| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
16.09.2024
658
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 06.09.2024й): Тошкентда «Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари» мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтди.

Изоҳ: Ушбу форумдан тайёрланган репортажда, журналистнинг бу йил пиёз ва тарвузнинг нархи тушиб кетиб, исроф бўлгани сабаби ҳақидаги саволига Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов шундай жавоб берди: “Пиёз ва тарвузнинг нархи рекорд даражада пастлашига экин экишдаги эркинлик сабаб бўлган. Деҳқонларга эркинлик бердик, нима экишни давлат белгиламади. Табиийки, ҳамма хоҳлаганини экди ва шу ҳолат юз берди”. Бу ношуд вазирнинг гапини қаранг, давлат деҳқонларга эркинлик берган эмишу, улар бундан оқилона фойдаланишни эплай олишмабди. Бу вазир сал инсоф билан гапирса бўлмайдими?! Ўзи умуман олганда ҳукумат қандайки муаммо бўлса юзсизларча халқни айбдор қилишга ўтади, ўз айбини ҳеч тан олгиси келмайди. Айтингчи, давлат назорати остида бўлган вақтда бундай ҳолатлар юз бермадими?! Нарх тушиб кетганидан деҳқонлар етиштирган маҳсулотлар сотилмай чириб кетмадими?! Аслида, деҳқон маҳсулотни етиштирди, яъни у ўзини ишини қилди. Энди уни қаерга олиб чиқиш ва қандай сотиш борасида анави тепса тебранмас расмийлар бош қотириши керак. Чунки қўшни давлатлар билан савдо-сотиқ ҳақидаги келишувларни тузиш уларнинг вазифаси. Агар деҳқон етиштирган маҳсулот маҳаллий эҳтиёждан ортиқча бўлса, уни четга экспорт қилиш йўлларини шай қилиб қўйилиши лозим. Бироқ мамлакатнинг ташқи савдо йўллари ҳамон Россияга боғлиқ бўлиб қоляпти. Ўрис “оғалар” Ўзбекистонни бутунлай тиз чўктириш мақсадида уни ЕОИИга аъзо қилиш учун юзсизларча босим ўтказиб келмоқда. Раҳбарият эса ўрисга муте бўлгани учун буни очиқ-ойдин айтолмаяпти-да, айбни осонгина халққа тўнкаб қўя қоляпти. Агар бу вазир ҳеч қурса, бир оғиз узр сўраб, бизнинг айбимиз билан бўлди деганида эди, бироз бўлса ҳам инсоф қилган бўларди. Халқимиз бошида мана шундай Исломий таълим-тарбиядан йироқ, одобсиз ва қўрқоқ кимсалар раҳбар бўлиб турар экан, аҳвол бундан-да оғирлашиб кетаверади! Чунки Расулуллоҳ ﷺ: “Агар иш ўз эгасидан бошқасига топширилса, Қиёматни кутавер”, – деганлар. (Бухорий ривояти)

Хабар (qalampir.uz 09.09.2024й): Андижонда ўқувчи мактабдошини калтаклаб, пул талаб қилди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Изоҳ: Видеолавҳада йигит болани ураркан, бир неча маротаба уни қидиргани, нима сабабдан жавоб бермаганини сўрагани ва ҳақоратлаб, дўппослаб кетганини кўриш мумкин. Шунингдек, йигит унга 300 минг сўмни 1 миллион қилиб қайтаришни талаб қилган ва бунинг учун 10 кун муҳлат берган. Бу икки ўқувчи орасидаги олди-берди муносабатига ойдинлик киритилмаган бўлса-да, бироқ ҳалиги зўравон берган 300 минг сўм пулини Исломда ҳаром қилинган фоиз билан қайтарилишини талаб қилаётгани ва бу ҳолат айнан таълим даргоҳида юз бераётгани ўта ачинарли ҳолат. Ёшларни бундай тубан аҳволга солаётган нарса жамиятда татбиқ қилинаётган демократик тузумдир. Ва шунингдек, таълим тизимидан Исломий билимларни буткул йироқлаштириб ташланганидир. Чунки демократиянинг асоси манфаат бўлиб, инсонларни манфаатпараст, худбин қилиб шакллантиради. Ёшларни Исломий таълим-тарбиядан маҳрум қилиб, яна улар орасида жиноятчилик урчиб бораётгани ҳақида жар солаётган ҳукуматнинг бу телба-тескари ишидан одамни энсаси қотмасдан иложи йўқ. Шундан сўнг қандай қилиб ҳукумат ёшларни халқ учун, юрт учун фидоий инсонлар қилиб етиштириши ҳақидаги баландпарвоз гапларига ишониш мумкин?! Агар мусулмон халқимиз ушбу ботил демократик тузумни ҳаётидан улоқтириб, Исломни ҳокимият тепасига олиб келиш учун ҳаракат қилмас экан, ёшларимиз келажаги улкан хавф остида қолаверади. Чунки фақат Ислом ва унинг таълим системаси фарзандларимизга юқори сифатли таълимни кафолатлайди ва уларни юксак инсоний фазилатлар эгаси қилиб тарбиялайди.    

Хабар (kun.uz 09.09.2024й): Kun.uz'га Enter Engineering компаниясининг бошқарув офисида ишлайдиган ходимлар уларга бир неча ойдан бери маош тўланмаётганидан шикоят қилиб мурожаат йўллади.

Изоҳ: Мурожаатда Enter Engineering'нинг офис ходимлари апрел ойидан бери ойликсиз ишлаётгани, нима сабабдан ойлик берилмаётгани ҳақидаги саволларга раҳбарлар жавоб бермаётгани, “шунчаки пул йўқ” дейиш билан кифояланаётгани, бир қатор ходимлар ишдан бўшаётгани айтилган. Ушбу компанияда ойлик билан боғлиқ муаммолар доимий бўлаверганидан одатий ҳолга айланган. Бу қандай хорликки, одамлар ўз пешона тери билан ишлаб топаётган ҳақларини юртимизда бўла туриб ололмай, сарсон бўлсалар?! Ҳукумат эса бундай ноҳақликка чек қўйиш учун бармоғининг учини ҳам қимирлатиб қўймаяпти. Чунки анави монополист компаниянинг бенефициари ҳукуматга яқин бўлган ўзбекистонлик тадбиркор Бахтиёр Фозилов бўлади. Ҳа, қарға қарғанинг кўзини чўқирмиди?! Албатта, ҳозирги тузум ва бугунги бошқарув Исломий эмаски, мазлумнинг ҳаққини золимдан олиб берса. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: “Ишчининг хизмат ҳаққини пешона тери қуримасдан туриб беринг”. Рошид халифалардан бири ҳазрати Умар  олдига бир киши шикоят қилиб келади. У қўл остидаги ишчилари туясини ўғирлаб, сўйиб ейишганини ва шу сабабли уларга Аллоҳнинг ўғрининг қўлини кесиш ҳаддини ижро қилишни халифадан талаб қилади. Умар р.а. ишчилардан “нимага бу ишни қилдинглар” деб сўраганида, улар “у бизга овқат бермай оч қолдирди, шунга мажбур бўлдик” дейишади. Шунда ҳазрати Умар ғазабга тўлиб “эй фалончи, нега ўз қўл остингдагиларнинг ҳаққини адо этмадинг” дея унинг ўзини жазолайди. Эътибор беринг, Умар давлат бошлиғи сифатида ҳукм қилмоқда, мазлумнинг ҳаққини золимдан олиб бермоқда. Демак, Ислом қонунлари татбиқ этилиши билангина золим зулмидан тийилиши мумкин холос.

Хабар (president.uz 10.09.2024й): Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Изоҳ: Бу ўрис расмийсининг юртимизга келишидан халқимиз учун бирор яхшилик йўқлигини, балки фақат кони зарар эканлигини кўпчилик англаётган бўлса керак. Масалан, ўзи газга бой бўлгани ҳолида Ўзбекистон табиий газнинг соф импортчисига айланиб қолди. Энди эса Россия Ўрта Осиё ягона энергетика тизимига қўшиладиган бўлиб турибди. Шунингдек, ушбу ташриф доирасида “Ўзатом” ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси, “Росатом” ҳамда “Атомстройэкспорт” ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди. Россияда турли қийинчилик ва азоб-уқубатлар остида ишлаб юрган миллионлаб фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқлари таъминланишини талаб қилиш эса на Мирзиёевнинг ва на ўзбек ҳукуматининг эсига келди. Афсуски, устимиздаги бу раҳбарлар халқимизнинг дарду ғамидан, муаммоларини ҳис қилишдан узилиб қолган. Уларнинг  қайғуси – қандай қилиб бўлса-да ўз тахтини сақлаб қолиш ва бунинг учун Россия каби мустамлакачиларни рози қилиш бўлиб қолди холос. Албатта, юртларимизда Ислом қонунлари татбиқ қилинмас экан, бугунги хорлик ва заифликдан асло қутулолмаймиз. Ўз  бойликларимизга ҳам ўзимиз эга чиқолмаймиз. Аллоҳ таоло деди:

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ

– “Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар”. (Мунафиқун:8)

Хабар (gazeta.uz 12.09.2024й): Ўзбекистон ДХХ ва Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбарлари терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.

Изоҳ: Мусулмонлар юртларининг ўзаро яқинлашуви таҳсинга лойиқ ишлардан бўлса-да, бироқ мана бундай ҳамкорликларнинг Ислом ва мусулмонлар манфаатига умуман алоқаси йўқ. Чунки мусулмонлар юртларининг хавфсизлик ва разведка ташкилотлари учун кофир мустамлакачи давлатлар ўйлаб топган терроризм ва экстремизмга, яъни Ислом ва мусулмонларга қарши кураш биринчи даражали вазифа бўлиб қолган. Бу ташкилотлар асосан Аллоҳ ҳаром қилган ишлар билан шуғулланишади. Масалан, мусулмонлар устидан жосуслик қилиш, таъқиб ва тазйиққа олиш, руҳий ва жисмоний босимлар ўтказиш кабилар уларнинг кундалик иши бўлиб, буларни Аллоҳ таоло ҳаром қилган. Таъкидлаш лозимки, турк тарафи ўз юртидаги таъқиблардан қочиб, динини сақлаш учун хавфсизроқ жой излаб келган қанчадан-қанча мусулмонларни ушлаб бериб, улкан жиноятга қўл уряпти. Ҳа, бу хавфсизлик идоралари Аллоҳнинг кенг ерини мусулмонлар учун тор қилмоқдалар. Чунки буларнинг нишонида фақат мусулмонлар, мана шундан ҳам терроризм ва экстремизм дейилганда Ислом ва мусулмонлар назарда тутилишини тушуниб олиш қийин эмас. Булар аслида юртимизни анави Америка ва Россия каби ҳақиқий душманларимиз уюштираётган турли фитналарнинг олдини олишлари, жосусларини аниқлаб ушлаш билан мусулмонлар хавфсизлигини таъминлашлари керак эди. Афсуски, булар аллақачон мавжуд ғайриисломий тузумнинг умрини узайтирадиган ва ҳукмдорларнинг чириган курсисини ҳимоя қиладиган бир қуролга айланиб қолишган. Халифалик яна ҳаётга қайтганидан сўнг хавфсизлик идоралари ўзларининг асл вазифаси – давлат ва унинг фуқаролари хавфсизлигини таъминлайдиган ҳамда одамлар уларни яхши кўриб дуо қиладиган эзгулик ташкилотларига айланадилар.

Хабар (kun.uz 12.09.2024й): Kun.uz'га маълум бўлган ҳолатлар Андижон ва Наманган вилоятларига тааллуқли: қуёш панелларини ўрнатмаган тадбиркорлар электр энергиясидан узиб қўйилмоқда.

Изоҳ: Аҳоли ва тадбиркорларни қуёш панелларини ўрнатишга мажбурлаш ҳолатлари аввал ҳам кузатилган эди. Албатта, бундай ёппасига мажбурлаш кампаниялари маҳаллий расмийларнинг ўзидан чиқмайди, балки топшириқ энг юқоридан келади. Ҳа, гап айнан президент Мирзиёев ҳақида кетмоқда. У муқобил энергия манбалари, жумладан, қуёшдан энергия олишни ривожлантириш бўйича қатор қарорлар имзолади. Шунингдек, 27 август куни бўлиб ўтган энергетикага оид йиғилишда, муқобил энергия манбаларини ўрнатиш – Ўзбекистоннинг давлат сиёсати, дея таъкидлади. Демак, Ўзбекистонда энергосамарадорлик ниқоби остида қуёш панеллари учун катта талаб сунъий равишда пайдо қилиняпти. Бунинг ортида катта эҳтимол билан Хитой манфаати ётибди, деб айтиш мумкин. Чунки Хитой дунёда қуёш панеллари ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлат ва Мирзиёев айни шу масалада Хитойнинг йирик компаниялари билан учрашувлар ҳам ўтказиб келяпти. Гарчи аниқ маълумотлар бўлмаса-да, Ўзбекистонга қуёш панеллари асосан Хитойдан олиб келинаётгани ҳеч кимга сир эмас. Яна бир маълумотга кўра, қуёш панеллари ва уларнинг бутловчи қисмларини божсиз олиб кириш ёпиқ қарор билан иккита компанияга берилган. Шу ва бошқа маълумотлардан қуёш панеллари улкан бизнес эканлиги, ундан Мирзиёев бошлиқ бир тўда шахслар фойда олаётганини тахмин қилиш мумкин. Бундай нопок ишлар ҳукуматнинг энг юқорисидан бошланган экан, халқимиз бошидаги қийинчиликлар асло аримайди. Ҳокимият тепасига Ислом тузуми ва Аллоҳдан қўрқадиган мусулмон раҳбарлар келиши билангина бунга чек қўйиш мумкин холос.                                                

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

16.09.2024й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек режими қачон ўз фуқаролари ҳимояси устида бош қотиради?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Наҳза партияси ва хатарли тойилишлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режимининг Фаластин масаласига қилаётган хиёнати бобосидан олган меросидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/