Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (kun.uz 01.09.2024й): 2024 йил 1 сентябрдан пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда.
Изоҳ: Бундан пиво маҳсулотларини сотиш учун лицензия олиш талаби бекор бўлганини, яъни бу борада ҳукумат енгиллик қилиб берганини тушуниш мумкин. Шунингдек, феврал ойида имзоланган президент қарорига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилдан чет элда ишлаб чиқарилган пиволарни реклама қилишга рухсат берилади. Бундай қарор Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши учун қўйилган талаблардан бири сифатида имзоланган эди. Ҳаммага маълумки, Аллоҳ таоло хамр-маст қилувчи ичимликларни қатъиян ҳаром қилган. Нима, ҳукуматдагиларнинг бундан хабари йўқми?! Албатта, хабари бор. Бироқ бу ҳукумат Аллоҳга осийлик қилиб, Унинг лаънатига қолиб бўлса-да, қаёқдаги зараркунанда ташкилотга кириш учун мана шундай қарорларни қабул қиляпти. Ҳукуматнинг аҳволи шу бўлса, муфтий бошлиқ диний идоранинг кўзи қаёқда?! Ҳукуматни бундай мункар ишлардан қайтармайдими?! Афсуски, улар ҳам президент ва бошлиқларни дуо қилиш, халқимизни шукр ва сабрга чақириш, ҳатто айрим ўринларда халқнинг ўзини айбдор қилиш билан машғул бўлмоқдалар. Ибн Умар р.а.дан ворид бўлган ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Аллоҳ хамрни ҳам, уни ичувчини ҳам, қуювчини ҳам, сотиб олувчини ҳам, сотувчини ҳам, тайёрлатувчини ҳам, олиб келувчини ҳам, олиб келтирувчини ҳам лаънатлади””. (Абу Довуд ривояти). Албатта, жамиятимиз бундай ёмон иллатлардан маст қилувчи ичимликларнинг ҳар қандай турини таг-туги билан йўқ қилиб, ўз фуқароларининг ақл-ҳушини ҳимоя остига оладиган Халифалик давлати тиклансагина халос бўлади.
Хабар (kun.uz 02.09.2024й): Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни қонун ҳужжатларига хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича янгиланган Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича ўзгартиришларни имзолади.
Изоҳ: Ҳужжат билан Уй-жой кодекси, Шаҳарсозлик кодекси ва “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бундан олдин Газета.уз шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик норозилигига учраганлиги ҳақида хабар берган эди. Демак, айни шу ўзгариш билан ўзбек ҳукумати ўзини гўё хусусий мулк ҳимоясини таъминлашни кучайтираётгандек қилиб кўрсатиб, амалда фуқароларнинг шахсий мулки бўлган уй-жойларига дахл қилишни қонунийлаштирмоқда. Ҳужжатдаги уй-жойдан маҳрум қилинганларга товон пули тўланиши масаласи Ўзбекистонда хусусий мулк дахлсиз эканлигини англатмайди. Чунки товон пули жуда паст қилиб белгиланишидан ташқари, уни ундириш ҳам жуда катта муаммо ва бошоғриқ эканлиги ҳаммага маълум. Шунингдек, ҳужжатда мулк эгаларининг мулкидан айрилишига рози бўлиш ёки бўлмаслиги ҳақида ҳеч гап йўқ. Бундан келиб чиқадики, ўзбек ҳукумати учун мулк эгасининг розилиги ҳеч бир эътиборга молик иш эмас. Албатта, қонун чиқариш инсоннинг қўлида бўлар экан, бугунги кундаги зулм ва зўравонликлар ҳеч қачон барҳам топмайди. Исломда эса ҳар қандай ҳолатда ҳам фуқароларнинг шахсий мулкига дахл қилиш таъқиқланади. Масалан, Умар р.а. халифалиги даврида Пайғамбаримиз ﷺнинг масжидларини кенгайтирмоқчи бўлиб, унинг ён-атрофидаги уйларни сотиб олгани ва бир уйнинг эгаси – унга катта нарх таклиф қилинганига қарамай – уйини сотишга рози бўлмагани ва маҳкамага борганларида қози уй эгасининг фойдасига ҳукм чиқаргани бунга ёрқин мисолдир. Эътибор беринг, халифа Умар р.а. жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига уйни эгасидан тортиб олмаяпти, балки сотиб олишни таклиф қиляпти. Нақадар буюк адолат ва раҳмат бу!
Хабар (president.uz 03.09.2024й): Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, қонун устуворлиги тамойилига сўзсиз риоя этиш терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг фундаментал асосидир. Бу ҳақда президент Тошкентдаги ШҲТ МАТ ва МДҲ АМ конференцияси иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди.
Изоҳ: Маълумки, дунё бўйлаб Ислом уммати томонидан Халифаликка интилиш тобора кучайиб бормоқда. Албатта, бу ҳолат кофир мустамлакачи давлатларнинг уйқусини қочираётгани аниқ. Шунинг учун – мазкур хабарда айтилганидек – терроризм ва экстремизмга қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган режа ва тадбирлар, йиғилиш ва мажлислар тўхтовсиз уюштирилмоқда. Энг ачинарлиси, Ўзбекистон каби мусулмон юртлар раҳбарлари ҳам ўзларининг “катта оға”ларини рози қилиш учун Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган мустамлакачилик режаларини амалга ошириб келмоқдалар. Мирзиёевнинг терроризм ва экстремизмга (яъни Ислом ва мусулмонларга) қарши курашда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини илгари суриш фундаментал асос, деяётгани Россия, Хитой ва Америка каби мустамлакачи давлатларнинг вайронкор ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлашдан бошқа нарса эмас. Чунки бугун демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари каби нарсалар – қуруқ сафсаталигидан ташқари – мустамлакачилик қуроли ҳам эканлиги ҳар қандай сиёсий онгги бор инсонга маълум бўлиб бўлди. Бу эса аслида Аллоҳ ва Росули ﷺга қарши боришдир! Бироқ шуниси аниқки, Ҳаққа қарши курашаётганлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, Аллоҳ Ўз ишида ғолиб Зотдир!
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
– “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳар нарсадан бош тортади”. (Тавба:32)
Хабар (gazeta.uz 03.09.2024й): Самарқандда СССРни тиклаш тарафдори бўлган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги чекланди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, суд самарқандлик фуқаро Э. Ҳасановни Жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди. Ва унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Ҳақиқатдан мусулмонларни социализмнинг даҳрийлик ғояларига даъват қилиш ва собиқ Совет Иттифоқини тиклашга чақириш Ислом нуқтаи назаридан ҳам жиноят ҳисобланиб, асло жоиз бўлмаган ишдир. Аллоҳ таоло мусулмонларга вожиб қилган Исломий ҳаёт билан яшашга даъват қилиш эса айни пайтда фарзларнинг тожидир. Бироқ аҳолисининг қарийб 95 фоизи мусулмон бўлган Ўзбекистонда Исломий ҳаётни қайта бошлашга чақираётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари худди шу навбатчи модда билан узоқ йилларга қамоққа ташланяпти. Эътиборлиси, Совет давлатини тиклаш, дейилаётган вайронкор ғояга чақиришдек ҳақиқий жиноятга енгилгина жазо, Халифалик давлатини тиклашдек муборак ишга чақираётганларга эса ўта муросасиз оғир жазолар, қўпол муомала ва қийноқлар…?! Мана, яқинда улардан 15 нафарига 7 йилдан 14 йилгача энг хавли рецидивистларга бериладиган махсус режимли қамоқ жазоси ҳукми ўқилди. Ҳолбуки, улар аввалда ҳам 20 йилга яқин умрини оғир шароитли қамоқларда худди шу моддалар билан ноҳақдан ўтказган эдилар. Афсуски, бугун бизнинг мусулмон юртимизда Умматнинг асл фарзандларига нисбатан мана шундай золимона сиёсат олиб борилмоқда ва Аллоҳнинг дини ғолиб бўлишига қарши курашилмоқда. Ҳатто мусулмон одам бирорта диний материалга “лайк” босиб қўйса ҳам жазоланяпти ва кимдир энди шу “лайк”ни бирорта фаҳш тарқатаётган контентга босса, унга оддий ҳолдек қаралиб тек қўйиляпти. Демак, мусулмонлар то Халифалик давлатида бирлашмас эканлар, ҳимоясиз ҳолда қолаверадилар ва бугунги хорликлар уларнинг бошидан асло аримайди. Зеро, Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Хабар (ozodlik radiosi 06.09.2024й): Бойсундаги газ конидаги портлаш ортидан кўчирилган аҳоли ҳодисадан беш кун ўтиб ҳам сарсон-саргардонликда юрибди.
Изоҳ: Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли 604-сон қудуғида 1 сентябрь куни соат 15:17 да портлаш содир бўлган эди. Ўзбекистон ФВВ берган маълумотга кўра, қудуқда бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт, яъни водород сулфид гази чиқиши кузатилган. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли хавфсиз жойга эвакуация қилингани хабар қилинди. Ҳодисани текшириш учун махсус ҳукумат комиссияси тузилгани ҳам эълон қилинган, аммо комиссия ҳозиргача ҳодиса сабаблари борасида дастлабки хулосани эълон қилганича йўқ. Маълумотларга кўра, кондаги бурғулаш ишларини ҳукуматга яқин бўлган ва аввалда каррасига шиширилган йирик лойиҳалар берилган “Enter Engineering” компанияси олиб боряпти. Афтидан, ҳозиргача бирор маълумот берилмаётганига ушбу компания келтираётган зарарни қандай қилиб хаспўшлаш устида бош қотиришаётгани сабаб бўляпти. Албатта, ҳар доимгидек бунинг жабрини халқ тортяпти. Айтилишича, ўз уйларидан кўчирилган одамларнинг аксари ишсиз бўлиб, чорва боқиш ва Россияда ишлаб келиш билан кун кечиришади. Ҳозирда улар ўз ҳолига ташлаб қўйилган ва ҳатто еб-ичиш учун ҳам пуллари қолмаган. Вақтинча турар жой борасида ҳам сарсон бўлишяпти… Ҳа, Мирзиёевнинг халқни рози қилиш ҳақидаги оғиз кўпиртиришларининг реал ҳолати мана шундай! Ўз халқи учун кунни тунга улайдиган, халқи нима еса шуни ейдиган, кулса кулиб, йиғласа йиғлайдиган ҳазрати Умардек мусулмон раҳбарларга нақадар муҳтожмиз! Халифалик тиклансагина ўз фуқароларига ҳақиқий ғамхўрлик кўрсатадиган ва ҳимояси остига оладиган давлатни кўрамиз. Пайғамбаримиз ﷺ дедилар: “…Имом (халифа) бошлиқдир ва у ўз раъийяти(қўл остидагилари)дан жавобгардир”.
Хабар (kun.uz 06.09.2024й): Kun.uzʼга мурожаат қилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими қўпол қоидабузарликларни аниқлаб, жарима ёзиш бўйича ходимларга мажбурий «план» қўйилаётганини билдирди.
Изоҳ: Нашр ҳолат бўйича изоҳ сўраб масъулларга мурожаат қилганда, уларнинг қисқача жавобида “бугунги кунда эски тизимдан воз кечилиб, маъмурий баённома тузиш бўйича ходимларга мажбурият (план) белгилаш амалиёти бекор қилингани” айтилади. Албатта, деярли барча соҳаларда эски социалистик тузумдан мерос қолган “план” белгилаш ва уни бажаришга ходимларни мажбурлаш бошқарув тизимида ҳамон қўлланиб келинаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай абсурд амалиёт халқимизни мана неча йиллардан бери қийнаб келяпти. Шунингдек, бундан аксар давлат хизматчилари ҳам жабр чекяпти. Муаммо шундаки, кўпинча одамлар бундай буйруқлар юқоридан келаётганини ўйлаб ҳам ўтирмай, “план” бажараётган оддий ходимларни ёмон кўрадилар, ҳатто уларни қарғайдилар. Халқимиз аслида муаммонинг туб илдизи бугунги яроқсиз бошқарув ва тузумда эканлиги ҳақида фикр юритсалар тўғри бўларди. Шунингдек, давлат хизматчилари ҳам “биз фақат буйруқни бажаряпмиз, бошқа иложимиз йўқ” қабилида ёндашиб, бундай зулмкор бошқарувга тоқат қилишлари жоиз эмас. Бинобарин, улар мусулмон фарзандлари бўлатуриб, ғайриисломий тузум ва бошқарувнинг бир қисмига айланиб қолмоқдалар. Чунки улар ҳозирги адолатсиз тузум ва қонунларнинг ижро қилинишида иштирок этишяпти. Улар бундай нотўғри ёндашувда давом этаверсалар, ҳаётларидан баракани учиришари ва Аллоҳнинг олдидаги ҳисоб-китобларини оғирлаштириб олишлари ҳеч гап эмас. Шунинг учун халқимизнинг ҳам, давлат хизматчиларининг ҳам устидан ушбу ботил тузум ва ёмон бошқарувни аритадиган Халифаликни тиклаш бугуннинг энг муҳим вожибига айланган.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
08.09.2024й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ