«Аҳли-Сунна вал-Жамоа» истилоҳи

بسم الله الرحمن الرحيم
«Аҳли-Сунна вал-Жамоа» истилоҳи
18-қисм.
Ислом Уммати – фирқа эмас, шиалар – гуруҳ, мўътазилалар –гуруҳ, Ислом Уммати гуруҳ эмас
Кўпгина мусулмон гуруҳлари пайдо бўлди ва бу ҳаётга Ислом Уммати ичидан кириб келди, шунинг учун бу гуруҳлар гуруҳ бўлиб қолаверади, аммо Ислом Уммати энг аввал пайдо бўлган, у асос ва негиздир. Ислом Уммати Суннатни ҳаёт йўли сифатида ушлади, чунки Суннат Исломнинг ажралмас бир қисми бўлиб, у иккинчи даражали ёки арзимас ва аҳамиятсиз ҳаётий воқеа эмас. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло қатъий далиллар билан Суннатни тасдиқлади ва уни Ислом билан муомала қилишликни шарти қилиб белгилади. Фақат Қуръонни Суннатсиз қабул қилишлик Исломга қарши чиққан гуруҳларнинг фикридир.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ
“Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади”. (Нисо:80)
فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَنْ تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
“…Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар”. (Нур:63)
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ
“Ҳеч бир мўъмин эркак ва ҳеч бир мўъмина аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ”. (Азҳоб:36)
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
“Йўқ, Роббиларига қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўъмин бўла олмаслар”. (Нисо:65)
فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ
“…Бирор нарса устида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг…” (Нисо: 59)
Расулуллоҳ с.а.в. ҳаёт бўлганларида мусулмонлар ўрталаридан чиққан келишмовчиликларга ечим топиш учун у кишига мурожаат қилдилар, уларнинг ўлимларидан сўнг Суннатга, яъни унинг ҳадисларига мурожаат қилишяпти ва бу нарса Расулуллоҳ с.а.в.га қилинган мурожаат ҳисобланади.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ
“Аллоҳга итот қилинг ва Пайғамбарга итоат қилинг”. (Нисо:59)
قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ
“Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Шунда Аллоҳ сизларга муҳаббат қилади”. (Оли Имрон: 31)
Субути қатъий ва маъноси бир хил бўлган матнлар Қуръонни қандай қабул қилинса Суннатни ҳам шундай қабул қилиш кераклиги хақида аниқ билдирган. Суннатни инкор қилган одам кофир ҳисобланади. Қуръон қандай қабул қилинса, Суннатни ҳам ҳеч қандай фарқ қилмай қабул қилиш керак бўлади. “Биз фақат Қуръонни қабул қиламиз” дейиш мумкин эмас, чунки бундай даъво билан Суннатни тарк қилиш назарда тутилади. Аксинча, Суннатни Қуръон билан бирлаштириш лозим. Расулуллоҳ с.а.в. Суннатни инкор қилишдан огоҳлантирганлар.
Ҳадисларнинг бирида шундай дейилади:
يُوشِكُ الرَّجُلُ مُتَّكِئًا عَلَى أَرِيكَتِهِ، يُحَدَّثُ بِحَدِيثٍ مِنْ حَدِيثِي، فَيَقُولُ: بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ كِتَابُ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ، مَا وَجَدْنَا فِيهِ مِنْ حَلالٍ اسْتَحْلَلْنَاهُ، وَمَا وَجَدْنَا فِيهِ مِنْ حَرَامٍ حَرَّمْنَاهُ، أَلاَ وَإِنَّ مَا حَرَّمَ رَسُولُ اللَّهِ، صلى الله عليه وسلم، مِثْلُ مَا حَرَّمَ اللَّهُ، أخرجه ابن ماجه.
“Яқинда шундай кунлар келади, сизлардан бирингиз ўз тўшагида ўтирганча, ҳадисни мендан ривоят қилиб дейди: “Мен билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг Китоби, биз унда нима жоиз бўлганини топсак жоиз деб биламиз, нима ҳаром бўлганини топсак маън қиламиз”. Шунга қарамай, шубҳасиз, Аллоҳнинг Пайғамбари нимани ҳаром қилса, Аллоҳ ҳаром қилгани кабидир. (Ибн Моъжа ривояти).
وروي أنه عليه الصلاة والسلام قال: «يُوشِكُ أَحَدُكُمْ يَقُولُ: هَذَا كِتَابُ اللَّهِ، مَا كَانَ فِيهِ مِنْ حَلاَلٍ أَحْلَلْنَاهُ وَمَا كَانَ مِنْ حَرَامٍ حَرَّمْناَهُ، أَلاَ مَنْ بَلَغَهُ عَنِّي حَدِيثٌ فَكَذَّبَ بِهِ، فَقَدْ كَذَّبَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَالَّذِي حَدَّثـَهُ
“Яқинда сизларнинг орангиздан бир киши келиб: “Бу Аллоҳнинг Китоби, Унда рухсат берилган нарсаларнинг барчасини ҳалол деб биламиз, нима маън қилинган бўлса ҳаром деб биламиз”, дейди. Ҳадисни мендан қабул қилган ва уни ёлғон ҳисоблаган киши Аллоҳни, Унинг Расулини ва шу ҳадисни етказганни ёлғончи қилибди”. (Ибн Абдул-Барр)
Суннат Қуръон каби асос бўладиган далил ҳисобланади. Суннатда келтирилган Пайғамбаримизнинг барча амаллари ва тақрирлари далил ёки шаръий ҳукмнинг далилига қаринадир. Ислом – оппоқ мато каби мукаммал қонунлар мажмуаси бўлиб, у кимнидир уни мукаммаллаштиришига, унга нимадир қўшишига, ундан ниманидир олиб ташлашига муҳтож эмас. Суннатга қарши чиқиш ва унга нимадир киритиш бидъат ҳисобланади. Шунинг учун инсон диннинг кайси тарафидан ёндашмасин, Суннат Исломнинг ажралмас бир қисми эканини гувоҳи бўлади. Шу сабабли, сунний Ислом ва сунний бўлмаган Ислом бор деб тасдиқлаш қўпол хато бўлади. Бу суннатга эргашганларнинг фикри деб айтаётганлар шу маънони назарда тутади, гўёки биз Суннатни қабул қилмайдиган мусулмонлар, яъни сунний бўлмаган мусулмонлар мавжуд эканлигини эътироф этгандай бўламиз. Ахир Суннат қандайдир гуруҳ, ёки оқим, ёки фикҳий мактаб эмас. Ер юзидаги ҳар бир мусулмон Суннатга эргашувчидир, яна ҳам аниқроғи суннийдир. Ва бошқача бўлиши мумкин эмас.
Шунинг учун Суннатни маҳкам ушлашни бўлиниш деб аташ тўғри эмас. Чунки Суннатни маҳкам тутиш Исломдаги бир мустаҳкам асосдир. Ёки Аҳли Суннани бир фирқа ёки бир тоифа деб аташ ҳам тўғри эмас. Зеро, аслида ҳар бир мусулмон Суннатни маҳкам тутиши керак! Бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Зеро бунга Танзилнинг Муҳкам оятида буюрилган. Аллоҳ Таоло Танзилнинг Муҳкам оятида Суннатнинг Қурьонни баён қилувчи эканлигини аниқ кўрсатган. У Исломнинг яримидир. Шунинг учун Умматни – у суннат манҳажини маҳкам тутар экан – фирқа деб аташ тўғри бўлмайди. Муьтазилани, шиани ва хоказоларни фирқа деб аташга ўҳшаш бутун умматни фирқа деб аташ тўғри бўлмайди. Чунки уларни – асл-асосга нисбатан муносабатда бўлишда қатор бидъат ишлар сабабли улар асл-асосдан ажралиб қолишгани учун уларни фирқалар деб аташ тўғри бўлди.
Ислом Уммати ҳар доим илмий ютуқларга эришиб келди. Исломий фикҳшунослар (факиҳлар), ҳадисшунослар (муҳаддислар), фикҳ асосларининг мутахассислари, (усул олимлари) ҳарбийлар (мужоҳидлар) ва барча оддий мусулмонлар Исломнинг хизматчилари ва Исломий Умматнинг аксарият қисми эдилар.
Уларнинг барчаси юқорида келтирилган ҳақиқатни яхши тушунар эдилар. Вақти – вақти билан у ёки бу мазҳабни, ёки бошқа райларни танқид қилувчилар, айниқса, олимлар орасида пайдо бўла бошлади. Биринчи бўлиб ҳадисшуносларни (муҳаддислар) фаолиятлари билан боғлиқ бўлгани учун “Аҳли-Сунна” деб атай бошладилар. Вақт ўтиши билан, ҳижрий йил бўйича учинчи асрнинг бошларида уларга “ҳадис хизматчилари” ёки “ҳадис аҳли” (ҳадис асҳоблари) деган унвон қўшилди. Сўнг ҳижрий йил бўйича учинчи асрнинг охири, тўртинчи асрнинг бошларида ашъарийлар пайдо бўлди ва ўзларининг мазҳаби ва оқимини номлаш учун “Аҳли-Сунна вал-жамоа” деб атадилар. Исломнинг ажралмас қисми бўлган Суннатга эргашганлиги нуқтаи назаридан ашъарийлар ўзларини аҳли- Сунна деб аташларига ҳуқуқлари бор эди. Аммо гуруҳларни номлаш нуқтаи назаридан эса улар жуда катта қўпол хатога йўл қўйдилар.
Аллоҳнинг итоаткор қули Абу Молик



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб