Даъват етказиб беайб маҳбусларга айланган сара фарзандларнинг фозила онахони вафоти

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Даъват етказиб беайб маҳбусларга айланган сара фарзандларнинг фозила онахони вафоти
كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ وَنَبْلُوكُمْ بِالشَّرِّ وَالْخَيْرِ فِتْنَةً وَإِلَيْنَا تُرْجَعُونَ
«Ҳар бир жон (албатта) ўлимни тотгувчидир. Биз сизларни (сабр-тоқатларингизни синаш учун) ёмонлик билан ҳам, (шукр қилишингизни билиш учун) яхшилик билан ҳам «алдаб» имтиҳон қилурмиз. (Кейин) фақат Бизгагина қайтарилурсизлар»
2016 йил 18 сентябр якшанба куни доктор хожа Мақбул Шоҳин Раҳмон Жағронафий хоним Аллоҳ Таоло раҳматига реҳлат қилди. Покистонда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилиш «айби» билан қамоққа ташланган сара йигитлар онаси доктор Мақбул хонимни Аллоҳ Ўзининг кенг раҳматига буркасин ва бепоён жаннатига киритсин, анбиёлар, сиддиқинлар шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ қилсин, уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар яхши!
Доктор Мақбул хоним Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти марказий алоқалар қўмитаси масъули устоз Саъд Жағронафийнинг онаси эди. Ҳақиқий эр кишиларни тарбия қилиб етиштирган энг яхши волида эди ва фарзандларига даъватни етказишларида ёрдамчи бўлди. Айниқса, улар Покистондаги тоғут режим томонидан тазйиқ ва қувғинларга учраганларида уларга камарбасталик қилди.
Бу волида фарзандларининг буюк Ислом рисоласини етказганлари учун бир йилдан зиёд вақтдан бери тоғутлар зиндонида ётганлари учун ҳасрат чекиб вафот топди. Бунинг жавобгарлиги тоғут режим гарданига ўн баробар бўлиб тушади. Фозила она беайб қамоққа ташланган ўзининг сара фарзандларига ҳасрат доғида яшагани учун бунинг жавобгарлигини қиёмат кунида юрт ҳукмдорлари, тутуруқсиз судьялари, уларнинг югурдаклари бўйнига қўяди ва албатта уларнинг душманига айланади. Чунки шу кимсалар қалбида зарра қадар тақво бўлганида ва Азиз ва Жаббордан қўрққанларида эди, шу онаизор фарзандларини ҳам, ҳаққа даъват қилган бошқа маҳбусларни ҳам дарҳол озод этган бўлар эдилар. Улар чақирган ҳақ, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шариатини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ этишдан иборатдир. Биз Покистон ҳукмдорлари ва уларнинг югурдаклари ҳақида ёмон гумон қилган бўлсак, гумонимиз нотўғри эканини уларнинг ўзлари исботлаб берсинлар!
Биз Аллоҳдан марҳума доктор онамизни Ўз мағфират ва раҳматига олишини сўраганимиз ҳолда, марҳуманинг фарзандлари бўлмиш биродарларимизга ва Жағронафийлар оиласига ўзимизнинг қайноқ таъзиямизни билдиришдан ўзга чорамиз йўқ албатта. Марҳумага охирати учун захира бўладиган, мана шундай покдомон ҳақиқий – бироқ, ҳеч кимни гуноҳдан пок, деб Аллоҳга даъво қилмаймиз – фарзандлар қолдиргани учун Аллоҳдан ажр-савоб сўраймиз. Бу Абу Ҳурайра РА ривоят қилган Росулуллоҳ САВнинг ушбу ҳадисларининг тасдиқи сифатидадир:
«إِذَا مَاتَ الْإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَمَلُهُ إِلَّا مِنْ ثَلَاثٍ صَدَقَةٌ جَارِيَةٌ وَعِلْمٌ يُنْتَفَعُ بِهِ وَوَلَدٌ صَالِحٌ يَدْعُو لَهُ»
«Қачон инсон вафот этса, қилган амаллари узилади. Аммо уч амали ҳаргиз узилмас: савоби оқиб турувчи садақаси, бошқаларга нафи тегувчи илми ва унга дуо қилувчи солиҳ фарзанди» (Термизий).
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّـهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ * أُولَـٰئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ ۖ وَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ
«Бирор мусибат келганда – биз албатта Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчимиз, дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад). Ана ўшаларга Роббилари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бор, ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир»[Бақара 156]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ