| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

By htadmin
09.10.2017
1224
0
Share:
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

Ҳақ устида маҳкам туриш

(давоми)

بسم الله الرحمن الرحيم

Оч қўйиш: Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида Анасдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар:

«لَقَدْ أُوذِيتُ فِي اللَّهِ وَمَا يُؤْذَى أَحَدٌ، وَلَقَدْ أُخِفْتُ فِي اللَّهِ وَمَا يُخَافُ أَحَدٌ، وَلَقَدْ أَتَتْ عَلَيَّ ثَلاَثٌ مِنْ بَيْنِ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ وَمَا لِي طَعَامٌ إِلاَّ مَا وَارَاهُ إِبِطُ بِلاَلٍ»

«Аллоҳнинг йўлида ҳеч ким менчалик озорланмаган. Аллоҳнинг йўлида ҳеч ким менчалик қўрқитилмаган. Бошимдан уч кеча-кундузлаб Билолнинг қўлтиҚига сиққан нарсадан бошқа емишим бўлмаган кунлар ўтган».

Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида Холид ибн Умайр Адавийдан ривоят қилади: Бизга Утба ибн Ғозавон хутба ўқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтганидан кейин шундай деди: «Мен ўзимни Пайғамбар (с.а.в.) билан бўлган еттитанинг биттаси ҳисоблайман. Бизнинг дарахт баргидан бўлак емишимиз бўлмай, оғизларимиз четлари шилиниб, яра босиб кетарди. Мен бир чопонни ўзим билан Ислом чавандози Саъд ибн Абу Ваққос учун иккига бўлдим. Ярмини Саъд ўзига пешбанд қилиб боғлади, ярмини мен. Бугунги кунга келиб биздан тирик қолганларнинг ҳар бири бир шаҳарнинг амирига айланди. Мен ўзимни ўзимнинг наздимда улуғ, Аллоҳнинг наздида эса ҳақир бўлиб қолишимдан паноҳ тилайман».

Алоқани узиш:

Ибн Саъд ривоят қиладилар: «Улар Бану Ҳошим билан қиз олиб, қиз бермаслик, савдо-сотиқ қилмаслик ва борди-келди қилмасликка битим туздилар… Улардан озиқ-овқатлар ва эҳтиёж молларини тўсиб қўйдилар. Улар бир мавсумдан иккинчи мавсумга чиқа олардилар, холос. Аҳволлари танглашиб, гўдакларининг чинқириқлари даранинг ортидан ҳам эшитилиб турадиган бўлди. Қурайшликларнинг кимларидир бу ишдан мамнун бўлди, кимларидир норози бўлди… Шундай қилиб, улар дарада уч йил қолиб кетдилар

Устидан кулиш, масхаралаш:

Ибн Ҳишом «Сийрат»да келтиришича, ибн Исҳоқ Язид ибн Зиёддан, у эса Муҳаммад ибн Каъб Қурозийдан ривоят қилади: «Пайғамбар (с.а.в.) Тоифга борганларида ўша пайтдаги Сақифнинг катталари ва улуғлари бўлмиш уч ака-уканинг ёнига бориб ўтириб, уларни Аллоҳга даъват этиб: «Менинг Исломимга ёрдам беришингларни ва менга тўсқинлик қилаётган қавмимга қарши мен билан бирга бўлишингларни сўраб келдим», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар Аллоҳ сени юборган бўлса, Каъбанинг кийимини юлиб оламан», деди. Яна бири эса: «Аллоҳ юборгани сендан бошқасини топмабди-да», деди. Қаёқдаги қаланғи-қасанғилар, қулваччалар у кишини ҳақоратлар қилиб, қичқиришди».

 Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади: «… Уларнинг ҳузурида эдим. Бир тошда тўпланиб олишиб, Пайғамбар (с.а.в.) ҳақида ҳар хил гапларни айтардилар: «Ҳеч кимга бу қадар сабр қилмаган эдик, орзу умидларимизни бемаънилик деди, ота-боболаримизни ерга урди, динимизни айблади, жамоамизни бўлиб юборди, худоларимизни ҳақорат қилди, шунча ишларни қилса ҳам, сабр қилиб турибмиз». улар шундай деб тупганларида Пайғамбар (с.а.в.)нинг ўзлари кўриниб қолдилар. Юриб келиб, рукнни истилом қилдилар ва Байтуллоҳни тавоф қилганлари ҳолда уларнинг ёнидан ўтдилар. Шунда ҳар хил гаплар билан у кишини масхара қилдилар. Мен юзларида бунинг таъсирини кўрдим. Ўтиб кетдилар. Иккинчи марта ўтаётганларида яна масхара қилишди. Бунинг таъсирини ҳам юзларида кўрдим. Яна ўтиб кетдилар. Учинчи марта ўтаётганларида ҳам масхара қилишган эди,

«أَتَسْمَعُونَ يَا مَعْشَرَ قُرَيْشٍ أَمَا وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَقَدْ جِئْتُكُمْ بِالذَّبْحِ …»

«Эй Қурайш жамоаси, эшитяпсизларми, Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, мен сизларга сўйилишни олиб келдим…» дедилар».

Бошлиқ билан тобелар ўртасидаги алоқага зарба бериш:

Муслим Саъддан ривоят қиладилар: Олти киши Пайғамбар (с.а.в.) билан бирга эдик. Мушриклар у кишига: «Буларни ҳайдаб юбор, барибир улар бизга журъат қилишолмайди», дейишди. Биз мен, ибн Масъуд, хузайиллик бир киши, Билол ва яна икки киши эдик. Уларнинг номларини айтмайман. Пайғамбар (с.а.в.)нинг кўнгилларидан Аллоҳ хоҳлаганчалик нимадир ўтиб, ўзларига нимадир дедилар. Шунда Улуғ ва Буюк Аллоҳ мана бу оятни нозил қилди:

وَلاَ تَطْرُدْ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ

– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), сих эрта-ю кеч Парвардигорларининг юзини истаб Унга илтижо қиладиган зотларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг!“. (6:52)

Бошлиқлик, мол-давлат, аёллар эвазига келишиш:

Абу Яъло «Муснад»да  Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади: Абу Жаҳл ва бир тўда қурайшликлар: «Муҳаммаднинг иши ёйилиб кетди, сеҳр, фолбинлик ва шеъриятдан хабардор бир кишига айтсак, бориб гаплашиб келса бўларди», дейишди. Шунда Утба: «Мен сеҳр, фолбинлик ва шеъриятни жуда яхши биламан, Муҳаммаднинг иши шундай бўлганида дарров илғаб олардим», деб ўзи кетди. Пайғамбар (с.а.в.)нинг олдиларига келиб: «Эй Муҳаммад, сен Умму Ҳошимнинг энг яхши одамимисан, Умму Абдул-Муттолибнинг энг яхши одамимисан, Умму Абдуллоҳнинг энг яхши одамимисан», деган эди, у киши жавоб қайтармадилар. «Нега Худоларимизни ҳақорат қилиб, ота-боболаримизни адашган дейсан? Агар бошлиқликни хоҳлаётган бўлсанг, байроғимизни сенга тикиб, сени ўзимизга бошлиқ қилиб олайлик, агар ҳирсинг кучлилик қилаётган бўлса, Қурайшнинг ўзинг хоҳлаган қизларидан ўнтасини танлаб ол, уларга сени уйлантириб қўяйлик, агар мол-давлатни хоҳлаётган бўлсанг, ўзинггаю авлодингга етадиган мол-дунёни тўплаб берайлик», деди. Пайғамбар (с.а.в.) гапирмасдан, жим турардилар. У гапини тугатгач, мана бундай дедилар:

حم تَنزِيلٌ مِنْ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ + كِتَابٌ فُصِّلَتْ آيَاتُهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ

– „Ҳо, Мим. (Ушбу Қуръон) Меҳрибон ва Раҳмли (Аллоҳ) томонидан нозил қилингандир. У биладиган қавм учун (мўминларга) хушхабар бергувчи… арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир“   (41:1-3)

فَقُلْ أَنذَرْتُكُمْ صَاعِقَةً مِثْلَ صَاعِقَةِ عَادٍ وَثَمُود

– „Айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ-ҳалокат (келиши)дан огоҳлантирдим»“ (41:13)

оятига етганларида Утба у кишининг оғизларини қўли билан ёпиб, қариндошчилик ҳаққига қасам ичиб, тўхташларини ёлвориб сўради. Кейин қариндошлари ёнига бормасдан, улардан беркиниб олди. Шунда Абу Жаҳл: «Эй Қурайш жамоаси, Аллоҳга қасамки, Утба ҳам Муҳаммад тарафига ўтган, унинг луқмасига қизиқиб қолганга ўхшайди, бу нарса фақат унинг муҳтожлигидан бўляпти, холос. Юринглар, унинг ёнига борайлик», деди. Унинг ёнига келишгач, Абу Жаҳл: «Эй Утба, Аллоҳга қасамки, сени Муҳаммад тарафига ўтиб кетди, унинг ишига қизиқиб қолди, деб қўрқдик, агар муҳтожлигинг бўлса, сенга Муҳаммаднинг луқмасидан беҳожат қиладиган мол-дунё тўплаб берайлик», деди. Бундан Утба ғазабланиб, минбаъд Муҳаммад билан гаплашмасликка Аллоҳнинг номига қасам ичиб: «Менинг Қурайшнинг энг бадавлатларидан бири эканимни жуда яхши биласизлар» деб, бўлиб ўтган воқеани ҳикоя қилиб деди: «Унинг ёнига бориб, мақсадимни айтсам, менга бир нарса билан жавоб берди. У нарса сеҳр ҳам, шеър ҳам, фолбинлик ҳам эмас. У менга мана буни ўқиб берди:

حم  تَنزِيلٌ مِنْ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ + كِتَابٌ فُصِّلَتْ آيَاتُهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ

– „Ҳо, Мим. (Ушбу Қуръон) Меҳрибон ва Раҳмли (Аллоҳ) томонидан нозил қилингандир. У биладиган қавм учун (мўминларга) хушхабар бергувчи… арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир“  (41:1-3)

فَقُلْ أَنذَرْتُكُمْ صَاعِقَةً مِثْلَ صَاعِقَةِ عَادٍ وَثَمُودَ

– „Айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ-ҳалокат (келиши)дан огоҳлантирдим»“ (41:13)

деган жойига етганида оғзини беркитиб, қариндошлик ҳаққига қасам ичиб, тўхташини ёлвориб сўрадим. Муҳаммаднинг ҳеч қачон ёлғон гапирмаслигини жуда яхши биласизлар. Шунинг учун ҳам сизларга бир азоб келишидан қўрқдим».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин

10.10.2017й.

+1
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия кўзбоғловчи…ми?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ўлдирилган оналар… Етим қолган болалар… Хор ва итоатгўй ҳукуматлар!!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иттифоқлар йирик давлатларнинг ҳукмронлик ва нуфуз талашув воситаларидан биридир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/