| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
25.11.2024
645
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (uza_uz 18.11.2024й): Қонун ижодкорлиги жараёни, аввало, жамиятимиздаги долзарб муаммолар ечимига, халқимизнинг оғирини енгил қилишга қаратилиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ: Президент Мирзиёев ушбу сўзларни 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида айтиб ўтди. Бунга жавобан айтамизки, ҳукм қилиш инсоннинг эмас, Аллоҳнинг ҳаққидир. Ким инсонлар ҳаётини тартибга солиш учун қонун ижод қилишни даъво қилар экан, демак, у Аллоҳга шериклик қилишга журъат қилибди. Агар у кимса мусулмон бўлгани ҳолида шунга жазм қилса, Аллоҳга осий бўлиб, катта гуноҳга қўл урган бўлади. Агар у қонунни инсон ижод қилишини тўғри деб қабул қилиб, бунга эътиқод даражасида қараса, у диндан чиқиб муртад бўлади. Шунга кўра, Ўзбекистон ҳукуматидагиларнинг аксари ўзини мусулмон ҳисоблар экан, демократик тузум татбиқига рози бўлиш – Аллоҳга осийлик қилиб катта гуноҳга қўл уришга ёки ундан ҳам ёмони, диндан чиқишга олиб боришидан яна бир бор қаттиқ огоҳлантирамиз! Сизлар қабул қилаётган қонунлар инсон ақли маҳсули эканлигидан бутун юртимиз ва халқимизни қолоқлик ва қарамлик сари етакламоқдасизлар. Қолаверса, бу қонунлар ҳукумат тепасидаги бир гуруҳ жиноятчи тўданинг тор манфаатлари ҳамда Америка ва Россия каби мустамлакачи давлатлар фойдаси учун ишлаяпти. Динни ҳаётдан ажратишга асосланган капиталистик демократия тузумининг қонунни инсон ижод қилиши кераклиги ҳақидаги фикри Ислом ақидасига тамоман зид келади. Шунга биноан, ўзини мусулмон ҳисоблаган инсон бу борада жуда эҳтиёт бўлиши лозим. Акс ҳолда Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлади!

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

– “Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар кофирлардир”.                                                                (Моида:44)

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

– “Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар золимлардир”.                                                                 (Моида:45)

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

– “Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар фосиқлардир”.                                                                 (Моида:47)

Хабар (gazeta.uz 19.11.2024й): Ўзбекистон президенти 14 ноябрь куни узоқ кутилган «Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун 2025 йил 15 майдан кучга киради.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг) болаларга нисбатан зўравонликнинг шакллари бўлиб, қонун билан тақиқланади ва таъқиб қилинади. Қизиғи, ушбу қонунга кўра, боладан иқтисодий, жинсий ва бошқа мақсадларда фойдаланиш каби жирканч ишлар билан бир қаторда маълум бир диний таълим олишга ундаш ҳам болаларга зўравонлик қилиш турларига киритилган. Яъни энди ота-она ўз фарзандини Қуръон ўқишга ундаши ҳам улкан “жиноят” ҳисобланадиган бўлди. Ўзбек ҳукуматининг ўзи бу иши билан аслида Аллоҳ ва Росулига қарши улкан жиноят содир этмоқда. Бундан ташқари, бу илмоний (дунёвий) қонунлар билан болаларга қарши зўравонликка чек қўйиш амримаҳол иш. Сабаби, ўзбек ҳукумати татбиқ қилаётган капиталистик демократия тузуми бугунги кунда дунёдаги барча зўравонликларнинг ўчоғидир. Мисол учун, ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликнинг қайсидир турига дучор бўлади. Шунинг учун ҳам болаларга нисбатан зулму зўравонликни йўқ қилишнинг ягона ва вожиб бўлган йўли капиталистик демократияни илдизи билан қуритиб, ўрнига Исломий ҳаётни қайта бошловчи Халифалик давлатини тиклашдир.

وَأَنَّ هَـٰذَا صِرَٰطِى مُسْتَقِيمًۭا فَٱتَّبِعُوهُ ۖ

– “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг”.  (Анъом:153)

Хабар (daryo.uz 20.11.2024й): Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Қуролли кучлари жанговар салоҳияти оширилишини айтди.

Изоҳ: Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур: мамлакатимиз хавфсизлиги, юртимиз мудофааси нафақат Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, балки Ўзбекистонни ўзи учун она Ватан деб биладиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча инсонларнинг муқаддас бурчидир”. Бу сўзлардан армия фақат Ўзбекистон мудофааси учунгина ҳаракатга келишини, бундан бошқа ҳолатларда, яъни агар Фаластин ёки бошқа Исломий юртлар ер битта қилинса ҳам унга аҳамиятсиз эканлигини тушуниш мумкин. Мана шу энг катта фожеадир. Чунки Ислом шариатига кўра, мусулмонларнинг уруши ҳам, тинчлиги ҳам битта, душмани ҳам, дўсти ҳам битта. Демак, уларнинг қувончи ва ташвиши ҳам битта бўлиши лозим эди. Ўзбекистон исломий юрт деган эътиборда Умматининг ажралмас бир қисми экан, унинг армияси – қаерда бўлишидан қатъий назар – мусулмонларнинг жони, моли ва шаънини ҳимоя қилиши керак. Бироқ ҳозир бу армия қандайдир мусобақаларда ўрин олишдан бошқасига ярамаяпти. Аниқроғи, ўзбек ҳукумати уни ўзининг ҳақиқий вазифасини бажариши учун ҳаракатга келтирмаяпти. Ҳолбуки, бу ёқда Фаластин мусулмонлари босқинчи яҳудлар қўлида инграяпти, бошқа Исломий юртлар ҳам кофир мустамлакачиларнинг зулму ситамларидан азоб чекяпти… Ўзбек ҳукумати эса Ғазодаги болалар ва аёлларга тиббий ёрдам таклиф қилишдан нарига ўтмаяпти. Шунинг учун ҳам мусулмонлар Халифалик давлатида бирлашмагунларича уларнинг армияси ҳам кишанланган шердек казармаларидан ташқарига чиқмай ётаверади.   

Хабар (yuz.uz 21.11.2024й): Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг йирик қурилиш компанияси — China State Construction Engineering Corporation делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Изоҳ: Мазкур учрашувда қарийб 1 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари имзоланди. У шаҳар йўллари инфратузилмасини реконструкция ва модернизация қилиш, кўприкларни лойиҳалаш ва қуриш, замонавий турар-жой ва бизнес марказлари қурилишини ўз ичига олади. Маълумки, ҳукумат халқимизга хорижий инвестицияни янги иш ўринлари яратилиши ва иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий манба, деб кўрсатмоқда. Бироқ бу нотўғри. Хусусан, Хитойнинг Ўзбекистонга киритаётган сармоялари иқтисодиётимиз учун хатарли. Чунки бошқа хорижий инвесторлар каби Хитой компаниялари ҳам киритган инвестициясини бир неча баробар фойдаси билан олиб чиқиб кетишга кўзи етмаса, бир тийин ҳам пул тикмайди. Бошланғич ётқизилган инвестиция, табиийки, иқтисодиётимиздан катта сармояларнинг ташқарига оқиб чиқиб кетишига олиб келади. Ва, албатта, бу юртимиз иқтисодини чўктиради холос. Бундан ташқари, Хитойнинг уйғур мусулмонларига нисбатан қўллаётган шафқатсиз репрессиясига бутун дунё гувоҳ бўлиб турибди. Бироқ Мирзиёев ҳукуматини мусулмонларнинг тақдиридан кўра, кўпроқ Хитойнинг ифлос пуллари қизиқтирмоқда. Биз айтамизки, Хитойдек Ислом ва мусулмонларга ашаддий душман бўлган давлат билан ҳар қандай алоқалар ўрнатиш жоиз эмас. Бундай қилиш ўзини-ўзи ҳалок қилишдек гап.

الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۚ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا‎

– “Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”.            (Нисо:139)

Хабар (president.uz 21.11.2024й): Президент Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, томонлар икки мамлакат бош прокуратураларининг терроризм, экстремизм, ноқонуний миграция, сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди. Бугунги кунда давлатлараро мулоқотларда биринчи навбатда экстремизм ва терроризмга қарши кураш (Ислом ва мусулмонларга қарши кураш) масаласига алоҳида эътибор берилади. Кофир давлатлар сиёсий Исломнинг ўчоғи бўлмиш Ислом юртларида уни бўғиб ташлашга ҳаракат қилишади. Рус прокурори билан учрашувда айни шу масала кўрилгани ҳам бежизга эмас. Ўзбекистонда жорий йил бошидан бери Аллоҳнинг динига даъват қилган собиқ сиёсий маҳкумлардан 50 дан ортиғи маҳкамага тортилгани ва бундан бошқа ҳолатлар сўзларимизга яққол мисолдир. Бундан ташқари, Россияга мигрантлар оқимини ўзбек ҳукумати етарлича назорат қила олмаётгани, шунга кўра бу масалада қаттиқроқ чора-тадбирлар кўриш бўйича ўрис тарафи талаб қўйган бўлиши мумкин. Бу юзсиз рус расмийлари Ислом юрти бўлмиш Ўзбекистонда худди ўзини уйида юргандек тутиб, ўзи хоҳлагандек тартиб ўрнатмоқчи бўляпти. Ўзбек ҳукумати эса уларга ўз муаммоларини ташқи аралашувларсиз ўзи ечиши лозимлигини айтишга журъат қилолмаяпти. Ҳа, бугун Ислом уммати мана шундай оғир дамларни, яъни ташқи мустамлакачилар босими остида хор бўлиб яшаш даврини бошдан кечирмоқда. Бироқ бу давр ўзининг сўнгги нафасларини олмоқда ва саодат даврининг тонгги яқинлашиб қолди иншаАллоҳ. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ

“Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”.

Хабар (gazeta.uz 22.11.2024й): Йил бошидан буён Ўзбекистонга газ импорти 1,36 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил 10 ойидаги кўрсаткичдан 2,4 баравар кўп, дея хабар берди Статагентлик.

Изоҳ: 2024 йилнинг 10 ойида фақат газни ўзи учун бюджетдан миллиард доллардан зиёд пул сарфлангани ўрисни газига бўлган қарамлик қанчалик даражада кучайганини кўрсатяпти. Газ экспорти эса 540,4 млн долларгача (+17,9%) ошгани ҳукуматдагилар ва унга яқин бўлганлар газ бизнеси орқали чўнтагини тўлдираётганини англатади. Чунки импорт қилинаётган газ бюджет пулига сотиб олинади, буниси аниқ. Бироқ экспорт қилинаётган газдан тушган пул ҳақида бирор маълумот топишнинг ҳозиргача иложи йўқ. Бу пулларнинг аксар қисми катта эҳтимол билан бюджетга эмас, шахсий чўнтакларга тушяпти. Демак, рус гази халқ пулига олиниб, Хитойга сотиляпти-да, пули ўзлаштириляпти. Бу ўринда импорт ва экспорт қилинаётган газнинг физик ҳажми ва нархи номаълум. Статистик маълумотларда булар акс этмайди. Энг ёмони, бундай олди-сотдининг оғир юки халқ бўйнига тушяпти. Яна ўлганни устига тепгандек газ нархи оширилди ва кейинги йил янада қимматроқ бўлади. Ҳозирнинг ўзида одамлар белгиланган 500 куб метрлик лимит етмай, ундан ортиғига ҳам қиммат нархда пул тўлаётганлари натижасида, бир ойда газнинг ўзига миллион сўмдан кўпроқ пул сарфлаётганларини айтиб чиқишяпти. Эътибор беринг, бу фақат газнинг ўзига холос! Капиталистик иқтисоднинг юртимизда жорий бўлишни бошлагани ва устимизга ўтириб олган очкўз бошлиқларнинг касофати халқимизнинг шундай ҳам абгор аҳволини янада оғирлаштиряпти. Одамларга чин маънода ғамхўрлик қиладиган Исломий бошқарув ҳокимият тепасига олиб келинмас экан, мусулмонларнинг аҳволи ўнгланмайди.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

25.11.2024й

 

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Идлиб шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти томонидан намойиши ўтказилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Кескинлик бўрони» коалицияси Ямандаги миссиясини тамомлаш арафасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир Иордания вилояти парламент олдида намойиш ўтказиб, яҳудий вужуди билан тузилган барча битим ва келишувларни бекор қилишга чақирди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/