Қалбаки иш ўринлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Қалбаки иш ўринлари
Uza.uz сайтининг хабар беришича, Наманган шаҳрида одамларни, ўзларини ва хаммани алдаш навбатдаги спектакли ўтказилди. Унда айтилишича:
“Наманган вилоятининг Чуст туманида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишлаб, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, прокуратура ҳамда бир қатор жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди”.
Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар икки юздан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этган тадбирда 36 нафар ёшлар, жумладан, 14 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчиси ўз мутахассислиги бўйича ишга йўлланма олди.
– Тумандаги 39-мактабига таълим муассасасида ишлаш учун йўлланма олдим, – дейди ярмарка иштирокчиси Ҳилола Мирсаидова. – Конституциямиз билан кафолатланган билим олиш, ишлаш ҳуқуқимдан тўлақонли фойдаланаётганимдан хурсандман.
Ярмаркада фуқароларга меҳнат қонунчилиги, ижтимоий муҳофаза, турли имтиёз ва кафолатлар юзасидан зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди”.
Изоҳ: Бу каби хабарлардан асосий мақсад, Ўзбекистон мусулмонларини фақатгина куфрга олиб кетаётган золим Каримов тузуми, халқни, Ислом умматининг кўзини, қулоғини хақиқатдан тўсиш учун яна бир хийласи холос.
Ўзбекистонлик фуқаронинг бундай тадбирга ўз акс-муносабати:
“Бундай ярмаркаларга кўп марта гувох бўлганман. Шу йил бошларида эди, бизнинг туманимизда ҳам бунақа ярмарка бўлиб ўтган, қизиқиб бориб айландим, турли коллежлар ва мактаблар ўзларининг номидан иш ўринларини намойиш қилишиб, бир мунча вақт ўтиришган эди. Мен бориб бир коллеж номидан иш таклиф қилиб ўтирган аёлдан, “Бу ерда ёзишингизга қараганда, сизларга компьютер мутахассиси керак экан, мени ишга олинглар” – деб кўрдим. Табиийки ўзим кутган жавобни олдим, яъни менга, “Бу иш ўринлари хаммаси банд қилинган, хозир бизда бўш ўрин йўқ” – деди.
Бир неча соат кузатдим, биронта одам бирон ташкилот ёки ўқув муассаси билан шартнома қилаётанини ҳам топмадим. Албатта бу, бизнинг туманимиздаги мехнат ярмаркаси хақида телевизорлар ҳам, хукумат сайтлари ҳам оғзиларидан бол томгудек мақтаб гапиришган эди.
Бу спектакл одамни кулгисини қистатмай иложи йўқ, чунки ишчи ўрни кўплигидан ишчи топа олмаётан идора ярмарка қилиб, бизда шунча иш ўрни бор, ишлагани одам йўқ, ишчи қидиряпмиз, деган маънода бўлса, сал хақиқатга яқинроқ бўлади.
Ўзбекистонда шунча иш ўрни туриб, яна нимага 6 миллиондан ортиқ фуқароси бошқа давлатларга, паст ишларда ишлаш учун кетмоқда экан! Ахир бизга Ўзбекистон ОАВ орқали айтишларича, хозирги пайтда бу ушбу хукумат, хар ярим йиллик хисоботларида тинимсиз 8,1 ёки 8,3 % га ривожланаётганини айтиб келишмоқдаку.
Бу каби ярмаркалар фақатгина шу ерда яшаёганларни бирон нарса билан жалб қилиб, ушлаб туриш учун қилинадиган ўйинлардан биридир. Хозирда кўпчилик одамларнинг наздида давлатнинг жирканч ва ғирром йўлдан кетаётганилиги аниқ ва маълум бўлди, яъни одамларнинг кўпчилиги безиб бўлишди, лекин бу одамларга бундан бошқа адолатли хукумати олиб келишга ундайдиган шахслар кам бўлмоқда. Ва албатта, бу одамларга кофир хукумат, инсонлар роса ишонадиган соха билан, яъни ўзини Ислом дини арбоби деб хисобланадиган олимлар тили билан давлатнинг нотўғри сиёсатини очиб берадиганларни бадном қилишиб, қамоқларга ташлашмоқда. Мусулмонлар токайгача алданасизлар, кўзларингизни очмайсизларми?
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
02.12.2013й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ