БОЙЛИКНИ ОДАМЛАР ЎРТАСИДА ТАҚСИМЛАШ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
БОЙЛИКНИ ОДАМЛАР ЎРТАСИДА ТАҚСИМЛАШ
Жамиятдаги иқтисодий мувозанат
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Ибн Аббос ривоят қилади: “Пайғамбар с.а.в. ансорларга, хоҳласангиз, ҳовли-жойингиз ва молингиздан муҳожирларга улуш ажратиб бераман-да, сизларни ҳам бу ўлжага шерик қиламан, хоҳласангиз, ҳовли-жойингиз ва молингиз ўзларингизда қолаверади-да, ўлжадан сизларга ҳеч нарса ажратмайман, дедилар. Ансорлар, биродарларимизга ҳовли жойларимиз ва молларимиздан ҳам мол ажратамиз, ўлжани ҳам уларни ўзларига берамиз, дейишди”.
Шунда Аллоҳ Таоло:
وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ
– “… гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар”, (Хашр:9) оятини нозил қилди.
Аллоҳ Таолонинг:
كَيْ لاَ يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ
– “Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун”, (Хашр:7)
деган ояти, бойларнинг ўртасидагина айланиб қолмаслик, деганидир. Яъни фақирларга етарли даражада тирикчилик ўтказиладиган мол сифатида берилиши керак бўлган ўлжа бойларнинг қўлига тушиб, улар ўртасида қўлма-қўл бўлиб юрмасин.
Бану Назирдан олинган ўлжа давлат моли бўлиб, одамлар ўртасидаги иқтисодий мувозанатни юзага келтириш учун фақат фақирларга берилди, бойларга берилмади. Агар бу моллар мусулмонлардан йиғиб олинган мол бўлмай, балки ўлжа каби мол бўлса, шундай қилинади. Агар мусулмонлардан йиғилган бўлса, мувозанатлаштиришга сарфланмайди. Ҳар доим шундай қилинади. Негаки, сабабнинг хослиги эмас, лафзнинг умумийлиги эътиборга олинади. Демак, иқтисодий мувозанатни юзага келтириш учун байтулмолдаги давлат молларидан камбағал фуқароларгагина бериш халифанинг гарданидаги вазифадир. Фақат бу иш байтулмолнинг доимий харажатларига кирмайди, балки у муайян молиявий ҳолатни тузатишдир, холос.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
08.05.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ