| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Franklin Templeton: Американинг геосиёсий стратегиясидан навбатдаги қадам

Franklin Templeton: Американинг геосиёсий стратегиясидан навбатдаги қадам

By htadmin
28.05.2025
514
0
Share:

Franklin Templeton: Американинг геосиёсий стратегиясидан навбатдаги қадам

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Американинг Franklin Templeton инвестиция компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция фондини (UzNIF) расман бошқаришга киришди. UzNIF халқаро инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакат капитал бозорини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон президентининг 2024 йил 27 августдаги қарори билан ташкил этилган бўлиб, 18 та асосий давлат корхоналарининг 20 фоиздан 40 фоизгача улушларига эга.

– «Навоийазот», 25%;

– «Ҳудудий электр тармоқлари», 40%;

– «Иссиқлик электр станциялари», 25%;

– «Халқ банки», 30%;

– «Ўзбекгидроэнерго», 20%;

– Микрокредитбанк, 40%;

– «Ўзбектелеком», 25%;

– «Тадбиркорликни ривожлантириш банки», 25%;

– «Ўзбекистон ҳаво йўллари», 25%;

– Uzbekistan Airports, 25%;

– «Темирйўлинфратузилма», 25%;

– «Ҳудудгазтаъминот», 40%;

– «Тошшаҳартрансхизмат», 25%;

– «Ўзбекистон почтаси», 25%;

– «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», 40%;

– «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси», 40%;

– «Ўзбекинвест», 20%;

– «Ўзсувтаъминот», 40%.

UzNIF активларининг умумий қиймати 1,68 миллиард долларни ташкил этади ва фонднинг ягона акциядори давлат ҳисобланади.

Franklin Templeton эса 1947 йилда Нью-Йоркда ташкил этилган, активларни бошқариш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири. Бош қароргоҳи Калифорниянинг Сан-Матео шаҳрида жойлашган бу инвестиция гигантининг айланмаси 1,4 триллион долларни ташкил этади, 30 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритиб, 9 мингдан ортиқ ходими бутун дунё бўйлаб мижозларга хизмат кўрсатади ва фондларни бошқаришда катта тажрибага эга.

2023 йил 28 март куни Franklin Templeton делегацияси музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди. Компаниянинг инвестициялар бўйича бош директори Манраж Сехон вазир Лазиз Кудратов билан учрашди. Томонлар давлат корхона ва компанияларига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг янги механизмларини жорий этиш учун Миллий инвестиция фонди тузишга келишиб олди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг таъкидлашича, Инвестиция фонди давлат секторини хусусийлаштиришга кўмаклашади. Унга илгари хусусий қўлларга ўтказилиши режалаштирилган бир қатор давлат компанияларининг акциялар пакетлари берилади. Шунингдек, фонд акцияларини яқин ойларда Тошкент фонд биржасига жойлаштириш келишиб олинди. Бу эса, АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатлардан йирик инвесторларни маҳаллий фонд бозорига жалб қилишга қаратилган. Бундан ташқари, компания Ўзбекистонга давлат сектори корхоналарини трансформация қилиш ва қайта тузишга ёрдам берадиган юқори малакали мутахассисларни юборади.

Январ ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги Franklin Templeton гуруҳига кирувчи Templeton Asset Management компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Ҳужжат давлат активларини бошқаришда хорижий инвесторларнинг иштирокини кенгайтиришга қаратилган.

Ушбу музокаралар натижаси ўлароқ, “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-303-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди. Қарорда фонд акцияларини етакчи хорижий фонд биржасига жойлаштириш; фонд активларига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш; фонд инвестиция активларида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этишда иштирок этиш белгиланди.

Яққол кўриниб турибдики, Мирзиёев Американинг тавсиясига кўра UzNIFни ташкил қилгач, бошқарувини расман Franklin Templeton`га топшириши Ўзбекистоннинг энергетика, транспорт ва инфратузилма каби стратегик соҳаларида АҚШни қарор соҳибига айлантирди. Franklin Templeton АҚШнинг геосиёсий манфаатларига мувофиқ қарорлар чиқариши табиий. Чунки у Американинг ўз ҳукмронлигини ўрнатиш, давлатларнинг сиёсатларига аралашиш ва босим ўтказиш воситаси бўлмиш Жаҳон банки, ХВЖ каби халқаро молиявий ташкилотлар қоидалари бўйича ўйин олиб боради. Шу сабабли, компания учун халқ манфаатлари ва иқтисодий ўсишнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Балки давлатга тегишли қарз бўлсин, актив ёки компания бўлсин, хусусийлаштириш ва сотиб олиш орқали, охир-оқибат ҳукуматни қарз қопқонига туширади, босим қилади, ўз манфаатларига бўйсундиради. Шунингдек:

– «Навоийазот», 25%;

– «Ҳудудий электр тармоқлари», 40%;

– «Иссиқлик электр станциялари», 25%;

– «Ўзбекгидроэнерго», 20%;

– «Ўзбекистон ҳаво йўллари», 25%;

– Uzbekistan Airports, 25%;

– «Темирйўлинфратузилма», 25%;

– «Ҳудудгазтаъминот», 40%;

– «Тошшаҳартрансхизмат», 25%;

– «Ўзбекистон почтаси», 25%;

– «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», 40%;

– «Ўзсувтаъминот», 40% каби иқтисодиёт жон томирлари бўлмиш энергетика, транспорт ва инфратузилманинг улушига эга инвестиция фондларини қўлга киритиб, жамият ҳаётида асосий ўрин эгаллаган иқтисодий сиёсатни ўз назоратига олади, уни стратегик ресурсларга эгалик қилиш сари йўналтиради. Мисол: Украина 2020 йилда Franklin Templetonдан молиявий ёрдам олганидан сўнг, энергетика ва газ тармоқларини хусусийлаштиришга мажбур бўлди. Бу жараён Украинада аҳоли учун тарифларнинг кескин ошишига олиб келди. Ёки Аргентина 2014 ва 2020 йилларда Franklin Templeton ва бошқа қарз берувчилар билан судлашди. Жарима ва пенялар натижасида давлат бюджетидан юз миллионлаб долларлар тўлади.

Таниқли иқтисодчи ва геосиёсий таҳлилчи Жозеф Стиглиц: “Кўп ҳолларда халқаро молиявий институтлар “инвестор” ниқобида давлатлар устидан назорат ўрнатишга интилади”, – деб таъкидлайди. “Неоколониализм энди қурол эмас, молия орқали амалга оширилади”, – дейди у. Маълумки, гигант компаниянинг иштаҳаси ҳам шунга яраша бўлади. Шунинг учун UzNIF бошқаруви расман Franklin Templeton`га топширилишини Американинг геосиёсий кучларга қарши Ўзбекистонда иқтисодий фронт очиши, деб баҳолаш мумкин. Чунки АҚШ давлат департаменти, Пентагон каби муассасалар билан узвий боғлиқлиги бўлган бу компаниянинг фаолиятига фақат молиявий эмас, балки геосиёсий жиҳатдан ҳам қаралса хато бўлмайди. Россия Украинага бостириб киргач, Franklin Templeton 3 апрел куни баёнот билан чиқди:

“Россиянинг Украинага шов-шувли бостириб кириши ва бунинг оқибатидаги фожиали гуманитар инқироздан сўнг, Franklin Templeton келажакда бизнинг инвестиция қарорларимиз натижасида Россия ёки Беларусга ҳар қандай ёрдам ёки бойитишдан қочиш мажбуриятини олди. Шундай қилиб, биз Россия ёки Беларус суверен ёки корпоратив қарзига ёки давлат ва хусусий бозорлардаги акциядорлик капиталига янги сармоя киритмаймиз… Биз молиявий бозорларга таъсир қилиши мумкин бўлган воқеаларни, жумладан, санкциялар, ҳукумат ҳаракатлари ва Украинадаги воқеаларни диққат билан кузатиб борамиз”.

2025 йил март ойида эса, Владимир Путин бир гуруҳ ғарб активларини бошқарувчилари ва хедж-фондларига Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли муаллақ қолиб кетган рус қимматли қоғозларидан қутулишга рухсат берди. Бунга Россия раҳбари Дональд Трамп билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришидан бир кун олдин розилик берди. Путиннинг эълон қилинган фармонида Jane Street, GMO ва Franklin Templeton каби инвесторларга Американинг 683 Capital Partners хедж-фондига Россия компаниялари акцияларини сотишга рухсат берилгани маълум қилинди.

Franklin Templeton Хитой билан эхтиёткорликни унутмаган ҳолда алоқаларини сақламоқда. (Bloomberg News 2025 йил 5 март)

“Franklin Templeton Хитойдаги инвестиция маҳсулотларини жаҳон мижозларига таклиф қилиш имконини берадиган $500 миллионлик QDLP (Qualified Domestic Limited Partner) квотасини қўлга киритди. Бу қадам геосиёсий кескинликка қарамасдан, компаниянинг Хитой билан алоқаларини сақлаётганини кўрсатади”.

Хитой Молия Бозори Регулятори:

“Franklin Templeton каби халқаро актив бошқарувчиларини Хитой капитал бозорида чуқурроқ иштирок этишга таклиф қиламиз, агар улар миллий қонун-қоидаларга риоя қилсалар”. (CSRC расмий баёноти, 2025 йил январ)

2025 йилнинг феврал ойида Franklin Templeton Хитой регуляторидан қўшимча инвестиция лицензияси олди.

Компания шундай деди:

“Биз Хитойда узоқ муддатли шерикликка ишонамиз. Қонунларга риоя қилиш ва маҳаллий молиявий тизим билан ҳамкорлик қилиш устувор йўналишимиз бўлиб қолади”.

Franklin Templeton Европа Иттифоқи билан ESG стандартларига мос ETFлар, хусусий бозорларга кириш ва давлат компанияларини ислоҳ қилиш соҳаларида яқин ҳамкорликни давом эттирмоқда. Бу стратегиялар компаниянинг Европа бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунга кўра, Американинг Ўзбекистондаги қадамларини бошқа геосиёсий кучлар эхтиёткорлик билан кузатмоқда. Лекин Евроосиёнинг юраги бўлмиш Марказий Осиё манфаатлар тўқнашадиган минтақа экан, кучлар ўртасидаги вазият беқарор бўлиб қолаверади. Бу беқарорлик эса, Ўзбекистон халқининг тинкасини қуритишдан нарига ўтмайдиган, заррача яхшилик умид қилинмайдиган систематик жараёнки, “секин ўлим”га таслим бўлган халққина бунга рози бўлади. Шундай экан, ушбу беқарорликка чек қўйиб, барқарорлик ва хотиржамликка эришишнинг ягона йўли Рошид Халифалик Давлатини тиклаш учун жиддий қадам қўйиш лозим.

{يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ}

– “Эй иймон келтирганлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади”. (Муҳаммад:7)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

28.05.2025й

TagsFranklin Templeton
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ёшлар ўзгариш таянчидирлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмонлар билан Ғарб ўртасидаги курашнинг янги босқичи Американинг жарлик ёқасига келиб қолганидан дарак бермоқда!!

  • МАҚОЛАЛАР

    Бу жамиятда поклик жиноятми?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/