Даъват етказувчи муслиманинг вафот этгани ҳақида хабар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Даъват етказувчи муслиманинг вафот этгани ҳақида хабар
Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қисми Аллоҳ Субҳанаҳунинг қазои қадарига имон келтирган ҳолда, бутун Ислом Умматига, Ҳизб амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Раштага ва Ҳизбнинг эркагу аёллар дохил аъзоларига давъатни етказувчи бир муслима дугонамизнинг вафот этганини маълум қиламиз.
Алия Аҳмадовна Валиева икки йил азият чеккан оғир ҳасталигидан сўнг бугун 2016 йил 30 августда 38 ёшида Аллоҳ Таолога жонини таслим қилди.
Дарҳақиқат, дугонамиз Алия Қрим ярим оролидаги аёллар орасида биринчи ҳизбия ҳисобланади. У даъватни етказиш фаолиятини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло учун холислик ва фидоийлик билан олиб борарди. Биз уни шундай деб биламиз. Бироқ, ҳеч кимни гуноҳдан пок, деб Аллоҳга даъво қилмаймиз. Эри Озарбайжондаги тоғутлар зиндонида етти йил ётганда сабр қилди ва бунинг учун Парвардигоридан савоб кутиб, даъват фаолиятини юксак ҳиммат ва мустаҳкам аҳд-қарор билан давом эттирди. Эри зиндондан касал бўлиб чиққанда яна сабр қилди ва унга узоқ йиллаб ғамхўрлик билан парвариш қилиб қаради… Кейин Аллоҳ ўзини ҳам саратон касаллиги билан синади… Шу дард билан ўтказган икки йилда тилидан Аллоҳнинг зикри тушмади, ўшандан то бугун Аллоҳ Субҳанаҳунинг ҳузурига реҳлат қилгунга қадар енгилу оғир даврларини Аллоҳга ҳамд айтиб ўтказди.
Алия дини ва Уммати учун жонини фидо қилувчи муслима сифатларини ўзида гавдалантирди. Ҳизб ут-Таҳрир сафида даъватни етказганлиги учун қамалган бир йигитга ҳақиқий завжалик қилишда, оғир ҳаста эрга меҳр билан ғамхўрлик қилишда намуна бўлди. Фарзандларини Аллоҳ ва Росулини севиб, даъватни етказиш билан тарбия қилувчи оналик хислатларини ўзида намоён этди, Аллоҳ касаллик билан синаганда унга сабр қилувчи мўминаликни кўрсата билди. Қаттиқ оғриқлардан инграб, берган бундай тақдирлари учун Аллоҳга ҳамд айтди…
Алийюл Қодир Аллоҳдан дугонамизни Ўзининг кенг раҳматига буркашини, карами ила ётар жойини обод этишини, оиласи ва яқинларига сабри жамил, яхши таъзия беришини сўраб қоламиз.
Эй Алия, сиздан айрилганимиз учун қалбларимиз ғамга, кўзларимиз ёшга тўлди. Албатта Аллоҳ рози бўлувчи
إِنَّا لِلَّـهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
«Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз» [Бақара 156]
дейишдан ўзга сўз айтмаймиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий
матбуот бўлими аёллар қисми
Телефон-факс: 00961 1 30 75 94
Уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ