Фитна эҳтимоли сабабли юзни ёпиш масаласи

Фитна эҳтимоли сабабли юзни ёпиш масаласи
Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми
بسم الله الرحمن الرحيم
Мақоланинг ўтган сонида муслима аёлнинг юзи ва икки кафтидан бошқа ҳамма жойи аврат экани, шундан келиб чиқиб муслима аёл юзи ва икки кафтини номаҳрам эркаклар олдида беркитмасдан, яъни юзини тўсмасдан юриши жоиз экани ҳақида сўз юритган эдик. Мақоламизнинг бугунги сонида баъзи мужтаҳид олимлар ушбу мавзуда айтган яна бир раъйга тўхталамиз.
Баъзи мужтаҳидлар фитна хавфи бўлгани учун ҳижоб (юзни беркитиш) аёл кишига шаръий ҳукм сифатида жорий қилинади, деб айтадилар. Бинобарин, аёл киши эркаклар орасида юзини очишдан – у авратлиги учун эмас, балки фитна хавфи бўлгани учун қайтарилади, деб айтадилар. Бу сўз бир неча жиҳатдан ботилдир:
Биринчиси: Фитна хавфи бўлгани учун юзни очиш ҳаром қилинганига на Қуръонда, на суннатда, на саҳобалар ижмосида ва на шаръий иллатга асосланган қиёсда бирорта шаръий нусус келмаган. Шунга кўра, шаръан унинг ҳеч қандай қиймати йўқ ва у шаръий ҳукм, деб эътибор ҳам қилинмайди. Чунки шаръий ҳукм Шореънинг хитобидир. Шореънинг хитобида фитна хавфи бўлгани учун юзни очиш ҳаром қилингани келмаган. Маълум бўладики, аслида унга тамоман қарама-қарши шаръий далиллар келган ҳамда оят ва ҳадислар юзни ва икки кафтни очиб юришни мутлақ мубоҳ қилган, буни бирор нарса билан қайдламаган ва бирорта ҳолатга хослаб ҳам қўймаган. Демак, юзни очишни ҳаром қилиш ва уни тўсишни вожиб қилиш ҳақидаги сўз Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиш ва Аллоҳ вожиб қилмаган нарсани вожиб қилиш бўлади. Шунга кўра, у шаръий ҳукм деб эътибор қилинмаслигидан ташқари, очиқ нусус билан собит бўлган шаръий ҳукмларни бекор қилувчи ҳамдир.
Иккинчиси: Юзни очишни ҳаром қилиш ва уни тўсишни вожиб қилиш учун фитна хавфини иллат қилишга на сароҳатан, на далолатан, на истинботан ва на қиёсан ҳеч қандай шаръий нусус келмаган. Демак, у мутлақо шаръий иллат эмас, балки ақлий иллатдир. Ақлий иллатнинг эса шариат ҳукмларида эътибори йўқ. Балки эътиборлиси фақат шаръий иллатдир. Шунга кўра, фитна хавфи сабабли юзни очишни ҳаром қилиш ва уни тўсишни вожиб қилишни шаръий ҳукм қилишнинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Чунки у шариатда келмаган.
Учинчиси: “Ҳаромга элтувчи восита ҳам ҳаромдир” қоидаси фитна хавфи сабабли юзни очишни ҳаром қилишга тўғри келмайди. Чунки бу қоида ўзида икки иш тўлиқ бўлишини тақозо этади: биринчиси – восита ҳаромга элтади, деган фикрнинг ғолиб бўлишини тақозо этади; иккинчиси – восита натижасида пайдо бўлган ишнинг ҳаромлигига шариатда нусус келган бўлишини ҳамда у нарса ақлнинг ўзи ҳаром қилиб олмаган нарсалардан бўлишини тақозо этади. Бу нарса фитна хавфи борлиги учун юзни ёпишда мавжуд эмас. Шунга кўра, бошқаларни фитнага солувчи (тўғри йўлдан адаштирувчи) шахсга фитна ҳаромдир, деб фараз қилсак, фитна хавфи борлиги учун юзни очиш “ҳаромга сабаб бўладиган нарсани ҳам ҳаром қилиш” қоидасига тўғри келмайди. Чунки у қатъиян ҳаромга олиб борадиган нарсалардан эмас. Шунингдек, фитна хавфини ҳаром қилишга нусус келмаган ва шариат одамларни фитнага солиб қўядиган кишига фитнанинг ўзини ҳаром қилмаган. Балки қарайдиган кишига фитнага олиб борадиган қарашни ҳаром қилган. Лекин қаралган кишига ҳаром қилмаган. Бухорий ривоят қилади:
كان الفضل رديف النبي صلى الله عليه وسلم، فجاءته امرأة من خثعم، فجعل الفضل ينظر إليها وتنظر إليه، فجعل النبي صلى الله عليه وسلم يصرف وجه الفضل إلى الشق الآخر
“Фазл ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан мингашиб кетар эди. Шунда Хасъамийлик бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига фатво сўраб келди. Фазл унга қарай бошлади. У ҳам Фазлга қарар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фазлнинг юзини ундан бошқа тарафга буриб қўйдилар”. Яъни Фазл ибн Аббоснинг юзини ундан буриб қўйдилар. Бу ҳадиснинг бошқача ривояти ҳам бунга далил бўлади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фазлни ушладилар ва унинг юзини бошқа томонга буриб қўйдилар”. Бу қиссани Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳам ривоят қилганлар ва қўшимча қилганлар: “Аббос “Эй Расулуллоҳ, нега амакингизнинг ўғлининг бошини буриб қўйдингиз?” деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ёш йигит билан қизни кўриб, уларни шайтон йўлдан оздиришидан қўрқдим”, дедилар”. Мана шундан маълум бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фазлнинг юзини Хасъамийядан буриб қўйдилар. Лекин Хасъамийянинг юзи очиқ бўла туриб, унга юзини тўсишни буюрмадилар. Агар фитна фитнага сабаб бўладиган кишига ҳаром бўлганда, Фазл Хасъамийяга фитнага соладиган қараш (шаҳват назари) билан қарагандан кейин, албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга юзини тўсишни буюрган бўлар эдилар. Лекин уни (Хасъамийлик аёлни) бунга буюрмадилар, балки Фазлнинг бошини буриб қўйдилар. Бу эса “ҳаром қилиш” ҳукми қаралган киши эмас, балки қаровчи киши хусусида эканлигига далолат қилади. Мана шунга кўра, фитнага сабаб бўладиган аёл учун одамларни фитнага солиб қўйишини ҳаром қиладиган бирорта нусус келмаган. Балки у аёлга ҳаром қилинмаганлигига нусус келган. Демак, фитнага олиб борадиган нарса, гарчи аниқ унга олиб борса ҳам, ҳаром бўлмайди.
Бироқ давлат ишларни бошқаришни амалга оширишда фитнага сабаб бўладиган шахсларнинг ўзини одамларнинг кўзидан узоқлаштириши жоиз. Бу билан, агар фитна шахсда умумий бўлса, фитнага сабаб бўладиган киши билан одамларнинг орасини тўсиб қўяди. Умар ибн Хаттоб худди шундай ишни амалга оширганлар. Наср ибн Ҳажжож ўзининг ҳусни билан аёлларнинг фитнага тушиб қолишига сабаб бўлгани учун уни Басрага сургун қилганлар. Бу эркакларга ҳам, аёлларга ҳам умумийдир. Демак, фитна хавфи борлиги учун юзни очиш аёлларга ҳаром қилинган, деб айтилмайди. Бинобарин, бу нарса “Ҳаромга элтувчи восита ҳам ҳаромдир” қоидаси туридан бўлмайди.
Мақоламизнинг келгуси сонида “Аёл ва эркак шаръий бурчлар олдида” мавзусида суҳбатимизни давом эттирамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим.
06.06.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ