Даъватни етказувчининг вафоти ҳақида хабар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Даъватни етказувчининг вафоти ҳақида хабар
«Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бор, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса интизордир, (улар аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»
Ҳизб ут-Таҳрир-Иордания вилояти ёши улуғ, саблрли ва вафодор биродаримиз бўлган Халилмусо Абу Ғазола (Абу Билол)нинг вафот этганини бутун мусулмонларга, хусусан, ўзининг Иорданиядаги аъзоларига Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қазосига имон келтирган ҳолда, чуқур қайғу ила, хабар қилади.
Шайх Абу Билол 2017 йил 8 октябр ўзининг 88 ёшида вафот этди. Бу йилларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога тоат-ибодат қилиш билан ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият олиб бориш билан ўтказди. Фаолияти йўлида Иордания режими ва хавфсизлик хизмати шайхни кўп марта қамоққа олиб, қийноқ ва азоб-уқубатларга солишди, иш вазифасидан ҳайдаб, ризқига ҳам тажовуз қилишди, юртдан сургун қилишди… Бироқ режимнинг бундай зулми ва азалий ифлос адоват-гиналари, Абу Билолни фарзлар тожи бўлган рошид Халифаликни барпо этиш йўлидаги фаолиятини давом эттиришдан заррача бура олмади. Бу азоб-уқубатларни Роббига имон келтириб, Унинг нусратига чуқур ишонган ҳолда сабр билан, фақат Ўзидан савоб тилаб ўтказди. Шайх Аллоҳ Таолонинг
قُلْ إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
«Айтинг: «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламлар Робби Аллоҳ учундир» [Анъом 162]
деган каломида айтилгандек, намози, тоат-ибодати, ҳаёту мамотини Робби учун ўтказди.
Аллоҳдан дуо қилиб сўраймиз, шайхимиз Абу Билолни Ўзининг кенг марҳамати билан ўрасин ва Фирдавси Аълодан анбиёлар, сиддиқинлар, шаҳидлар, солиҳларга ҳамроҳ қилсин, уларга ҳамроҳ бўлиш нақадар бахтдир. Шайхнинг аҳли оиласига ва яқинларига ҳам Аллоҳ Таолодан сабри жамил сўраб қоламиз.
إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
«Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз» [Бақара 156]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иорданиядаги матбуот бўлими
E-Mail: info@hizb-jordan.org



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ