ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

بسم الله الرحمن الرحيم
ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ
ОДАМЛАР ҚАНДАЙ КАСБ ҚИЛИНАДИ
(давоми)
Одамлар қалбини касб қилишдаги набавий воситалар
Иккинчи восита: ҳалимлик ва аччиқ-ғазабни босиш.
Гоҳида баъзи одамлар сизнинг ҳаққингиз борасида нотўғри иш қилишади. Масалан, ваъда қилиб ваъдасига ҳилоф қилади ёки кечга суради ёки тили билан қалбингизни жароҳатлайди. Бундай ҳолатда уни касб қилиш учун ҳалимлик ва аччиқ-ғазабни босиш зарур бўлади. Чунки сиз шундай мақсад ва ғоя соҳибисизки, унга етишни истайсиз. Шунинг учун ўзингизни яхши тутишингиз лозим. Зеро Аллоҳ Азза ва Жалла даъватчиларнинг бундай синфини мадҳ қилиб-мақтаб бундай дейди:
الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ
“(У тақводор зотлар) ғазабларини ичларига ютадиган, (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади” (Оли Имрон 134)
Анас розияллоҳу анҳудан шундай дегани ривоят қилинган:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: كُنْتُ أَمْشِي مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ بُرْدٌ نَجْرَانِيٌّ غَلِيظُ الحَاشِيَةِ، فَأَدْرَكَهُ أَعْرَابِيٌّ فَجَبَذَهُ بِرِدَائِهِ جَبْذَةً شَدِيدَةً، حَتَّى نَظَرْتُ إِلَى صَفْحَةِ عَاتِقِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَدْ أَثَّرَتْ بِهَا حَاشِيَةُ البُرْدِ مِنْ شِدَّةِ جَبْذَتِهِ، ثُمَّ قَالَ: يَا مُحَمَّدُ مُرْ لِي مِنْ مَالِ اللَّهِ الَّذِي عِنْدَكَ، فَالْتَفَتَ إِلَيْهِ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ ضَحِكَ، ثُمَّ أَمَرَ لَهُ بِعَطَاءٍ
“Мен Росулуллоҳ с.а.в билан бирга кетаётган эдим. Пайғамбаримиз устида ҳошияси дағал чопон бор эди. Шунда бир аъробий етиб келиб пайғамбаримизнинг чопонидан тортган эди чопон Росулуллоҳ с.а.в нинг елкасининг пастига тушиб қолди. Қаттиқ тортганидан чопон ҳошияси йиртилиб кетди. Шундан кейин аъробий: Эй Муҳаммад, буюр, ўзингдаги Аллоҳ молидан менга беришсин, деди. Росулуллоҳ с.а.в унга ўгирилиб кулиб қўйдилар ва унга беришни буюрдилар”. Бухорий ривояти. Бутун халқ саййидининг – у кишига энг афзал салоту саломлар бўлсин – бундай муносабатини шарҳлашимизга ҳожат йўқ. Биз фақат Ҳақ Азза ва Жалла Ўз набийсини васф қилиб айтган ушбу сўзни айта оламиз, холос:
وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ
“Албатта сиз улуғ Ҳулқ устидадирсиз” (Қалам 4)
Учинчи восита: муомалада бағрикенглик кўрсатиш.
Росул с.а.в мусулмон киши одамлар қалбига кириб борадиган ва уларнинг меҳр-муҳаббатини қозонадиган муомала усулини қисқа, лўнда баён қилиб бундай дедилар:
ن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال رحم الله رجلا سمحا إذا باع وإذا اشترى وإذا اقتضى
“Савдо қилган пайтда ҳам, сотиб олган пайтда ҳам, ўз ҳаққини талаб қилган пайтда ҳам (бошқа бир ривоятда бировнинг ҳаққини бераётган пайтда ҳам дейилган) бағрикенглик кўрсатган кишини Аллоҳ ўз раҳматига олсин”. Бай-савдодаги бағрикенглик: сотувчи ўзининг савдо молида хасис-қурумсоқ бўлмаслиги, фойда кўраман деб ҳаддан ортиқ қиммат нарх қўймаслиги, одамларга қўпол муомалада бўлмасликдир. Сотиб олишдаги бағрикенглик эса ҳаридорнинг сотувчи билан юмшоқ муомалада бўлиши, савдолашишни кўпайтириб юбормаслиги, балки мурувватли, олийҳиммат бўлишдир. Айниқса, сотиб олувчи бой, сотувчи эса камбағал бўлса ҳаридор шундай бўлиши лозим. Ўз ҳаққини талаб қилишдаги, яъни киши ўз ҳаққини ёки берган қарзини талаб қилишдаги бағрикенглик эса юмшоқлик, мулойимлик билан талаб қилишидир… Гоҳида камбағалдаги, қийин аҳволга тушиб қолган кишидаги ҳаққини кечиши ёки муҳлат бериб кейинга суриши ҳам мумкин. Абу Ҳурайра ривоят қилган марфуъ ҳадисда худди шундай ҳол зикр қилинган:
كان رجل يداين الناس فكان يقول لفتاه: إذا أتيت معسرا فتجاوز عنه لعل الله أن يتجاوز عنا، قال: فلقي الله فتجاوز عنه
“Бир киши одамларга қарз берар, қийин аҳволга тушиб қолган камбағал кишини кўрса ўзининг йигитларига унинг қарзидан ўтинглар (кечинглар), шояд Аллоҳ биз(нинг гуноҳимиз)дан ҳам ўтса, дер эди. Бас Аллоҳ унинг гуноҳидан ўтди”. Бировнинг ҳаққини тўлаш (бериш)даги бағрикенглик эса зиммасидаги қарз ёки ҳақни яхшироқ йўсинда, ваъда қилинган вақтда тўлиқ қайтариб беришдир. Росулуллоҳ с.а.в нинг имом Бухорий ўзининг саҳиҳида Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ушбу ҳадисда айтилган мана бу кишининг қалбига қандай кириб борганига қаранг:
أن النبي صلى الله عليه وسلم استلف من رجل بكر فجاءته إبل من إبل الصدقة فأمر أبا رافع أن يقضي الرجل بكره فرجع إليه أبو رافع، فقال: لم أجد فيها إلا جملا خيارا رباعيا، فقال أعطه إياه، إن خيار الناس أحسنهم قضاء
“Бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига келиб ҳаққини қўполлик билан талаб қилди. Саҳобалар унга ташланмоқчи бўлишган эди Набий с.а.в: Уни ўз ҳолига қўйинглар, чунки ҳақ соҳибининг гапиришга ҳаққи бор, дедилар. Сўнгра пайғамбаримиз: Унга унинг икки яшар туясидек туяни топиб бериб юборинглар деди. Саҳобалар: Унинг туясидан кўра яхшироқ туя бор экан, дейишди. Шунда пайғамбаримиз с.а.в: Уни унга беринглар, чунки сизларнинг яхшироғингиз бировнинг ҳаққини яхшироқ тўлаганингиздир, дедилар. Шунда ўша киши: Сиз менга тўлиқ, яхшироқ тўладингиз, Аллоҳ ҳам сизга тўлиқ, яхшироқ берсин, деди”.
Муомаладаги бағрикенглик эса: сизнинг ҳаққингиз борасида қосирлик қилган кишини қаттиқ муҳосаба қилмаслик. Анасдан шундай дегани ривоят қилинган:
عن أنس بن مالك قال خدمت رسول الله صلى الله عليه وسلم عشر سنين والله ما قال لي أفا قط ولا قال لي لشيء لم فعلت كذا وهلا فعلت كذا
“Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўн йил хизмат қилдим. Аллоҳга қасамки, Пайғамбаримиз менга ҳеч ҳам, бирор марта ҳам уфф, демадилар, қилган нарсамни нега бундай қилдинг, бундай қилсанг бўлмасмиди, демадилар”.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
12.11.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб