Ғазо аҳолисини кўчириш

﷽
Саволга жавоб
Ғазо аҳолисини кўчириш
Савол: (Ал-Жазира веб-сайти 26/1/2025да қуйидагиларни нашр қилди: “Америка президенти Дональд Трамп (Исроил)нинг Ғазо секторига қарши олиб борган уруши ортидан юзага келган гуманитар инқироз сабабли фаластинлик қочоқлардан яна-да кўпроғини қабул қилиш борасида Иордания, Миср ва бошқа араб давлатларига босим ўтказишини айтди.. Бу вақтинчалик таклифми ёки узоқ муддатга чўзиладиган ҳолатми, деган саволга Трамп: Бу ҳам, у ҳам бўлиши мумкин, деб жавоб берди). Хўш, бу – Трампнинг Иордания ва Миср ҳокимларини бўғувчи ноқулай аҳволга солишини англатадими? Айниқса улар бу кўчиришга рози эмаслигини олдиндан айтиб келишаётган эди, чиндан ҳам бу шуни англатадими? Бу – Трампнинг айнан Ғазо секторини яҳуд вужудига қўшиб юбориш учун уни туб аҳолисидан бўшатишни режалаштираётганини билдирадими? Айниқса араблар, балки мусулмонлар устида турган барча ҳокимлар яҳудга қарши ҳеч бир ҳаракатсиз, қабристон сукунатидек жим туришган бир пайтда, бу шу нарсани англатадими? Бу – Америка сиёсатида қандайдир ўзгариш бўлганини билдирадими ёки сиёсат ўша-ўшаю фақат бошқа бир услубда давом этаётганини англатадими?
Жавоб: Юқоридаги саволларга аниқ жавоб бериш учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:
- Трамп ўз мақсадларини, ўтмишдоши Байденнинг акси ўлароқ, яшириб ўтирмаяпти, балки очиқ айтяпти. Масалан, Байден одамларни Американинг икки давлат ечими лойиҳасини амалга оширишга ҳаракат қилаётганига гумонлантириб, умидлантириб келаётганди. Лекин у аслида маъносиз гап эди! Ал-Жазира ўзининг веб-сайтида 4/1/2024да қуйидагиларни нашр қилганди: “Америка президенти Жо Байден жума оқшомида, икки давлат ечимнинг бир неча моделлари борлигини айтиб, бир қанча давлатлар ўз қуролли кучларига эга бўлмасдан туриб ҳам, БМТга аъзо эканлигига ишора қилиб ўтди…” (ал-Жазира 4/1/2024). Яъни Байден ана шу тахлит давлатга – қуролли кучлари йўқ давлат бўлишига ишора қилган эди! Трамп эса, одамларни ёлғон ўйга солмасдан, нимага ҳаракат қилаётганини рўй-рост айтди.. У ўзининг сайлов кампаниясидаги чиқишлари бирида бундай деб очиқ айтганди: “Ўрта Шарқ харитасига қарар эканман, (Исроил) – бир парчагина кичик ерда жойлашганини кўраман. Тўғрисини айтсам мен, каттароқ ер майдонларига эга бўлишнинг бирор йўли борми? – дедим. Чиндан ҳам у жуда кичикдир… (Sky News 19/8/2024). Бу эса унинг Ғарбий соҳилда яҳудийлар томонидан босиб олинган манзилгоҳларни легитимлаштириш орқали яҳуд вужудини кенгайтирмоқчилигини, яҳудларнинг фаластинликлар ерларини эгаллаб олишларига йўл очиб бериб, унда янги аҳоли пунктларини барпо қилмоқчи эканинг англатади.
- Буни Трамп Американинг (Исроил)даги элчиси қилиб, айнан унинг қарашини қабул қиладиган шахсни тайинлагани ҳам тасдиқлаб турибди. У Майк Хакаби бўлиб, уни Трамп ўзининг truth Social веб-сайтидаги аккаунтида 13/11/2024 йилда шундай деб тарифлаганди: "у (Исроил)ни ва (Исроил) халқини севади. Худди шундай (Исроил) халқи ҳам уни яхши кўради. Майк Ўрта Шарқда тинчлик ўрнатиш учун тиним билмай ҳаракат қилади". Майк Хакабининг олдинги интервьюлари орасида BBС 13/11/2014да яҳудийларнинг 12 каналидан олиб тарқатган бир интервью ҳам бор. Хакаби ўзининг яҳуд вужудини қўллаб-қувватловчи чиқишлари билан машҳур бўлиб, улар орасида 2015 йилда берган интервьюси янада аҳамиятлидир. Унда, жумладан, у шундай деганди: “Исроилнинг Ғарбий соҳилни аннексия қилиш ҳақидаги талаби Ақшнинг Манхеттенга бўлган талабидан кучлироқ”. Унинг ижтимоий тармоқ сайтларида мана бундай видео-лавҳалари ҳам бор бўлиб, уларни 2017 йилда тарқатган: "Ғарбий соҳил деган нарса йўқ, у яҳудо ва самиродир. Манзилгоҳлар деган нарса йўқ. Улар жамиятлар, улар аҳоли кварталлари, улар шаҳарлар, босқинчилик деб аталадиган нарсанинг ўзи йўқ".
- Бу элчи ана шу интервьюларини 15/11/2024 да яҳудийларнинг еттинчи каналига янгидан бериб, бундай деди: “Мен ўзим ишонмайдиган нарсани айтишим мумкин эмас. Ғарбий соҳил деган иборани ишлатишга ҳеч қачон тайёр бўлмаганман. Ундай нарса йўқ. Мен яҳудо ва самиро ҳақида гапираман. Одамларга айтаманки, босқинчилик деган нарса йўқ”. У яна деди: “Трамп президент бўлиб ўтказган собиқ тўрт йилни эсланг, тарихда (Исроил)ни ундан кўра кўпроқ қўллаб-қувватлаган бирон президент бўлмаган. Қуддусни пойтахт деб тан олиб, Америка элчихонасини Тельавивдан Қуддусга кўчиришгача, Жўлон тепаликларини Исроил давлатининг қонуний мулки деб, эътироф этишгача бўлган барча нарсалар амалга ошди. Икки давлат ечимини олдинга силжитишга уриниш ҳам бўлмаган. Чунки у амалий ечим эмас, шунинг учун уни амалга ошириб бўлмайди”. У яна бундай деди: “Икки давлат ечимини қонуний деб билмайман. Бу узоқ йиллар давомида ҳимоя қилиб келган позициямдир. Трамп ҳам бу позицияга қўшилади. Бундан кейин шундай бўлишини кутиб қоламан”. Ушбу интервьюлар фонида Трампнинг Фаластин масаласи борасидаги сиёсати чизгилари очиқ кўриниб турибди. У – Ғарбий соҳилдаги босқинчиликка ва яҳуд ортидан қурилган манзилгоҳларга қонуний тус беришдир.
- Бу эса шуни англатадики, Трамп маъмуриятида Фаластин масаласида, фаластинликлар учун – ҳажми қанчалик бўлмасин – давлат қуриб бериш деган бирон муайян янги лойиҳа мавжуд эмас. Аксинча, иш Американинг – яҳуд вужуди фойдасига – Ғарбий соҳилдаги эгаллаб олинган манзилгоҳларни легитимлаштиришни расман тан олиши сари кетяпти. Буни (Исроил)даги Америка элчисининг интервьюлари ҳам, Трампнинг бу борада уни мақтаб қўллаб-қувватлаётган гап-сўзлари ҳам кўрсатиб турибди. Яъни Трамп унинг бу масалада билдирган фикрларини мақтамоқда. Шунингдек, буни Трампнинг, иши фақат тажовуз бўлиб келган яҳуд манзилгоҳларидан санкцияларни олиб ташлагани ҳам тасдиқлаб турибди. Америка ўша тажовузкорликларни Байден маъмурияти даврида ноқонуний деб ҳисоблаган эди. Демак, Трамп кўзда тутаётган тинчлик бу – яҳуд вужудининг Ғарбий соҳилдаги ерларни босиб олиб, уларда манзилгоҳлар қурганини қабул қилишдир. Шу билан бирга, Фаластин маъмуриятига яҳуд вужудига хизмат қилишни давом эттириши учун бироз автоном бошқарувни бериб, ҳозирча қолиш ҳуқуқини тортиқ этишдир. Бу (қўғирчоқ)маъмурият яҳуд вужудига хизмат қилишни хавфсизлик чораларини координациялаш номи остида давом эттиради. Шунингдек, бу маъмурият ходимлари баъзи шаҳарсозлик хизматларини кўрсатиш билан одамлардан солиқлар тўплайдилар. Мақсад – ўша солиқлар эвазига кун кечириш бўлади ва одамларнинг тинка мадорини қуритишади, ҳолдан тойдиришади.
- Трамп ўзи истаган нарсани амалга оширишга қудрати етарли эканини ва минтақа ҳокимларини хом-хаёлга солиб, уларни шайтон ўз тобеларини орзулар оғушига отганидек, орзуманд қилган ҳолда тинчлик ўрнатишга қодирлигини кўрсатишга уринди. Ал-Жазира 23/1/2025да қуйидагиларни нашр қилди: “Америка президенти Дональд Трамп ўзининг маъмурияти 4 кун ичида собиқ президент Жо Байден маъмурияти 4 йил давомида қўлга киритолмаган ютуқларга эришганини айтди. У ўз маъмурияти бўлмаганида бу ҳафтада Ғазода ўқ очишни тўхтатиш келишувига асло эришилмаган бўлишини таъкидлади. У шунингдек, Саудия Арабистони қироллиги Қўшма штатларга 600 миллиард доллар миқдорида инвестиция ётқизишини, лекин у триллион долларга кўтаришларини талаб қилишини қўшимча қилди..”. Шу билан бирга Трамп яҳуд вужудига ушбу келишув муносабати билан “бир қоп совға-саломлар”ни ҳам қўшиб берди. Бу ҳақда Едиот Аҳранот газетаси 14/1/2025да бундай деб ёзди: “Исроил – агар буни зарур деб билса – ўт очишни тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлади. Оқ уй Байден маъмурияти жинояткорона ишларни амалга оширган манзилгоҳлардаги баъзи яҳудларга қарши бироз олдин жори қилган санкцияларни бекор қилиш учун қаттиқ туриб босим ўтказади ва БМТнинг икки маҳкамасига қарши халқаро кампания бошлайди. Маълумки, бу икки маҳкама Исроилга, хусусан Нетаняҳу ва унинг мудофаа вазири Галантга қарши ҳарбий жиноятларни ва инсониятга қарши қаратилган жиноятларни қилганлик айблови билан тергов ёки суд суриштирув амалиётларини бошлаган эди”.
- Шундай қилиб, Трамп биринчи президентлиги даврида ҳам, ҳозирги даврида ҳам яҳуд манфаатларини ўз манфаатлари деб қабул қилиб келади. Ҳатто у Америка ва бошқа буюк давлатлар ишлаб чиққан халқаро қарорларни ҳам улар яҳудлар манфаатларига зид келгани учун бузиб, йўққа чиқармоқда. Ваҳоланки, Америка бу қарорларга қарши чиққан давлатларга босим ўтказиб, тинчлик бермай келарди. Масалан, Трамп БМТнинг, Ғарбий соҳил босиб олинган ер бўлгани учун яҳуд вужуди унда манзилгоҳлар қуришга ҳақли эмаслиги, аксинча 1967 йил 4 июндаги чегараларга чиқиб кетиши кераклиги ҳақидаги қарорларини бузди. Худди шундай у БМТнинг, Шарқий Қуддус Фаластиннинг босиб олинган ери эканлиги ҳақидаги қарорларни ҳам чиппакка чиқарди. Шунингдек, у БМТнинг, Жўлон тепалиги босиб олинган Сурия ери эканлиги ҳақидаги қарорларини ҳам бузиб, яҳуд вужуди Қуддус ва Жўлон тепалигини аннекция қилишини қонуний деб эътироф қилди. Бу эса унинг ўша манзилгоҳларни ва яҳуд вужуди ҳозиргача Ғарбий соҳилда босиб олган ерларни қонуний санаб, тез кунларда янада кўпроқ манзилгоҳлар қуришга ёки уларни кенгайтиришга йўл очиб беришга қарор қилишини ҳам таъкидлаб турибди. Бу нарса манзилгоҳлар борасида афв этиш амнистиясини чиқарган пайтидаёқ очиқ кўринди. Ҳолбуки, Байден даврида уларга қарши санкциялар жорий қилинган эди.
- Трамп, минтақадаги қолган давлатлар яҳуд вужудини ва унинг Фаластинни босиб олишини қонуний деб тан олишлари учун алоқаларни нормаллаштиришга мажбурлаш орқали (Исроил) вужудини мустаҳкамлаш борасидаги ўз режасини давом эттиради. Бунга номзод давлатлардан бири Саудиядир. Бунда, айниқса Саудия валиаҳд шаҳзодасининг Трамп билан кучли алоқада эканлиги катта рол ўйнайди. Маълумки, Трамп яҳуд вужуди Саудия билан алоқаларни нормаллаштиришини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу узоқ вақтни олмаслиги мумкин. Чунки Саудия режими Трамп бошчилигидаги республикачилар маъмурияти истакларига тамоман бўйсунаётганини кўзи ва қалби очиқ ҳар бир одам кўриб, тушуниб турибди. Масалан, Трамп 23/1/2025да қуйидагиларни очиқлаб ўтди: “Саудия Америка иқтисодига 600 миллиард доллар инвестиция ётқизади, мен уни триллион долларга етказишларини талаб қилмоқчиман” (ал-Ҳурра 23/1/2025). Унинг айтишича, бу нарса Саудия валиаҳди ибн Салмон билан 22/1/2025 йил чоршанба оқшомида бўлиб ўтган телефон мулоқоти асносида амалга ошган. Яъни Саудиянинг ҳозирдаги асл ҳокими АҚШ президентининг Америка иқтисодини юзлаб миллиард долларлар билан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги талабига битта телефон қўнғироғининг ўзи биланоқ хўп, деб бўйсунди. Бу эса Саудия режимининг Трамп даврида Америка талабларига бўйсунишга қанчалик тайёр эканлигини кўрсатиб турибди. Шунинг учун демак, ибн Салмон яҳуд вужуди билан алоқаларни нормаллаштиришга тайёрлигини – агар Трамп талаб қиладиган бўлса – яна бир телефон қўнғироғининг ўзи биланоқ эълон қилиб қўя қолади.
- Бинобарин, Трампнинг яҳуд вужудини қўллаб-қувватловчи хатти-ҳаракатларини диққат билан кузатган киши, унинг – саволда келган, Ғазо секторини ўз туб аҳолисидан бўшатиб, яҳуд вужудига қўшиб юбориш ҳақидаги гапи, айниқса: (Бу вақтинчалик таклифми ёки узоқ муддатга чўзиладиган ҳолатми, деган саволга: бу ҳам, у ҳам бўлиши мумкин, деб жавоб бергани (ал-Жазира 26/1/2025) бу – унинг учун одатий бир иш эканини кўради.. Аммо саволда келган:”Хўш, бу – Трампнинг Иордания ва Миср ҳокимларини, айниқса улар ушбу депортация(кўчириш)га рози эмасликларини олдиндан айтиб келишаётган экан, бўғувчи қийин аҳволга солиб қўйишини англатадими?, деган саволга келсак, Трамп бу икки ҳокимга – улар бўғиладими ёки йўқми – парво ҳам қилмайди. Хусусан, буни бироз аввал бундан-да очиқроқ айтган экан, шундай бўлиши аниқдир. У олдинроқ бундай деганди: “Ўрта Шарқ харитасига қарар эканман, (Исроил) – бир парчагина кичик ерда жойлашганини кўраман. Тўғрисини айтсам мен, каттароқ ер майдонларига эга бўлишнинг бирор йўли борми? – дедим. Чиндан ҳам у жуда кичикдир… (Sky News 19/8/2024). Демак, унинг олдинга гапи яҳуд вужудини кенгайтириш ҳақида борган бўлса, ҳозиргиси эса бу вужудни кенгайтириш йўлларидан бирини кўрсатиб беришдир. Трамп анави малай ҳокимларнинг ушбу мажбурий кўчириш чора-тадбирларини кўришларига муҳит ҳозирламоқчи эканлиги кўриниб турибди. Улар, айниқса Миср ва Иорданиядаги ҳокимлар бу кўчиришни олдиндан рад этиб келишмоқда.. Бошқача айтганда, бу – ушбу ҳокимлар Трампнинг айтганларини бажариш учун одамларга босим ўтказиб, уларни юртларидан мажбурий кўчириш ва уни бўшатиб, яҳуд вужудига қўшиб юборишнинг уддасидан чиқишадими ёки одамлар бу иккала режимга қарши қўзғалиб, уларни Аллоҳга, Расулига ва мўъминларга хиёнат бўлган у қадамдан тўсишадими ва сўнгра буни Трампга муносиб кўрилган бошқа вақтга кечиктириш керак бўладими – ана шу масалада “томир ушлаб кўриш” амалиётидир.
- Биз албатта яхши биламизки, мусулмонлар юртларидаги, айниқса, Фаластин теварагидаги ҳокимлар Аллоҳдан, Расулидан ва мўъминлардан асло ҳаё қилишмайди. Трамп буйруғини бажариш улар учун энг бирламчи ишлардандир. Бу уларнинг Трампни сайловда ғалаба қозониб, Қўшма штатлар президенти бўлгани билан табриклашда кимўзарга елиб-югуришларидан ҳам очиқ кўриниб турибди. Ваҳоланки, Трамп яҳудларга дўстлиги, Ислом ва мусулмонларга эса душманлигини яширмаяпти. Шунга қарамай, анави ҳокимлар уни табриклашда кимўзарга мусобақа қилишди:
а- RT – Ахбор оламул-арабий 6/11/2024да: [Саудия ахборот агентлиги “WAS”дан олиб, қуйидаги хабарни тарқатди:“Саудия қироли Трампни табриклар экан, “икки мамлакат ва икки дўст халқ ўртасидаги мустаҳкам ва ўзига хос тарихий алоқаларни олқишлаб, томонлар бу алоқаларни барча соҳаларда кучайтириб, ривожлантиришга ҳаракат қилаётганини” айтди. Агентлик шунингдек, Туркия президентининг табригини ҳам тарқатди: “У X твиттер орқали бундай деди: “Мен дўстим Дональд Трампни президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклайман.. Туркия-Америка алоқалари яна-да кучайишини умид қилиб қоламиз..”].
б- Ал-Жазира ҳам 6/11/2024да Миср президенти табригини нашр қилди. Унда бундай дейилади: [сайланган Америка президенти Дональд Трампга чин дилдан самимий табрик йўллайман.. Миср ва Қўшма штатлар ҳамда уларнинг дўст халқлари ўртасидаги стратегик ҳамкорлик алоқалари яна-да кучайишини тилаб қоламан”. Иордания қироли ҳам уни табриклаб бундай деди: “Президент Дональд Трампга сайловда ғолиб чиққанлиги муносабати билан энг яхши табрикларимни йўллайман. Биз Иордания ва Қўшма штатлар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни кучайтириш учун сиз билан биргаликда яна бир марта иш олиб боришни сабрсизлик билан кутиб қоламиз”. Покистон бош вазири ҳам уни X твиттер орқали табриклаб бундай деди: “президент Дональд Трампни тарихий ғалаба – иккинчи бор президент бўлиб сайланиши билан табриклайман! Покистон ва Қўшма штатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва янада кенгайтириш учун бўлғуси маъмурият билан мустаҳкам иш олиб боришни сабрсизлик билан кутиб қоламан”]… ва ҳ.з.
в- Ҳатто Суриядаги янги маъмурият раиси Аҳмад Шараа ҳам худди шу йўлни тутди. У 20/1/2025да Фейсбук саҳифасида қуйидагиларни тарқатди: “Сурия араб республикаси раҳбарияти ва халқи номидан АҚШ президенти Дональд Трампни табриклайман”. У яна қўшимча қилиб: “Биз Трамп Ўрта Шарққа тинчлик олиб келадиган ва минтақага барқарорликни қайтарадиган иқтидорли раҳбар деб ишонамиз” – деди.
Мана шулар – мусулмонлар юртларидаги ҳокимлардир. Аллоҳ уларни ҳалок қилсин, қай томонга қараб кетмоқдалар-а!
10- Бундан ташқари биз шуни ҳам яхши биламизки, Расулуллоҳﷺнинг уммати ўзининг содиқ, мухлис рижоллари билан Трамп ва унинг тобелари бўлмиш анави ҳокимларнинг баёнотларини чанг-тўзонга айлантириб ташлайдилар. Зеро, Муборак Замин Фаластин аҳлининг ўз диёрларини маҳкам тутиб турганликлари шундоққина кўриниб турган ишдир.. Улардан минглаблари оғир об-ҳаво шароитида ва ундан-да оғир ер шароитида ялангоёқ юрибдилар. Шунга қарамай, улар ўз уй-жойларига шошилмоқдалар. Ваҳоланки, улар ваҳший босқинчи яҳуд у уй-жойларни вайрон қилиб ташлаганини яхши биладилар. Лекин улар бу уй-жойларга етиб боришни буюк зафар деб ҳисобламоқдалар. Буларнинг барчасини кузатиб, чуқур мулоҳаза қилган киши яхши тушуниб етадики, Трампнинг Фаластинни ўз туб аҳолисидан бўшатиш ҳақидаги баёноту макр-ҳийлалари ҳатто мана бу малай, рувайбиза ҳокимларнинг макрлари билан қўшилган тақдирда ҳам – буларнинг барчаси уларнинг ўзларига қайтиб урилади:
﴿وَقَدْ مَكَرُوا مَكْرَهُمْ وَعِنْدَ اللهِ مَكْرُهُمْ وَإِنْ كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ الْجِبَالُ﴾
“Дарҳақиқат, улар ўзларининг макр-ҳийлаларини қилдилар. (Лекин) агар уларнинг макрлари сабабли тоғлар емирилиб кетадиган бўлса-да, уларнинг (бу) макр-ҳийлалари Аллоҳ ҳузурида (маълум ва иҳоталангандир)”.
Ана шундан кейин Муборак Замин ўз аҳлига Доул-Ислом бўлиб қайтади. Анави рувайбизалар эса барчаси қулаб йўқ бўлади. Ислом давлати бўлмиш Рошид Халифалик, Аллоҳнинг изни ила, ҳаёт майдонига албатта қайтади. Яҳудларга қарши жанг қилиш ва уларнинг босқинчилигини йўқ қилиш, Аллоҳнинг изни ила, албатта бўлади. Чунки Содиқул-Масдуқ РасулуллоҳﷺАҳмаднинг муснадида Ҳузайфадан ривоят қилинган ҳадисда шундай деганлар: “… сўнгра пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик бўлади”. Бухорий ҳам Абудллоҳ ибн Умар р.а. дан чиқарган ҳадисда у киши бундай деди: “Мен Расулуллоҳﷺнинг бундай деётганларини эшитдим: “Сизларга қарши яҳудлар жанг қилади, бас сизлар уларнинг устидан ғолиб бўласизлар…”. Муслим ҳам Ибн Умардан, у Набий ﷺдан ривоят қилган ҳадисни ушбу лафз билан чиқарди: “Сизлар, шубҳасиз, яҳудларга қарши жанг қиласизлар ва албатта уларни ўлдирасизлар…”. Ана шундан кейин Ер юзи куч-қудрат ва иззат соҳиби бўлган Аллоҳнинг нусрати билан мунаввар бўлади.
11-Бироқ шундай бўлса-да, биз бу хотимада ҳам олдин айтган сўзларимизни такрорлаймиз:
Аллоҳнинг суннати-қонунияти – осмондан малоикалар тушиб, душманимизга қарши жанг қиладиган Халифаликни бизга тиклаб беришларини, биз эса тек ўтираверишимизни тақозо қилмади. Аксинча, У Зотнинг малоикалари Роббиларига иймон келтирган, ҳидоятлари янада зиёда бўлган рижолларга, мусулмонлар қўшинларига, урушда сабр-бардош кўрсатувчиларга мадад бериш ва уларга Аллоҳнинг нусрати хушхабарини етказиш учун тушадилар. Ана шу рижолларга имомлари ҳимоячи қалқон бўлади ва улар унинг ортида туриб душманларига қарши жанг қиладилар.
﴿بَلَى إِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا وَيَأْتُوكُمْ مِنْ فَوْرِهِمْ هَذَا يُمْدِدْكُمْ رَبُّكُمْ بِخَمْسَةِ آلَافٍ مِنَ الْمَلَائِكَةِ مُسَوِّمِينَ﴾
“Йўқ (кифоя қилур). Агар сабр қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар ва улар (кофирлар) шу онда сизларга ҳужум қилсалар, Роббинггиз сизларга беш минг белгили фаришта билан мадад берур”.
Ана ўшанда мана бу хушхабарга ҳақли кишилар жумласидан бўламиз.
﴿نَصْرٌ مِنَ اللهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ﴾
“У Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи) фатҳдир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!”.
28 ражаб 1446ҳ
28 январ 2025м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми