Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш

Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди
-4-
Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш
بسم الله الرحمن الرحيم
Рукнимизнинг бугунги сонида иймон дасталаридан бири хусусида, яъни Аллоҳ учун дўстлашиш мавзусини сиз азиз ўқувчига тушунарли тарзда ёритишга харакат қиламиз. Аллоҳ йўлида яхши кўриш воқелиги мўъмин инсон иккинчи бир кишини мўмъинлиги ва итоатгўйлиги учун яхши кўришдир. Итоатгўй мўъминларни яхши кўришнинг савоби улуғ бўлиб, ушбу амал билан Аллоҳга йўлиққан мўъмин инсон Қиёмат тонгида Аршнинг соясида ҳисоб қилинадиган етти тоифа қаторида сифатланмоқда.
Абу Ҳурайра (р.а.) Пайғамбар (c.а.в.)дан ривоят қиладилар:
«سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمْ اللَّهُ فِي ظِلِّهِ, يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلُّهُ: إِمَامٌ عَادِلٌ, وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ, وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ بِالْمَسَاجِدِ, وَرَجُلانِ تَحَابَّا فِي اللَّهِ, اجْتَمَعَا عَلَيْهِ, وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ, وَرَجُلٌ دَعَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ, فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ, وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ فَأَخْفَاهَا, حَتَّى لاَ تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ, وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللَّهَ خَالِيًا, فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ»
«Етти хил тоифа кишилар борки, соя йўқ кунда уларни Аллоҳ Ўзининг соясига олади: 1. Одил раҳбар. 2. Аллоҳ Азза ва Жаллага ибодат қилиш билан вояга етган ўсмир. 3. Қалби масжидларга боғланган киши. 4. Худо учун бир-бирини яхши кўрганларки, Худо учун бирлашиб (йиғилиб), Худо учун ажрашадилар (тарқаладилар). 5. Мансабли ва чиройли аёл чақирганида: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши. 6. Ўнг қўли қилган садақани чап қўли билмайдиган даражада махфий киши. 7.Ёлғиз ҳолида Аллоҳни эслаб, кўзи ёшга тўлган киши» (муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилган яна бир ҳадисда, Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар;
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ, لاَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا, وَلاَ تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا, أَوَلاَ أَدُلُّكُمْ عَلَى شَيْءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ, أَفْشُوا السَّلامَ بَيْنَكُمْ»
«Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, то мўъмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар, то бир-бирингларни яхши кўрмагунингларча мўъмин бўлмайсизлар. Сизларга бир йўлни кўрсатайми? Ундан борсангизлар бир-бирларингни яхши кўриб қоласизлар. Ўзаро саломлашишни кенг ёйинглар». (Муслим ривояти)
Умар ибн Хаттоб ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар:
«لِلَّهِ عِبَادٌ لاَ بِأَنْبِيَاءَ وَلاَ شُهَدَاءَ يَغْبِطُهُمْ الأَنْبِيَاءُ وَالشُّهَدَاءُ بِمَكَانِهِمْ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ, قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ مَنْ هُمْ؟ وَمَا أَعْمَالُهُمْ؟ لَعَلَّنَا نُحِبُّهُمْ, قَالَ: قَوْمٌ تَحَابُّوا بِرُوحِ اللَّهِ, لاَ أَرْحَامَ بَيْنَهُمْ, وَلاَ أَمْوَالَ يَتَعَاطَوْنَهَا, وَاللَّهِ إِنَّ وُجُوهَهُمْ نُورٌ, وَإِنَّهُمْ لَعَلَى مَنَابِرَ مِنْ نُورٍ, لاَ يَخَافُونَ إِذَا خَافَ النَّاسُ, وَلاَ يَحْزَنُونَ إِذَا حَزِنَ النَّاسُ, ثُمَّ قَرَأَ هَذِهِ الآيَةَ }أَلاَ إِنَّ أَوْلِيَاءَ اللَّهِ لاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ»
«Аллоҳнинг шундай бандалари борки, улар Пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам эмаслар, аммо уларнинг Аллоҳ Азза ва Жалланинг олдидаги мақомига Пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, уларнинг кимлигини, қандай ишлар қилганларини айтсангиз. Шоядки уларни яхши кўриб қолсак», дейишди. Шунда Пайғамбар (с.а.в.) «Улар ораларида ҳеч қандай қариндошчилик ва олди-берди қилинадиган мол-давлат бўлмаса ҳам Аллоҳнинг ҳаққи бир-бирларини яхши кўрган кишилардир, ўзлари нурдан бўлган минбарларда турарлар, одамлар қўрққанда ҳам улар қўрқмаслар, одамлар хафа бўлганда ҳам улар хафа бўлмаслар» деб: «Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг дўстларига ҳеч қандай хавф йўқдир, улар хафа ҳам бўлмаслар», (10:62) оятини ўқидилар».
Кимки бировни Худо учун яхши кўрса, унга ўзининг яхши кўришлигини билдириб қўйиши суннатдир. Абу Довуд саҳиҳ санад билан Анасдан ривоят қиладилар:
«أَنَّ رَجُلاً كَانَ عِنْدَ النَّبِيِّ r, فَمَرَّ بِهِ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي لأُحِبُّ هَذَا, فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ r أَعْلَمْتَهُ؟ قَالَ: لاَ, قَالَ أَعْلِمْهُ, فَلَحِقَهُ, فَقَالَ: إِنِّي أُحِبُّكَ فِي اللَّهِ, فَقَالَ: أَحَبَّكَ الَّذِي أَحْبَبْتَنِي لَهُ»
«Бир киши Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳузурларида эди. Шунда бир киши ўтиб қолди. Шунда ҳалиги одам: «Эй Расулуллоҳ, мен шу одамни яхши кўраман», деди. Пайғамбар (с.а.в.): «Ўзига айтиб билдириб қўйганмисан?», дедилар. У «Йўқ», деб жавоб берди. Пайғамбар (с.а.в.): «Билдириб қўй», дедилар. Ҳалиги киши дарҳол ўтиб кетган одамга етиб олиб: «Мен сени Худо учун яхши кўраман», деди. Бу гапни эшитган киши: «Мен ҳам сени сен мени қандай яхши кўрсанг, ўшандай яхши кўраман», деди».
Яхши кўрган одамининг ҳаққига ғойибона дуо қилиш ҳам суннат. Муслим ривоятида, Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар;
«مَنْ دَعَا لأَخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ, قَالَ الْمَلَكُ الْمُوَكَّلُ بِهِ: آمِينَ, وَلَكَ بِمِثْلٍ»
«Кимки биродарининг ҳаққига Ғойибона дуо қилса, унга бир фаришта вакил қилиниб: «Омин, сенга ҳам шундай бўлсин», деб туради».
Биродаридан дуо сўраш ҳам суннат. Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ иснод билан Умар ибн Хаттобдан ривоят қилади: «Пайғамбар (с.а.в.)дан умра қилишга рухсат сўраган эдим, рухсат бера туриб:
«لاَ تَنْسَنَا يَا أُخَيَّ مِنْ دُعَائِكَ»
«Эй биродар, дуойингда бизни унутиб қўймагин», дедилар. Шу сўзнинг эвазига менга бутун дунё берилганда ҳам хурсанд бўлмасдим. Бутун дунё меники бўлганда ҳам мени шу сўзчалик хурсанд қила олмасди».
Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар:
«أَنَّ رَجُلاً زَارَ أَخًا لَهُ فِي قَرْيَةٍ أُخْرَى, فَأَرْصَدَ اللَّهُ تَعَالَى لَهُ مَلَكًا, فَلَمَّا أَتَى عَلَيْهِ قَالَ: أَيْنَ تُرِيدُ؟ قَالَ أُرِيدُ أَخًا لِي فِي هَذِهِ الْقَرْيَةِ, قَالَ هَلْ لَكَ عَلَيْهِ مِنْ نِعْمَةٍ تَرُبُّهَا عَلَيهِ؟ قَالَ: لاَ, غَيْرَ أَنِّي أَحْبَبْتُهُ فِي اللَّهِ تَعَالَى, قَالَ: فَإِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكَ, بِأَنَّ اللَّهَ قَدْ أَحَبَّكَ كَمَا أَحْبَبْتَهُ فِيهِ»
«Бир киши бошқа бир қишлоқдаги биродарининг зиёратига борса, Аллоҳ унинг учун бир фариштани пойлоқчи қилиб қўяркан. Ҳалиги киши пойлаб турган фариштанинг ёнига келгач, фаришта ундан: «Қаерга бормоқчисан?», деб сўраркан. У «Шу қишлоқдаги бир биродаримникига», деб жавоб бераркан. Фаришта: «Сенинг унда кўпайтирадиган маблағинг борми?», деб сўраркан. Ҳалиги одам: «Йўқ, лекин мен уни Худо учун яхши кўраман», дер экан. Шунда фаришта: «Мен Аллоҳнинг сенга юборган элчисиман, сен уни Худо учун яхши кўрганингдек, Худо ҳам сени яхши кўради», дер экан.
Пайғамбар (с.а.в.) ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрган ҳар ишида қўлидан келганча унга яхшилик қилишга иштиёқманд бўлган мўъминнинг савоби улуғ бўлишини баён қиладилар. Анас (р.а.) ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар:
«لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يُحِبَّ لأَخِيهِ مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ»
«Ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича, киши мўмин бўлмайди».
Ибн Умарнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لاَ يَظْلِمُهُ وَلاَ يُسْلِمُهُ, مَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللَّهُ فِي حَاجَتِهِ, وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللَّهُ عَنْهُ بِهَا كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ, وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Кимки биродарининг ҳожатини чиқариш йўлида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқариш йўлида бўлади, кимки бир мусулмоннинг хафалигини тарқатиб юборса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги бир хафалигини тарқатиб юборади, кимки бир мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ қиёмат кунида унинг бир айбини ёпади».
Биродарига очиқ юз билан рўбарў келиш ҳам мандубдир. Муслим Абу Заррдан ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«لاَ تَحْقِرَنَّ مِنْ الْمَعْرُوفِ شَيْئًا, وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ»
«Андак яхшиликни ҳам менсимай қўймагин, агарчи у биродарингга очиқ юз билан рўбарў келиш бўлса ҳам».
Биродарига ҳадялар бериш ҳам мандубдир. Бу ҳақда Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар:
«تَهَادَوْا تَحَابُّوا»
«Бир-бирингларга ҳадялар бериб туринглар, шунда бир-бирингларни яхши кўриб қоласизлар», деганлар. Ҳадяни қабул қилиш, ҳадяга ҳадя билан жавоб бериш ҳам мандубдир. Биз бу жойда бир мўмин биродарнинг иккинчи биродари ўрталарида бўладиган ҳадялар хусусида гапирмоқдамиз. Фуқаронинг ҳокимларга қиладиган ҳадяси бунга кирмайди. Чунки у пора каби ҳаромдир.
Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий чиқарган ибн Умарнинг ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар:
«مَنْ اسْتَعَاذَ بِاللَّهِ فَأَعِيذُوهُ, وَمَنْ سَأَلَكُمْ بِاللَّهِ فَأَعْطُوهُ, وَمَنْ اسْتَجَارَ بِاللَّهِ فَأَجِيرُوهُ, وَمَنْ آتَى إِلَيْكُمْ مَعْرُوفًا فَكَافِئُوهُ, فَإِنْ لَمْ تَجِدُوا, فَادْعُوا لَهُ حَتَّى تَعْلَمُوا أَنْ قَدْ كَافَأْتُمُوهُ»
«Кимки Аллоҳни ўртага қўйиб бошпана сўраса, бошпана беринглар. Кимки Аллоҳни ўртага қўйиб бирор нарса сўраса, беринглар. Кимки Аллоҳни ўртага қўйиб ҳимоя тиласа, ҳимоя қилинглар. Кимки сизларга бир яхшилик қилса, яхшилигига яхшилик қайтаринглар. Тополмасанглар, унинг ҳаққига дуо қилинглар, токи ўзингларни яхшилигига яраша жавоб қайтардик, деб билинглар». Аллоҳ сизни мукофотласин, дейиш ҳам, яхшиликка яхшилик қилиш жумласидандир.
Шу жиҳатдан шаръий бурч мўъминнинг зиммасига мусулмон биродарига ёрдам кўрсатишни, у билан шодлигию қайғусида бирга бўлишни, мусулмон биродари билан дўстона муносабатда бўлишни, мусулмонлар билан жанг қилаётган мушрикларга қарши бир саф бўлиб туришни юклайди. Ўтган асрлар давомида мусулмонлар раҳбари мусулмонларнинг ҳамжихатликни сақлашлари, душман олдида сабот билан туришлари учун жон куйдирган. Улар Ислом ва мусулмонлар душманига ўз юртларини бериб қўйишни ор деб билганлар, бир мусулмонни обрўсини тўкилишини ўз шаънини топташ деб тушинганлар, куфр аҳлидан хеч қачон яхшилик таъма қилмаганлар.
Аллоҳ Таъоло мўминларни огоҳ этиб шундай марҳамат қилади;
وَالَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْض لاَّ تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ
„Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига ҳамкордирлир. (Бас, эй мўминлар, сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз). Агар шундай қилмасанглар (яъни мўминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур“. (Анфол.73)
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
11.03.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ