Қатрон қилиш тўғрисидаги саволга жавоб

Қатрон қилиш тўғрисидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Huzayfa исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалом алайкум, қатрон қилиш ҳақида саволим бор. Биз Россияда кўп қаватли уйда яшаймиз. Хожатхонага кириб чиққанимизда оёқ кийимимизга нажосат тегиши мумкин. Уйнинг ҳамма хоналарида полга линолеум тўшалган. Мана шу линолеум полга баъзида қўлимиздаги телефон, чой ичадиган стакан ёки шунга ўхшаш нарсалар тушиб кетиши мумкин. Шу ҳолатларда ана шу телефон ёки стаканни қатрон қилиш шартми?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Динимизда мусулмон банда бадани, кийимлари ва атрофидаги нарсаларни ҳар қандай нажосатлардан пок сақлашига алоҳида эътибор қаратилган. “وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ – ва кийимингни покла. (Муддассир. 4)”, “أكْثَرُ عذابِ القبْر مِن البَوْل – Қабр азобининг аксари сийдикдан сақланмасликдан бўлади. Ибн Можа, Ахмад ва Ҳокимлар ривояти. Саҳиҳ”. Ва бошқа далиллардан мусулмонлар бадани, кийими ва шунга ўхшаш, намозларда ўзи билан бир бўладиган нарсаларини ҳам пок қилиши лозимлиги келиб чиқади.
Поклаш эса, Имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуфлардан бошқа мўътабар мазҳаб имомлари раъйида ва Ҳанафийлардан имом Муҳаммад наздида ҳам сув билан бўлади. Абу Ҳанифа наздида нажосатни кетказиши мумкин бўлган суюқликлар ҳам поклаш учун яроқлидир, масалан, сирка ёки ҳимиявий суюқликларга ўхшаш.
Поклаш қандай бўлишига келсак. Нарсага теккан нажосатни поклаш-тозалаш ана шу нарсадаги нажосатнинг асарини кетказиш билан бўлади. Асари дегани нажосатнинг ана шу нарсадаги қолдирган изи, яъни нажосатнинг борлигини ифодаловчи учта омил – ҳиди, таъми ёки ранги. Яъни нарсада нажосатнинг шу учала сифатидан бири топилса, у нарсада нажосат бор, деб ҳисобланади. Демак, нарсадаги нажосатни тозалаш нажосатнинг ана шу учта сифатини йўқ қилиш билан бўлади. Бунда сув билан бўладими ёки бошқа пок суюқлик (турли химикатлар) билан бўладими фарқи йўқ. Муҳими нарсадан нажосатнинг учта асари кетиши керак. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз қони теккан кийимни тозалашни ўргатганларида, кийимдан қоннинг асари кетиши кераклигига эътибор қаратганлар.
جاءتِ امرأةٌ النبيَّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم، فقالت: أرأيتَ إحدانا تَحيضُ في الثَّوبِ؛ كيف تصنَعُ؟ قال: تحُتُّهُ، ثم تَقرُصُه بالماءِ وتَنضَحُه، وتُصلِّي فيه
“Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб сўради: Бирортамизни кийимимизга ҳайз қони тегиб қолади, шунда нима қиламиз? Жавоб бердилар: Уни қириб ташла, кейин сув билан эзиб, силтиб, кейин намоз ўқийверасан”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Нажосат теккан идишлар ҳақида келган далилларда ҳам шу маънони кўрамиз.
أن النبي صلى الله عليه وسلم حرم لحوم الحمر الأهلية ، وكان الصحابة قد طبخوها في القدور ، فأمر الرسول صلى الله عليه وسلم بإراقة القدور وكسرها ، فقال رجل : يا رسول الله ، أو نريقها ونغسلها ؟ فقال الرسول صلى الله عليه وسلم : أو ذاك
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уй эшаги гўштини ҳаром қилдилар. Саҳобалар уни қозонларда пиширишар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қозонлардагини тўкиб ташлаб, қозонларни ўзини синдириб ташлашни буюрдилар. Шунда бир киши “Эй Росулаллоҳ, ичидагини тўкиб ташлаб, қозонни ўзини ювиб олаверсакчи?” деди. Жавоб бердилар: “Ҳа майли, бўлмаса шундай қилинглар””. Бухорий ва Муслим ривояти.
Ва яна Абу Довуднинг саҳиҳ ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга аҳли китоблар (яҳудий, насоролар) овқат қилган идишларда чўчқа ёки хамр асари топилса, уни ювиб ташлаб, кейин идишни ишлатаверишни буюрганлар.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, ҳанафий мазҳаби раъйига кўра, нарсаларни поклаш учун қилинадиган ювиш уч марта бўлиши керак.
إذا استيقظ أحدكم من نومه فلا يغمس يده في الإناء حتى يغسلها ثلاثاً فإنه لا يدري أين باتت يده
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар бирортангиз уйқусидан турса, қўлини уч марта ювмай туриб таҳорат идишига қўлини солмасин. У қўли кечаси қаерда ухлаганини билмайди”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Демак, юқоридагилардан билиндики, кийимларга нажосат тегса, нажосатни кийимдан унинг асари кетгунча ювиб ташлаш вожиб бўлади. Идиш ёки шунга ўхшаш қаттиқ жисмли нарсаларга (телефонга ҳам) нажосат тегса, уни ҳам нажосатнинг асари кетгунча ювиб ташлаш лозим бўлади. Аммо пичоқ каби силлиқ ва тиғли нарсаларга нажосат тегса, бу ҳолатда пичоқдаги нажосатни асари кетгунча артиб ташлашни ўзи етарли бўлади, чунки саҳобалар жиҳодларда кофирларни қиличлари билан ўлдириб, чопиб келиб, қиличларидаги кофирларнинг қони асарини қиличларидан ювмасдан, артиб намоз ўқиганлари тўғрисида далиллар мавжуд.
Энди саволдаги ҳолатга келсак.
Ислом шариатида нарсалардаги асл поклик бўлиб, қачон уни ҳаром қилувчи далил келса, кейин ҳаром бўлади, унгача аслга кўра пок деб ҳисобланади. Аслида пок турган нарсага нопок келгани, яъни нажосат теккани аниқ билинмагунча, бу нарса поклигича турган бўлади. Аниқ билиниш маъносини таъкидлаётганим сабаби, шаръий қоидага кўра, “Яқийн шак билан йўққа чиқарилмайди”. Яъни яқийн-аниқ нарсани шак билан йўқ қилинмайди. Бу шаръий қоиданинг далили: “عبد الله بن زيد بن عاصم المازني رضي الله عنه: أنه شكي إلى النبي صلى الله عليه وسلم الرجل يخيل إليه أنه يجد الشيء في الصلاة، قال: «لا ينصرف حتى يسمع صوتًا، أو يجد ريحًا – Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим Ал Мозаний розияллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир киши намозда турганида таҳорати кетиб қолаётгандек бўлаётганидан шикоят қилди. Жавоб бердилар: “Модомики овоз ёки ҳидни сезмагунингча намоздан чиқма””. Муттафақун алайҳ. Яъни намозда турганда таҳорат кетишини ифодаловчи ел чиқиши аниқ топилса, кейин аниқ бор бўлган (яқийн бўлган) таҳорат кетди, деб ҳисобланади. Унгача борлиги аниқ бўлган таҳорат кетдимикан ёки кетмадимикан, деган шак билан йўққа чиқарилмайди. Шунга кўра, ерга тушиб кетган ва унгача нажосат тегмагани аниқ бўлган пиёла ёки нажосат тегмагани аниқ бўлган телефонни, модомики, аниқ нажосат теккани билинмагунча пок деб ҳисобланади. Яъни телефонда нажосатнинг асари топилса (ҳиди, ранги ёки таъми), шундан кейин ушбу телефонга нажосат теккан деб ҳукм берилади, унгача аслида пок бўлган нарса аслича қолади. Агар нажосат асари топилса, юқорида келтирилган йўл билан нажосатдан тозаланади.
Энди қатрон масаласига келсак. Қатрон қилиш маъноси шаръий далилларда келмаган. Ҳанафий мазҳаби фиқҳ китобларидан бўлган “Мухтасар ал виқоя”нинг баъзи шарҳларида баъзи олимлар бу нарсани таъкидлаганлар. Аммо бу гапларига далил келтирмаганлар. Нарсаларни тозалашдаги далиллар эса, уларни нажосатнинг асари кетгунча ювишнинг ўзи етарли эканини кўрсатади. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
03.04.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ