| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Фаластин масаласи Трамп ва унинг машъум келишувидан анча катта масала

Фаластин масаласи Трамп ва унинг машъум келишувидан анча катта масала

By htadmin
30.06.2019
1220
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин масаласи Трамп ва унинг машъум келишувидан анча катта масала

Доктор Иброҳим Тамимий

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги

матбуот бўлими аъзоси

АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимдаги бир расмийси CNN ахборот тармоғига айни маъмуриятнинг яқинда Ўрта Шарқда «Аср келишуви», дейилаётган тинчлик таклифининг биринчи қисмини қабул қилажагини маълум қилди. Расмийга кўра, бу нарса Баҳрайн пойтахти Манамада жорий июн ойининг 25-26 кунларига белгиланган семинарда қабул қилинади. Семинарда араб давлатлари иқтисод вазирлари, халқаро ва регионал даражадаги тадбиркорлар, яҳуд вужуди иқтисод вазири Кахлон, АҚШ президенти маслаҳатчиси Жаред Кушнер, Оқ уйнинг Ўта Шарқдаги вакили Жейсон Гринблатт иштирок этади.

CNNга кўра, Кушнер йиғинда бундай деди: «Режа бўйича, бу семинарда тўртта асосий омил муҳокама қилинади: инфраструктура, саноат, жисмоний шахсларга имкониятларни кенгайтириб, инвестиция киритиш ва ҳокимият ислоҳотлари. Семинарда узоқ вақтдан буён тинчликка эришишга тўсқинлик қилиб келаётган кўплаб сиёсий масалалардан четланишга ҳаракат қиламиз, масалан, фаластинликларнинг ўзларига алоҳида давлат бўлишига эришиш ва Қуддус каби масалалар».

Бу каби собиқ баёнотлар ва сизиб чиққан гаплардан шу нарса яққол кўриниб турибдики, Трампнинг калласида – мол, ширкатлар, чайқовчилик ва садо битими келишувлари каби – ўзи улғайиб ўсган шароит бўйича фикрлашдан бошқа нарса йўқ. У ўзича мана шу калласи билан Фаластин масаласини йўқ қилиш йўлини топаман, деб ўйлаяпти. У сиёсий макрнинг боши бўлган ва нопок сиёсий заҳриқотил ҳисобланган қари Британия ожизлик қилган нарсани эплай оламан, деб биляпти. Ҳолбуки, Британиянинг Фаластин масаласини йўқ қилишга кучи етмаган. Шунингдек, Картер, Рейген, катта Буш, Клинтон, кичик Буш ва Обама каби ўзидан олдинги америкалик раҳбарлар эплолмаган ишни Трамп иқтисодий соҳага диққатни жалб қилиш ва савдо битимлари орқали ҳал қилмоқчи. Бу анқов Трамп бир оз калласини ишлатганда эди, ўзининг нақадар ғафлатда эканини, Фаластин масаласи Шимолий Корея масаласи ҳам, Хитой билан бўлган савдо уруши масаласи ҳам, Россия ва Европа билан муомала қилиш масаласи ҳам эмаслигини англаб етган бўлар эди. Йўқ, Фаластин масаласи бу каби масалалардан ўзининг алоҳида хусусиятлари билан тамоман фарқ қилади, бу масала Трампдан, унинг давлатидан, машъум битимидан, Баҳрайндаги шу семинаридан ҳам анча катта масала. Америка ўнлаб йиллар давомида мусулмон юртларидаги режимларга ва Фаластин режимига ўзининг этагини тутишлари, ўз истаги бўйича қадам ташлашлари учун миллиардларини сарфлади. Қанчадан-қанча тил бириктирув ва фитналар тўқилди, уларни мусулмон юртларидаги америкапарастлар татбиқ қилди… Бироқ шуларнинг барчаси Фаластин масаласини йўқ қилишга, шу пайтга қадар бу масалани ёпишга муваффақ бўлолмади.

Бу ҳақиқатлардан кўз юмиш кеккайиш, такаббурлик ва сиёсий кўрликдан бошқа нарса эмас. Чунки бу ҳақиқатлар Фаластин масаласининг қандайлигини яққол намоён қилмоқда, бу масаланинг Ғарб қудратидан ҳам, уларнинг битимлари-ю тил бириктирувларидан юқори турувчи масала эканини кўрсатиб турибди. Айни ҳақиқатлардан бири шуки, Фаластин масаласи икки миллиардга яқин сондаги Умматнинг ақидаси масаласи бўлиб, Исро сураси билан боғлиқдирки, ушбу сура Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида бўлган ва бутун ер юзидаги кучлар бирлашса ҳам битта сурасини ўчириш қўлидан келмайдиган Қуръони Каримда нозил қилинган. Мусулмонлар кўз ўнгида ушбу муборак замин исломий замин бўлиб, у Умар форуқ розияллоҳу анҳу қўли билан фатҳ қилинган ва Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳ қўли билан озод этилган. Шунингдек, қўрқмас халифа Абдулҳамид иккинчи бу заминни қўриқлаб, унинг бир қаричидан ҳам воз кечмаган. Ушбу замин бағрида сарвари олам ﷺнинг Исро маскани ва мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлган, у ерга сафар қилишга қатъий бел боғланадиган Ақсо масжиди мавжуд. Мусулмон юртларининг у четидан бу четига қадар фасод тарқатиб, ҳўлу қуруқни баробар ёққан, аҳли орасида таҳдиду хавотирлар ёйган мўғул-татарлар мана шу замин тупроғида мағлуб бўлиб, ер тишлашган. Бугун эса, бу заминнинг қариялари тугул, ҳатто болалари ҳам уни ким озод қилади, ким бу заминни Ислом Уммати мулкига қайтаради, деб кутиб турибдилар.

Шунинг учун, Америка бу муборак юртга қарши қанчалар тил бириктирмасин, қанча-қанча заҳри қотил тузилма тузмасин ёки ўзларининг тили билан айтганда иқтисодий ва сиёсий шовла тайёрламасин ҳамда бу ишнинг муваффақияти учун қанча-қанча тобе ва малайларни сафарбар қилиб, конференция ва анжуманлар ўтказмасин, шунингдек, ҳамон бўзчининг мокисидек давом этаётган қанча-қанча расмий сафарлар қилиниб, қанча-қанча баёнотлар беришмасин, ҳатто «биз шовла тайёрлаймиз, бошқалар товоқ келтиришсин», дея кеккайишмасин… мақсадларига ҳаргиз етишолмайди… Аллоҳнинг изни ила, абгор ва ноумид аҳволда қайтиб кетишади… Чунки юқорида айтганимиздек, Фаластин масаласи улардан ҳам, бутун дунё кучларидан ҳам каттадир.

Бироқ шуларнинг барчасига қарамай, ушбу муборак замин аҳли ўзларига қарши илгари сурилаётган таклифлардан эҳтиёт бўлмоқлари ва онгли бўлишлари керак. Ғарб томонидан етиб келган барча лойиҳани рад этмоқлари лозим. Улар – хоҳ икки давлат ечими бўлсин, хоҳ аср келишуви, деган нарса бўлсин, хоҳ бошқаси бўлсин, моҳияти ва тафсилоти қандай бўлишидан қатъий назар, бу лойиҳаларнинг барчасига рози бўлмасликлари керак. Шунингдек, ушбу замин аҳли уларга насиҳат қилаётган онгли холис инсонларга қулоқ солмоқлари зарур. Чунки бу инсонлар узоқ вақтдан бери ушбу заминга қарши тил бириктирув ва макрларни фош қилиб келмоқдалар, бу фитналарнинг моҳиятини, уларни қандай барбод этиш ва уларга қарши қандай курашиш йўлларини ва фитна тўқиётган фитначи раҳбарларни бирма-бир кўрсатиб бермоқдалар. Фаластин аҳли фақат Аллоҳга суянсинлар, чунки маккорлар макрини ўз бўғизларига қайтариб урувчи фақат Аллоҳдир, худди Макка Қурайши макрини ўзларига қайтариб ургани каби. Ўшанда мушриклар Росулуллоҳ ﷺга қарши тўқиган макрлари омадсизликка учраб, шармандаи шармисор аҳволда этакларини судраб кетишга мажбур бўлишди. Росулуллоҳ ﷺ эса, ҳижрат қилиб, улар истамасалар-да, Ислом давлатини барпо қилдилар. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿وَإِذْ يَمْكُرُ بِكَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِيُثْبِتُوكَ أَوْ يَقْتُلُوكَ أَوْ يُخْرِجُوكَ وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ﴾

«(Эй Муҳаммад), кофирлар сизни ҳибс қилиш ё ўлдириш ёки (Маккадан) чиқариб юбориш учун сизга макр қилган пайтларини эсланг! Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ макр қилувчиларнинг устасидир»                                                              [Анфол 30]

Кейин, муборак замин аҳли Аллоҳнинг изни ила, Ғарбнинг барча лойиҳаларини чилпарчин қила оладиган улкан харсангтош мисол тура олишлари учун фақат ўзларига таянмоқлари, Америкага қарши туриш ва режаларини барбод этишда мусулмон юртлардаги малай режимларга таянмасликлари лозим. Чунки Ғарбнинг мусулмонларга қарши курашидаги асосий қуроллари мана шу режимлардир. Мусулмонлар уларнинг ёрдамсиз ташлаб қўйишларини ҳам, хиёнат қилишларини ҳам ўз тажрибаларида синаганлар. Шу билан бирга, муборак замин аҳли «миллат», «ватан» ва ёлғон шиорларни дастак қилиб олиб, ён бераётган, ёрдамсиз қўяётган, хиёнат қилаётган, шунча берилган қурбонликлар ва тўкилган қонларни сотиб савдо қилаётган кимсаларга ҳам ишонмасинлар. Чунки бу кимсаларнинг асл башаралари аллақачон фош бўлиб, айблари очилиб, Ғарб режаларига фидокорлик билан хизмат қилишаётгани фош бўлиб бўлди. Шу боис, Фаластин масаласини ҳимоя қилишда ёки Америка режаларига қарши курашишда шу кимсаларга ишониш, ғирт нодонликдир.

Шунингдек, бутун Ислом Уммати вазифаси анави малай режимларни ағдариш ва ҳокимиятни Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб бораётган онгли сиёсий етакчилар қўлига топширишдан иборат. Халифалик давлати армияларимизни бу ифлос дарахтни (яҳуд вужудини) илдизи билан қўпориб ташлаш сари сафарбар қилади ҳамда Америка режаларини, битимларини чиппакка чиқаради. Бу давлат Трамп ва унинг маъмурияти юзига столни ағдариб ташлаб, мусулмон юртларидаги думларини қирқиб, уларни ўз инларига киритиб юборади, агар инлари соғ қолса, албатта.

Роя газетаси сайтидан олинди

TagsАср келишувиТрампФаластин масаласи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркия режими шармандалик йўлини тутиб хижолатомуз жавоб билан кифояланмоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмон киши демократ бўлиши мумкинми?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/