| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Нури Ҳамднинг Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида кўтарган масаласига раддия

Нури Ҳамднинг Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида кўтарган масаласига раддия

By htadmin
12.10.2017
1990
0
Share:
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيم

Қадрли биродар (Сиёсий Овоз) газетаси муҳаррири

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Мавзу: биродар Нури Ҳамднинг Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида кўтарган масаласига раддия

Сизнинг машҳур (Сиёсий Овоз) газетангиз биродар Нури Ҳамд билан бўлиб ўтган суҳбатни 2017 йил 10, 11, 12 сентябр кунлари нашр қилди. Бу суҳбатда Ҳизб ут-Таҳрирга унда йўқ бўлган сифатларни берилиб, бошқа исломий партиялар билан қўшиб юборилган ҳамда Ҳизб ва Халифаликни тиклаш масаласига қарши чиқилган. Бу биродаримиз Нури Ҳамд ҳизб ҳамда у кўтариб чиққан фикрлар ва тушунчаларни англай олмаслигини кўрсатяпти. Шунинг учун биз ушбу раддияни чоп этишга қарор қилдик:

Биродар Нури Ҳамднинг айтганлари ичида шундай иборалар келади: (… Менинг фикримча Иҳвонул Муслимин айтган «шаръий давлат», ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир, ИШИД, Толибон ва Боко ҳаром айтаётган Исломий Халифалик, буларнинг барчаси Ғарб олдинга ўтиб кетиши, ривожланиши, мусулмонларни барча соҳада мағлуб қилиши ва юртларини босиб олиши оқибатида тасодифий зарба ейишдан пайдо бўлган танглик шиорларидир. «Шариатни ҳакам қилиш» ёки «Халифалик давлатини қайта тиклаш» шиорларини кўтараётганлар мустаҳкам билим ва илмий назарда пишмаган диний туйғулар туфайли ҳаддидан ошишмоқда. Шунинг учун «Шариатни ҳакам қилиш» ва «Халифаликни қайта тиклаш» каби шиорлар шафқатсиз ҳазорат инқирозини ҳис қилишдан пайдо бўлган шубҳали шиорлардир…). Иқтибос тугади.

Нури Ҳамд бу ерда ўзини Исломни кўтариб чиқаётганлар ва Халифалик лойиҳаси устидан ҳукм чиқарадиган қозидек ҳис қилиб, Исломга альтернатив қилиб демократияни кўрсатмоқчи. Ваҳоланки у Ғарб демократиясининг сафсаталиги, ярамаслиги ва бузуқлигини яхши билади. Шунинг учун айтадики: (Биз ғарбона тушунчалар этигидан оёғимизни чиқаришимиз керак, шунда жамиятимизнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти йўлига муносиб келадиган демократия қуриш ҳақида фикрлай оламиз). Иқтибос тугади. Биз Нури Ҳамд ва у каби демократиядан маст бўлган ҳамда Ғарбга маҳлиё бўлган кишиларга айтамизки: Биз ғарбона тушунчалар этигидан оёғимизни чиқаришга муҳтож эмасмиз. Балки олим ва сақофат эгасиман деб даъво қилаётганларни ғарбона тушунчалар этигидан чиқаришга муҳтожмиз. Чунки мана шу тўғри ечим ва мастликдан чиқишдир.

Бу гапларга раддия сифатида айтамизки:

Биринчидан: Халифаликни тиклаш нафақат Ҳизб ут-Таҳрир кўтараётган шиор, балки у Уммат адо этиши шарт бўлган фарздир. Бу ҳақда бирор мусулмон талашмайди. Халифалик фарзлиги ҳақида далиллар кўп бўлиб, қуйида уларни келтириб ўтамиз:

فَاحْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ عَمَّا جَاءكَ مِنَ الْحَقِّ

«Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!» [Моида 48]

وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَ فَإِن تَوَلَّوْاْ فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللّهُ أَن يُصِيبَهُم بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيراً مِّنَ النَّاسِ لَفَاسِقُونَ

«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (сизнинг ҳукмингиздан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда. Шубҳасиз, одамлардан кўплари итоатсиздирлар»    [Моида 49]

Аллоҳ юборган нарса билан ҳукм юритиш эса фақат Халифалик соясидагина амалга ошади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз САВ шундай дейди:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ، قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». (Муслим ривояти). Яна Пайғамбаримиз САВ айтади:

«مَنْ خَلَعَ يَداً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». (Муслим ривояти).

Мусулмонлар учун халифа ва имом тиклаш вожиблигига далолат қиладиган ҳадислар кўп бўлиб, имом Қуртубий Аллоҳ Таолонинг

إِنِّي جَاعِلٌ فِي الأَرْضِ خَلِيفَةً

«Мен Ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман»  [Бақара 30]

ояти тафсирида айтади: (Бу оят тинглаб итоат қилинадиган, у туфайли барча мусулмонлар бирлашадиган ва аҳкомлар ижро бўладиган имом ва халифа тиклаш ҳақидадир. Бу ҳақда на Уммат ва на имомлар ихтилоф қилишган. Фақат шариат борасида кар бўлган Асом ва уни гапини айтиб, унинг фикри ва мазҳабига эргашган кимсалар ихтилоф қилишган.

Иккинчидан: Ғарб барча нарсада мутлақ илдамлаб кетмади, балки ахлоқ, қиймат ва фикр жиҳатидан қолоқ, тубан ва ҳайвоний даражададир. Унинг ютуқлари фақат илм ва технологияда бўлди, илм ва технологиянинг мабда ва фикрга алоқаси йўқ. Чунки бу иккиси инсон маҳсулидир. Бунга далил собиқ СССР бўлиб, капиталистик Ғарбга фикрий ва ақидавий жиҳатдан тескари бўлишига қарамай илдамлади. Шунингдек Хитой ва бошқа давлатлар ўз вақтида илмий ва технологик жиҳатдан тараққий этди. Бугун Исломий Уммат муҳтож бўлган нарса у сиёсий қарорга эга эмас, чунки унинг иродаси тортиб олинган. Уммат ҳокимлари Ғарб қўлидаги қуролга айланган, улар орқали юртнинг моддий ва ҳатто фикрий бойликлари талон-тарож қилинмоқда. Ғарб юртларида минглаган мусулмонлар ўз илмлари билан Европа ва Американи илмий ва технологик жиҳатдан оёққа турғизмоқда. Агар Уммат ўз ақидасига қайтса, уни ўз ҳаётига асос қилса ва сиёсий қарорга эга бўлса, аввалда бўлганидек биринчи мақомдаги давлатга айланади. Шунда у нафақат илм ва технологияда биринчи бўлади, балки у оламга юксак фикр беради. Натижада олам ўша фикр туфайли бугун тараққий этган олам яшаётган ҳайвоний тубанликдан юксалади. Чунки у ҳазоратга оид фикр бўлиб, ҳазорат ҳаёт ҳақидаги юксак тушунча ва қийматлардир. Ғарб эса бугун бундай ҳазоратга эга эмас.

Учинчидан: Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга қаратилган даъват Нури Ҳамд даъво қилганидек пишмаган туйғуларга асосланган даъват эмас. Балки у Ёлғиз Аллоҳгина бу коинотнинг яратувчиси ва тадбир қилувчиси ҳамда инсонга ер юзида қандай яшашни белгилаб берадиган зот деган пухта ақидага асосланади.

أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ 

«(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?!» [Мулк 14]

Пайғамбаримиз САВ бу программани амалда кўрсатди ва у кишидан кейинги рошид халифалар ва улардан кейинги халифалар шу йўлга юришди. Ўша манҳаж Аллоҳнинг ҳифз-ҳимояси билан бугун ҳам мавжуд.

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ

«Албатта бу эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз»      [Ҳижр 9]

Муҳаммад САВ юборилгандан қиёматгача қандай воқеа ёки ҳодиса содир бўлмасин Исломда унинг ҳукми бор. Билишни хоҳлаган киши уни билади, хоҳламаган эса жоҳил бўлиб қолаверади. Чунки Аллоҳ Таоло бу динни тўла ва комил қилиб қўйган.

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِيناً

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим»          [Моида 3]

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَاناً لِّكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

«Сизга — ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни-Қуръонни нозил қилдик»    [Наҳл 89]

Тўртинчидан: Биродаримиз Нури Ҳамд Ҳизб ут-Таҳрирни ўқимагани ва у ҳақда ҳеч нарса билмаслиги аниқ. Шунинг учун у Ҳизб ут-Таҳрирни пухта билим ва амалий назарда пишмаган деб айбламоқда. Инсон жоҳил экан душмандир. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир Уммат воқесини чуқур ва ёрқин ўрганди, Исломни ва шариатни ўрганди, сўнг исломий ақида асосидаги инқилобий ўзгартириш кайфияти тўғрисида ёрқин фикрни табанний қилди. Шунингдек бу фикрларни Уммат ўқиб ва табанний қилиши учун бошқарув, ички ва ташқи сиёсат, иқтисод ва бошқалар ҳақидаги китоблари орқали тақдим этди. Ҳизб бу фикрларни бошқарувга олиб бориш учун кунини тунига улаб фаолият қилмоқда.

Хотима сифатида «диний давлат» иборасини кўп такрорлаётган Нури Ҳамд биродаримизга айтамизки: Бу истилоҳ Ғарбдан келган истилоҳ бўлиб, илоҳ исми билан бошқаришдир. Исломда унга ўрин йўқ, чунки исломий давлат инсонларга хос давлат бўлиб, уни инсонлар бошқаради. Улар насронийликдаги каби муқаддас кишилар эмас. Агар улар хато қилсалар ёки Исломни ёмон татбиқ қилсалар, Уммат томонидан ҳисоб-китоб қилинади. Уларни Умматдан ажратиб турадиган ўзгачалиги йўқ, фақат уларнинг масъулияти катта. Росулуллоҳ САВ:

«إِنَّمَا الدِّينُ النَّصِيحَةُ، إِنَّمَا الدِّينُ النَّصِيحَة قِيلَ: لِمَنْ؟ قَالَ: لِلَّهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ»

«Дин насиҳатдир, дин насиҳатдир деган эди, ким учун деб сўрашди. Шунда у киши: Аллоҳ, Росули, китоби, мусулмонлар имомлари ва барчаларига» деб жавоб берди. Имом Аҳмад ўз Муснадида ривоят қилган.

Биз биродаримиз Нури Ҳамдни бизни зиёрат қилиши ва эшитиб эмас, биздан бевосита маълумот олишига чақирамиз. Шунда айтаётган нарсаси ҳақида ҳужжатга эга бўлади.

Аллоҳдан барчамизни энг тўғри амал ва йўлга ҳидоятлашини сўраймиз…

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизбут Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

Телефон: 0912377707 – 0912240143

Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com

0
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Коронавирус капиталистик тузумни ўз домига тортиб, унинг қанчалар заиф эканини кўрсатиб қўймоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Жанубий Шарқий Осиёдаги пальмазорларда ишловчи аёллар ҳамон капиталистларнинг таҳқирли муомаласи қурбонлари бўлиб қолмоқдалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/