Бош вазир Наввоф Саломнинг яҳудийлар билан алоқаларни шошилинч нормаллаштиришга интилиши ҳақидаги баёнотлари мусулмонларнинг позициясини акс эттирмайди! Балки бу унинг шахсий нуқтаи назарини ва уни ҳокимиятга олиб келган кучларнинг манфаатларини намоён этади! Бу – Аллоҳга, Унинг Росулига ва мўминларга қилинган хиёнатдир!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бош вазир Наввоф Саломнинг яҳудийлар билан алоқаларни шошилинч нормаллаштиришга интилиши ҳақидаги баёнотлари мусулмонларнинг позициясини акс эттирмайди! Балки бу унинг шахсий нуқтаи назарини ва уни ҳокимиятга олиб келган кучларнинг манфаатларини намоён этади! Бу – Аллоҳга, Унинг Росулига ва мўминларга қилинган хиёнатдир!
Америка президенти Трампнинг минтақада яҳудийлар билан тинчлик ўрнатиш шиорлари, шу жумладан унинг машъум сафари чоғида илгари сурган «Иброҳим келишувлари» доирасида араб ва мусулмон ҳукмдорлари бу йўлга охиригача юрмоқда, ҳатто улардан энг «ақлли»си, «биз охирги бўлиб яҳудийлар билан алоқаларни нормаллаштирамиз», демоқда! Мана шундай бир вазиятда, Ливан бош вазири Наввоф Салом 2025 йил 30 май куни CNN каналига берган интервьюсида шундай деди: «Яҳудийлар билан алоқаларни нормаллаштириш – биз эртадан кечиктирмай кўришни истаётган тинчликнинг ажралмас қисмидир». Салом, музокара жараёнлари ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги ҳақида берилган саволга у «жараёнлар ғоясини ёқтирмайман» деб жавоб берди. Бу шундан далолат берадики, бош вазир Фаластин масаласини ҳал қилиш йўналишига ҳатто боғланмай туриб, Исроилга тўлиқ таслим бўлишни тезлаштирмоқчи. Аммо ушбу баёнот кенг жамоатчилик орасида қаттиқ рад этилиб, жадал муҳокамаларга сабаб бўлди. Натижада, бош вазирнинг матбуот хизмати махсус баёнот билан чиқишга мажбур бўлди. Унда интервьюни тўлиқ кўриш ва уни контекстдан узиб талқин қилмасликка чақирилган. Шунингдек, бош вазир Саломнинг позицияси жуда аниқ экани, уни турлича талқин қилиш ёки буриб кўрсатишга йўл қўйилмаслиги ҳам таъкидланди. Яъни баёнотда «Ливан араб давлатларининг умумий позицияларига содиқдир. Исроил билан ҳар қандай нормализация фақат йўл харитаси бўйича келишув орқали эмас, балки фақат ва фақат Фаластин давлати ташкил этилгандан сўнггина муҳокама қилиниши мумкин» дея таъкидланган. Баёнотда, шунингдек, «Исроил билан қабул қилиниши мумкин бўлган ягона тинчлик – Байрутда қабул қилинган араб тинчлик ташаббусига асосланган, адолатли ва мукаммал тинчликдир», дейилган. Ливан бош вазирининг позицияси унинг илк баёнотидаги каби тезлик билан таслим бўлиш ва унинг йўналишларини ўзаро боғламаслик бўлсин ёки кейинчалик тузатилганидек, гўё араб тамойилларига содиқ қолган ҳолдаги таслим бўлиш бўлсин — ҳар икки йўл ҳам таслимиятга олиб боради. Шунинг учун бу позицияларнинг барчаси беҳуда гаплардир ва мусулмонлар наздида ҳеч қандай қадр-қийматга эга эмас.
Араб тинчлик ташаббусини ёки гўёки Фаластин давлати ташкил этилишини баҳона қилиш — яъни умумий хиёнатни ёки ўзини Фаластин халқи номидан гапирадиганлар таслимиятини узр сифатида кўрсатиш — бу шармандали баёнотлар ва аламли уринишларни ҳеч қандай ҳолда қонунийлаштирмайди. Чунки Фаластин масаласи на араб миллатчилиги масаласи ва на ватанни даъво қилаётганларнинг масаласидир. Балки у Ислом ва мусулмонларнинг масаласидир; бу юрт ва унинг тупроқларини қонлари билан суғориб, уни Ислом ва аҳли учун қудратли диёрга айлантирган саҳобаларнинг, сўнг бу муборак заминдан босқинчи яҳудийларни чиқариб ташлаш йўлида жонларини Аллоҳ Азза ва Жаллага сотган кишиларнинг масаласидир. Шунинг учун бу каби баёнотлар мусулмонларнинг позициясини акс эттирмайди, балки, фақат уларни айтган шахсларнинг ўзини, балки бу шахсларни ҳокимиятга олиб келган кимсаларни тамсил этади! Ливандаги мусулмонларнинг позицияси эса бу фақатгина у ер ёки бу ердаги бирорта давлатнинг эмас, балки бутун Умматнинг позициясидир.
Ажабланарлиси шундаки, бундай баёнотлар Аллоҳ ва мусулмонларнинг душманлари бўлган яҳудийлар ҳали ҳам Фаластинда, айниқса Ғазода аҳлимизнинг қонини тўкаётган ва бутун дунё кўз ўнгида уларга нисбатан энг шафқатсиз қамал, вайронагарчилик, очлик, қатл ва мажбурий кўчиришни содир этаётган бир пайтда айтилмоқда! «Энг аламли томони шундаки, яҳудийларга тегишли самолётлар ва учувчисиз дронлар у бош вазирликни эгаллаб турган мамлакат осмонида бир йилдан ортиқ вақтдан бери бемалол айланиб юрибди, қирғин ва вайронгарчиликларни содир этмоқда. У бутун олам кўз-ўнгида қатли ом ва вайрон қилиш билан «суверенитет» ёки «мустақиллик» деб аталган нарсага заррача эътибор бермаяпти, ўт очишни тўхтатиш келишувини ҳам, халқаро норозиликларни ҳам, Американинг «кафолатлари»ни ҳам назар-писанд қилмаяпти! Бу Америка сизларни, яъни Ғазо аҳлини яҳудийлар зарбаси остида ушлаб туришни ўзининг минтақадаги лойиҳасига бўйсундириш учун энг муносиб шароит деб биляпти! Кейин, бу Наввоф Салом Ливан бош вазиригина эмас, у ҳатто БМТга қарашли Халқаро Адлия судида фаолият юритадиган судья ҳамдир. Бундай шахснинг бундай судда бўлишидан яҳудий жиноятчиларни инсониятга қарши жиноятлари учун судга тортиши кутилади, уларга таслим бўлиши эмас!!
Бош вазир жаноблари, яҳудийлар билан тинчлик ва нормаллашувга шошилишингиз нима учун бу қадар шиддатли? Нега бу масалани эртанга қолдирмасдан, айнан бугун ҳал қилмоқчи бўляпсиз? Бу ҳаракатингиз шунга далолат қиладики, сизлар яҳудийларга таслим бўлиш йўлида анча илгарилаб кетгансиз. Энди бу ишни Аллоҳ, Росули ва мўминлардан ҳаё қилиб, пинҳона эмас, очиқ-ойдин ва икки хил тушунилмайдиган баёнотлар билан амалга оширмоқдасиз. Ливан аҳли босқинчи яҳудийларни бу юртда бу гал истилочи сифатида эмас, балки сайёҳ сифатида кўриши учун бу баёнотларни мусулмонларнинг юзига очиқ айтяпсиз! Буларнинг барчаси шу янги сиёсий давр «Ливанни ислоҳ қилиш ва қайта тиклашга ўзини бағишлаш», деган даъволар билан яҳудийлар билан нормаллашув ва юртни яҳудийларга ланг очиб бериш даври эканини ошкор қилмоқда!
Бош вазир жаноблари! Сизга ва ортингиздан эргашаётган ва эртага эргашиши мумкин бўлган кимсаларга сўнгги сўзимиз бундай: Ливан ҳам, Фаластин каби, Ислом ерларининг бир қисми бўлиб, у ҳеч қандай рақамлар билан тақсимланишни қабул қилмайди. Аксинча, сиз мусулмонлар масаласини йўқ қилишга қодир бўламиз деб ўйласангиз ёки сизга шундай туюлаётган бўлса, бироқ Ливан ушбу хоинлик лойиҳаси қаршисида – Аллоҳнинг изни ила – албатта бир бутунлигича қолади. Қулоқларингизга ёқмайдиган сўзларни айтишдан асло тўхтамаймиз. Яъни то Аллоҳ бажарилиши шарт бўлган ишга ҳукм қилиш билан мусулмонлар ғафлатдан уйғониб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этмагунларича ҳақ сўзни айтишдан тўхтамаймиз. Ушбу давлатимиз яҳудийларга ҳаргиз таслим бўлиш ёки улар билан келишиш сари қадам босмайди, билъакс, сиз орзу қилган ва қилаётган барча ишларни чиппакка чиқаради, сўнг яҳудийларга қарши жанг қилиш билан Аллоҳ азза ва жалланинг
﴿فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ ٱلۡأٓخِرَةِ لِيَسُُٔواْ وُجُوهَكُمۡ وَلِيَدۡخُلُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوۡاْ تَتۡبِيرًا﴾
«Бас, қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари ва аввалги сафар кирганлари каби Масжидул (Ақсо)га киришлари учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)» [Исро 7]
деган ваъдасини ва Росулуллоҳ ﷺнинг:
«تُقَاتِلُكُمْ يَهُودُ فَتُسَلَّطُونَ عَلَيْهِمْ، حَتَّى يَقُولَ الْحَجَرُ: يَا مُسْلِمُ، هَذَا يَهُودِيٌّ وَرَائِي فَاقْتُلْهُ»
«Яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни енгасизлар, ҳатто тош ҳам: эй мусулмон, мана орқамдаги яҳудий, кел уни ўлдир, дейди», деган башоратларини рўёбга чиқарадилар. Бу Қуръон ва Суннатга мувофиқ ҳаёт кечирадиган мусулмонларнинг эътиқодидир. Мусулмонларнинг фарзандлари ана шундай руҳда, яъни яҳудийлар анбиё ва расулларнинг қотиллари, босқинчилар, мусулмонларнинг Фаластиндаги биродарлари ва фарзандларини қирғин қилганлар бўлгани учун уларга нисбатан адоват руҳида тарбияланадилар. Шундай экан, сиз бош вазир ва гумашталарингиз ушбу ҳақиқатни шунча айтган сохта баёнотларингиз билан ҳам, турли номлар остида имзолаган келишувларингиз билан ҳам асло ўзгартира ололмайсизлар.
Энди Ливандаги сиз мусулмонларга келсак, сизлар бугун ўз минбарларингиз, баёнотларингиз ва барча майдонлару йиғилишларингизда ўз позициянгизни аниқ-тиниқ кўрсатмоғингиз лозим. Токи, бу каби баёнотларга нисбатан жим туриш ёки иккиланиш билан бундай катта гуноҳнинг бир қисмига айланиб қолманг. Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«إِذَا عُمِلَتْ الْخَطِيئَةُ فِي الْأَرْضِ كَانَ مَنْ شَهِدَهَا فَكَرِهَهَا كَانَ كَمَنْ غَابَ عَنْهَا، وَمَنْ غَابَ عَنْهَا فَرَضِيَهَا كَانَ كَمَنْ شَهِدَهَا»
«Агар ер юзида гуноҳ иш содир бўлса, кимдир унга гувоҳ бўлиб, ёмон кўрса, у мисоли гувоҳ бўлмаган кишидек (бегуноҳ) бўлади. Ким унга гувоҳ бўлмаса-ю, аммо унга рози бўлса, мисоли гувоҳ бўлган кимсадек (гуноҳкор) бўлади». Имом Муслим ривоят қилган бошқа бир ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«إنَّه يُسْتَعْمَلُ علَيْكُم أُمَراءُ، فَتَعْرِفُونَ وتُنْكِرُونَ، فمَن كَرِهَ فقَدْ بَرِئَ، ومَن أنْكَرَ فقَدْ سَلِمَ، ولَكِنْ مَن رَضِيَ وتابَعَ»
«Келажакда амирлар бўлади, сизлар (уларнинг маъруф ва мункар амалларини жуда яхши) биласизлар ва (мункарларини) инкор этасизлар. Бас, ким (уларнинг мункар амалларини) билиб, (ёмон кўрса) пок бўлади, ким (уларнинг мункар амалларини) инкор қилса саломат қолади, лекин кимда ким (мункарга) рози бўлиб, эргашса борми». Яъни ким мункарни ёмон кўрмай, инкор қилмай, унга рози бўлиб эргашса, жазо олади, демакдир. Шундай экан, бу гуноҳларнинг кўплиги Ливандаги сиз мусулмонларни қўрқитиб ёки иккилантириб қўймасин. Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿قُل لَّا يَسۡتَوِي ٱلۡخَبِيثُ وَٱلطَّيِّبُ وَلَوۡ أَعۡجَبَكَ كَثۡرَةُ ٱلۡخَبِيثِۚ فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ يَٰٓأُوْلِي ٱلۡأَلۡبَٰبِ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ﴾
«(Эй Муҳаммад), айтинг: «Гарчи нопок нарсанинг кўплиги сизни таажжублантирса ҳам, нопок нарса пок нарсага баробар бўлмас. Бас, аҳли дониш, нажот топишингиз учун Аллоҳдан қўрқингиз!» [Моида 100]
Яъни Аллоҳга осийлик қилган кимса билан итоат қилган киши Аллоҳ наздида баробар эмас, гарчи гуноҳкор кимсалар кўп бўлиб, уларнинг кўплигидан ҳайрон қолсангиз ҳам. Чунки Аллоҳга итоат қилувчилар – оз бўлсалар ҳам – Аллоҳдан савоб олиш билан ютадилар. Бироқ осий кимсалар ундай эмас. Чунки улар ҳар қанча кўп бўлишмасин, албатта ютқазишади. Шунинг учун, сиз Аллоҳ азза ва жалла севиб, рози бўладиган ишларни қила олишингизни Аллоҳга кўрсатинг, яъни Аллоҳ сизда мардларча аниқ-тиниқ позицияни кўрсин.
﴿فَلَا تَهِنُواْ وَتَدۡعُوٓاْ إِلَى ٱلسَّلۡمِ وَأَنتُمُ ٱلۡأَعۡلَوۡنَ وَٱللَّهُ مَعَكُمۡ وَلَن يَتِرَكُمۡ أَعۡمَٰلَكُمۡ﴾
«(Эй мўминлар), сизлар сусткашлик қилманг ва ўзингиз устун-ғолиб бўла туриб (кофирларни) ярашишга чақирманг! Аллоҳ сиз билан бирга. У ҳаргиз қилган амалларингизнинг (савоб-мукофотини) камайтирмас» [Муҳаммад 35]
Ҳизб ут-Таҳрир 4 зул-ҳижжа 1446ҳ
Ливан вилояти 31 май 2025м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ