| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Фаластин ҳукумати, бу ҳукуматнинг вақфлар вазири ва хавфсизлик идораси Американи ва яҳудийларни рози қилиш ҳамда Аллоҳнинг йўлига тўсиқ қўйиш учун масжидлар ҳурматини оёқ ости қилмоқда

Фаластин ҳукумати, бу ҳукуматнинг вақфлар вазири ва хавфсизлик идораси Американи ва яҳудийларни рози қилиш ҳамда Аллоҳнинг йўлига тўсиқ қўйиш учун масжидлар ҳурматини оёқ ости қилмоқда

By htadmin
28.11.2016
1678
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Фаластин ҳукумати, бу ҳукуматнинг вақфлар вазири ва хавфсизлик идораси Американи ва яҳудийларни рози қилиш ҳамда Аллоҳнинг йўлига тўсиқ қўйиш учун масжидлар ҳурматини оёқ ости қилмоқда

Ҳукуматнинг ва ҳукумат хавфсизлик идорасининг жиноятлари кундан-кунга ортиб бормоқда. Ҳукумат тарафидан Кофирларнинг кўрсатмаларини бажариш учун масжидларни нишонга олиниши бу ҳукумат қанчалик даражада хорликка етиб борганини кўрсатади.

Ҳукумат масжидларга қарши урушга ва у ерда ҳақ сўзни айтишни ман қилишга чуқур киришди. Шу мақсадда бирлашган (бир хил) хутба деган нарсани ўйлаб топди ва уни имомларга мажбурий қилиб қўйди. Имомларнинг бу хутбага қаттиқ амал қилишларини кафолатлаш учун уларга таҳдид қилди. Улардан баъзиларини жазолади, уларни таъқиб қилишда хавфсизлик идорасини ишга солди. Халил, Тулкарм, Жанин ва бошқа жойлардаги масжидлардаги мударрисларни нишонга олиб уларни қамоққа олди. Даъватни етказувчиларни амри маъруф ва наҳий мункардан ман қилиш учун ғаламислик услубларини ишга солди. Бундай ғаламислик Халил ва Бирада юз берди.

Ўзининг Исломга қарши уруш йўлини тутаётганини тасдиқлаш учун ҳукумат хавфсизлик идораси 2014 йил 29 мартда Бирадаги катта масжидни қуршаб олиб унга бостириб кирди, шаббиҳа (каллакесар) ва ғаламисларни ишга солиб, намозхонларни калтаклаш, уларга қурол ўқталиш, таҳдид қилиш орқали масжидлар ҳурматини қаттиқ поймол қилди. Қолаверса идора ходимларидан бири ҳатто Илоҳий Зотни хақорат қилишга ҳам журъат қилди. Бу эса ҳукумат ва унинг хавфсизлик идораси Ислом ҳурматини сақламаслигини таъкидлаб турибди. Ўзининг жиноятларини янада авж олдириш учун Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан ва Қуддус паспортига эга бошқа кишилардан иборат намозхонларни нишонга олиб, уларни ўғирлаб кетди, зўравонлик қилиб баъзиларини калтаклади, атрофи очиқ жойларда қасддан 30 соатдан кўпроқ ушлаб турди. Айниқса тундаги қаттиқ совуқ бўлган соатларда уларнинг энг оддий эҳтиёжларини ҳам таъминламасдан ушлаб турди. Уларни туннинг охирида қўйиб юбориш олдидан уйларига қайтиб кета олмасликлари учун паспортларини олиб қўйди. Ҳукумат ва хавфсизлик идорасининг ҳақиқий башараси мана шу. Шундай қилиб бу ҳукумат ва хавфсизлик идораси босқинчи яҳудийлар ишини қилмоқда.

Ҳукумат одамлар ўртасида фасод тарқатаётган кимсаларни тийиб қўёлмайди. Бунга далил сифатида гиёҳванд моддаларни сотувчиларни кўрсатишнинг ўзи кифоя. Бу гиёҳвандфурушлар ҳукуматнинг шундоқ кўз олдида гиёҳванд моддалар савдосини авж олдиришмоқда. Лекин қачонки иш Исломга келиб тақалса ва яхшиликка даъват қилаётган ҳамда яҳудийлар деярли ҳар куни нишонга олаётган Ақсо масжидини ҳимоя қилаётган даъватчиларга келиб тақалса иш бутунлай бошқача тус олади. Бу пайтда яҳудийлар Исломни етказувчиларга зиён етказиш ва Аллоҳ дўстларига азият бериш учун хавфсизлик бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш деган нарса орқали ҳукуматни ниқоб билан таъминлашади. Кейин босқинчининг аскарлари Ақсо масжидида мусулмонларни қувғин қилса, Ҳукуматнинг қуролли тўдаси Рамаллоҳдаги масжидларда мусулмонларни қувғин қилади.

Эй мусулмонлар:

Сизлар албатта бу масжидларни Аллоҳ Таолога қурбат ҳосил қилиш учун ва Росулуллоҳ САВнинг Термизий ривоят қилган:

«مَنْ بَنَى لِلَّهِ مَسْجِدًا بَنَى اللهُ لَهُ مِثْلَهُ فِي الْجَنَّةِ»

«Кимки Аллоҳ учун бир масжидни бино қилса Аллоҳ жаннатда унга ўхшашини у учун бино қилади» деган ҳадисига бўйсуниб бино қилгансиз. Сизлар масжидларнинг Ислом қасрлари, яхшилик минбарлари, холис Аллоҳ Субҳанаҳу ризолиги учун ҳақ сўз баралла янграйдиган минбарлар бўлишини ирода қилгансиз

وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً

«Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!»  [Жин 18]

Сизлар бу масжидларни Аллоҳ учун вақф қилгансиз, уларни Ҳукумат учун ва коррупцияси ҳамма ёқни тўлдириб ташлаган вақфлар вазири учун вақф қилмагансиз. Шундай экан ҳукуматни ва «Ҳаббош»ни масжидлардан тийиб қўйинг, масжидлар ишини ўзингиз бошқаринг. Чунки масжидлар ва вақф ерларни сизлар Аллоҳ ризолиги учун вақф қилгансиз. Ҳукумат ва вақфлар вазири «Ҳаббош» эса масжидларни ўз манфаатлари учун ишлатмоқчи ва уларни вақф қилинишдан кўзланган мақсаддан бошқа томонга бурмоқчи. Бу кимсаларнинг масжидларга хўжайин бўлиб олишига имкон берманг ва масжидлар бошқарувини муттақий-тақволи кишилар қўлига топширинг.

Эй муборак ер аҳли:

Ҳукумат, унинг хавфсизлик идораси ва вақф ишлари вазири ўз мансабларини сақлаб қолиш учун Американи рози қилишга шошилишмоқда.

فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَى أَن تُصِيبَنَا دَآئِرَةٌ فَعَسَى اللّهُ أَن يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِّنْ عِندِهِ فَيُصْبِحُواْ عَلَى مَا أَسَرُّواْ فِي أَنْفُسِهِمْ نَادِمِينَ

«Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар» [Моида 52]

Вақф ишлари вазири Ҳаббош америкаликлар билан – уларнинг розилигига эришиш учун – қайта-қайта учрашмоқда, уларнинг кўрсатмаларига бўйин эгмоқда. У ўзининг жинояткорона қилмишларини амалга ошира олиши учун америкаликлар уни ҳукумат ичкарисида ниқоб ва дахлсизлик билан таъминлашди. Ҳатто ҳукумат бош вазири ҳам унинг олдида ожиз ҳолда турадиган бўлиб қолди. Ҳукуматдаги нуфузли шахслар Ҳаббошнинг коррупцияга ботганлиги ҳақидаги иш коррупцияга оид ишларнинг энг каттаси эканлигини айтишган бўлса ҳам лекин биронтаси уни очиб ташлашга журъат қилмади.

Биз ҳукумат ўзининг барча одамлари билан Америка наздида бамисоли бир миниладиган уловдан бошқа нарса эмаслигини биламиз. Америка бу «улов»ни «миниб» ўзининг сиёсий ботқоқларига шўнғийди, бу «улов» эскириб, ҳолдан тойса Америка уни ўзининг чиқиндилари уюмига улоқтиради. Масалан Америка ўзининг Покистондаги малайи Парвез Мушаррафни, Мисрдаги малайи Муборакни ва бошқа кўпгина ярамай қолган малайларини худди шу тарзда тарих чиқиндиларига улоқтирди. Биз биламизки бу малайлар ҳам шу ҳақиқатни билишади, бироқ улар қўрқоқ ва хор бўлишгани учун ундан қутулишолмайди. Улар – яқинда Аллоҳ изни ила – ичларида сир сақлаган нарсаларига надомат қиладиган бўлиб қолишади.

Байтул Мақдисдаги ва унинг атрофларидаги эй муробитлар:

Муборак ер Фаластин Ислом уйидир, имон ва энг яхши мўминлар унга қайтади. Биз бу муборак ерда хору зорликдан жирканадиган, Ислом билан азиз бўлган, ҳақ устида зоҳир бўлиб турувчи ҳақиқий эр кишилар борлигига тамоман ишончдамиз. Уларни ёрдамсиз ташлаб қўйган, уларга қарши чиққан кимсалар уларга зарар етказолмайди. Ана шу энг яхши аброрлар битта кишининг қалбидек бўладилар. Улар ва Ҳизб ут-Таҳрир муборак ерни йўқ қилиб, яҳуд вужудини мустаҳкамлаш мақсади кўзланган ҳар қандай лойиҳага қарши турадилар. Ҳақ овозини бўғишга ва ҳақ даъватни Аллоҳ байтларидан ман қилишга бўлган ҳар қандай уринишлар золимларнинг ўзларига дунё ва охиратда расволик ва хорлик бўлиб қайтади.

Ҳукумат шуни яхши билсинки, биз уни ўз кун тартибимизда бор деб билмаймиз, чунки у бир ўткинчи арзимас вужуддир. Аксинча бизнинг кўзларимиз унинг хўжайинлари бўлмиш золим режимларни йўқ қилиш сари тикилган. Бу золим режимлар мусулмонлар юртларида ва оламда зўравонлик билан ҳукм юритмоқда, оламга қуллик ва турли хил хорликларни тоттирмоқда. Биз бутун башариятни шу режимлар фасодидан ва уларнинг капитализм низоми фасодидан халос қилмоқчимиз. Чунки биз тенгсиз буюк рисолат бўлмиш Исломни етказувчилармиз. Биз Аллоҳга ялиниб бизни динни қоим қилишимизга, бу дин – кофирлар хоҳламаса-да – барча динлардан ғолиб бўлиши учун унинг қасрини олий қилишимизга муваффақ қилишини сўраймиз.

Биз тиклаш учун ўзимизни бағишлаган Халифалик вақти аллақачон келди. Кимки бундан шубҳада бўлса унинг эътиборига Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлини ҳавола қиламиз:

مَن كَانَ يَظُنُّ أَن لَّن يَنصُرَهُ اللَّهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ فَلْيَمْدُدْ بِسَبَبٍ إِلَى السَّمَاء ثُمَّ لِيَقْطَعْ فَلْيَنظُرْ هَلْ يُذْهِبَنَّ كَيْدُهُ مَا يَغِيظُ

«Кимда-ким: «Аллоҳ ҳаргиз унга ёрдам қилмас», деб гумон қилгувчи бўлса, у ҳолда бир арқон билан осмонга-шифтга осилиб, (ўзини ердан) узсин, сўнг қарасин – бу найранги ғазабини кетказармикан»  [Ҳаж 15]

Шунинг учун ҳукумат ва унинг хавфсизлик идораси Аллоҳ байтларидан чангалини тийса ўзи учун яхши бўлади. Чунки Аллоҳ Ўз байтларининг Ўзи буюргандек бўлишини хоҳлайди.

فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللَّهُ أَن تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِرِجَالٌ لَّا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَن ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاء الزَّكَاةِ يَخَافُونَ يَوْماً تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ

«(У чироқ) бир уйларда (яъни масжидларда ёқилурки), Аллоҳ уларни баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган (яъни амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат) кунидан қўрқурлар»  [Нур 36-37]

Энди агар ҳукумат ва унинг хавфсизлик идораси Ислом душманлари сафида туришни танлайдиган бўлса, бундан бошқасига кўнмаса у ҳолда бу ҳукумат шуни яхши билсинки Байтул Мақдис ва унинг атрофларида шундай яхши эр кишилар борки, улар Исломни ҳимоя қилиш учун ўлимга тайёр эканликлари тўғрисида, ҳамма жойда, Аллоҳга энг севимли жой бўлмиш масжидларда ҳақ сўзни доим баралла айтиш тўғрисида Аллоҳга аҳд берганлар.

وَلاَ تَحْسَبَنَّ اللّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِالأَ بْصَارُ

«(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос»   [Иброҳим 42]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                           2 жумодус-соний 1435ҳ

Фаластин                                                                     2 апрел 2014м

0
0

Related posts:

Эй Канонанинг буюк армияси! Қуролларингизни душманингиз яҳудийлар давлатига қаратинг Аббос ўз хиёнатида давом этмоқда ва бу хиёнатни «халқ, араблар ва исломий» қарорга айлантиришга ҳаракат қилмоқда Эй мусулмонлар! Эгалик қилиб бошқармаётганларни қачонгача қўллаб-қувватлайсиз? Рамазон ойи ўтди, аммо фожиалар ҳамон давом этмоқда
TagsАмерикани рози қилишФаластин ҳукуматияҳудийлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти рамка шартномасини қораловчи откриткалар тарқатди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ким кофир Ғарбдан ечим умид қилса гўё тиканакдан узум ҳосили олишни умид қилибди!

  • МАҚОЛАЛАР

    Адолат қарор топиши учун Исломни татбиқ қилиш зарур

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/