| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

  • Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

  • “Халқ” (яратиш) – “йўқдан бор қилиш”

  • Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Моди Ўзбекистонга нега келди?

  • Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Болаларга қарши жинсий жиноятлар – эркинлик ғоясининг оқибати

Болаларга қарши жинсий жиноятлар – эркинлик ғоясининг оқибати

By htadmin
27.10.2025
0
Share:

Болаларга қарши жинсий жиноятлар – эркинлик ғоясининг оқибати

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 7 ёшли қиз ўз қариндоши бўлган катта ёшли шахс томонидан зўрланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди. Маълум бўлишича, 1987 йилда туғилган Б.С. 14 октябр куни тоғаси Ж.М.нинг яшаш хонадонига тўй маросимига борган. У тўйда тоғасининг 2018 йилда туғилган невараси И.К.ни вояга етмаганидан фойдаланиб, алдаган ҳолда четга олиб чиққан. Сўнгра қизалоқнинг номусига тегиб, воқеа жойидан яширинган.  Эркак 2 кунлик қидирувдан сўнг қўлга олинган.

Бу воқеа ижтимоий тармоқларни портлатиб ва ҳали совимай туриб яна шу каби жирканч жиноят содир этилди. Қалампир.узда тарқалган хабарга кўра, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган манзил колонияда жазосини ўтаётган 31 ёшли маҳкум қочиб кетиб, 3-синфда ўқийдиган қизни зўрлаган.

Хабарларда айтилишича, ушбу икки шахс бу жиноятларини биринчи бор содир этгани йўқ. Жумладан, биринчи хабардаги 7 ёшли қариндошини зўрлаган шахс икки бора номусга тегиш жиноятини содир этиб, узоқ муддатга ҳукм қилинган. Бироқ икки ҳолатда ҳам қамоқ муддатининг бир неча йилини суднинг ажрими билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, яъни енгиллаштирилган. 3-синф ўқувчи қизни зўрлаган шахс ҳам 2018 йил номусга тегиш жиноятини содир этганлиги сабабли 16 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, 2024 йил муддатини қолган қисмини ўташ учун манзил колонияга ўтказилган.

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Дилноза Азизова Намангандаги ҳодисадан сўнг шундай фикр билдирди: “Намангандаги воқеа — фақат бир педофилнинг разолати эмас, бу жиноятни йиллар давомида “ахлоқ тузатиш ишлари” деган юмшоқ ифода билан оқлаб келган тизимнинг юзи. Боланинг ҳаёти билан ўйнашиш мумкин эмас. Бу фақат жиноят эмас — инсонийликка қарши қўзғолон. Шундай педофиллар жазо муддатини “яхши хулқ” баҳонаси билан қисқартириб, кўчада эркин юргани — давлатнинг болага бўлган муносабатидан дарак. Қонун фақат қоғозда эмас, ҳаётда ҳам қаттиқ бўлиши керак. Бундай жиноятчилар учун кечириш, енгиллик ёки “яхши хулқ” деган гап бўлмаслиги шартлигининг яна бир исботига гувоҳ бўлдик”.

Дарҳақиқат, содир бўлган ушбу жирканч жиноятлар – қизалоқларнинг зўрланиши нафақат инсон ҳаётидаги фожеа, балки бутун жамият онгидаги чуқур касалликнинг ифодаси. Бу муаммони фақат “тизимда” деб билиш етарли эмас. Асосий илдиз инсоннинг онгини шакллантираётган, жамиятга татбиқ қилинаётган тузумда. Яъни бу фақат бир одамнинг ёвузлиги ёки тизимнинг заифлиги эмас, бу онгнинг заҳарланиши, ҳаётимизга сингдирилаётган Ғарб демократиясининг “шахсий эркинлик” ғояси аталмиш иллатнинг натижасидир. Масалан, Европа Комиссиясининг “Education for 2030” дастури очиқ ёзади: “Ёшларда ўз танаси ва жинсий ҳаёти устидан тўлиқ эркинлик ҳиссини шакллантириш – демократик онгнинг асосидир”.

Ҳозирги капиталистик ва секуляр дунёда одамнинг онги “эркин бўл”, “ҳаёт сенинг мулкинг”, “хоҳлаганингни қил” деган шиорлар билан тарбияланмоқда. Яъни демократик жамиятлар инсонни Худодан ажратиб, унинг ўрнига “эркинлик”ни қўйди. Буни янги “дин” деб атасак ҳам муболаға бўлмайди. Унга кўра, ҳеч нарса муқаддас эмас: на оила, на бола, на номус. Шундай муҳитда ўсган кимса “эркинлик”ни ахлоқдан юқори қўяди ва жиноятини ҳам ўз “эркинлиги”нинг бир қисми деб кўради. Бу энг хавфли нуқта. Бундай онгдаги инсонни қонун билан жиловлашга уриниш – оқибатларга қарши курашиш холос. Қонун фақат ҳаракатни чеклайди, лекин онгдаги иллатни даволамайди.

Демократиянинг ўчоғи бўлган Ғарбга назар солсангиз, бу каби жиноятларга тўлиб тошганини гувоҳи бўласиз. Британияда 2024 йилда жинсий жиноятлар сони 1990 йилга нисбатан 3,5 баробар ошган. (UK Office for National Statistics). Германияда 2022 йилда болаларга нисбатан жинсий зўравонликнинг (CSA) 15 520 та ҳолати қайд этилган, шуларнинг 74 фоизи қиз болаларга тўғри келган. Шунингдек, болалар порнографияси билан боғлиқ 48 821 та ҳолат аниқланган. (safeguardingchildhood.com) БМТ расмий сайтидаги 2024 йил 21 январ кунги хабарда, Франция болаларни инцест ва жинсий зўравонликнинг барча кўринишларидан ҳимоя қилиш учун шошилинч чоралар кўриши зарурлиги ҳақида БМТнинг мустақил экспертлари томонидан баёнот берилган. Булар ахлоқий “эркинлик” ва шахсий хоҳишни чекламайдиган жамият қандай ёмон иллатларга етиб борганини кўрсатади. Ёки барча, хусусан, ўзбек ҳукумати ҳам  “таъзим” қилаётган АҚШда ҳар 68 сонияда бир киши зўрланади. Ўртача ҳисобда, ҳар йили 12 ёш ва ундан катта бўлган тахминан 463 634 киши жинсий зўравонлик қурбонига айланади. (RAINN)

Кўриниб турибдики, бу “эркинликлар”, айниқса, шахс эркинлиги инсонни ҳамма нарсани фарқламай ямлаб ютадиган ваҳший ҳайвонга айлантириб қўйди. Инсонлар – Аллоҳнинг раҳматига муяссар бўлганлардан ташқари – бу “шахс эркинлиги”дан фойдаланиб, ўз хоҳиши, ўз шаҳватига бўйсунади. Ҳақиқатда, Ислом низоми татбиқ этилмагунча, мусулмонлар ва бутун инсоният капитализм  аталмиш бу вабодан ҳеч қачон қутула олмайди. Ислом эса инсон ҳурматини сақлаш ва ҳаётини муҳофаза қилишга кафолат берувчи бебаҳо ва ахлоқий муолажалар тизимини жорий этади.

Афсуски, юртимизда Исломни ҳаётга олиб келишга ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрирнинг фидоий йигитлари режим томонидан бузғунчи, халқ душмани, террорист, экстремист сифатида кўрсатиб келиняпти. Уларнинг ягона “айби” – Ислом мабдасини ҳаётга олиб келишга ҳаракат қилаётганларидир. Бинобарин, жамиятимизни бузуқлик ва шаҳватпарастлик каби иллатлардан батамом тозалаш ҳам Ислом татбиқисиз амалга ошмайди.

Аянчлиси шуки, ўзбек режими ҳақиқий жиноятчиларга кечиримли бўлиши мумкин, бироқ Ислом даъватчиларига эмас! Ҳатто улардан узоқ йиллардан сўнг озодликка чиққанларини ҳам катта муддатлар билан яна қайта қамоққа ташламоқда. Ҳолбуки, ушбу даъватчилар жамиятимиз учун ҳеч бир хавф-хатар туғдирган эмас, аксинча у Ислом асосида уйғониш ва юксалишга қараб юрган. Шу боис халқимиз ҳақиқий жиноятчиларни озод қилиб, бегуноҳларни жазолайдиган бундай бошқарувни таниб олиши ва унинг ўзидан ҳам, татбиқ қилаётган ясама тузумидан ҳам воз кечиб, ўрнига тўғри ва адолатли қонунлари билан жамиятимизга фақат хотиржамлик олиб келадиган Ислом тузуми ҳокимият тепасига келиши учун ҳаракат қилмоғи вожибдир!

 

Салоҳиддин

27.10.2025й

TagsБолаларга қарши жинсий жиноятларэркинлик ғояси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ямандаги гуруҳларнинг Швецияда тузган иттифоқи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Коронавирус пандемияси Ислом билан капитализм ўртасида»

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида биринчи Корея–Марказий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 10 сентябрда Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази раиси этиб тайинланди. Марказ раҳбарлигининг президент ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 3-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Яратувчини таниш инсон ҳаётини қандай ўзгартиради? Инсон бир ҳақиқат олдига келди: у ўзини ўзи яратмаган. Унинг ҳаёти ўзига ўзи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Моди Ўзбекистонга нега келди?

    Моди Ўзбекистонга нега келди? Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий стратегияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2026 йил 29-30 август кунлари Ўзбекистонга ташрифини оддий дипломатик ташриф доирасидан кенгроқ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: