Американинг янги миллий хавфсизлик стратегияси «қабр томон йўл олган ўлик жасаддир»
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Американинг янги миллий хавфсизлик стратегияси «қабр томон йўл олган ўлик жасаддир»
Доктор Абдуллоҳ Рубин қаламига мансуб
Обама маъмурияти 2015 йилда Американинг миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилгандан бери Америка ўзининг оламдаги тутган ўрнига нисбатан қараши ўзгарди. Америка икки йил олдин ўзини олам узра етакчи деб ишонар эди. Обаманинг миллий хавфсизлик стратегиясида: «Америка янги асрда ҳар қандай фурсатдан фойдаланиш ва хавфсизлик жиҳатдан беқарор олам хатарларига қарши манфаатларимизни ҳимоя қилишга қодир ва кучли давлатдир дейилган. Президентнинг янги миллий хавфсизлик стратегияси миллатлар манфаати, оламий қадриятлар ва халқаро низомни Американинг кучли етакчилиги орқали тиклашни таъминлайди». Америка етакчилигининг бу фикри ҳозир жонсиз танага айланиб қолди. Транс Тинч Океани ҳамкорлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашдаги Америка етакчилиги ҳам тўхтаб қолди.
Трамп маъмурияти 2017 йил 18 декабрда миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилди. Бу стратегияда Америка қулаётгандек бўлиб кўринади ва уни «Аввал Америка кейин бошқалар» деган мақомга олиб чиқиш учун ҳамда уни рақиблари қўлида мағлубиятга учратмаслик учун туб чора тадбирлар кўрилиши лозимлиги айтилади. Шунингдек бу стратегияга мувофиқ «Американинг миллий хавфсизлик бўйича бирламчи стратегияси Америка принципларига, Америка манфаатларини тиниқ баҳолаш, биз рўбарў келаётган муаммоларни ҳал этишга суянади. Бу воқеий мабдаий стратегия бўлиб, мафкурага эмас, натижаларга таянади». Ҳужжатда яна Америка ишлаб чиқариши ўтган йигирма йил давомида издан чиққани ва бу Америка ширкатларининг миллий хавфсизлик талабига жавоб бера олмай қолиши хатарини туғдиргани айтилади. Унда яна «Америкадаги эркин сиёсий ва иқтисодий низом автоматик тарзда тез зафар қучишини таъминлайдиган тарихий йўналиш мавжуд эмаслиги ҳамда ғалаба ва муваффақиятсизлик амалларга таяниши» ҳақида айтилади. Америка маъмурияти олдинги маъмуриятлар қилганидек Америка иқтисодий манфаатлари биринчи ўринга қўйилишига чақиради. Лекин бугун Америка мафкураси ва қийматлари автоматик тарзда зафар қучишига ишонч йўқ. Стратегияда яна шундай дейилади: «Душманни ғалабага эриштирмаслик учун ҳамда Американинг ўғил ва қизлари адолатли урушда ҳеч қачон иштирок этмаслиги учун улкан ҳарбий устунлик зарур».
Қизиқ! Ҳар қандай юксак уммат ҳарбий устунликка ҳаракат қилади. Лекин ўлик халқгина «адолатли уруш»дан қўрқишини эътироф этади. Шунинг учун Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги Американинг миллий хавфсизлик стратегиясини «Қабр томон йўл олган ўлик жасаддир» деб атаган бўлса керак.
Шимолий Корея бош етакчиси Ким Чен Ин шундай деган эди: «Кўз юмиб бўлмас хатарли таҳдидларга қарамай, биз ноумид бўлмаймиз ва улардан қўрқмаймиз. Шунингдек биз мавжуд вазиятда инқилобимиз тараққиёти борасида оптимистик руҳда иш олиб борамиз». Трампнинг миллий хавфсизлик стратегиясида эса: «Шимолий Кореядаги адашган режим ўзининг ядро ва баллистик программасини шиддат билан ривожлантирмоқда». Стратегияда яна Вашингтон «Ватанимизни ракета ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун Шимолий Корея ва Эронга қарши йўналтириладиган турли даражадаги ҳимоявий ракета тизимини ишга солади» дейилади. Аслида эса Шимолий Корея хатаридан Америка сиёсатида Хитойни қўрқитиш ва унга босим бериш учун тўхтовсиз фойдаланилади.
Собиқ стратегия билан янгиси ўртасидаги асосий фарқ шундан иборатки, янги стратегияда Хитой билан Россия «Америка манфаатлари ва қадриятларига зид олам яратишга ҳаракат қилишмоқда» деб айтилган. Хитой ҳақида шундай дейилади: «Хитой Американи Ҳиндистон ва Тинч океанидан чиқариш, давлат асосидаги иқтисодий программасини кенгайтириш ва минтақани ўз манфаатига мос тарзда тартибга солишга ҳаракат қиляпти». Россия ҳақида эса: «Россия буюклик қувватини қайта тиклаш ва ўзига яқин ҳудудларда таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда» дейилади. Янги стратегия Хитой хатарини алоҳида урғулар экан, унда шундай дейилади: «Хитой ноёб тарзда баёнотлар бериш билан шуғулланмоқда… У оламда биздан кейинги ўринда турадиган энг кучли ва катта бюджетни талаб қиладиган армия барпо қилаётгани ҳамда ядровий арсенали ўсиш ва тараққий этишда давом этаётгани ҳақида айтмоқда. Хитой ўзидаги ҳарбий ривожланиш ва иқтисодий ўсиш Америка инновацион иқтисоди шу жумладан Американинг халқаро даражадаги университетларига тенглашиб қолганини айтмоқда».
Обама маъмуриятининг охирги миллий хавфсизлик стратегияси интеллектуал мулкни кибер хавфсизлик маъносида бир марта келтирган бўлса, Трампнинг янги маъмурияти интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш зарурлиги кенг тарзда «Тижорий амаллар, университет ва институтларда» очиқ шаклда берилмоқда. Ҳатто уни ҳарбий зарурат сифатида: «Инновация ва технологик тараққиётимизни бой беришимиз Америка кучи ва гуллаб яшнашига салбий таъсир кўрсатади» дейилади.
Лекин Америка бу борада муваффақият қозониши қоронғи бўйича қолмоқда. Трамп Хитойни минтақавий иқтисодий иттифоқлар орқали ўраб олишга қаратилган бир неча йиллик собиқ Америка сиёсатини тарк этди. Америка олдин бўлганидек дўстлар билан бирга эмас. Бугун у Хитой бевосита Америкага қарши туришга тайёр бўлишидан олдин уни тўсиб қўядиган инқирозни пайдо қилиш учун провокация ва ядро уруши хатарига суянмоқда.
Роя газетасининг 2017 йил 27 декабр чоршанба кунги 162-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми