Устоз Шоҳир Исоф Аъраж масаласига нисбатан тутган позицияси учун Фаластин режими томонидан қамоққа олинди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Устоз Шоҳир Исоф Аъраж масаласига нисбатан тутган позицияси учун Фаластин режими томонидан қамоққа олинди
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги матбуот бўлими аъзоси муҳандис Боҳир Солиҳнинг хабар қилишича, Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ғарбий Салфитдаги Бадё шаҳрилик аъзоси устоз Шоҳир Исофни ҳибсга олди. Бу ўтган жума 2017 йил 17 март куни устознинг Босил Аъраж билан боғлиқ воқеаларга нисбатан сиёсий қараши ва позицияси ортидан юз берди.
Боҳир Солиҳга кўра, устоз Шоҳир режимга қарши қилган маърузаси ортидан иш жойида ҳибсга олинган. У ўз маърузасида яқинда режимнинг шаҳид Босил Аъраж ва унинг яҳудийлар қўлидаги тўрт нафар дўстларини зимдан суд қилгани ҳақида ҳамда хавфсизлик бўйича яҳудийлар билан ҳамкорлик қилаётгани, тинч намойишчиларни бостираётгани ҳақида гапирган.
Боҳир Солиҳ режимнинг шаҳид ва дўстларига нисбатан қилган мункар ишларини яширишга уриниб овора бўлаётгани ва бунинг уддасидан чиқолмаслиги ҳақида сўз юритиб, жумладан, «режим ҳалол ва холис инсонларга қарши жиноят содир этиш ва гуноҳ кетидан гуноҳга ботиш ўрнига, ўзининг бундай шармандали қилмишларидан хижолат бўлиши керак», деди.
Сўнг у Фаластин режимидан дарҳол устоз Шоҳирни озод қилишни ҳамда фуқаролар ҳуқуқларига тажовуз қилиб, менсимасликни бас қилишни талаб қилди.
Роя газетасининг 2017 йил 29 март чоршанба кунги 123-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!