| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Эркак ва аёлларнинг интернет орқали боғланишларига оид саволларига жавоб

Эркак ва аёлларнинг интернет орқали боғланишларига оид саволларига жавоб

By htadmin
13.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Эркак ва аёлларнинг интернет орқали боғланишларига оид саволларига жавоб

Саволлар:

Abdullah Abdulrahmanдан:

Интернетда бўладиган сўзлашувлар билан боғлиқ ўтиришларнинг бирида интернет олами фаразий олам, шунинг учун унда ёзган киши гапига жазо олмайди ҳамда эркаклар билан аёллар ўртасида бўлган сўзлашувнинг – қандай сўз бўлса ҳам – зарари йўқ, чунки бу аралашиш эмас… деган гаплар бўлди, шу тўғрими? Шуни ёритиб берсангиз, сизга Аллоҳ барака ато этсин!

Абу Қосимдан:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Фейсбук ёки электрон почтада икки жинснинг беҳуда гап сотиб ўтириши ҳукмига оид савол»

Бу масалага кўпинча ҳозирги ёшлар, хусусан балоғатга етганлар рўбарў келишади. Шунинг учун бу масалани шарҳлаш лозим бўлиб қолди. Токи, ёшларимиз гуноҳкор бўлиб қолишмасин, токи, биз маъсият бўлган, эҳтимолки катта маъсият бўлган ишдан жамиятимизни сақлаб қолайлик.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Иккалангизнинг саволларингиз бир-бирига ўхшаш. Биз илгари шундай саволга жавоб бергандик. Сизларга шу жавобни қайтараман:

Баъзи одамлар ишларни фалсафалаштириб ташлайди-да, бири: фейсбук орқали боғланиш аралашишм? – деган саволни беради. Гўё аралашишнинг ўзигина ҳаром-у, аралашиш бўлмаса ҳаром эмасдай! Иккинчиси эса интернетни фаразий оламми деган саволга диққатни жалб қилади, гўё у зеҳнда кечадиган хаёлнинг ўзи бўлиб, хоҳлаганича хаёл қилса бўлаверадигандай!! Баъзилар фейсбук орқали боғланишга нисбатан шаръий ҳукмга таъсир қилувчи айрим ишлар тўғрисида билимсизлик қилади ёки бу иш модомики аралашув эмас эканми, демак бўлаверади ва ҳоказо деб, билимсизлик ё хиралик туфайли нарсаларни аралаштириб юборишади…

Масала бундай эмас. Балки бир шахсдан бошқа бир шахсга мактуб орқали қилинган хитоб – агар мактубни ёзган одам ҳам, уни олган одам ҳам исботланса – у шахсдан бу шахсга бевосита қилинган хитоб ҳукмига ўтади. Бу ерда мактубнинг қўлда ёзилган бўлиши билан техника орқали ёзилган бўлишининг фарқи йўқ. Шунингдек, мактубнинг биров орқали юборилган бўлиши билан интернет, фейсбук ёки бошқа бирор восита орқали юборилган бўлишининг ҳам фарқи йўқ. Балки муҳими, мактуб ёзган одамдан ва олган одамдан исботланиши шарт, чунки ҳукм манотини (шаръий ҳукм мос келадиган воқени) ўрганиш шу жиҳатдан битта.

Шунинг учун мактубга нисбатан ҳукм битта, инсон унинг учун ҳисоб қилинади, чунки мактуб унинг амалларидан биридир. Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ عَنْ أُمَّتِي مَا حَدَّثَتْ بِهِ أَنْفُسَهَا، مَا لَمْ تَعْمَلْ أَوْ تَتَكَلَّمْ»

«Аллоҳ Умматимнинг кўнглидан ўтган нарсаларни – агар амалда қилмаган ё гапирмаган бўлса – кечиради» (Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра РАдан ривоят қилдилар, лафз Бухорийники).

Шунингдек, Росулуллоҳ САВнинг Исломни етказиш учун подшоҳлар ва ҳокимларга мактуб ёзиб жўнатганлари ҳақида саҳиҳ ривоятлар бор. Бу эса мактуб орқали етказиш бевосита хитоб қилиш каби шаръий ҳукм эканини исботлайди.

Имом Бухорий ривоят қилади: Ибн Аббос бундай деди: Менга Абу Суфён ибн Ҳарбнинг хабар беришича, у Росулуллоҳ САВ билан Қурайш кофирлари ўртасида келишув бўлиб турган вақтда Шомга тижоратга борган Қурайш кишилари билан бирга эди. Шунда Шомнинг бир жойида бизнинг олдимизга Рум подшоҳининг элчиси келди… Сўнг подшоҳ Росулуллоҳ САВнинг мактубини олдирди, мактубда бундай дейилганди:

«بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، مِنْ مُحَمَّدٍ عَبْدِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ، إِلَى هِرَقْلَ عَظِيمِ الرُّومِ، سَلاَمٌ عَلَى مَنِ اتَّبَعَ الهُدَى، أَمَّا بَعْدُ: فَإِنِّي أَدْعُوكَ بِدِعَايَةِ الإِسْلاَمِ، أَسْلِمْ تَسْلَمْ، وَأَسْلِمْ يُؤْتِكَ اللَّهُ أَجْرَكَ مَرَّتَيْنِ، فَإِنْ تَوَلَّيْتَ، فَعَلَيْكَ إِثْمُ الأَرِيسِيِّينَ وَ: يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْاْ إِلَى كَلَمَةٍ سَوَاء بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْأَلاَّ نَعْبُدَ إِلاَّاللّهَوَلاَ نُشْرِكَ بِهِشَيْئاً وَلاَ يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضاً أَرْبَاباً مِّن دُونِاللّهِفَإِن تَوَلَّوْاْ فَقُولُواْ اشْهَدُواْ بِأَنَّاšمُسْلِمُونَ…»

«Бисмилларҳир Роҳманир Роҳим, Аллоҳнинг бандаси ва росули Муҳаммаддан Рум подшоҳи Ҳирақлга. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин! Аммо баъд: Албатта мен сени Исломга даъват этаман, Исломни қабул қил, саломат бўласан. Аллоҳ бунинг учун сенга икки баробар ажр ва савоб беради. Агар юз ўгирсанг, арисийлар гуноҳи сенинг бўйнингга бўлади: «Эй аҳли китоб, бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келинг: ёлғиз Аллоҳга ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-биримизни Аллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик. Агар улар (яъни аҳли китоблар) ушбу даъватдан юз ўгиришса, у ҳолда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар – ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз», деб айтингиз!»  [Оли Имрон 64]

Шунга биноан, мазкур саволингизга жавоб қуйидагича бўлади:

1 –   Ўзаро ёзишма хоҳ оддий почта орқали бўлсин, хоҳ нет ё фейсбук ёки твиттер ёки бошқа воситалар орқали бўлсин, унинг ҳукми битта, яъни у ўзаро кўришиб гаплашишдан фарқ қилмайди. Бу фаразли олам, буниси реал олам, дейилмайди, балки бундай дейиш илмсизлик ва гуноҳга боттиришдир. Масалан, бир номаҳрам аёлга кўришиб турган ҳолда ҳаром сўз айтсангиз, шаръан унга жазо оласиз. Ўзаро ёзишма ҳам худди шундай: қачон ёзишма содир этилгани исботланса, унинг жазоси ҳақида баҳс қилинади, юқорида айтилган гапни кўришиб турган ҳолда айтишингиз ҳукми ҳам худди шундай.

Шундай қилиб, номаҳрам аёл билан шариатда рухсат берилган заруратсиз бир-бирини кўриб туриб гаплашиш дуруст бўлмагани каби, ўзаро ёзишма ҳам худди шундай. Демак бу мавзуда бир-бирини кўриб турган ҳолда нима дуруст бўлса, ёзишмада ҳам дуруст, бир-бирини кўриб турган ҳолда нима дуруст бўлмаса, ёзишмада ҳам дуруст эмас.

2 – Номаҳрам эркак-аёлнинг шариатда рухсат берилган заруратсиз аралашиши ҳаром. Лекин нафақат аралашишгина ҳаром. Масалан, сиз узоқда турган бир номаҳрам аёлни ёмон гап билан чақиришингиз ҳаром, ҳатто у аёл сизга яқин жойда бўлмаса ҳам. Агар бозорда бирор аёлга нарса сотаётиб унга лаззат билан қарасангиз, бу ҳам ҳаром, гарчи бозорда савдо учун аралашиш мубоҳ бўлса ҳам. Агар бирор оммавий транспортда номаҳрам аёлга – ҳатто у ёнингизда ўтирмаган бўлса ҳам – фаҳш сўз айтсангиз, бу ҳам ҳаром…

Шунга ўхшаш агар сиз ёзишмада бирор гап ёзсангиз – худди кўришиб туриб гаплашганингздек – унга жавобгар бўласиз…

3 – Биз ҳар бир муслим ва муслимани, хусусан, чор атрофимиз ҳаёсизликка тўлиб тошган, бундан қочиб қутулишнинг иложи бўлмаётган, фақат Аллоҳ Субҳанаҳу томондагина паноҳ бўлган бир пайтда, ушбу даъватни етказган ва ётказаётган покдомон, соф йигит-қизларимизни шариат аҳкомларига қаттиқ риоя қилишга, нафақат ҳаромдан узоқлашиб, балки айрим мубоҳлар яқинида ҳаромларнинг мавжуд бўлишидан қўрқиб, айрим мубоҳлардан ҳам узоқлашишга даъват қиламиз. Зеро, саҳобаи киромлар ҳаромга кириб қолишдан қўрқиб бир неча мубоҳ амаллар кўчасидан узоқ юрганлар.

4 – Шунингдек, ҳар бир муслим ва муслимани, айниқса, даъватни етказувчи йигит-қизларимизни ушбу янги воситалардан Исломни таъсирли йўл билан ёйишда самарали, бир вақтнинг ўзида, ҳикмат ва онг билан фойдаланишга, нафақат ҳар бир ахлат кулдан, балки ҳатто бу кулнинг чанг-ғуборидан ҳам узоқ юришга даъват қиламиз.

Аллоҳ Субҳанаҳудан тоза, пок ҳолда қолишимизни, шу орқали дунё ва охиратда зафар қучишимизни сўраб дуо қиламан. Мўминларга хушхабар беринг.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта                        

22 зул-ҳижжа 1434ҳ

27 октябр 2013м

TagsбоғланишинтернетЭркак ва аёл
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Наҳза ҳаракати илмонийлик билан Ислом ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом зилзиласи ҳар бир расво тил бириктирувчининг асл башарасини фош қилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Константинопол фатҳи муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия ўтказган «Улуғ тарихимиз ва порлоқ келажагимиз» номли симпозиум

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 24.06.2026

    Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • 24.06.2026

    Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/