БМТнинг Ямандаги махсус вакили бир қатор ёлғонлар билан АҚШ сиёсатини ижро қилишини исботлади
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
БМТнинг Ямандаги махсус вакили бир қатор ёлғонлар билан АҚШ сиёсатини ижро қилишини исботлади
Ўтган шанба БМТнинг Ямандаги махсус вакили Исмоил Валадишайх Аҳмаднинг эълон қилишича, унинг ўзи, Ҳусийлар жамоасидан икки делегат, бир томондан Солиҳ партияси ва ҳукумат делегацияси Кувайтни тарк этади. Аммо, бир ой ичида сўзлашувлар келишилган жойда қайта бошланади. Унинг қўшимча қилишича, сўзлашувлар жойини ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўрилмаган, томонларнинг ҳаммаси урушни тўхтатишга даъват қилиб қўшимча ён беришларга рози бўлаётган ва тинчликни амалга ошириш учун кафолат бераётган бир пайтда, Кувайт барча қулайликларни яратиб сўзлашувларни қўллаб-қувватламоқда. Валадишайх жумладан бундай деди: «Улар сўзлашувлар натижалари муваффақиятли бўлишига умид қилишмоқда, бироқ ҳар қандай музокара учун албатта вақт керак бўлади, Ямандаги издан чиққан иқтисодий вазиятни ўнглаш учун барқарор сиёсий келишув бўлиши шарт». Бу баёнот ва позиция Ҳусийлар ва Али Солиҳ партиясининг ўн кишидан иборат сиёсий кенгаш тузиш ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг янгради. Айни қарор янги ҳолатни вужудга келтирди ва Ҳусийлар билан Али Солиҳ партияси келаси яқин вақт ичида ҳамкорликда юртни бошқарадиган, қарорлар қабул қиладиган бўлди.
Яққол кўриниб турибдики, Ҳусийлар билан Али Солиҳ партиясининг тенгма-тенг ҳамкорлиги остидаги сиёсий кенгаш тузиш қарорига АҚШ манфаатига хизмат қилувчи БМТ вакили кўк чироқ ёқиб берган. Дарҳақиқат, бу сиёсий кенгаш Ҳусийларга янги вазият яратиб берди. Улар шу вазиятдан фойдаланиб, Хавфсизлик Кенгашининг 2216 қарорини ўз назоратлари остига олишмоқда. Яъни, курашаётган барча томонлар қайси бандни биринчи татбиқ қилиш кераклиги устида жанжаллашаётган қарорни ўз назоратларига олишмоқда. Демак, Ҳодий ва ҳукумати Ҳусийлардан қуролсизланишни ва шаҳардан чиқиб кетишни талаб қилаётган бўлса, Ҳусийлар ҳамкорликда ҳукумат ташкил қилишни, шу ҳукумат орқали 2216 қарор бандларини ижро этишни исташмоқда!! Бундан ташқари, бу икки томон ўртасида конституция эълони билан олий қўзғолон комиссиясини бекор қилиш хусусида низо чиққан. Чунки Ҳусийлар конституция эълони билан олий қўзғолон комиссияси орқали юртни бошқаришни эплай олишмагани сабабли халқ олдида ҳам, душманлари олдида ҳам ноқулай вазиятга тушишди. Ана шунда айни ноқулай вазиятдан чиқиш учун мана шу сиёсий кенгашни тузиш керак бўлиб қолди.
Ҳақиқатдан ҳам, БМТ вакили Исмоил Валадишайх Аҳмад музокаралар ва Яман бўҳронига якун ясайдиган сиёсий ечимга эришиш тўғрисида ёлғон гапиришдан чарчамаяпти. Мана, ҳозир ҳам ёлғон гапиряпти, ваҳоланки, Кувайтда ўтган сўзлашувлар англияпараст Ҳодий ва унинг ҳукумати томонидан шундоқ ҳам муваффақиятсизликка учраганини эълон қилган ҳамда кенгаш атайин пайсалга солинган бўлиб, шу орқали Ҳусийлар янада кўпроқ қонунийликка ва куч-қудратга эга бўлиб олишни кўзлашган, шуларга қарамай, яна ёлғон гапиряпти.
БМТ айни сиёсати орқали юртда кўпроқ тартибсизлик, ўзаро урушлар, янада кўпроқ иқтисодий парокандаликлар келтириб чиқишига замин яратмоқда. Шундоқ ҳам юрт АҚШ ва Британиянинг у ердаги бойликлар учун олиб бораётган курашидан азият чекиб келаётган эди. Бундай позициялар имон ва ҳикматдан келиб чиқиб фикрловчи кишига ғалати туюлмайди, албатта. Чунки бундай киши БМТни ҳам, ўнлаб йиллардан бери шу ташкилот устидан ўз ҳукмини ўтказиб келаётган Американи ҳам яхши билади. Аммо ишга юзаки назарда қараётганлар БМТнинг Ямандаги вакили Исмоил Валадишайх Аҳмадни ўз вазифасини ўташда муваффақиятсизликка учради, деб ҳисоблашади. Бироқ тўғриси шуки, бу кимса сон-саноқсиз ёлғонлари билан АҚШ сиёсатини адо этмоқда. Унинг ўзини зоҳирда муваффақиятсизликка учраган қилиб кўрсатиши ҳам қатор яширин вазифаларидан биридир. Чунки шу орқали Ҳусийларга қонунийлик туси берилади, уларни кириб қолган боши берк кўчадан олиб чиқади.
Эй Яман аҳли!
Аллоҳ бизни золимларга таянишдан огоҳлантирди ва кофирларни ўз устимизга андак бўлса ҳам ҳукмрон қилиб олишимизни ҳаром қилди. Билиб қўйингки, сизни ҳалокат ёқасига олиб келган мана шу курашаётган томонлардир, ички урушлар, фитналар, бўҳрону машаққатларга гирифтор этган ҳам шулардир. Мана, бугун ҳам улар ўз курашлари орқали юртингизни иқтисодий бўҳронга тиқишмоқда. Уларнинг мақсади, бир-бирига босим қилиб, ҳар бир томон ҳокимиятга чиқиш ёки унинг бир қисмига эга бўлиш учун ўз улушига эришиш йўлида сизнинг емишингиздан козир карта сифатида фойдаланишдир. Шундай бўлгач, сиз Яман аҳли бундай ҳалокатли вазиятдан чиқиб олиш учун эс-ҳушингизни йиғиб олинг. Бунинг учун эса холис фаолият қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари билан бирга фаолият қилиб, қалқон имомни, ғамхўр давлатни барпо этиш керак. Зотан, бу давлат қандайдир давлат эмас. Балки у Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир. Бас, ушбу давлатни барпо этиш учун бас бойловчи кишилар бас бойласинлар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими
Телефон: 735417068
Электрон почта: aan1924@gmail.com
Ҳизб ут-Таҳрир сайти: www.hizb-ut-tahrir.org
Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми