Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (gazeta.uz 28.12.2024й): Eriell компанияси ходимлари иш ҳақлари кечикаётгани бўйича Ўзбекистон президентига мурожаат йўллади.
Изоҳ: Компания ходимларининг айтишича, улар 28 декабрь ҳолатига кўра август, сентябрь, октябрь ва ноябрь ойлари учун маош олмаган. “Биз сизнинг фуқароларингиз сифатида сиздан адолатни қарор топтиришингизни илтимос қиламиз. Сизга ва давлатимиз адолатига ишонамиз. Ҳурматли президент, сизга мурожаат қилишдан бошқа иложимиз қолмади. Ягона умидимиз сиздан”, – деб таъкидлайди улар. Ўзбекистонда мазкур ишчи ходимлар додини эшитадиган бирорта давлат ташкилоти топилмаганидан охири шахсан президентга мурожаат қилиниши – энди буниси ҳукумат учун жуда шармандали ҳолат. Анави монополист компанияни тийиб қўйиб, ишчилар ҳақини олиб берадиган мард йўқми Ўзбекистонда?! Бу компания шу даражада қўрқинчлимики, унга бировнинг гапи ўтмаса?! Дарвоқе, Eriell компанияси ўз ишчиларига ойлик бермайдиган яна бир монополист компания – Enter Engineering билан “ака-ука” ҳисобланади. Демак, бу компаниялар шахсан Мирзиёевга яқин бўлганларга ёки “рус оға” корчалонларига тегишли эканлигидан улар хоҳлаганини қиляпти, деган хулоса келиб чиқади холос. Балки энди президент Мирзиёев “қаҳрамонлик” кўрсатиб ишчиларнинг ҳақини ундириб берар. Бироқ меҳнатини сарф қилиб, ҳақини ололмай сарсон бўлаётган ишчиларни хўрлаш шу даражага етиб борганининг ўзи бу ҳукуматнинг нақадар боқи беғам, тепса тебранмас эканлигини яна бир карра намойиш қиляпти. Албатта, бунинг сабаби ёмон бошқарув ва ғайриисломий тузум татбиғидир. Исломий бошқарувда эса мазлумнинг ҳақи золимдан олиб берилади. Умар р.а. халифалиги даврида бир бой одам ўз ишчилари устидан шикоят қилиб келади. Ишчилари туясини ўғирлаб, сўйиб ейишганини айтади. Халифа Умар ишчилардан бунинг сабабини сўрайди. Шунда улар қорнилари оч бўлгани ва ноиложликдан хўжайинини туясини ўғирлаб сўйиб ейишганини айтишади. Буни эшитиб Умарнинг жаҳли чиқиб кетади ва ўз ишчиларига зулм қилган бойнинг ўзини жазолайди. Пайғамбаримиз ﷺ шундай дедилар: “Ишчининг ҳақини териси қуримай туриб беринглар”.
Хабар (gazeta.uz 29.12.2024й): 26 декабрь куни Ўзбекистонга 100 фаластинлик эвакуация қилинди. «Газета.uz» мухбирлари улар билан суҳбатлашди.
Изоҳ: “Газета.uz” уюштирган суҳбатларда фаластинликлар 2023 йил 7 октябрдан кейинги ҳаётлари, қандай қийинчиликларни бошдан кечирганликлари, уларга қандай ёрдам кераклиги ҳақида гапирганлари, шунингдек, кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирганлари айтилади. Ушбу фаластинлик опа-сингилларимиз, ака-укаларимизнинг ҳикояларини эшитган ҳар бир иймон эгасининг кўзига ёш келмасдан иложи йўқ. Гарчи Фаластин аҳлининг аҳволи шундай ҳам маълум бўлиб турган бўлса-да, улар тортган ва тортаётган азоб-уқубатларнинг озгина қисмини юртимизда меҳмон бўлиб турган жабрдийда мусулмонларнинг ўз тилидан эшитиш янада ғам-ғуссага ботиради. Албатта, юртимиздаги аксар одамлар босқинчи яҳуд вужудини лаънатлаб дуоибад қилаётгани ва у ердаги мусулмонлар учун Аллоҳдан нусрат ва офият сўраб дуода эканликларига асло шубҳа йўқ. Балки ушбу олиб келинган ва ҳамон чорасиз қолаётган мусулмонларнинг ҳикоялари ўзбек ҳукуматидаги масъулларнинг ҳам қалбларини эритиб, уларни Фаластин масаласида қатъийроқ чоралар кўриш ҳақида жиддий бош қотиришларига ундаса ажабмас. Ваҳоланки, Фаластин масаласи фақат ўша ер ёки ўша минтақанинг ўзига чекланмай, балки бутун Ислом умматига тааллуқли масаладир. Шунга биноан биз ўзбек ҳукуматига аввалдан айтиб, талаб қилиб келаётганимиз ва аслида ҳам унга бажариши вожиб бўлган чора-тадбирларни яна бир бор эслатиб қўймоқчимиз. Қисқароқ айтганда, ушбу чоралар қуйидагича: Ўзбекистон ҳукумати тоабад Ислом ерлари ҳисобланадиган муборак Фаластин заминига ифлос оёқлари билан суқулиб кириб олган босқинчи яҳуд вужудини давлат сифатида тан олмаслигини эълон қилиши, шунингдек, (Исроил) билан ҳар қандай алоқаларни узиш ва унинг элчихонасини мамлакатдан чиқариб юбориш ва ҳоказо. Албатта, бундай сиёсий чоралар ҳақиқатдан ҳам ўзбек ҳукумати ўзини мазлум Фаластин мусулмонлари тарафида эканлигини кўрсатиши учун амалга ошириши зарур бўлган ишлардир. Бироқ ҳақиқий ечим ўзгаришсиз қолишини яна таъкидлаймиз, бу – ҳарбий сафарбарлик эълон қилиб, лаънати яҳуд вужудини Фаластин диёридан қувиб чиқариш ва Ақсони озод қилишдир!
﴿وَأَخۡرِجُوهُم مِّنۡ حَيۡثُ أَخۡرَجُوكُمۡۚ وَٱلۡفِتۡنَةُ أَشَدُّ مِنَ ٱلۡقَتۡلِ﴾
– “Сизларни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқарингиз! (Одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиришдан ёмонроқдир”. (Бақара:191)
Хабар (gazeta.uz 31.12.2024й): ЖСТ талабларига жавоб бериш мақсадида экспортчилар харажатларини компенсациялаш тўхтатилмоқда.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, компенсация учун 2024 йилда 133,8 млрд сўм, 2023 йилда 509,9 млрд сўм маблағ ажратилганди. Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ушбу ташкилотга аъзо бўлишдаги ва ундан кейинги муаммолар ҳақида фикр билдириб, жумладан, шундай деганди: “…Ривожланаётган мамлакатлар ўз иқтисодий ривожланишини, саноат ривожланишини қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлиши кераклиги қайд этилган. Аммо баъзи давлатлар номзод мамлакатлардан бозорга кириш ва эркинлаштириш масалаларида гўё бу ривожланаётган мамлакатлар ривожланган давлатлар билан бир хил даражададек талаб қўйишда давом этмоқда”. Шунингдек, Урунов бугунги кунда ЖСТдаги асосий муаммолардан бири нотариф чоралар ҳисобланишини қўшимча қилди. Унинг эҳтиёткорона билдираётган хавотирлари, бизнинг аввалдан ушбу ташкилот хатарларидан огоҳлантириб келаётганимизни тасдиқлайди холос. Ўзбекистон ҳали ЖСТга аъзо бўлиб улгурмай, ҳукумат унинг талабларини бажаришни бошлаб юборди. Мана, ҳозирдан маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни камайтиришга киришилди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг парламентдаги нутқида, “Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ким учундир йўқотишларга олиб келиши мумкин, лекин бу ташкилот – адолатли савдо тартиб-тамойиллари демакдир. Ҳар бир тадбиркор очиқ рақобат шароитида ишлашга ўрганиши керак” деган сўзлари ҳам энди маҳаллий тадбиркорлар учун жуда оғир дамлар келаётганини билдиради. Яъни Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлганидан сўнг, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар юртимизга суқулиб кирадиган йирик хорижий компаниялар билан рақобат қилишларига тўғри келади. Бундай рақобатда кимнинг қўли баланд келишини тушуниб олиш қийин бўлмаса керак. Шунинг учун ўзбек ҳукумати мустамлакачи давлатлар тузган ҳар қандай ташкилотлардан – улар хоҳ молиявий, хоҳ ҳарбий бўлсин – эҳтиёт бўлиши ўта зарурдир. Аллоҳ таоло дейди:
مَّا يَوَدُّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ وَلَا ٱلۡمُشۡرِكِينَ أَن يُنَزَّلَ عَلَيۡكُم مِّنۡ خَيۡرٖ مِّن رَّبِّكُمۡۚ
– “Аҳли китобларнинг кофирлари ва мушриклар Парвардигорингиздан сизларга бирор яхшилик тушишини асло исташмайди”. (Бақара:105)
Хабар (daryo.uz 31.12.2024й): Россия президенти Владимир Путин миграция қоидаларини кучайтириш кўзда тутилган бир қатор қонунларни имзолади.
Изоҳ: Янги фармонга кўра, ҳарбий хизматни ўташ учун Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган муҳожирлар депортация қилинмайди. Шунингдек, 2025 йил 5 февралдан Россияда депортациянинг миграция режими жорий этилади. Президент имзолаган қонунлардан бири Ички ишлар вазирлигига Россия Федерациясидан суд қарорисиз ҳам мигрантларни чиқариб юборишга рухсат беради. Илгари буни фақат суд ва чегара хизмати амалга ошириши мумкин эди. Тарқатилган яна бир хабарга кўра, Россияда муҳожирлар устидан назоратни кучайтириш чоралари доирасида полиция ходимларига депортация режими остидаги хорижликлар яшайдиган уйлар ва турар жойларга рухсатсиз кириш ҳуқуқи берилади. Ушбу ўзгаришлардан мақсад меҳнат муҳожирларининг имкониятларини янада қисқартириш ва шу орқали Марказий Осиё давлатларига босимни янада оширишдир. Айниқса, бу босимлар Ўзбекистонга қаратилган бўлиб, унинг ЕОИИга аъзо бўлмаётгани ва ўрисни қаноатлантирмаётган бошқа бир қанча ишлари бунга сабаб бўляпти, дейиш мумкин. Путин Ўзбекистонга ўтган йил май ойидаги ташрифида берган интервьюсида, ўзбек ҳукумати ЕОИИга аъзо бўлса ҳамма муаммолари ҳал бўлишини очиқ-ойдин айтган эди. Чиндан ҳам агар Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга бориб ишлаш имкониятлари пасайиб борса, ҳукумат олдида юз минглаган ишсизларни иш билан таъминлашдек улкан муаммо пайдо бўлади. Ўзи шундай ҳам бу ўткир муаммо олдида ҳукумат ожизлигича қоляпти. У Россияга бўлган меҳнат муҳожирлари масаласидаги қарамликни камайтириш бўйича ягона ечимни Европа ва бошқа давлатларга ишчи кучини экспорт қилишда кўряпти. Бироқ бу вақтинчалик ечим бўлиб, яна янги қарамликни келтириб чиқаради холос. Ҳолбуки, тўғри ечим – иқтисодиётни Ислом қонунлари асосида тартибга солиш бўлиб, мана шу энг ишончли ва кафолатли йўлдир.
Хабар (daryo.uz 02.01.2025й): Қашқадарё ИИБ ходимлари муаммосини айтган фермерларга босим қилгани айтилмоқда.
Изоҳ: “Дарё” нашрида Қаршида бир жиноят содир бўлгани, ўғриликка кирганлар хонадондан ҳеч нарса олишмагани, гумонланувчиларни излаётган ИИБ эса кечаси кўчада юрганларни ҳам сўроққа чақириб, ҳеч бўлмаганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари билан уларни айблаб, бирин-кетин қамаётгани хабар берилганди. ИИБ ходимига бўйсунмади, майда безорилик содир этди, дея навбатчи айбловлар билан 7-10 суткага қамалган фермерлар “Дарё” мухбирига бу ҳақда гапириб бергач, туман ИИБга чақирилган. Ҳеч бир сабабсиз жазоланган бечора фермерлар шикоят қилганлари учун ҳам босимга учрашган. Ҳатто ИИБ ходимларидан бири столнинг устига пиёла қўйиб, шуни бор қилувчи ҳам, йўқ қилувчи ҳам биз бўламиз дейишди, дейди фермер. Ўзбекистондаги ички хавфсизлик ходимларининг бу даражада босар-тусарини билмай қолишганига энг юқори сиёсий доиралар томонидан уларга берилган норасмий буйруқ ва ваколатлар сабаб бўляпти. Зеро, Ўзбекистонда ҳамон “қўл бошқаруви” ҳукм сураётгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳар қандай одамни ушлаб қамаш одатий ҳолга айланиб улгурган. Бу каби ишлар “план” тўлдириш учунми ёки халқни провокация қилиш учунми, деган шубҳа-гумонлар ҳам пайдо бўлади. Албатта, бундай аҳволда давлат бошқарувига ҳам, татбиқ қилаётган тузум ва қонунларга ҳам ишонч қолмайди, одамларда хотиржамлик йўқолади. Балки шунинг учун ҳам халқимиз – айрим кимсаларнинг талқинича – “тинч” яшаётганига “шукр” қилмаётгандир. Зеро, жамият фаровонлиги фақат сукунатли тинчлик билан ўлчанмайди. Балки татбиқ қилинаётган тузумнинг тўғрилиги, ҳақ ва адолатга асосланганлиги билан ўлчанади. Ҳозирги ғайриисломий демократик тузум ўзининг яроқсизлиги билан одамларга хотиржамлик бера олмаяпти. Фақат Ислом тузуми татбиқигина одамлар қалбига хотиржамлик бера олади холос.
Хабар (qalampir.uz 03.01.2025й): Метан “заправка”даги мурожаати билан танилган Ғайрат Дўстов 3 январь куни апелляция инстанциясининг қарори билан суд залидан озод қилинди.
Изоҳ: Бу иш ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси бўлди, десак муболаға бўлмаса керак. Чунки Ғайрат Дўстов бутун Ўзбекистон халқининг ичидан ўтаётган дард-аламларини ўзида ифода этган норозилигини очиқ билдирди. Шунинг учун ҳам жамоатчилик ва фаоллар унга маъмурий жавобгарлик бўйича ҳукм ўқилиб, 15 суткага қамоққа ташланганига қарши қаттиқ норозилик билдирди. ОАВ ҳам бу ишни икир-чикиригача ёритиб борди. Ҳатто ҳукумат бу йигитнинг шахсий-оилавий ҳаётини кавлаштириб, унга қора чаплаб обрўсизлантиришга уриниши ҳам натижа бермади. Гарчи у апелляция судидан сўнг озод қилинган бўлса-да, бироқ у айбсиз деб топилмади. Балки фақат муддати қисқартирилди холос, яъни у айбдорлигича қолди. Ҳукумат шу билан гўё адолатни тиклагандек бўлди. Бу ишда эътиборга молик бир неча нуқталарга диққатни қаратиш лозим. Аввало, ҳукумат ҳар қандай норозилик билдирганни қандай йўл билан бўлмасин оғзини ёпишини кўрсатиб қўйди. Бу иш гўё бошқаларга ҳам сабоқ сифатида кўрсатилди. Бироқ яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, жамоатчилик босими ҳукуматни анчагина шаштидан қайтишига мажбур қилди. Бу иш ҳақиқий ўзгаришлар якка шахсларнинг ҳаракати билан эмас, жамоат билан амалга ошишини кўрсатган ёрқин намуналардан бири бўлди. Бинобарин, бу халқимиз ўз ҳақини жамоавий бўлиб талаб қилишга эътибор бериши кераклигига кучли туртки ва тажриба бўлиши лозим. Зеро, якка шахсларни синдириш осон, бироқ жамоатни синдириш жуда қийин масала. Бироқ бу ўриндаги энг муҳим масала мусулмон халқимиз ўз ҳақ-ҳуқуқини Ислом асосида таниши ва ҳукуматга ўз талабларини ҳам Ислом асосида қўйишидир. Мана шундагина талаб ҳам, ҳаракат ҳам тўғри бўлади ва Аллоҳнинг ёрдами ила натижали бўлади. Аллоҳ таоло дейди:
وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ
– “Албатта, Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир”. (Ҳаж:40)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
06.01.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми