Эрдўған ҳақ сўзга йўл қўймаслик учун Ҳизб ут-Таҳрирга қарши овозни бўғиш сиёсатини қўллаяпти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Эрдўған ҳақ сўзга йўл қўймаслик учун Ҳизб ут-Таҳрирга қарши овозни бўғиш сиёсатини қўллаяпти
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти радиоси ўзининг махсус частотасини 99.7 ҒМга ўзгартиргани тўғрисида изоҳий баёнот чиқарди. Частотани ўзгартиришга турк режимининг Ҳизб радиосининг собиқ частотаси устидан эфирга чиқиб, уни бузиши сабаб бўлди. Унинг бу қадами овозларни бўғиш ва Ҳизбнинг ҳақ сўзни айтишга ва одамларга етказишига йўл қўймасликка уриниш ҳисобланади. Изоҳий баёнотда айтилишича, турк илмоний режими ўзининг айни эфири доирасида араб ва турк тилларида «Зайтун новдаси», дея аталган амалиётини ташвиқот қилмоқда. Биз бу амалиётдан Ҳизб ут-Таҳрир радиоси орқали кўп бор огоҳлантирганмиз. Шунингдек, бу амалиёт Эрдўғаннинг Сурия режимини сақлаб қолиш учун Америка берган кўрсатмаларни бажаришга қаратилган амалиётлари сирасига киришини таъкидлаганмиз. Изоҳий баёнот сўнггида бундай дейилади: Эрдўған режимининг бу иши пасткашликдир, биз радиомизнинг махсус частота орқали мусулмонлар қалбидан ўрин олган жойдан Америка режасига хизмат қилувчи «нома»ларни эфирга узатишда фойдаланишаётганини қоралаймиз. Биз PKK, PYD ва бошқа курд партияларининг америкапарастлигини ҳамда улар ҳам Эрдўған ҳукуматининг Америкага дўстлигидан фарқ қилмаслигини, уларнинг ҳаммаси Американинг муборак Шом қўзғолонини йўқ қилишга оид режаларига хизмат қилувчи қўғирчоқлардан ўзга нарса эмаслигини айтганмиз ва буни яна таъкидлаймиз. Хуллас калом, биз шунга аниқ ишонамизки, Аллоҳ Таоло Ўз динига албатта нусрат беради ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик кофир Ғарбнинг минтақадаги барча шаклдаги нуфузини йўқ қилади, унинг барча малайларини тарих ахлатхонасига улоқтиради. Ушбу Халифалик мусулмонларни ажратмаган ҳолда, барчаларини Росулуллоҳнинг роялари остига бирлаштиради. Зеро, арабнинг ажамдан афзаллиги фақат тақво биландир.
Роя газетасининг 2018 йил 21 март чоршанба кунги 174-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ