Ҳаж фарз ва ҳуқуқдир, Саудлар оиласи ҳукмдорлари миннати ва марҳамати эмас!
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳаж фарз ва ҳуқуқдир, Саудлар оиласи ҳукмдорлари миннати ва марҳамати эмас!
Ҳижрий 1438 йил 27 зул-қаъда, милодий 2017 йил 19 август шанба куни Би-Би-Си араб хизмати тарқатган хабарда бундай дейилади:
«Араб тилида чиқадиган матбуотнинг қоғоз ва электрон версиясида, Саудиянинг Қатар давлати ҳожиларига саҳоват кўрсатиш тўғрисидаги қарори юксак баҳоланди. Бу қарорга мувофиқ Қатар ҳожилари Саудия Арабистони Мамлакатига қуруқлик ва ҳаво йўллари орқали ҳеч қандай электрон деклорациясиз кирадилар ва барчаси подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз ҳисобидан меҳмон бўладилар».
Роя газетаси шарҳи:
Аллоҳ Таоло бундай дейди:
إِنَّ أَوَّلَ بَيْتٍ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذِي بِبَكَّةَ مُبَارَكًا وَهُدًى لِّلْعَالَمِينَ*فِيهِ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ مَّقَامُ إِبْرَاهِيمَ ۖ وَمَن دَخَلَهُ كَانَ آمِنًا ۗ وَلِلَّـهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا ۚ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ اللَّـهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ
«Албатта одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадурки, унда мақоми Иброҳим ва унга кирган одам ҳар қандай хавф-хатардан омон бўлиши (каби) очиқ оят-аломатлар бордир. Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир» [Оли Имрон 96-97]
Демак, ҳаж Исломдаги беш фарзнинг бири бўлиб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмонларга уни адо этишга, маросимларини бажаришга буюрган. Бинобарин, ким бўлишидан қатъий назар, ҳеч ким мусулмонларнинг бу зиёратни адо этишига тақиқ қўйиши жоиз эмас, агар тақиқ қўйса, Аллоҳ йўлидан тўсган ва Унга куфрони неъмат қилган бўлади. Шунинг учун Саудлар оиласи томонидан Қатар ҳожиларининг Саудияга киришига рухсат берилганининг юксак баҳоланиши жуда ғалати. Гўё мусулмонларнинг у ердаги муқаддас жойлари саудларнинг шахсий мулкидек, хоҳлаганларини киришига илтифот кўрсатишади. Янада аниқроқ ибора билан айтганда, улар Аллоҳнинг ибодатларидан бирига ўзларини раҳбар қилиб олиб, истаган пайтларида мусулмонларни уни адо этишларига рухсат беришади ёки истаган пайтларида адо этишдан маҳрум қилишади!! Огоҳ бўлингизки, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқарурлар!
Роя газетасининг 2017 йил 23 август чоршанба кунги 144-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми