| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Британияда яшовчи мусулмонлар диаспорасига: сиёсат билан Ислом асосида муносабатда бўлинг!

Британияда яшовчи мусулмонлар диаспорасига: сиёсат билан Ислом асосида муносабатда бўлинг!

By htadmin
28.11.2016
1598
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

2015 йилги сайловлар

Британияда яшовчи мусулмонлар диаспорасига: сиёсат билан Ислом асосида муносабатда бўлинг!

Киришиб мослашиб кетманг, узилиб ҳам қолманг, аксинча, бошқалар билан Ислом асосида муносабатда бўлинг

Британияда 2015 йилги сайловлар вақти келди. Мусулмонларга нисбатан бу сайловлар муҳити собиқ сайловлар муҳитидан фарқ қилади. Ўтган 2014 йил мобайнида Британ матбуоти ва сиёсий партиялари ҳалол гўшт ва исломий мактаблар каби масалаларни муҳокама қилиб мусулмонлар ақидасини ва исломий қадриятларини душманларча нишонга олган эди. 2015 йил хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш (СТS) қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда «экстремизмни илдизи билан йўқ қилиш» номи остида мусулмонларни илмонийлаштиришга қаратилган «тақиқ» программасини жорий қилиш билан бошланди. Ҳозир янги бир сиёсат қўлланмоқда. У экстремизмга қарши кураш сиёсати бўлиб, бу сиёсат давлатга мусулмонларни нишонга олишда қўшимча салоҳиятларни беради.

Бу ҳодисалар мусулмонларда – ҳукумат ва ахборот воситаларининг бунчалик душманлигига сабаб нима, фарзандларимиз келажаги нима бўлади, бу сиёсатлар бизни қаерга олиб кетяпти… каби қатор саволлар пайдо қилди. Ҳатто куни кеча Британия Исломдан тўла рози, деган фикрда бўлган мусулмонлар бугун айни фикрларининг тўғрилигига гумон қилиб қолдилар.

Шунинг учун бу сайловлар мусулмонларда ўз келажаклари борасида жиддий саволлар жўш ураётган бир пайтда ҳамда айрим мусулмонлар сайловда овоз бериш билан қатнашишга эҳтирос билан даъват қилишдан чарчамаётган бир пайтда бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда мусулмонлар ўзларига нисбатан душманликни бошдан кечираётгани ҳамда кўпсонли мусулмон депутатлар рўйхати муваффақиятсизликка учрагани сабабли сайловда қатнашишга чақиришга уларнинг баҳоналари қолмаган бўлсада айрим мусулмонлар ҳамон эҳтирос билан овоз беришга чақиришмоқда.

Бирлашган Қиролликда яшовчи мусулмонларнинг бу давлат сиёсатидаги фожиали аҳволни англашларига ортиқча вақт керак бўлгани йўқ. Чунки аллақачон сиёсий партиялар бутун жамиятда ишончсизлик, лоқайдлик, бахтсизлик ва қаттиқ тушкунлик пайдо қилишиб бўлган. Зеро, бу сиёсий режимдаги ишонч ўзининг бутун тарихи мобайнида энг паст даражасига тушиб кетган. Сон саноқсиз одамлар бу режимдан қўлларини ювиб, қўлтиқларига урмоқдалар.

Бу сиёсий режим юртда яшаётган соғлом ақида ва мумтоз қадрият соҳиблари бўлмиш мусулмонларга ҳануз ишонмаяпти, ўзи билан ҳамкорлик қилишлари масаласида ҳам ишончини йўқотяпти.

Бундай ёмон муҳитда мусулмонларнинг Исломга амал қилишларига нисбатан ҳам, келажакларига нисбатан ҳам жуда катта хавф турибди. Шу жиҳатдан, биз қуйида тўрт муҳим пунктни кўриб чиқамиз:

1 – Энг биринчи масала: исломий қадриятларга қаттиқ риоя қилиш;

Британияда яшовчи мусулмонлар Исломни маҳкам ушлашлари ва унинг элчиларига айланишлари керак. Бунинг учун Исломни тушунмоқ, у билан шуғулланмоқ, ундан таълим олмоқ ва фарзандларини Ислом асосида тарбияламоқ керак бўлади. Яна муҳими, биз бутун жамиятни бу ишда ўзимиз билан ҳамкорга айлантирмоғимиз лозим. Бу – Умматимизни қўллаб-қувватлашимизни ҳам ўз ичига олади ҳамда исломий юртлардаги хароб воқе ечимини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади. Тўғри, бу иш бугунги аянчли муҳитда жуда қийин кўриниши мумкин. Бироқ бу иш Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг рисолатига риоя қилиш орқали Унинг ризосига етишишга чақириқдир.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:

وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلاً مِّمَّن دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحاً وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ

«Аллоҳга даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонларданман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзловчи ким бор?»  [Фуссилат 33]

Буларни адо этишга бизни элтувчи йўл Британиядаги либерал илмоний қадрият ва эътиқодларни қабул қилиш эмас, унга қоришиб кетиш ҳам эмас. Қачон бу ерда яшовчи мусулмонлар уларни қабул қилгудек ва уларга қоришиб кетгудек бўлсалар, демак, улар ҳам бошқа диний илмоний жамоалар йўлидан кетган бўладилар. Бу билан Исломнинг бир қисмидан, унинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий қисмларидан воз кечган бўладилар ва алал оқибат, Ғарбдан фарқ қилмай қоладилар. Ғарб бошига тушган ёшлар муаммолари, оилалар ажрашишлари, жинсий ва ижтимоий тартибсизликлар каби машаққатлар уларнниг ҳам бошларига тушади. Бу мусулмонлар учун рухсат этилган танлов эмас, албатта. Чунки бу Исломдан суғурилиб чиқиш демакдир, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло белгилаб берган яшаш тариқатига зид позицияни қабул қилиш демакдир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлади ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз»     [Тоҳа 124]

Лекин Исломни маҳкам ушлаш атрофимиздаги инсонлардан ўзимизни олиб қочиш билан амалга ошмайди. Аксинча, Ислом рисолатини етказиш учун бутун жамиятдаги инсонларга таъсир ўтказишимиз лозим. Мусулмонлар қоришишни рад этиш билан бир вақтда, яккаланишни ҳам рад этмоқлари керак. Рад этмоққина эмас, балки биз, ўз диаспорамиз ичкарисида бўладими, ё унинг ташқарисидами, фарқсиз, барчага Ислом асосида таъсир ўтказишимиз лозим.

Аммо сиёсий ҳамкорлик ушбу қарашимизни ифодаламайди. Аксинча, аслида у мусулмонларни мунтазам ва айни қарашдан узоқ равишда либерал илмоний қадриятларни қабул қилиш сари тортиб кетади. Албатта Исломда бундай эмас.

2 – Бу сиёсий амалиёт мусулмонлар диаспорасини илмоний диаспорага айлантириб юборади;

Мусулмонларни илмоний Вестминстер сиёсатида ҳамкорлик қилишга тарғиб қилишдан мақсад уларни ўзларининг илмоний сиёсий тузумларини, бу тузумларидаги қадриятлар ва сиёсатларни қўллаб-қувватлашга, қабул қилишга мойил қилишдир.

Бунинг натижаси ўлароқ, илгари гувоҳи бўлганимиздек, мусулмонлар қанчалик шу илмоний амалиётга аралашганлари сари, шунчалик илмонийлашишиб, ғайриисломий позицияни маъқуллайверадилар. Сайловларда рақобатлашувчи партиялар сиёсатлари қон тўкишга, мусулмонлар ерларини босиб олишга, экстремизм ва терроризмга қарши кураш қонунларини татбиқ қилишга рухсат беришни ўз ичига олади. Шунингдек, судхўрлик қилишга, иқтисодий эксплуатация қилишга, қимор ўйнашга, маст қилувчи ичимликлар истеъмол қилишга ва сионист яҳудийларга ёрдам беришга рухсат беришни ҳам ўз ичига олади.

Ўтган бир неча йиллар мобайнида сайланган мусулмон депутатлар ҳам мана шундай ғайриисломий позицияни қўллаб-қувватлаш учун Исломга орқа ўгиришди. Зотан, бундай партияларга аъзо бўлиш, уларга тарғиб қилиш ва овоз бериш билан уларни қўллаб-қувватлаш Исломга зид сиёсатларни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаш демакдир.

3 – Сиёсий амалиёт самарасиз илмонийликдир

Ғарбда одамларнинг сиёсатдан ўзларини четга олишлари ортиб бормоқда ва сайловчилар сони озаймоқда. Ҳатто таниқли машҳурлар Ғарбдаги сиёсатдан узоқлашишга рағбатлантирмоқда. Уларнинг ҳужжати ҳам оддий, яъни «овоз бериш фойдасиз ва у асло бирор нарсани ўзгартирмайди».

Сайловда овоз беришни фойдасиз деб билиш ортидаги сабаб шуки, капиталистик давлатда низом оддий одамларнинг эмас, балки кичик бир элитага хизмат қилишини тушунишмоқда. Чунки, қонун ва сиёсатни белгиловчилар йирик савдо ширкатларидир. Шунингдек, қонун ва сиёсатни белгилашда босим ўтказувчи жамоалар ва уларнинг сиёсатчиларга боғлиқлиги рол ўйнайди.

Бир марта жаноб Хилшам айтган эди: Бу – «сайланган диктаторлик»дир: элитанинг элита манфаати йўлида ва элита воситасидаги бошқарувидир. Демак, якка шахс берган овознинг маъноси йўқ.

Бироқ айрим мусулмонлар овоз беришимизнинг қадр-қиммати бор, деган фикрда қайсарлик билан туришибди. Улар агар мусулмонлар яхшироқ уюшиб қолгудек бўлса, мусулмонларга хайриҳоҳ депутатлар муваффақиятини таъминлайдилар. Бу ноумид одамнинг позициясидир. Чунки улар қайсарлик билан ўзлари ёпишиб олган фикрни Ғарбнинг ўзи ҳам рад қилади. Чунки бугун Ғарбнинг омадсиз режимлари томонидан ишлатиб бўлинган кўпчилик кишилар альтернатив излашмоқда. Бироқ айрим мусулмонлар бўлса орқага, омадсизликка юз тутган режимга боқишяпти, исломий манфаатларга ишонишмаяпти.

4 – Бизнинг сиёсат ва қадриятлар;

Баъзиларнинг ишонишича, илмоний режим билан ҳамкорлик қилиш мусулмонлар диаспорасига фойда келтирар, исломофобияга қарши курашга ёрдам берар эмиш. Улар айрим ўзаро манфаатларни қўлга киритиш илинжида тубдан Исломга зид бўлган либерал илмоний партиялар сиёсатини қўллаб-қувватлаш билан қизил чизиқни ҳам ошиб ўтишга тайёрлар.

Бу иш нафақат хато, балки мусулмонлар шаънига ҳам путур етказмоқда. Чунки бу уларни ўз ҳуқуқларини қўлга киритиш учун ялинишга мажбур қиляпти. Бундан ҳам муҳими, бундай партиялар билан ҳамкорлик қилиш ва уларга ёрдам бериш Исломда рухсат этилмаган. Чунки амалда бу партиялар Ислом ақидасига зид ташвиқотни тарқатишмоқда.

Аллоҳ Таоло бундай деди:

قُلْ إِنِّي نُهِيتُ أَنْ أَعْبُدَ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِ اللّهِ قُل لاَّ أَتَّبِعُ أَهْوَاءكُمْ قَدْ ضَلَلْتُ إِذاً وَمَا أَنَاْ مِنَ الْمُهْتَدِينَ

«Айтинг: Мен Аллоҳдан ўзга сизлар илтижо қилаётган бутларга бандалик қилишдан қайтарилганман. Яна айтинг: Сизларнинг ҳавойи-нафсларингизга эргашмайман. Зеро у ҳолда йўлдан озурман ва ҳидоят топгувчилардан бўлмай қолурман»   [Анъом 56]

Мусулмонлар илмоний сиёсий амалиётда иштирок этмасдан ҳам кўп тадбирлар олиб борганлар ва буни ўзига таяниш принципига асосан ўз исломий манфаатларини таъминлаш мақсадида адо қилганлар.

Бу тадбирларга мисоллар кўп. Масалан, мусулмонлар исломофобия, дея номланган ишга қарши курашиш учун альтернатив сифатида ахборот воситаларини яратдилар, Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсатларининг фикрий сиёсий асосларини кучли далиллар билан янчиб ташладилар, маҳаллий сиёсатларнинг ижро этилишини ҳамда ҳукумат олиб бораётган мусулмонларни нишонга олган ифлос қонунларнинг ижро этилишини тўхтатиб қолдилар. Шунингдек, мусулмонлар бундай илмоний сиёсий амалиётга қўшилмасдан ҳам, масжидлар, мадрасалар очдилар, ҳалол таомларни ишлаб чиқардилар. Шунинг учун мусулмонлар арзонгаров баҳс-тортишувларда қатнашмасликлари керак, чунки бу уларни ноаниқ фойда йўлида ўз исломий ақидалари масаласида чекинишга мажбур қилади.

Диаспорамиз ахборот воситаларида Ислом ҳақида тарқатилаётган бунга ўхшаш салбий нарсалар қаршисида Исломга қаттиқ ишонч билан амал қилмоқлари, буни бирламчи вазифа сифатида адо этмоқлари лозим. Биз барча амалларимиз программасида Исломни биринчи ўринга қўймагунимизча ҳамда унинг қадриятларига мос келувчи сиёсий йўлдан юрмагунимизча бундай ёлғонларга ва хато тушунчаларга қарши курашишимиз мумкин эмас. Бузғунчи Вестминстер сиёсатчиларининг дўстлигига эришишга уринмаслигимиз керак, чунки уларнинг мусулмонлар билан яхши муомалада бўлишаётганига сабаб, фақат ҳокимиятга чиқиб олишда фойдаланиш, холос.

Биз мусулмонлар диаспорасини исломий қадриятларни маҳкам ушлашга, Исломга ва исломий диаспора бирлигига – маъруфга буюриб, мункардан қайтаришга – асосланган сиёсий фаолият билан шуғулланишга давъат қиламиз. Шунингдек, мусулмонлар диаспорасини илмоний режимдаги нуфузини оширишга берилаётган ёлғон ваъдаларга қарши курашишга ҳам даъват қиламиз, зотан, бу нуфуз динимизни йўқотиш ҳисобига бўлади. Бу диаспорага ҳурмат ва иззатни ёлғиз Исломгина беради. Қачон шу ҳурмат ва иззатни йўқотсак, ҳар қандай сиёсий фаолиятимиз қадрласа арзигулик бирор натижа бермайди.

وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда, сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас»  [Ҳуд 113]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                       14 жумодус-соний 1436ҳ

Британия                                                                  3 апрел 2015м

TagsБританиямусулмонлар диаспораси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Саида Мирзиёева Жо Байденнинг ёрдамчиси билан қандай масалани муҳокама қилди?

  • МАҚОЛАЛАР

    Тараққиётнинг тамал тоши Исломда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластинни озод этиш яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллашувчилар ҳаргиз етиша олмайдиган шарафдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/