Биз Исломдан узоқлашиб кетдик

بسم الله الرحمن الرحيم
Биз Исломдан узоқлашиб кетдик
Хабар:
Венгрия мудофаа вазирлиги раҳбари Иштван Симичко мамлакатнинг жанубий чегарасида муҳожирларнинг кириб келишини олдини олиш учун мўлжалланган янги ҳарбий база ишга туширилгани тўғрисида баёнот берди.
Бошқарма буни 2015 йилда юз берган “юз минглаган муҳожирларнинг мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлари” каби ачинарли амалиётнинг такрорланишини истамаслиги билан изоҳлади.
База Херцегсантода (Будапештдан тахминан 220 км жанубда) жойлашган бўлиб, унда 150 ҳарбий жойлаштирилади.
Бундан ташқари, ҳозирда Венгрия ҳукумати Сербия билан чегарасида девор қуриш билан машғул, деворнинг иккинчи линияси ёзгача қуриб битказилиши керак. (http://www.rosbalt.ru/world/2017/03/20/1600337.html)
Изоҳ: Венгрия муҳожирларни хуш кўрмайдиган ягона давлат эмас. Бу мамлакат муҳожирларга муносабатнинг бир кўрсаткичи холос. Барча Ғарб давлатлари (жумладан Европа ҳам) “ноқулай мамлакатлар”, деб аталмиш давлатлардан бўлган қочқинларга фақатгина муаммо сифатида қарайдилар, бошқача эмас. Ҳар бир давлат ўз ечимини таклиф қилмоқда, Венгрия, Греция, АҚШ ва Россия каби давлатлар уларнинг киришини деярли батамом тақиқлашни, Германия каби давлатлар уларни ўз жамиятига сингдириб юборишга ҳаракат қилишни таклиф қилмоқдалар. Лекин умуман олганда, масаланинг асл моҳияти ўзгаргани йўқ: муҳожирларни улардан қутулиш керак бўлган бегоналар деб кўрсатмоқдалар.
Афтидан, европаликлар ўзларига қийинчилик етган вақтларда ўша муаммоли минтақалар аҳолиси Европа аҳолисини қутқарганликларини унутган кўринадилар. Ва бунга ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Европа сиёсатчилари томонидан келтириб чиқарилган иккита жаҳон урушлари кўп миқдордаги одамларни қочқинга айлантирган эди. Улар фақат АҚШ ва Лотин Америкасига қочмаган эдилар. Уларнинг кўпчилиги мусулмонлар ерларида бошпана топган эдилар, жумладан бугунги Сурияда ҳам. Мусулмонлардан ҳеч ким уларга муаммо сифатида қарамаганлар.
Россияда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлган эди. 1917 йилги инқилобда Россия аҳолисининг кўпчилиги большевиклар зулмидан қочиб мусулмонлар ерларида нажот топган эдилар. Иккинчи жаҳон уруши вақтида СССРнинг Европа қисмидан катта миқдордаги қочқинлар Қозоғистон ва Ўрта Осиёга юборилди. У ерда маҳаллий аҳоли уларни илиқ кутиб олди, ҳатто охирги нонигача улар билан баҳам кўрди. Энди ҳозирда Россиянинг Ўрта Осиёлик меҳнат муҳожирларига қилаётган муомаласини кўринг…
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ғарб мамлакатлари бошқа давлатлардан келган муҳожирларни қабул қилиб, уларга ёрдам бера бошладилар. Аммо бу кўпчилик ўйлаганидек, муҳтожларга ёрдам бериш эмас, балки арзон ишчи кучини жалб қилиш эди. Муҳожирларнинг текинхўр эмасликларини кўпчилик билмайди. Уларнинг арзон ишчи кучи сабабли Европа давлатлари ва Россия ўз вақтида катта бизнесларини янада йириклаштирдилар.
Агарда АҚШ ҳақида айтадиган бўлсак, у муҳожирлар мамлакатидир. Айнан муҳожирлар уни бугун кўриб турганимиздек буюк давлатга айлантирдилар. Шуни эслатиб ўтамизки, АҚШнинг туб аҳолиси ҳиндулардир.
Барча эслатмаларимиз Европа, Россия ёки АҚШ аҳолисига таъна қилиш учун эмаслигини тушуниб олиш муҳимдир. Бу эслатмалар мусулмонларнинг ўзлари учун кераклидир, чунки улар Ғарб давлатларига ва улар томонидан ўйлаб топилган инсон ҳуқуқлари деган уйдирмаларга ишонишни бас қилишлари керак.
Худди Россияда бўлганидек, Ғарбда ҳам ўз ҳуқуқларини талаб қилаётган муҳожирлар: ”Бу ерда ҳуқуқ талаб қилма. Ўз юртингга бориб ўша ерда тартиб ўрнат” каби сўзларни тез-тез эшитиб турадилар. Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, лекин ғарб миллатчилари бир нарсада ҳақдирлар: бундай ҳолатларга барҳам бериш учун улар ўз юртларида тартиб ўрнатишлари керак.
Авваламбор, бизнинг аждодларимизга нима куч берганини эслашимиз лозим. Бу куч динимиз бўлмиш Ислом эди. Биз уни маҳкам ушлаганимизда, бизни енгиб бўлмаган. Биз Ислом талабларига хилоф равишда бўлиниб кетиб, кофирлар ва уларнинг мафкурасини намуна қилиб олганимиз, уларнинг розилигини эса баҳолаш мезонига айлантирганимиздан сўнг муаммолар бошланди. Бу ҳақида бир ақлли инсон шундай деган эди: «Биз Ғарбдан орқада қолиб кетмадик. Биз Исломдан узоқлашиб кетдик».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий ахборот офиси радиоси учун махсус
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Украинадаги Ахборот офиси аъзоси Виталий Рядинский
29.03.2017 й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Poygambarlik minhojiga asoslangan Halifalik tiklansa va qudratga etishsa albata Kufristonda muhojir musulmonlarga momlalar ham uzgarsa kerak.Kufr Olamida musulmonlar soni kundan kunga oshib bormoqda.Davlatimiz bulsa va Islom hukmlaridagi adolat haet ezini kursa;Islomga kirish va qabul qilishlar jamoat jamoat va Davlat davlat bulib kirishsa ajab emas birodarlarim.Ushanda bugungi Amerka va Evropa halqlari ham boshqaruvni Shariyat bilan olib bor deb turib olishar in sha Alloh.Islomdagi Mol taqsimoti ancha muncha Odamni boshini aylantirib yboradi va u Odam Islomni urganib albata qabul qilishdan uzga imkoni ham qolmaydi. !!!!