Еттинчи июн кунги сайловларда овоз бериш шаръан ҳаром бўлиб илмоний тузумнинг сақланиб қолишига хизмат қилади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Еттинчи июн кунги сайловларда овоз бериш шаръан ҳаром бўлиб илмоний тузумнинг сақланиб қолишига хизмат қилади
Сайлов сўзи афзал кўриш, демакдир. Сайловга агар ҳаром аралашмаган бўлса, Исломда мубоҳ қилинган. Ҳақиқатдан ҳам рошид Халифалик замонида халифалар сайлов билан мўминлар амири бўлганлар. Сайлов аслида мубоҳ саналса-да, бироқ бу барча сайловларнинг мубоҳлигини англатмайди. Чунки бизнинг замондаги сайловлар демократик сайловлар бўлиб, куфр тузуми бўлган шу демократияни қонуний тузумга айлантириб беради. Шунинг учун бу сайловлар мубоҳ сайловлар тушунчасидан мутлақо чиққан.
Демократия Исломга зид тузум. Сиз карами кенг қудрати улуғ Аллоҳдан ҳам қонун чиқаришга қодирроқ қилиб инсонни қўйиб қўйилганини кўрасиз. Унда инсонга чексиз ва шартсиз хўжайинлик берилган бўлиб, унда Аллоҳнинг на хўжайинлиги эътироф этилади, на ҳокимлиги. Чунки халқ вакиллари сифатида сайланган депутатлар Аллоҳ ва Росули аҳкомларидан жуда кўпини писанд қилмай, уларнинг ўрнига янги қонунлар чиқаришади. Қимор, зино каби Аллоҳ ва Росули ҳаром қилган ишлар демократик тузумларда депутатлар томонидан қонуний ҳисобланади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَا لاًمُّبِيناً
«Аллоҳ ва Росули бир ишни ҳукм қилган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун ўз ишларини танлаш жоиз эмас, ким Аллоҳ ва Росулига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озгандан озибди» [Аҳзоб 36]
Демократияга ақлан ҳам назар ташлайдиган бўлсак, у халқни алдашнинг бирдан-бир катта ёлғон йўли эканини гувоҳи бўламиз. Масалан, у мустамлакачиликнинг асосий таянчларидан бири бўлиб, мустамлакачилар ундан дунёдаги мазлум халқларни ўзларига қул қилишда фойдаланишади. Демократияни зўрлик билан жорий қилаётган Ғарб давлатларининг ўзида бошбошдоқлик ва вайроналар мавжуд. Чунки уларнинг инсон яратган қонунлари инсоннинг Аллоҳ яратган фитрат ва табиатига зид келади, бунинг натижасида, меъёрлар йўқ қилиниб, инсон ўз инсонлигидан чиқариб юборилди.
Эй мусулмонлар!
Демократия ва демократик сайловлар ҳар қандай ақли расо кишига ойдек маълум. Бу ифлос тузум Халифалик тузуми ортидан устимизга зўрлик билан юклатилди. Шу боис куфр тузуми умрини баттар узайтирувчи бундай сайловлардан узоқ турмоғингиз лозим. Уларда овоз беришни Ислом ҳаром қилган ва улар фақатгина куфрнинг умрини узайтиради. Ундаги чоралардан ҳам Исломга мутлақо алоқаси йўқлиги тушунилиб турибди.
Ислом комил тузум, унинг аҳкомлари ҳаётнинг ҳамма соҳасини ўз ичига олган. Бироқ демократия Аллоҳнинг аҳкомларига рози бўлмайди, аксинча, инсон қонунини истайди, бу эса Аллоҳга қарши уруш, демакдир. Шу сабабли қачон ғарбликлар оёққа туриб, Ислом юртларини босиб олишган пайтда «биз демократия ўрнатишга келдик», деган даъвони қилишган.
Демократия бандаларни Аллоҳга қуллик қилишдан чиқариб, инсонга қул қилиб қўйган, демакки, Аллоҳни қўйиб, инсонни илоҳ қилган.
Эй мусулмонлар!
Наҳотки, бизни Аллоҳ Азза ва Жалла яратиб, кейин ер юзида бирор тузумсиз яшашимизга ташлаб қўйган бўлса?! Қандай ҳаёт кечиришимиз, қандай тинч осуда бўлишимиз очиқ баён этилган аҳкомларни нозил қилиб бермаганми?! Ёки анави илмонийлар айтгандек, масала Аллоҳнинг аҳкомлари асрга тўғри келмаслигидами? Мутлақо ундай эмас! Шундай экан, демократияни улоқтириб ташлаб, 7 июндаги сайловларда қатнашманг. Чунки унда қатнашиш жуда катта гуноҳ, оғир мусибат, оқибати хатарлидир.
Қачон кенгашда ўз вакилингизни сайлар экансиз, бу билан сиз ҳам унинг гуноҳига шерик бўласиз. Чунки бу вакил эртага кенгашда қонунлар яратади, қарорлар қабул қилади ифлос амаллар содир этади.
Чунки сиз берган овоз унга ваколат беради, вакил эса асл вакил қилувчини ўзида гавдалантиради. Шунинг учун бу вакил-депутатларнинг ялтироқ сўзларига, сохта ваъдаларига алданманг. Уларнинг баъзилари миллатчи сифатида, баъзилари консерватор сифатида, баъзилари эса иқтисодчи сифатида сизни қуруқ ваъдалар билан алдашади, анави коррупциячи режимни сақлаб қолишга чақиришади. Бас, ундайларга алданиб, Аллоҳнинг бошқаруви ўрнига бошқа бошқарув излаётганларни қўллаб-қувватламанг ва уларнинг жиноятларига шерик бўлманг. Аллоҳ Таоло бундай деди:
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللّهِ حُكْماً لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ
«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми, имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?!» [Моида 50]
Эй биродарлар!
Сиз демократик тузум остида хору зор бўлиб яшашга овоз бериш ўрнига, рошид Халифалик соясида азизу мукаррам бўлиб яшаш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг.
Ҳизб ут-Таҳрир 12 рамазон 1436ҳ
Туркия вилояти 29 июн 2015м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ