| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир

  • Нетаньяху ва Катснинг Шайх тоғидаги такаббурлигини фақат Ислом қўшинлари сафлари бартараф этади 

  • Уруш яқин орада тўхтайдими ва Америка билан Эрон ўртасида келишув бўладими?

  • Судандаги сиёсий инқироз ва уни ҳал қилиш истиқболлари

  • Жакартада намойишлар тўлқини ва Прабово ҳукуматига нисбатан норозилик аломатлари

  • Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

  • Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Қашшоқлик ва очарчилик капитализм зулми билан Ислом адолати ўртасида

Қашшоқлик ва очарчилик капитализм зулми билан Ислом адолати ўртасида

By htadmin
21.03.2019
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Қашшоқлик ва очарчилик капитализм зулми билан Ислом адолати ўртасида

Доктор Муҳаммад Жийлоний қаламига мансуб

Ҳозирги оғир иқтисодий вазиятдан капитализмнинг жавобгар экани инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Чунки бундай оғир иқтисодий шароитда ҳар сонияда битта шахс ўлмоқда. Халқаро Банк ва Халқаро Валюта Фонди капитализмнинг асосий қуроллари бўлиб, улар ривожланаётган давлатлар, шу жумладан исломий ва араб давлатларидаги ёмон иқтисодий аҳволдан бевосита жавобгардир. Шунинг учун исломий ва араб оламида 500 миллиондан ортиқ фақир инсон бор бўлиб, улар Яман, Судан, Жибути, Мавритания, Иордания, Саудия, Тунис, Марокаш, Бангладеш, Индонезия ва бошқа юртларда очликдан қийналишмоқда.

Оламга ҳукмрон бўлиб турган қашшоқлик билан капитализмнинг асосий қуроли бўлмиш Халқаро Банк ўртасидаги алоқа мустаҳкам алоқадир. Буни тасдиқлайдиган ҳолат ва воқеалар жуда кўп. Бугунги кунда Иордания ва Суданда жорий қилинаётган солиқлар ва нарх-навонинг кўтарилиб кетиши халқлар орасида қасддан очарчилик ҳамда оғир танг аҳволни пайдо қилишда Халқаро Банкнинг ҳиссаси борлигини кўрсатувчи энг кучли далилдир. Халқаро Банк ва Валюта Фонди структуравий (тизимли) ислоҳотлар программаси номи остида ўз жиноятларини амалга оширмоқда. Чунки бу программа орқали чидаб бўлмас оғир шартларни қўймоқда ва иқтисодий сиёсатда ўзгартиришлар қилишга мажбурламоқда. Натижада, давлатлар тижорий ва инвестиция сиёсатини эркинлаштиришга мажбур бўляпти. Бу эса, мустамлакачи ширкатларга халқлар бойликларини талон-тарож қилиш имкониятини яратмоқда. Шунингдек қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган улкан майдонлар қисқарди ва юртлар қарзларни узишда катта қийинчиликларни келтириб чиқарган иқтисодий ва молиявий сиёсатлар уммонига ғарқ бўлди. Ушбу сиёсат ва қарзларнинг натижасида юртлар озиқ-овқатни хориждан олиб кирадиган ва гигант капиталистик ширкатлардан ёрдам сўрайдиган бўлиб қолди. Капитализм ҳукмронлигининг оламдаги қашшоқлик, очарчилик ва саломатлик эпидемияси каби иқтисодий вазиятларга бўлган таъсири аксар юртлар, хусусан мусулмон юртларда кўринмоқда.

Капиталистик низом тамойиллари одамларни қашшоқлашиши ва миллионлаб одамларнинг оч қолишига олиб боради. Чунки ишлаб чиқариш ва бойликни кўпайтириш, талаб ва таклиф қонуни, нархларни белгилаш системаси капитализмда бойликни тақсимлашнинг ягона йўлидир. Ҳақиқат шуки, капитализм соясида ишлаб чиқариш бир неча юз йиллардан бери юксалиб бораётган бўлса-да, аммо қашшоқ ва оч яланғоч шахсларнинг сони ҳам мунтазам шаклда ортиб бормоқда. Бу кўриниш Америка каби бой ҳамда Гаити, Саҳрои Кабир Жануби, Ливан, Иордания ва Судан каби камбағал давлатларда ҳам бир хилда намоён бўлмоқда.

Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) жамиятларга хатар туғдираётган ушбу очарчилик ҳақида чуқур ташвиш билдирар экан, шундай дейди: «Дунёнинг турли бурчаклари, хусусан ривожланаётган юртлардаги 800 миллиондан ортиқ шахс озиқ-овқатга бўлган асосий эҳтиёжларини қондира олмаяпти. Ҳолбуки, озиқ-овқат таъминотида кенг миқёсда ёрдамлар кўрсатилаётган бўлса-да, очарчилик ва қашшоқлик ҳамон давом этмоқда». Муаммо Америкадаги Озиқ-овқат ва тараққиёт институти ректори айтганидек, озиқ-овқат ресурсларининг камлигида эмас. Оламдаги очлик муаммосини озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали ечиш мумкин, деган эътиқод асоссиз уйдирмадир. Чунки қашшоқликдаги ҳақиқий муаммо озиқ-овқат ва бойликнинг хато тақсимланганидадир. Капитализм очлик муаммосини муолажа қилмайди, балки бунинг зидди ўлароқ шахсларнинг ўз эҳтиёжларига жавоб бера олмаслик эҳтимолини янада оширади. Капитализм дунё бўйлаб миллиардлаб одамларнинг хавфсизлиги, бахти ва фаровонлигини рўёбга чиқариш борасида муваффақиятсизликка юз тутди. Балки у ер юзига қашшоқлик, касаллик, уруш, очлик ва вайронагарчилик олиб келди.

Бунинг зидди ўлароқ Исломдаги иқтисод низоми қашшоқлик ва очлик муаммосини умумий исломий низомнинг ажралмас бўлаги сифатида ечади. Чунки иқтисод ва бойликка алоқадор қонунлар уйланиш, оилавий алоқа, сиёсат, қийматлар, ибодатлар, битимлар каби бошқа қонунларга боғлиқдир. Масалан закот иқтисод устунларининг биридир ва у Қуръонда ўн тўрттадан ортиқ оятларда намоз билан бирга фарз қилинган ва ушбу сийғада келган.

﴿وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ﴾

«Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва руку қилгувчилар билан бирга руку қилинг» [Бақара 43]

Бир кунлик егулик нарсаси бўлмаган мискинни тўйдириш эса, зиҳор каби баъзи масалаларнинг муолажаси сифатида келган.

﴿فَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَإِطْعَامُ سِتِّينَ مِسْكِيناً﴾

«Энди ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса (унинг зиммасида) олтмишта бечора-мискинга таом бериш бордир»                                                                                                     [Мужодала 4]

Шундан аён бўладики, Исломдаги иқтисод низоми бир бутун Ислом низомининг ажралмас қисмидир. Демак у Ислом тушунчалари, ақидаси ва низомларига боғлиқ ва бу иқтисодий низомни ўшалардан ажратилган ҳолда ўрганиш ва татбиқ қилиш мумкин эмас.

Шунинг учун Исломнинг иқтисодий низомини Ислом татбиқининг бир жузи сифатида татбиқ қилинсагина адолат ва инсоф рўёбга чиқади. Иқтисодга алоқадор тушунчалар ризқ (бойлик) ва хизматларни белгилаш каби тушунчаларни ўз ичига олади. Шунингдек, бу тушунчалар бўйича ресурслар етишмайди эмас, балки етарлидир ва қашшоқлик жамиятда эмас, балки шахсларда бўлади.

Аммо Ислом низомидаги қашшоқлик муаммоси озиқ-овқат, кийим-кечак ва яшаш жойи каби асосий эҳтиёжларини қондира олмаётган камбағалнинг (яъни якка шахснинг) муаммосидир. Ислом қашшоқликка табиий ресурслари етишмайдиган жамият муаммоси сифатида эмас, балки жамият шахсларининг ҳар бирининг эҳтиёжларини қондириш муаммоси сифатида қарайди. Бошқача айтганда, Ислом камбағаллар муаммосига уларнинг ҳар бирининг асосий эҳтиёжларини қондириш лозим, деб қарайди. Шунингдек, Ислом одамларга камолий эҳтиёжларини ҳам илм, ҳаракат ва амал орқали қондиришлари учун шароит яратиб беради. Шунинг учун у ўзининг иқтисодий низомида асосий эътиборини табиий ресурсларни адолат билан тақсимлашга қаратади. Ислом мана шу йўл билан жамиятнинг ҳар бир шахсининг асосий эҳтиёжларини қондиради.

Ислом қашшоқликка қарши курашади, Росулуллоҳ ﷺ айтади:

«لَيْسَ الْمُؤْمِنُ الَّذِي يَشْبَعُ وَجَارُهُ جَائِعٌ إِلَى جَنْبِهِ»

«Қўшниси оч бўла туриб, тўқ бўлган киши мўмин эмас», бошқа ҳадисда:

«مَا آمَنَ بِي مَنْ بَاتَ شَبْعَانَ وَجَارُهُ جَائِعٌ إِلَى جَنْبِهِ وَهُوَ يَعْلَمُ بِهِ»

«Қўшниси оч бўла туриб, уни билиб, тўқ ҳолда тонг оттирган киши менга имон келтирмабди». Шунинг учун Ислом жамиятдаги очарчилик ва қашшоқликка қарши қаттиқ курашади ҳамда уларга қарши курашишни Аллоҳга бўлган имоннинг аломати деб ҳисоблайди. Ўйлаб кўрсак, Росулуллоҳ ﷺ қашшоқликка барҳам беришни имонга боғлади ва бу тушунчани ҳоким камбағалларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун назорат қиладиган ва қонун чиқарадиган идорий иш деб ҳисобламади. Росулуллоҳ ﷺ ўн уч йил ичида ақиданинг фақат фикрий жиҳатига эътибор қаратди ва мана шу мабдаий ақидага суянган ҳолда хитоб қилди. Росулуллоҳ ﷺ қуйидаги маънода сўзлади: Агар ўзингиз даъво қилганингиздек, Исломга ишонсангиз қўшнингиз оч бўла туриб, тўқ ҳолда тонг оттирманг. Бу муҳим бир ҳақиқатни ифодалайди, яъни мусулмон жамиятда камбағалликка йўл йўқ эканини билдиради. Росулуллоҳ ﷺдан кейин рошид халифалар ҳам мана шу йўлдан юрдилар ва камбағалликдан холи жамият сари ҳаракат қилдилар.

Аммо капиталистик мабдада жамиятнинг иқтисодий барқарорлиги иқтисодий тараққиётнинг ўсиши билан ўлчанади. Капитализмда ялпи ички маҳсулотнинг ўсаётгани ва молиявий бозордаги товарларнинг нархи кўтарилаётгани иқтисод тўғри йўлда кетаётганидан дарак беради. Агар иқтисоднинг ўсиши тўхтаб қолса ёки маълум муддатга тўхтаса ёки молиявий бозорда товарларнинг нархи тушиб кетсагина огоҳлантиришлар бошланади. Лекин Исломда бунинг акси бўлиб, қачон жамиятда очарчилик бошланса, хатар ва огоҳлантирув бонги урилади. Чунки Ислом эркакми, аёлми ёки гўдакми бундан қатъий назар оч инсон бўла туриб, жамият роҳатда яшашига рухсат бермайди.

Қуръони Карим Исломий давлатда бойлардан йиғиб олинадиган закотни олишга ҳақли бўлган кишиларни саккиз хил турга ажратган. Шунингдек, мискинга эҳсон қилган кишининг мартабасини юқори даражага кўтарар экан, мискинни тўйдириш ишига катта аҳамият берди. Қуръони Карим бу ишни Аллоҳга кўпроқ яқинлаштирадиган ибодатларга тенглаштирди.

﴿فَلَا اقْتَحَمَ الْعَقَبَةَ * وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْعَقَبَةُ * فَكُّ رَقَبَةٍ * أو إِطْعَامٌ فِي يَوْمٍ ذِي مَسْغَبَةٍ * يَتِيماً ذَا مَقْرَبَةٍ * أو مِسْكِيناً ذَا مَتْرَبَةٍ * ثُمَّ كَانَ مِنَ الَّذِينَ آمَنُوا وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ وَتَوَاصَوْا بِالْمَرْحَمَةِ * أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ﴾

«11. Бас, у (мақтанчоқ кимса яхшилик) довонини ошиб ўтмади! 12. (Эй Муҳаммад), довон (ошиши) нима эканини сиз қаердан билар эдингиз? 13. (У бир қул) бўйнини (қулликдан) озод қилмоқ, 14–15–16. Ёки очарчилик кунида бирон қардош етимга ё муҳтож бечора-мискинга таом бермоқдир 17. Сўнгра у (мақтанчоқ кимса) иймон келтирган ва бир-бирларига (тоат-ибодатини адо этишдаги машаққатларга) сабр-қаноат қилишни тавсия этган, бир-бирларига (Аллоҳнинг бандаларига) меҳр-мурувват кўргазишни тавсия этган зотлардан бўлмади! 18. Ана ўша зотлар ўнг томон эгаларидир»                                                                                                                          [Балад 11-18]

Бундан ташқари рамазон рўзасини тута олмаслик, ваъдага вафо қилмаслик ва зиҳор каби ишларнинг кафорати сифатида мискинни тўйдиришни фарз қилди. Бу Исломнинг жамиятда бўладиган очарчиликка қарши қанчалик даражада курашишини кўрсатиб турибди.

Моликий ўзининг «Намунавий иқтисодий сиёсат» номли китобида шундай хулоса қилади: Исломдаги иқтисодий низом муолажа қиладиган асосий муаммо жамиятдаги шахсларнинг камбағаллик муаммосидир. Ислом одамлардаги қашшоқлик муаммосини ҳал қилиш учун қонун ва қоидалар ҳамда механизмлар ишлаб чиқишдан олдин, жамиятдаги шахслар ўртасида қашшоқлик ва очлик борасида онг даражасини кўтарди. Фақир ва мискинларга ўзлари эриша олмаётган озиқ-овқат ва товар ресурслари билан уларни таъминлаш учун эҳсон қилаётган сахий мусулмоннинг мартабасини юқори кўтарди. Шунингдек, Макка жамиятини фақир, муҳтож ва етимларга нисбатан шафқатсизларча муомала қилаётгани учун танқид қилди. Ислом Макка жамиятида камбағалларга қарши қилинаётган муносабатлардан жамиятни тозалаш масъулиятини мусулмонларга юклади. Шунинг учун мусулмон халифалар ва ҳокимлар ичида камбағалларни тирилтириш учун камбағалликни ўлдириш лозимлиги ҳақида қасам ичганлари бўлди ва улар бундай сўзларни айтиши ажабланарли бўлмаган эди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ислом ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини қондиришга кафилдир. Ислом ер юзида татбиқ қилиниб, унинг устидан ҳукмронлик қилган пайтда қашшоқликка қарши курашиб, унга барҳам берган. Чунки Ислом шахсни меҳнат қилиш, ризқ топиш ва унга ҳаракат қилишга ундади, қариндошларга алоқадор нафақани фарз қилди. Закот ва садақалар ҳамда умумий ва давлат мулкидан камбағаллар учун нафақа белгилади.

Бугун эса, олам тарихда бўлмаган бахтсизлик, камбағаллик ва очарчилик ҳолатида яшамоқда. Одоб-ахлоқ ва қийматлар тубанлашди, бой камбағал устидан ҳукмрон. Демак ёлғиз, раҳмдил ва меҳрибон бўлган ва оламларнинг роббиси Аллоҳнинг низоми порлаши вақти келди. Низомки, қашшоқлик ва очликка чек қўяди хамда одамларни бой, оқ танли, қора танли, ғарблик ёки шимолликка ажратмайди. Ҳа янги низом порлаши вақти келди, у бойликни тақсимлаш ва қонунларда мувозанат ўрнатади. Шунингдек, у бойликни ёлғиз Аллоҳнинг ўлчови билан ўлчайди:

﴿وَالسَّمَاء رَفَعَهَا وَوَضَعَ الْمِيزَانَ * أَلاَّ تَطْغَوْا فِي الْمِيزَانِ * وَأَقِيمُوا الْوَزْنَ بِالْقِسْطِ وَلا تُخْسِرُوا الْمِيزَانَ﴾

«7–8. У зот осмонни баланд қилиб қўйди ва сизлар тош-тарозида туғёнга тушмасликларингиз (яъни ўзгаларга зулм қилмасликларингиз) учун мезон-тарозини ўрнатди. 9. (Эй инсонлар, ўзаро олди-берди муомалаларингизда) тўғри, адолат билан тортинглар ва тарозидан уриб қолманглар!»       [Раҳмон 7-9]

Роя газетаси сайтидан олинди

TagsкапитализмочарчиликҚашшоқлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сиз эришган барча нарса бахт бўлавермайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Янги қўзғолон учқуни Таизда бошланяпти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Илмонийлик-секуляризм Исломдан чиқарувчи энг катта куфр бўлиб, бунга Қуръон, Суннат ва Ижмодан далил бор

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: