Аҳли сунна ва Ҳизб ут – Таҳрир тўрғисидаги саволга жавоб

Аҳли сунна ва Ҳизб ут – Таҳрир тўрғисидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Huzayfa иcмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. Баъзилар Ҳизб ут – Таҳрирни аҳли сунна жамоатидан эмас, Чунки Ҳизбни ақидаси аҳли суннага зид келади дейишади. Бунга қабр азобига ўхшаш ақидавий ва фиқҳий далилларни келтирадилар. Хуллас Ҳизб аҳли суннадан алоҳида ажралиб турадими? Мазҳаб асосчилари даврида Аҳли сунна жамоати бўлганми, Аҳли сунна жамоати качон пайдо булган. Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ ажир берсин.
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Жавоб беришдан олдин баъзи нарсаларга тўхталиб ўтмоқчиман. Ҳизбга таъна қилиб, танқид қилувчилар ундай дейишади, бундай дейишади, каби кўринишда савол бериш ўринли эмас. Саволни аниқ факт билан, “фалон одам фалон манбасида мана бу сўзларни айтди” каби кўринишда бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки Ҳизб тўғрисида турли туҳматлар ва бўҳтонларни гапирадиган, китоблар ёзадиганларнинг айтаётган гапларига эътибор берилса, гапларининг аксари Ҳизб ут – Таҳрирга алоқаси бўлмаган гаплар, ёки Ҳизбнинг қайсидир китобида келтирилган қандайдир бир гапни оммага бузиб нотўғри кўрсатишга уринишлардан иборат бўлади.
عن أبي هريرة ، قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : كفى بالمرء إثما أن يحدث بكل ما سمع
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кишини эшитган нарсасини гапиравериши унинг гуноҳкорлиги учун етарлидир”. Абу Довуд ва Ҳоким ривояти. Саҳиҳ.
Энди саволнинг жавобига ўтсак. Ҳизбнинг ақидаси аҳли сунна ақидасидан бошқами?
Ҳизб ут – Таҳрирнинг ақидаси Ислом ақидасидир. Мабдаси Ислом мабдасидир. Яъни Ҳизб Ислом ақидаси деганда, ушбу оламнинг яратувчиси бор, у яратувчи Аллоҳ Таъолодир ва У инсонларни Ўзига сиғинишлари, қуллик қилишлари учун яратган. Инсонларга қандай қилиб сиғиниш, Унга ибодат қилишни ўргатиш учун Ўзи пайғамбарларни танлаб олган, пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Аллоҳ Таъоло бандаларига Роббисига тўғри ибодат қилишлари, сиғинишларида дастур қўлланма бўлсин учун, Ўзининг Китобларини туширган, ана шундай китобларнинг охиригиси Муҳаммад алайҳиссаломга тушган Қуръондир. Ушбу олам Аллоҳ хоҳлаган вақтида охирига етади ва Қиёмат воқе бўлади, охират ҳовлисида одамлар жамланади, инсонлар ақидаси ва ақидасидан келиб чиқиб қилган амаллари юзасидан савол-жавобга тортиладилар. Кимлардир жаннатга, кимлардир жаҳаннамга, албатта, тушадилар. Яъни охират куни, жаннат ва жаҳаннамлар ҳақ-ростдир. Қазо ҳам, қадар ҳам Аллоҳдандир. Ҳизбнинг ақидаси мана шудир!
Энди қабр азоби мавзусини Ҳизбга таъна қилиб гапирилишига келсак. Ҳизб ут-Таҳрир биронта китобида, ёки биронта расмий нашрасида “қабр азобига ишонмаймиз” деган эмас!
Қабр азоби мавзусини Ҳизбга ёпиштириб туҳмат қилишларнинг сабаби, Ҳизб ут – Таҳрир ақида нима эканини тушунтириш жараёнида, ақида шундай нарсаки у мутлақ “яқийн”ни ифодалайди, яъни 100% аниқликни билдиради, уни асло инкор қилишни имкони бўлмайди. Ақида ана шундай мутлақ аниқ “яқийн” нарса бўлиб, у асло инкор қилиб бўлмайдиган даражада 100% ростликни билдиради. Бунинг учун ақидани ифодалайдиган хабар ана шундай мутлақ яқийн бўлиши, 0.0001% бўлсада шубҳани эҳтимоли бўлмайдиган даражада аниқ бўлиши керак. Мутлақ рост, 100% яқийн эса, Ислом шариатида фақатгина Қуръон оятлари ва мутавотир хабарлар билан ифодаланади. Оҳод хабаралар агарчи амал қилиш, ҳаром, ҳалол, фарз, суннат кабиларни ажратишда далил бўлишга яроқли бўлсада, ақидани – яқийнни – ифодалай олмайди, чунки у мутавотир эмас. Инсонни иймон ёки куфр томонга ажратиш учун оҳод хабар, яъни мутлақ яқийнни ифодалай олмайдиган, 0.1% бўлсада шубҳа бўлиши эҳтимоли бор бўлган хабар яроқли бўлмайди. Шунинг учун оҳод хабарда келган нарсани инкор қилган одамни – агарчи гуноҳкор дейиш мумкин бўлсада – кофир бўлади дейилмайди, чунки у мутлақ яқийнни ифодаламаган, шубҳанинг эҳтимоли бўлиши мумкин бўлган хабарни рад этди. Бундай хабарларга қабр азоби тўрғисидаги хабарлар, Маҳдийнинг чиқиши тўғрисидаги хабарларни мисол қилиш мумкин. Яъни қабр азоби борлигига, ёки Маҳдий чиқишига ишонмаган одамни – агарчи саҳиҳ ҳадисларда келган хабарни инкор қилгани учун гуноҳкор дейиш мумкин бўлсада – кофир дейилмайди, чунки инсонни Ислом томондан куфр томонга олиб ўтиш жуда аниқ, 100% яқийнни ифодаловчи мутавотир хабарни инкор қилиш, ёки Қуръон оятларини инкор қилиши билангина бўлади. Ҳизб ут – Таҳрир қабр азоби тўғрисидаги гапларида мана шу маънони айтган. Яъни Ҳизб ут – Таҳрир қабр азобини инкор қилмайди.
Шу ўринда оҳод хабарлар мутлақ яқийнни ифодаламаслиги тўғрисида тўрттала мўътабар мазҳабларнинг буюк мужтаҳид олимлари, жумладан Ҳанафий мазҳаби олимларидан Абул Баракот ан Насафий, Камол ибнул Ҳумом, Абдулҳамид ал Асмандий, Абу Бакр ас Сарахсий, Моликий мазҳаби олимларидан Қози Иёз, Ибнул Арабий, Абу Исҳоқ Сафроиний, Абу Абдуллоҳ Шотибий, Абул Аббос Қорофий, Шофеъий мазҳаби олимларидан Имомул Ҳарамайн Абул Маоний ал Жувайний, Абу Бакр ал Хатиб ал Бағдодий, Абу Бакр ас Сайрафий, Аллома Насафий, Аллома Заркаший, Ибнул Асийр, Абу Ҳомид Ғаззолий, Ҳанбалий мазҳаби олимларидан Ибну Қуддома ал Мақдисий, Ибну Бадрон, Софиюддин ал Бағдодий, Қози Абу Яъло, Ибну Ақийл, Ибну Таймия ва бошқалар оҳод хабар амал учун ҳужжат бўлишини, яқийн учун, инсонни иймондан куфрга ажратиб юбориш даражасидаги 100% мутлақ рост учун ҳужжат бўлмаслигини айтишган.
Қабр азоби ёки Маҳдий чиқиши тўғрисидаги ҳадислар мутавотир бўлмагани, ҳар қанча саҳиҳ бўлмасин, оҳод хабар бўлгани сабабли, бундай хабарни инкор қилган одам – агарчи гуноҳ қилган деб ҳисобланишин мумкин бўлсада – лекин кофир деб эътибор қилинмайди. Ҳизб ут – Таҳрир қабр азоби тўрғисида айтган гаплари қисқача мана шундай эди. Қабр азоби, аниқроғи қабр азоби тўғрсидаги хабарлар келган ҳадислар, оҳод ҳадислар тўғрисидаги шариатнинг асл ҳақиқий далил-ҳужжатли гапларини аниқ тиниқ ўрганмай туриб, Ҳизб тўғрисида турли туҳматларни гапириш асло мусулмоннинг шаънига тўғри келмайдиган ҳаром ишдир.
Ҳизб аҳли суннадан ажралиб турадими?, деган саволга жавоб топиш учун, аввало аҳли сунна нима ва Ҳизб ут – Таҳрир нима эканини алоҳида алоҳида ўрганиб, тушуниб олиш керак.
Аҳли сунна тушунчасининг пайдо бўлиши тарихи.
“Аҳли сунна вал жамоа” сўзининг пайдо бўлиши тарихи ҳижратнинг 100 чи йилларига тўғри келади. 101 – ҳижрий йилда вафот этган Халифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ Қадария фирқасига йўллагани айтиладиган мактубида биринчи бўлиб “аҳли сунна” луғатини ишлатган, мактубда жумладан шундай дейилган: “Аниқ биласизларки, аҳли сунна “Суннатни маҳкам ушлаш нажотдир” деб айтадилар…”. 110 – ҳижрий йили вафот этган Ибн Сирийн роҳимаҳуллоҳ ҳам “аҳли сунна” луғатини биринчилардан ишлатгани ва бидъат чиқараётганларга қарши тарзда, бидъатлардан ҳоли бўлган соф шариатни ушлаганларни “аҳли сунна” деган ном билан атагани ривоят қилинган. Ибн Сирийн шундай деган: “Фитналар зоҳир бўлган замонда исноддан (ҳадисни ривоят қилувчи ровийлар) сўраладиган бўлди. Бунинг сабаби, суннат аҳлининг ҳадисини ривоят қилиб, бидъат аҳлининг ҳадисини ташлаш учун эди”. Яъни шариатга тўлиқ амал қилаётган, тўғри йўлда юраётганларни аҳли сунналар деб, динга алоқаси бор деган даъво билан, лекин аслида динда янгилик яратаётганларни аҳли бидъалар, дейилмоқда.
Тўрттала мўътабар мазҳаблар Имомлари “аҳли сунна” деган сўзни ишлатганми?
Имом Моликнинг “Муваттоъ” ҳадис тўпламида “аҳли сунна” деган сўз учрамайди.
Имом Шофеъийнинг “Ал Умм” ҳадис тўплами китобида “аҳли сунна” сўзи бир ерда учрайди, у ҳам бўлса, биз хозирги давримизда тушунадиган “аҳли сунна вал жамоа” жамоаси деган маънода эмас, Аллоҳнинг динига тўғри амал қилаётган, Аллоҳнинг аҳли бўлган аҳли сунналар, деган маънода келган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад” ҳадис тўплами китобида, “Фазоилус саҳоба” китобида ва “Аз Зуҳд” китобида ҳам “аҳли сунна” деган сўз келмаган.
“Аҳли сунна вал жамоа” сўзини келтирганлар далил қилиб келтирувчи ҳадис.
عن أنس بن مالك رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه و سلم قال : نَضَّرَ اللَّهُ عَبْدًا سَمِعَ مَقَالَتِي هَذِهِ فَحَمَلَهَا، فَرُبَّ حَامِلِ االْفِقْهِ فِيهِ غَيْرُ فَقِيهٍ، وَرُبَّ حَامِلِ الْفِقْهِ إِلَى مَنْ هُوَ أَفْقَهُ مِنْهُ، ثَلَاثٌ لَا يُغِلُّ عَلَيْهِنَّ صَدْرُ مُسْلِمٍ: إِخْلَاصُ الْعَمَلِ لِلَّهِ، وَمُنَاصَحَةُ أُولِي الْأَمْرِ، وَلُزُومُ جَمَاعَةِ المسلمين، فَإِنَّ دَعْوَتَهُمْ تُحِيطُ مِنْ وَرَائِهِمْ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Менинг ушбу сўзларимни эшитган ва бошқа одамга етказган одамни Аллоҳ юзини нурли қилсин. Чунки баъзи одамлар бўлади ўзида илмни кўтариб юради, лекин у имларга фақиҳ олим бўлмайди, ёки фиқҳни кўтариб юргандан кўра фақиҳроқлар ҳам бор бўлади. Уч иш борки уларга мусулмоннинг кўкси ғашланмайди: амални холис Аллоҳ учун қилиш, иш эгалари билан маслаҳатлашиш ва мусулмонлар жамоатини маҳкам тутиш, чунки уларни даъвати ортларидан ўраб туради”. Аҳмад ва Ибн Можа ривояти. Ҳасан.
خطب عمر رضي الله عنه بالشام فقال : قَامَ فِينَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه و سلم مَقَامِي فِيكُمْ، فَقَالَ: اسْتَوْصُوا بِأَصْحَابِي خَيْرًا، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ يَفْشُو الْكَذِبُ حَتَّى يُعَجِّلَ الرَّجُلُ بِالشَّهَادَةِ قَبْلَ أَنْ يُسْأَلَهَا، وَبِالْيَمِينِ قَبْلَ أَنْ يُسْأَلَهَا، فَمَنْ أَرَادَ بُحْبُوحَةَ الْجَنَّةِ فَلْيَلْزَمِ الْجَمَاعَةَ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ مَعَ الْوَاحِدِ، وَمِنَ الاثْنَيْنِ أَبْعَدُ، فَمَنْ سَرَّتْهُ حَسَنَتُهُ وَسَاءَتْهُ سَيِّئَتُهُ فَهُوَ مُؤْمِنٌ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомда минбардан туриб хутба қилдилар: “Мен сизларни орангизда қандай мақомда турган бўлсам, Росуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг орамизда шундай мақомда туриб айтдилар: “Менинг саҳобаларим билан яхши муомилада бўлинглар, кейин улардан кейингилар билан, кейин кейингилардан кейингилар билан. Кейин фитналар чиқади, ҳатто киши сўралишидан олдин гувоҳлик талаб қилинади, сўралишидан олдин қасам талаб қилинади. Ким жаннатда роҳатда бўлишни хоҳласа, жамоатни маҳкам тутсин, чунки шайтон ёлғиз билан бўлади, икки кишидан эса узоқроқ. Кимники яхшилик ҳурсанд қилса ва ёмонлик ҳафа қилса, бас у мўъминдир”. Аҳмад ва Термизий ривояти. Ҳасан. Саҳиҳ.
Ушбу ҳадиснинг шарҳида Имом Шофеъий шундай дейди: “Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг жамоат дейишлари, мусулмонлар баданлари билан бир ерга тўпланиб жамоатни ташкил қилишларини билдирмайди, чунки дунёнинг кўп ерларида бўлган ҳолатдаги мусулмонлар бу ҳадисга амал қилишлари имконсиз бўлиб қолади. Демак бу ҳадисда жамоатдан мурод мусулмонлар Аллоҳ Таъоло белгилаган шариат чегараларига амал қилиши, ҳаромдан четланиб, ҳалолга юришлари назарда тутилган, яъни ким Аллоҳнинг шариатига холис, тўлиқ амал қилса, бас у жамоатдадир”.
Демак “аҳли сунна вал жамоа” деган сўз тўрттала мазҳаб олимлари даврида бўлмаган. Бу жумла кейинчалик пайдо бўлган бўлиб, Аллоҳнинг шариатини маҳкам тутиб, шариатга холис Аллоҳ учун амал қилганларни “суннатни ушлаганлар”, ёки “мусулмонлар жамоати”, ёки “аҳли сунна вал жамоа” дейиш урф бўлиб қолган. Ушбу номда айнан аниқ бир гуруҳ-жамоа ташкил қилиниб, унга аниқ бир бошқарувчи бошлиқ тайинланиб, унга кириш учун махсус тартиб қоидалар белгилаб чиқилмаган.
Бугунга келиб баъзи мусулмонлар ўзларини “аҳли сунна вал жамоа бизмиз” деб даъво қилишлари ва ўзларининг дин тўғрисидаги тушунчаларига юрмаганларни “аҳли сунна”дан ташқарида деб айтишлари буткул ўринсиз қуруқ гапдан бошқа нарса эмас. Чунки “аҳли сунна вал жамоа” тўрғисида келган далилларга кўра, ким Аллоҳнинг шариатига тўғри амал қилса, Аллоҳ ҳаром қилганни ҳаром деб, ҳалол қилганини ҳалол деса, ҳаётини Аллоҳнинг берган ана шу ҳаром ва ҳалол чегаралари билан бошқарилишини тўғри деб билса, ана ўшандай шахс ҳақиқий “аҳли сунна”дир, ҳақиқий суннатни ушлаган, ҳақиқий мусулмонлар жамоасини маҳкам тутган мўъминдир.
Мазҳаблар ва Ҳизб ут – Таҳрир ҳақида.
Ҳизб ут – Таҳрир бу сиёсий Исломий партия бўлиб, унинг ғояси исломий ҳаётни қайтадан бошлаш ва исломий даъватни бутун оламга ёйишдир. Бу ғоя мусулмонларни Ислом диёрида ва исломий жамиятда исломий ҳаётга қайтаришни англатади, яъни ҳаётдаги барча ишлар шаръий аҳкомларга биноан юргизилсин ва ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назар Ислом давлати соясида ҳалол ва ҳаромдан иборат бўлсин. Ислом давлати – мусулмонлар халифани тиклаб Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатига биноан ва Исломни бутун оламга рисолат сифатида даъват ва жиход орқали ёйишни шарт қилиб, қулоқ солиш ва итоат қилишга байъат киладиган Халифалик давлатидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг мақсади Умматни ёрқин фикр ёрдамида тўғри уйғотиш ва уни аввалги иззат-шарафига қайтаришга ҳаракат қилиш. Бошқа давлатлар, Уммат ва халқлардан етакчилик тизгинини тортиб олиб, ўтмишда бўлганидек Ислом аҳкомларига мувофиқ иш юритадиган оламда энг биринчи давлатни Умматга қайтариб бериш. Шунингдек, Ҳизб башариятни ҳидоят сари етаклашни ва Ислом ер юзига батамом ёйилгунча куфрга, унинг қонун ва фикрларига қарши курашиш сари Умматни етаклашни ўз олдига мақсад қилиб белгилади.
Ҳизб фиқҳий мазҳаб эмас, балки сиёсий ҳаракат бўлгани учун, фиқҳий мазҳаблар (шаръий асослардан қонунларни ижтиҳод қилиб олувчи мужтаҳидлар мактаблари) каби фиқҳий ихтилофлар билан шуғулланмайди ва мазҳабларни биронтасини инкор ҳам қилмайди. Қайсидир мазҳабга эргашиб келаётган мусулмоннинг Ҳизбга кириши унинг мазҳабидан четга чиқишини билдирмайди, яъни қайси мазҳабда бўлишидан қатъий назар, исломий ҳаётни қайтаришни хоҳлайман, деган мусулмон Ҳизбга кириши мумкин ва айни дамда ҳаётидаги муаммоларига ўзи эргашган мазҳабидан четга чиқмаган ҳолда амал қилаверади.
Лекин Ҳизб ут – Таҳрир Исломий ҳаётни қайта тиклаш учун олиб бораётган ишида, албатта, шаръий ижтиҳод йўли билан, ўз олдига амалий дастур қилиб олган ва табанний баъзи фиқҳий ҳукмлар ҳизб сафига кирган мусулмон шахснинг ўзи эргашиб келаётган мазҳабидаги ҳукмдан фарқ қилса, Ҳизб табанний қилган ҳукмни қабул қилиши лозим бўлади. Масалан, аёл киши албатта валийси билан никоҳ қилиши лозимлиги, ёки экин экилмаган қуруқ ерни ижарага бериш жоиз эмаслиги каби ҳукмлар каби. Бунинг сабаби, Ҳизбга кирмоқчи бўлган мусулмон шахс Ҳизбга киришида Халифалик давлатини ҳаётга қайтариш тўғрисида энг тўғри шаръий ечимни Ҳизб ут – Таҳрир берган ва бу жамоанинг ўз аъзоларига берган бошқа фиқҳий ечимларида ҳам энг тўғри ижтиҳодларни қилган деб қабул қилгани ҳолида ушбу жамоага кирган ҳисобланади ва шунинг учун Ҳизб табанний қилган аҳкомларнинг баъзиси бирон мазҳабга эргашиб келаётган ҳизбий мусулмоннинг ушбу эргашган мазҳабидаги ҳукмдан фарқ қилса, ана шу табанний қилинган ҳукмнинг ўзида Ҳизб табаннийсига эргашади.
تكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ
“Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раийятига адолатсизликлар қиладиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сукутга чўмдилар”. Аҳмад ривояти. Саҳиҳ.
Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
12.02.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Аллох рози бўлсин.