Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мавжуд уч мабдани ақида жиҳатидан текшириш

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мавжуд уч мабдани ақида жиҳатидан текшириш
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Оламдаги мавжуд мабдалар учтадир, улар социализм, капитализм ва Ислом. Булар борасида айтиб ўтганмиз ва улар тўғрисидаги фикрларимизни билдириб келяпмиз. Бу уч мабда тўғрисидаги тушунчалар ёрқинроқ бўлиши учун уларнинг ақидаси, ақидадан тузум келиб чиқиши, иш амаллардаги ўлчови, жамиятга берадиган таърифи, тузумни татбиқ қилиш жиҳатидан солиштириб чиқамиз. Айтиб ўтишимиз керакки, бу солиштириш жараёнида сизга баъзи фикрлар такрорланаётгандек туюлиши мумкин, лекин жиддий аҳамият берилса фикрлар аввалгиларини мустаҳкамлаш учун чуқурроқ киришилганлигини ёки мабдаларни бир-бирига нисбатлаш мақсадида фикрлар такрорланганлигини англаб олса бўлади. Демак, бугунги мавзуимизда шу мабдаларнинг ақида жиҳатларига эътибор қаратамиз.
Ақида жиҳатидан қаралганда социализм мабдаси барча нарса моддадан яралган деб билади. Яъни социалистлар барча нарса яралишида моддага асосланади, модда барча нарсанинг яратувчисидир, деб эътироф қилишади. Социализм, шу жумладан коммунизм мабдасининг ақидаси шудир. Уларнинг фикрича модда вужудга келтирувчи, азалий ва абадий.
Капитализм мабдасининг ақидаси “Динни ҳаётдан ажратиш” фикридир. Шу асосга кўра улар динни давлатдан ажратадилар. Капиталистлар Яратувчининг борлиги тўғрисида мулоҳаза юритмайдилар, Яратувчининг борлигини эътироф қилиниши ёки инкор қилиниши уларнинг фикрлашлари мавзуига кирмайди. Улар Яратувчини инсонларнинг ҳаётига даҳли йўқ деб биладилар. Капиталистлар учун Яратувчининг борлигини эътироф қилиш ёки инкор қилиш асосий бахс мавзуси эмас, улар учун Яратувчини ҳаётга даҳли йўқ дея динни ҳаётдан ва давлатдан ажратиш муҳимроқдир.
Ислом эса ақидада ўзига хос фикрга эга: Борлиқнинг яратувчиси Аллоҳдир. У набийлар ва росулларни инсон фарзандларига Ўз динини ўргатиш учун юборган. У қиёмат кунида инсондан қилган ишлари ҳақида ҳисоб талаб қилади. Шунинг учун ҳам Ислом ақидаси Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, росулларига, охират кунига, қазо ва қадарнинг яхшиликлари ҳам, ёмонликлари ҳам Аллоҳдан эканлигига ишониш-иймон келтиришдан иборатдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
14.08.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ