Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик золимона солиқлар солиш билан камбағаллар тинкасини қуритмайди, балки давлатни улкан даромадлар билан таъминлайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Матбоут баёноти
Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик золимона солиқлар солиш билан камбағаллар тинкасини қуритмайди, балки давлатни улкан даромадлар билан таъминлайди
Халқаро Валюта Фонди билан имзоланган шартномага биноан, Покистон режимининг иқтисодчилар гуруҳи 2019 йил 26 май куни 2019-2020 йилларга мўлжалланган солиқлар бўйича бюджет таклифларини ишлаб чиқди. Режим бюджетни 5.550 триллион рупига етказиш мақсадида, яъни жорий йил ҳисоботидагидан 35.4 %га кўтариш учун солиқ йиғиш ҳажмини оширмоқчилигини маълум қилди.
Шубҳасиз, солиқ йиғиш ҳажмини 35.4 %га кўтариш вазиятни яна-да оғирлаштиришдан бошқа нарсага олиб келмайди. Шундоқ ҳам солиқлар одамлар тинкасини қуритди… ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини ошириб, озиқ-овқат, кийим-кечак ва дори-дармон масаласидаги харид қудратини фалаж аҳволга олиб келиб қўйди.
Эй Покистондаги мусулмонлар!
Вайрон бўлаётган иқтисодиётимизни тиклаш учун Халқаро Валюта Фондидан эмас, балки бошқа томондан даво излаш вақти аллақачон келган. Уммати Муҳаммадия ўзимизнинг буюк динимиздан бошқасига муҳтож эмас. Зеро, Халифалик мобайнида Уммат фақат Ўз динидан ечим олиб келган. Аллоҳ Таоло айтади
﴿كَيْ لاَ يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ﴾
«… Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун …» [Ҳашр 7]
Исломдаги даромад тизими бойликнинг бир сиқим шахслар қўлида йиғилиб қолишига йўл қўймайди. У камбағал ва муҳтож кишиларга оғир келмайдиган тарзда бойлик айланишини кафолатлайди ҳамда савдо солиғи, хизматлар солиғи, киримлар солиғи каби тўловлар билан уларнинг тинка-мадорларини қуритмайди. Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатининг деҳқончилик ерлари ва тижорат товарларига етарлича эга бўлган йирик сармояга эгаларидан оладиган даромади бор. Яъни, уларнинг қишлоқ хўжалик экинлари ва тижорат моллари закотини олади. Шунингдек, Халифалик давлати электр станция эгаларининг даромадларини таъминлаш учун истеъмолчилардан йилига юзлаб миллиард рупи ундирмайди. Балки бундай қилиш ўрнига, энергетика ва минерал бойликларни омма мулки бўлишини кафолатлайди. Бу эса, давлат харажатлари учун йирик даромад тушишини таъминлайди. Процентли кредитни ёпиш учун 1.5 триллион рупи тўлаш ўрнига, Халифалик давлати судхўрликка асосланган қарзларни молиялаштирувчи системани йўқ қилиш орқали, давлат хазинасидаги бундай исрофгарчиликка чек қўяди. Халифалик давлати ўғирланган бойликларни сиёсий ва ҳарбий раҳбариятдаги Мушарраф, Киёний, Навоз ва Зардорий сингари коррупциячилардан ундириб олади ҳамда бу каби кимсаларнинг сохта судлов билан қутулиб кетишларига чек қўяди. Агар давлат мажбуриятларини бажариш учун Байтулмолда етарли маблағ бўлмай қолса, мана шундай ҳолдагина Халифалик давлати мусулмонларнинг асосий ва камолий эҳтиёжларидан ортиқча молларига инсоф билан солиқ белгилайди. Муҳтожлардан зинҳор-базинҳор мол олмайди, аксинча, уларнинг ўзига молиявий ёрдам беради. Бас, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали юртда реал ўзгариш ясаш вақти келмадими?! Мусулмонлар бу дунё ва охират ютуғига эга бўлиш учун Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқариш йўлида курашмоқ вақти келмадими?!



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ