2017-2018 йиллар бюджети камбағалларни капитализм зулмига чидашга ҳамда Авоми Ассоциацияси сайловлари қурбонига айланишга мажбур қилмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
2017-2018 йиллар бюджети камбағалларни капитализм зулмига чидашга ҳамда Авоми Ассоциацияси сайловлари қурбонига айланишга мажбур қилмоқда
2017 йил 1 июнда Бенгал молия вазири Абул Маал Абдул Мухит 2017-2018 йиллар бюджетини парламентга тақдим қилди. 4 триллион бенгал такасига етган бу бюджетда асосан, даромаддан 35 % нисбат билан ўсишни қоплаш учун қўшимча қиймат солиғига таянилади. Аслида, «оғир иқтисодий ўсиш бюджети», деган нарса камбағаллар ва ўртача синфдаги одамлар чўнтагидаги пулни тортиб олиш, ҳукмрон элита ва уларнинг ҳамкорлари бойлигини эса янада ўстириш асосида амалга оширилади.
15 %га етган барқарор нисбат билан золимона қўшимча қиймат солиғига таяниш ҳамда молия вазирининг масхарабозларча берган изоҳлари, капиталистик бенгал ҳукуматининг одамларга мутлақо эътибор қаратмаслигини яна бир бор тасдиқлади. Қаранг, камбағаллар ҳам бойлар тўлайдиган миқдорда солиқ тўлашлари керак эмиш. Юқори солиқлар кам даромадли одамлар бўйнига юк бўлиб тушган бир пайтда, кийим-кечаклар ширкати эгаси ширкатга солинган паст солиқлардан, яъни ўртача ҳисобда 15 %ли солиқдан фойдаланмоқда! Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи ширкат раҳбарлари ҳам хом ашё сотиб олиш учун белгиланган чегирмадан фойдаланган бир пайтда, охирда бу фойда истеъмолчиларга етиб бормаяпти. Абдул Мухитнинг бюджет таклиф этишдаги келтирган ҳужжатига кўра, бойлардан солиқ юкини озайтириш, иқтисодга катта даромад келтирар эмиш. Ҳа, у кийим-кечак саноати ва бизнесменлар билан ҳамтовоқ, аммо паст даромад олувчиларнинг инфляция таъсирида солиқ қийматини ошириш тизими сабабли кўраётган зарарларига назар ташлашни истамайди! У келтирган ҳужжат капитализмнинг ёмонлашган иқтисодиётга бўлган ёндашувини ўзида акс эттирмоқда ҳамда камбағалларни қашшоқлаштириб, бойларни янада бойитишни англатмоқда.
Қўшимча қиймат солиғига таянишнинг ҳам, одамларга бу юртда бирин-кетин келаётган ҳукуматлар босимларининг тобора ошишининг ҳам асосий сабаби бор. У ҳам бўлса, ғарблик хўжайинларни рози қилишга уринишдир. Бу хўжайинларнинг Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки каби замонавий мустамлакачилик ташкилотлари бор. Бу ташкилотлар, даромад самарадорлигини ошириш, деган нарса орқали, қўшимча қиймат солиғига янада кўпроқ таянишни таъминлашади. Айни ташкилотларнинг мутасаддийлиги остида Бенгал режими одамлар молларини талон-тарож қилади, буни қўшимча қиймат солиғи ва бошқа солиқларни зўрлаб тиқиштириш ҳамда ҳеч кимга зарурати бўлмаган «катта лойиҳалар»га йирик миқдорда пулларни совуриш билан амалга оширмоқда.
Дарҳақиқат, Бангладешдаги иқтисодий кризислар ва уларнинг бартараф этишдаги омадсизлик сурункали ва зўраювчан тусга кирди. Омадсиз ҳукмдорларимизнинг мустамлакачи Ғарб байроқлари остида капиталистик иқтисод низомини қабул қилишгани сабабли, бу кризисларни енгишнинг иложи йўқ. Бундай адолатсиз, золим иқтисод низомига якун ясашнинг ягона йўли уни Исломдаги иқтисод низомига алмаштиришдир. Бу эса, иқтисодиётда, хусусан, солиқ соҳасида туб иқтисодий ўзгариш ясовчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш билан бўлади. Ушбу давлат қўшимча қиймат солиғи, товарлар солиғи, солиқ хизматлари, даромад солиғи каби одамларга солинган адолатсиз солиқларни бекор қилади. Росулуллоҳ САВ
«لا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ»
«Ноҳақ солиқ солган жаннатга кирмайди». (Имом Аҳмад ривояти), деганлар. Бунинг ўрнига, рошид Халифалик давлати газ, нефт, электр энергияси, сув… каби омма мулкидан иборат тушумлардан, хирож ва ушрлардан даромад олиш ва уни сарфлаш учун Исломнинг ўхшаши йўқ низомини татбиқ қилади. Хирож ва ушр каби қишлоқ хўжалик маҳсулотлардан олинадиган даромадлар ҳам шулар жумласидан. Зеро, бу маҳсулотлар сабабли иқтисодий ўсиш суръатини бўғмаган ҳолда, молиявий фойдаларни қўлга киритилади, бугунги адолатсиз капиталистик иқтисодга нисбатан мутлақо оз бўлган кенгқамровли солиқ базаси яратилади, одамларни инфоқ-эҳсон қилишга, сармоя ётқизишга ва тадбиркорликка тарғиб қилинади. Халифалик давлати валютаси олтин ва кумушга таянган бўлади, бу эса, ўз-ўзидан, бугунги кундаги валюталар учраётган инфляция ҳолатини олдини олади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Бангладешдаги матбуот бўлими
Телефон: +880 1713008822
Факс: +880 29558854
Электрон почта: Info@khilafat.org
Адрес: H. M. Siddque Mansion, 55/A Purana Paltan,
4th Floor (Next to Grand Azad Hotel), Dhaka 1000
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми