги шартдир. Бунинг далили:
وَمَا عَلَّمْتُمْ مِنَ الْجَوَارِحِ مُكَلِّبِينَ تُعَلِّمُونَهُنَّ مِمَّا عَلَّمَكُمُ اللَّهُ ۖ فَكُلُوا مِمَّا أَمْسَكْنَ عَلَيْكُمْ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ عَلَيْهِ ۖ
“Овчи итларга ўхшатиб, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан уларга ҳам ўргатган овчи ҳайвонларингиз сизга тутиб берган нарсадан енглар. Уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар”. (Моида. 4)
عن النبي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: إذا أرسلت الكلب المعلم، وسمَّيت، فأَمْسَكَ، وقَتَلَ، فكلْ، وإن أكل فلا تأكل، فإنما أمسك على نفسه
Адий ибн Ҳотимга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар ўргатилган итни Аллоҳнинг номи зикр қилиб овга қаратиб қўйиб юборсанг, бориб ушласа ва ўлдирса, уни еявер. Агар ўзи еб қўйса (ит ўзи ов гўштидан еса) уни емагин, чунки у ўзи учун ушлади”. Муттафақун алайҳ.
Шу ергача овнинг ўзига, овчига ва ов қилинадиган асбобга алоқадор ҳукмларни баён қилинди. Энди ов қилинадиган жонзотлар ҳақида тўхталиб ўтаман.
Инсон ов қилишда қуруқлик жонзотларини ёки денгиз жонзотларини ов қилиши мумкин. Қушлар ҳам ов мавзусида қуруқлик жонзотларига нисбатан олинган ҳукмда бўлади.
Қуруқлик жонзотлари ови.
Қуқруқлик ови мавзусида биринчи навбатда овчи ов қилинаётган ҳайвонни тирик эканини аниқ билиши шарт, чунки ўлик ҳайвонни, яъни ўлимтикни овлаш ҳам, ейиш ҳам ҳалол эмас.
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ وَالْمُنْخَنِقَةُ وَالْمَوْقُوذَةُ وَالْمُتَرَدِّيَةُ وَالنَّطِيحَةُ وَمَا أَكَلَ السَّبُعُ إِلَّا مَا ذَكَّيْتُمْ
“Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Агар, (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз, ҳалол”. (Моида. 3)
Бундан кейин эса, агар овчи ейиш мақсадида ов қилаётган бўлса, бу ҳайвонни ўзини ҳаром ёки ҳалоллигини билиб олиши керак. Демак, гўшти ҳаром ва ҳалол ҳайвонларни овчи қандай ажратиши ҳақида.
Ов ҳайвонининг ҳаром ёки ҳалоллиги тўғрисида келган далиллар.
Тиши билан ов қилувчи йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ҳаром. Масалан, шер, йўлбарс, бўри, тулки, айиқ, ит, маймун, фил ва бошқ. Бунинг далили:
نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن أكل كل ذي ناب من السباع
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тиши билан ов қилувчи ҳар қандай йиртқич ҳайвонни гўштини ейишдан қайтардилар”. Муттафақун алайҳ.
أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : كل ذي ناب من السباع فأكله حرام
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Тиши билан ов қилувчи ҳар қандай йиртқич ҳайвоннинг гўштини ейиш ҳаромдир”. Муслим ривояти.
Лекин гўшти ейилмайдиган йиртқичлар рўйҳатидан сиртлон (гиена) чиқиб кетади, яъни агарчи тиши билан ов қиладиган йиртқич бўлсада, сиртлоннинг гўштини ейиш мубоҳ бўлади. Бунинг далили:
حديث ابن أبي عمارة قال سألت جابراً عن الضبع صيد هو؟ قال: نعم . قلت آكلها؟ قال: نعم. قلت: أقاله رسول الله صلى الله عليه وسلم قال نعم
Ибн Аби Аммора айтади: Жобирдан сиртлонни ов қилиш ҳақида сўрадим. У “Ҳа” деб жавоб берди. Мен “Ейиладиганми?” дедим. У “Ҳа” деди. Мен “Росулуллоҳ шундай деганми?” дедим. У “Ҳа” деб жавоб берди. Термизий ривояти. Саҳиҳ. Баъзи муҳаддислар “ҳасан” деган. Термизий ушбу ҳадис тўрғисида шундай деган: “Бу ҳадисни Муҳаммад ибн Исмоилдан (Имом Бухорийдан) сўраганимда “саҳиҳ” деди”. Демак, тиши билан ов қиладиган йиртқич ҳайвонлар ҳаром, ейиш учун ов қилиб бўлмайди, лекин улардан фақат сиртлон (гиена) ҳалол, ейиш ёки бошқа эҳтиёж учун ов қилиш жоиз.
Майда зарарли ҳашорот ҳайвонлар, заҳарли ҳайвонлар ва шунга ўхшаш ҳайвонларни гўшти ҳаром, ейиш учун овлаш ҳам ҳаром.
وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ
“Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган,” (Аъроф. 157)
عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها : أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قال : خَمْسٌ مِنْ الدَّوَابِّ كُلُّهُنَّ فَاسِقٌ , يُقْتَلْنَ فِي الْحَرَمِ : الْغُرَابُ , وَالْحِدَأَةُ , وَالْعَقْرَبُ , وَالْفَأْرَةُ , وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ
Оиша розияллоҳу анҳодан, Рослуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳайвонлардан беш тури нопокдир, Ҳарамда бўлса ўлдирилади: қарға, калхат, чаён, сичқон, қутурган ит”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Юқоридаги оятда зикр қилинган нопоклар қандай эканини ушбу ҳадис баён қилиб берди. Демак, майда ҳашорот каби ҳайвонлар, зарарли ҳайвонлар ва заҳарли ҳайвонларни ейиш учун овлаш ҳаром. Буларга илон, типратикан, калтакесак, каламуш, бақа ва шунга ҳайвонлар киради.
Гўшти ейиладиган ва гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг қўшилишидан туғиладиган ҳайвонларни гўшти ҳаром, ейиш учун овлаш ҳам ҳаром.
حديث جابر بن عبد الله رضي الله عنها قال : ذبحنا يوم خيبر الخيل والبغل والحمر فنهانا رسول صلى الله عليه وسلم عن البغل والحمر ولم ينهنا عن الخيل
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: “Хайбар куни от, хачир (от ва эшакни қўшилишидан туғиладиган ҳайвон) ва эшак сўйдик. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хачир ва эшакни гўштидан бизларни қайтардилар, от гўштидан қайтармадилар”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Гўшти ейиладиган ва ейилмайдиган ҳайвонлардан туғилган ҳайвонга мисол, хачир – от ва эшакнинг қўшилишидан туғилади; самаъ – бўри ва сиртлоннинг қўшилишидан туғилади.
Ҳонаки эшакларни гўшти ҳаром.
أن النبي صلى الله عليه وسلم نهى يوم خيبر عن لحوم الحمر الأهلية وأذن في لحوم الخيل
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни уй эшакларини гўштини ейишдан ман қилдилар ва отларнинг гўштини ейишга рухсат бердилар”. Муттафақун алайҳ.
Бу ҳадисдан билинадики, ёввойи эшакнинг гўшти ҳалол, ейиш учун овлаш ҳам мубоҳ. Чунки нарсаларда асл мубоҳлик, ҳаром қилгувчи далил келса кейин ҳаром бўлади. Ёввойи эшак ҳам аслда мубоҳ деган ҳукмга кўра мубоҳлигича қолди, ҳонаки уй эшаги ҳаром қилиш далили келгани учун ҳаром бўлди. Демак ёввойи эшакни овлаш жоиз, ҳонаки эшакни ейиш учун овлаш ҳаром.
Чўчқа ва унинг ҳамма турлари ҳаром, овлаш ҳам ҳаром.
قُلْ لَا أَجِدُ فِي مَا أُوحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا عَلَىٰ طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ إِلَّا أَنْ يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنْزِيرٍ فَإِنَّهُ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ ۚ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ
“Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир. Ёҳуд фосиқлик билан Аллоҳдан ўзганинг номига сўйилган бўлса (ҳаромдир). Бас, киши музтар (иложсиз) бўлиб, роҳат талаб қилувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолида истеъмол қилиши жоиз. Албатта, Роббинг мағфират қилгувчи ва раҳмли зотдир”, деб айт”. (Анъом. 145)
Тўнғиз, чўчқа ва унинг барча турлари бир ҳукмдадир.
Ейиш учун ов қилиш ман қилинган қушлар.
Панжа тирноғи билан ов қиладиган йиртқич қушларнинг гўшти ҳаром, ейиш учун ов қилиш ҳаром. Бургут, лочин, сор, калхат каби қушлар.
نهى النبي صلى الله عليه وسلم عن كل ذي ناب من السباع وعن كل ذي مخلب من الطير
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тирноғи билан ов қилувчи ҳар қандай йиртқич қушнинг гўштини ейишдан қайтардилар”. Муслим ривояти.
Пайғамбар алайҳиссалом Ҳарамда бўлсада ўлдиришга буюрган қўшлар – қора қарға ва калхатни гўшти ҳаром, ейиш учун овлаш ҳам ҳаром.
عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها : أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قال : خَمْسٌ مِنْ الدَّوَابِّ كُلُّهُنَّ فَاسِقٌ , يُقْتَلْنَ فِي الْحَرَمِ : الْغُرَابُ , وَالْحِدَأَةُ , وَالْعَقْرَبُ , وَالْفَأْرَةُ , وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ
Оиша розияллоҳу анҳодан, Рослуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳайвонлардан беш тури нопокдир, Ҳарамда бўлса ўлдирилади: қарға, калхат, чаён, сичқон, қутурган ит”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Тирноғи билан ов қилмасада, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлдиришдан қайтаргани учун овлаш ҳаром бўлган қушлар, сассиқпопишак ва қарғасимон қарқуноқ.
لحديث ابن عباس :نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن قتل أربع من الدواب النملة والنحلة والهدهد والصرد
Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайвонлардан тўрт ҳилини ўлдиришдан қайтардилар; чумоли, асалари, сассиқпопишак ва қарғасимон қарқуноқ”. Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти. Саҳиҳ.
Ушбулар қуруқликдаги ов, овлаш ва овчига тегишли ҳукмларнинг баёни эди. Энди денгиз ва сув ҳайвонларини овлашга алоқадор ҳукмларни ҳам баён қилиб ўтаман.
Сув ҳайвонлари ови.
Сув ҳайвонлари ови тўрғисида келган ҳужжатларга эътибор берсак, денгиз ҳайвонларининг барчаси ҳалол қилингани ва ҳатто ўзи ўлиб қолган ўлимтиги ҳам ҳалол эканини кўрамиз.
أُحِلَّ لَكُمْ صَيْدُ الْبَحْرِ وَطَعَامُهُ مَتَاعًا لَكُمْ وَلِلسَّيَّارَةِ ۖ
“Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни сизлар овламай ўзи соҳилга чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди”. (Моида. 96)
قول النبي صلى الله عليه وسلم في البحر هو الطهور ماؤه الحلّ ميتته
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам денгиз тўрғисида шундай дедилар: “У суви пок ва ўлимтиги ҳалолдир”. Ахмад ва Термизийлар ривояти. Саҳиҳ.
Ушбулардан билиндики, сув ҳайвонларини – қандай ёки қайси турдаги ҳайвон бўлишидан қатъий назар – истеъмоли ҳам овлаш ҳам ҳалол, чунки оят ва ҳадисда денгиз ҳайвонларини бирон турини алоҳида хосламаган ҳолда, умумий қилиб “Денгиз (сув) ови ва унинг емишлари”, “Унинг ўлимтиги ҳалол” дейилмоқда.
Тимсоҳ, тошбақа, бақа каби сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонларни овлаш.
Баъзи мужтаҳидлар ушбу ҳайвонларни сув ҳайвонлари сирасига киради, ва сув ҳайвонлари тўғрисидаги далиллар умумий келган деган, эътиборда мазкур ҳайвонларнинг гўштларини ҳалол дейишган, лекин ушбу ҳайвонларнинг яшаш ҳолатини текшириб кўрадиган бўлсак шу нарса билинадики, улар овларини, овқатларини сувда топиб кун кечиришсада, аслида улар қуруқлик ҳайвонларидир, уйларини қуруқликда қуради, қуруқликда болалайди ва ҳоказо. Яъни бундай ҳайвонларга қуруқликдаги ҳайвонлар аҳкомларини жорий қилиш тўғри бўлади.
سأل طبيب النبي صلى الله عليه وسلم عن ضفدع يجعلها في دواء، فنهاه عن قتلها
Бир табиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бақани даво мақсадида ишлатиш ҳақида сўради, Росулуллоҳ уни бу ишдан (бақани ўлдиришдан ҳам) қайтардилар (яъни уни тек қўй, унга тегма деган маънода). Абу Довуд ва Насаийлар ривояти. Саҳиҳ.
أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال أكل كل ذي ناب من السباع حرام
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳар қандай озиқ тишли йиртқич ҳайвонларни ейиш ҳаромдир”. Молик ривояти. Саҳиҳ.
Демак ушбу далиллардан билиндики, агар бақа, тошбақа ва тимсоҳ кабиларни қуруқлик ҳайвонлари деб эътибор қилсак (яъни шундай деб эътибор қиляпмиз ҳам), уларни ейиш учун овлаш ҳалол бўлмайди.
Денгиз ҳайвонлари (сув ҳайвонлари), балиқларнинг ҳамма тури, йиртқич бўладими ёки бўлмайдими фарқсиз, уларнинг барчаси пок, ҳалол ва уларни овлаш ҳам мубоҳ. Булар тўғрисидаги оят ва ҳадислар умумий келгани ва биронтасини ажратиб, ушбулари ҳаром дейилмагани учун.
Мана шулар ов, овчи ва овлашга доир Ислом шариати аҳкомларининг мен имкон қилиб эришган раъйлар эди. Тўғри бўлса Аллоҳдан, ҳатоси бўлса каминадан.
Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
07.02.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ