Ғарб ва унинг малайлари аёл кишини камситмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Ғарб ва унинг малайлари аёл кишини камситмоқда ва мусулмонлар орасига бузуқчилик олиб кирмоқда
Хабар:
Фаластинлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ясмина Мажалли Фаластин кўчаларида таъқибга учраганлар муаммосига эътибор қаратиш мақсадида Рамоллоҳда техник лойиҳа бошлади. Ясмина фаластинлик аёлларни таъқиб қилиниш хавфидан ва Фаластин жамияти учун ушбу ҳолатни оқибатларидан хабардорликни ошириш учун техник лойиҳаси доирасида таъқибга учраган аёллар сўзларини тинглаган ва тўплаган. Бу лойиҳа “ВВС” каналида намойиш қилинадиган аёллар ютуқлари ва тарихи ҳақида сўзловчи “100 аёл” дастури доирасида амалга оширилди («BBC Arabic»).
Изоҳ: Бу лойиҳа Тунис ва Мисрда бўлганидек, аёлларни қандайдир йўл билан қўллаб-қувватлашга қаратилмагани аниқ, балки у муслималар ва мусулмонларни алдаш учун хизмат қилади.
Бундай лойиҳалар ортида турганлар – Ғарб ва унинг ОАВ, институтлари томонидан сахийларча қўллаб-қувватлови билан – аёлларни жамоат жойларида ўзига ёққан кийимни кийишга, аёллар ва эркаклар ажратилмайдиган жойларга боришга, шунингдек либослари билан бегона эркакларни диққатини ўзига қаратишга ҳуқуқи борлиги тўғрисидаги фикрларни сингдирадилар. Улар муслима аёлларга қизиқтириш, эътиборни тортиш ва эркакларни шаҳватини қўзғотиш услубларини ўргатадилар. Ғарб бу лойиҳалар воситасида аёллар онгига Аллоҳга итоатсизлик қилиш ва ғарбнинг “эркинлик” принципларига мос келадиган аҳлоқсизликлар қилишни сингдиради, бу принциплар майлларни бўш қўйишга ва асосий мақсади ўзининг бузуқ майлларини қондириш бўлган одамлардан иборат жамиятга айлантиришга асосланади.
Бу лойиҳаларга жавобгар шахслар ғарб либерализми ғояларини сингдирмоқдалар. Бироқ Ғарбнинг барча халқлари ўз ҳудудларида аҳлоқий таназзулга ва аёлларга қарши жиноятчиликнинг ўсишига гувоҳ бўлмоқдалар. Агар уларни чиндан ҳам аёллар фаровонлиги безовта қилаётган бўлса, Ғарб мафкурасига кўра баҳоланадиган ғарб жамиятидаги аёллар мавқеига назар солсинлар.
Уларнинг ахлоқсизликни ёйишга уринишлари орасидаги жирканч услубларидан бири – бир-бирига алоқаси бўлмаган хос ҳолатларни умумий ва мусулмонлар томонидан қабул қилинган нарсага айлантиришдир. Шундай қилиб, улар Ислом оламида муслима аёлларнинг ярми зўравонликларга учраётганини таъкидламоқдалар! Мусулмонларни билувчи ва тушунувчилар бунда ёлғон ва макрни ҳис қилмоқдалар. Лекин душманлар мусулмонларни ахлоқсиз халқ қилиш учун уларнинг орасида бузуқчиликни ёйишга шошилмоқдалар.
Буюк Ислом дини ҳаётнинг барча соҳаларини, шу жумладан ижтимоий соҳани ҳам бенуқсон тартибга солади. Бу дин аёлни асраб-авайлайди ва унга ўзига хос мавқе ажратган. У эркак шаҳватини қондирувчи буюмдан (Ғарбда бўлаётганидек) она, хонадон бекаси ва Аллоҳга итоат қилишда умр йўлдош даражасига кўтаради. Ислом аёлга бадани, кўркамлиги ва ташқи кўринишидан қатъий назар, эркак қандай қадрланса шундай муносабатда бўлди. Ислом аёлнинг эркак билан она, рафиқа ва сингил сифатида бир-биридан ўрганиб, бир-бирига ишониб, ғамхўрлик қилиб, иффат, одоб ва ўзаро ёрдам муҳитида яшашни талаб қилди.
إِنَّ ٱلَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ ٱلۡفَٰحِشَةُ فِي ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ
«Албатта, иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз.» (24:19).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий ахборот офиси радиоси учун махсус
Бахир Солих, Фаластин
1 Сафар, 1439 ҳ.й.
21.10.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ