Сурия аҳли вақт кеч бўлмасидан олдин ўз қўзғолони ҳақида жиддий фикрлаб олсин

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Сурия аҳли вақт кеч бўлмасидан олдин ўз қўзғолони ҳақида жиддий фикрлаб олсин
2017 йил 18 март куни Би-Би-Си сайтида қуйидаги хабар чоп этилди:
«Ҳукумат билан мухолафат ўртасидаги келишувга мувофиқ, қуролли мухолафат оила аъзолари билан биргаликда ўзларининг Ҳимс шаҳридаги сўнгги қароргоҳлари бўлган Ваър районидан Ҳалаб яқинидаги Жараблусга чиқиб кетишни бошлади.
Бу келишувга мувофиқ, 400 нафар қуролли мухолафат ўз оила-аъзолари билан биргаликда мухолафат назорати остидаги учта минтақага, яъни Ҳимс шимоли атрофига, Ҳалаб яқинидаги Жараблусга ва Идлибга чиқиб кетишлари керак.
Ваър районида 75 минг аҳоли яшайди. Бу минтақа 2013 йил охиридан буён Асад ҳукумати кучлари томонидан қамал қилиб келинади.
Айни келишув Россия етакчилигида бўлди, лекин унда БМТ қатнашмади.
Рейтер агентлигига кўра, мухолафатдаги манбалар яқин ҳафталар мобайнида Ҳимсни 15 минг атрофидаги шахс тарк этиши мумкинлигини айтган.
Сурия ҳукумати – мухолафат назорати остидаги бир неча минтақада эришилган «сулҳ иттифоқи» олти йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушига чек қўйиш сари ташланган асосий қадам эканини таъкидлади.
Бироқ қуролли мухолафат қамал ва қаттиқ бомбардимон сабабли ушбу келишувларни қабул қилишга мажбур бўлганини, айтмоқда».
Роя газетаси шарҳи:
Шом аҳли, биринчи навбатда холис қўзғолончилар вақт кеч бўлиб, надомат фойда бермай қолишидан олдин, ўз қўзғолонларини қутқариб қолиш ҳақида жиддий фикрлашлари лозим! Тўғри, Башар, Эрон, унинг Ливандаги Ҳизби ва Россия Ҳимс каби шаҳарларни қамал қилиши ҳақиқат ва мусибатдир. Бироқ доллар қўзғолончиларига айланиб қолган айрим Сурия қўзғолончиларининг барча азоб-уқубатларга сабабчи бўлаётганлиги энг катта мусибат ва аччиқ ҳақиқатдир. Америка Эронни, унинг Ливандаги Ҳизбини, Россияни ва Туркияни Сурияга олиб келишидан олдин, улар бирлашган, сафлари бузилмаган ҳолатда эди ҳамда режимни ағдариш имкониятлари бор эди. Бироқ доллар уларнинг кўзларини ўйнатиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсиб қўйди…
Шунинг учун Сурия аҳли сафларини тозалаб, ўтган ишлардан хулоса чиқаришлари ва қўзғолонларини давом эттиришлари лозим. Чунки Америка ҳамда унинг Россия, Эрон ва Туркия Эрдогани каби қуроллари ёрдам берса ҳам душман заифдир.
Роя газетасининг 2017 йил 22 март чоршанба кунги 122-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб