| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Германия ва унинг Америкага қарши туриши

Германия ва унинг Америкага қарши туриши

By htadmin
30.07.2017
1944
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Германия ва унинг Америкага қарши туриши

Бу қаергача боради?

Асъад Мансур қаламига мансуб

Германия канцлери Меркель 2017 йил 7-8 июл кунлари Германиянинг Гамбург шаҳрида АҚШ президенти Трамп ҳам қатнашган G20 саммитига мезбонлик қилди. Аммо Меркель саммитдан икки кун олдин АҚШ сиёсатини кескин танқид қилиб, «Биз барчамизга фойдали бўлган эҳтимолий ҳамкорликка кўз тикиб турган бир пайтда, Америка маъмурияти ушбу глобаллашувда барчага манфаат келтирувчи амалиёт борлигини кўрмаяпти. Аксинча, у ютувчилардан ҳам, ютқазувчилардан ҳам кўз юммоқда», деди. У Трамп билан саммитдан олдин учрашди, аммо саммит ўтгач, «Саммитда Германия ва Европа манфаатларини тамсил қилиши»ни билдирди, «Зиддиятларни асло яширмай, уларни номма-ном айтишини, чунки баъзи масалалардаги фикрий қарама-қаршилик муҳим эканини, аммо асосий мавзулар, жумладан, глобал иқтисодиётни ривожлантириш, молиявий бозорларни бошқариш, эркин савдо ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш каби мавзулар ўша-ўша ўзгармаслигини» таъкидлади. Меркель бу сўзлари билан Трампга янада кўпроқ босим қилди, гўё у Трампга «Агар сен биз истаётган ажойиб-яхши курашга рози бўлмайдиган бўлсанг, ҳамма нарсани фош этаман», дегандай бўлди. У «биринчи Америка», шиорига қарши, «ҳамма ютади» шиорини ўртага ташлади.

«G20» саммитининг биринчи куни охирида яна АҚШни танқид қилиб, «Бизнинг «G20» етакчиларидан аксари Париж шартномасига риоя қилишларини эълон қилдилар, аммо афсуски, Қўшма Штатлар бу шартномадан чиқиб олди», деди ва шу орқали Америкага кўпроқ босим қилсам, охир-оқибат бунга итаот қилади, дея умид қилди. Атроф-муҳитнинг ифлослашуви, глобаллашиш ва капитализмга қарши норозилик намойишлари оловига ўт қалаш ортида Германия турган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Чунки у шу орқали Американи ўзининг Париж шартномасидан чиқиш ва тижорий протекционизм¹ сиёсатини олиб бориш қарорини ўзгартиришга мажбур қилишга уринган бўлиши мумкин. Чунки Германия айни норозилик намойишларини бостиришга ва унинг кескин аланга олишини тўхтатишга қодир. Ахир, бу норозилик қатнашчилари Трамп хотинининг зиёратга ва саммитда қатнашишига тўсқинлик қилиб, Америка ташқи ишлар вазири йўлини тўсиб олишди. Меркель эса, саммит сўнггида эркин савдо қароридан мамнуният изҳор қилди, чунки бу Германия учун муҳим ҳисобланади.

Шундай қилиб, Германия Америкага қарши туришга журъат қилмоқда. Унинг Американи танқид қилиш ва унга ҳужум қилишга оид баёноти биринчи бор янграётгани йўқ. Бундан олдин ҳам немис масъулларидан журъатли баёнотлар бўлиб турган. Бу баёнотлар ортидан яқинда Қатарга тааллуқли ҳаракат ва позиция билдирилди. Масалан, Германия ташқи ишлар вазири «Трамп йўли»ни танқид қилиб, уни «хавф», дея атади ҳамда «унинг сиёсати хато», деди. Шунингдек, Германия Америкага ва унинг малайлари Миср билан Саудияга қарши Қатарни ҳимоя қилди.

Германиянинг бу қадар журъат қилишининг сабаби шуки, у Американинг заиф нуқталарини янада кўпроқ англаб ета бошлади. 2008 йилги халқаро молиявий кризис ортидан унинг давлатлараро позицияси ўз ўрнидан қалқиб, заифлашаётганини тушунди. Дарвоқе, ўшанда Германия кризис жавобгарлигини АҚШ зиммасига юклаган. Зотан, капиталистик тузумнинг айби ва бузуқлиги очилиб, Американинг Ироқ ва Афғонистонда учраган мағлубиятлари ортидан позициясига путур етди, Американинг ўзи – ғалаба қозонмаганини, бир вақтнинг ўзида икки урушга киришолмаслигини очиқ айтди. Америка вазиятни изга солиш, армияларни олиб чиқиб кетишга қарор қилиш ҳамда АҚШ ичкарисидаги дарз кетаётган вазиятни, чириб бораётган молиявий ва иқтисодий аҳволни муолажа қилиш учун Обамани ҳокимиятга олиб келди. Бироқ бу ишларда Обама муваффақиятга эришмади. Ниҳоят, босар-тусарини билмайдиган бизнесмен Трамп келди ва қандай шаклда бўлмасин, пул тўплашга уринди, гоҳ унга, гоҳ бунга ўлпон солиш билан мутакаббир шантажчилик йўлини тутди. Аммо Германия унга қарши чиқди ва сариқ чақа ҳам бермаслигини билдирди. У 2003 йилдан бери Америкага қарши туришни ўз тажрибасида бир неча бор синаб кўрди ва баъзан муваффақият ҳам қозонди.

Дарҳақиқат, Америка ва Ғарб кутмаган ҳодиса юз берди. Бу араб юртларидаги қўзғолон ва намойишлар алангаси бўлиб, АҚШни эсдан оғдириб қўя ёзди. У айни янги вазиятни ҳал этиш билан батамом ўралашиб қолди ва ҳатто – бу қўзғолонлар, хусусан, Сурия қўзғолони халқаро ҳамжамиятга қарши курашмоқда, деди, бу ҳақда президенти Обама баёнот берди. Шундай қилиб, Америка Европага қарши курашни унутиб қўйди ва Россиядан, Туркия, Эрон ва уларнинг тобеларидан ўз сиёсатини амалга оширишда фойдаланди. Бу давлатларга серсуяк гўшт ташлаб берди, буни таъмагир Европадан ёрдам сўрашмасин, деб шундай қилди. Чунки Европага қўйиб берса, Америка нуфузига рақобат қилиш ва уни четлатиб, ўрнига туриб олиш учун ҳар қандай фурсатни қўлдан бой бермайди. Шунинг учун Америка Европани изоляция қилди. Ана шунда, Европа унга қарши курашишга, ўз ўрнига эга бўлишга ҳаракат қила бошлади.

Германия ўзини Европада иқтисодий жиҳатдан қудратли давлат, деб ҳис этди ва у ердаги давлатларга ўзининг иқтисодий сиёсатларини зўрлаб тиқиштиришга қодир бўлди. Бу унга куч бағишлади ва уни ташқи сиёсатида янада катта одим ташлашга илҳомлантирди. У Украина кризисида Америкага қарши Франция билан биргаликда курашиб, ғолиб чиқишга муваффақ бўлди, яъни Америка истамаса-да, Россия билан Минск битимини имзолади. Греция кризисида ҳам, АҚШнинг Грецияга нисбатан босим қилиш талабларига рози бўлмай, бу босимларни енгиллаштирди.

Британия Европа Иттифоқидан чиқишга қарор қилганда, Германия аввалда Иттифоқ парчаланишидан чўчиб, бунга нисбатан ғазаб изҳор қилди. Бироқ айни зарбага чап берди ва Франция-Германия пойдеворини мустаҳкамлашга ҳаракат қила бошлади. Трамп Евроиттифоқни тарқатиш кераклиги ва НАТОнинг Ғарб оламини ҳимоя қилиш жавобгарлигидан воз кечиши лозимлиги ҳақида аҳмоқона баёнотлар билан ҳужумлар олиб борди. Бу баёнотлар Германияга қўл келиб, Евроиттифоқнинг жипслашишига хизмат қилди. Чунки Иттифоққа аъзо давлатлар унинг парчаланиши ўзларига эмас, фақат Америкага фойда келтиришини англаб етдилар. Бу эса, парчаланиш хавфини бир мунча озайтирди, натижада АҚШнинг трампча сиёсати ўз бошига бало бўлди.

Шу ерда, Германия ўзининг халқаро йирик давлат мавқеига қайтиш учун ҳимматини қайрашга киришди ва шу орқали ўзининг ҳам ички, ҳам ташқи вазиятини ўнглаб олишни кўзлади. Айниқса, Германиядаги ҳокимият ва мухолафатни тамсил этувчи иккала партия ҳам айни сиёсатга, яъни АҚШга қарши курашиб, юртни халқаро йирик давлатга айлантириш сиёсатига рози бўлишди, иккаласи ҳам ҳукумат коалициясига шерик бўлишди. Агар сентябрда бўлиб ўтадиган сайловларда ҳам мана шундай ҳолатда давом этсалар, албатта Германияни йирик давлат даражасига олиб чиқиш сари суръат билан қадам ташлайдилар. Зотан, бу вазиятда уларнинг қаршисида ҳеч қандай мухолиф ҳам йўқ.

Трамп «Америка биринчи», деган сиёсатни қабул қилди. Шунда Германия «Американинг Ғарбга етакчилик қилиш»дан воз кечганини билдирди. Дарҳақиқат, бу «ака» кичик «ука»ларни ҳимоя қилиш ва ғамхўрлик кўрсатишдан воз кечди, ҳатто ўзи ҳам шу укалар қаторига тушиб олиб, улар билан ёвлашди, улардан пул талаб қилиб, барча харажатларни қоплашга ожизлик қилаётганини очиқ айтмоқда. Бу эса Американинг заифлигини, «ука»ларига сарфлаган пулини ўрнини тўлдиролмай қолганини англатади! Германия айни вазиятдан фойдаланиб қолди ва канцлери оғзидан «Германиянинг европаликларга жавобгарликни ўз зиммасига олишини, уларнинг келажак ва тақдирларини белгилашини, ўз жавобгарлигини ортга улоқтириб, ундан воз кечган Америкага қайтиб суянмаслигини» билдирди.

Германия Европа сиёсатини чизди. Ҳозир уни мустаҳкамлаб, ўзидаги борки имкониятини Америка вазиятидан фойдаланиб қолишга сарфламоқда. Шунингдек, имкониятларини тухумдан қолган товуққа айланган Британия аҳволидан ҳам, Америка ортидан эргашиб, ахмоқона сиёсат олиб бораётган, унинг заиф нуқталарини англаб, улардан фойдаланишга уринмаётган Россия аҳволидан ҳам, Франция вазиятидан ҳам фойдаланишга сарфламоқда! Аслида, Германия ўз сиёсатини Франция билан бирга чизди, биргаликда давлатлараро савияда кучайишни истади. Франциянинг унга кўпроқ муҳтожлигини, бирга Европа ҳарбий қудратини бино этишни истаётганини тушунди.

Гарчи Германия Америкага қарши курашаётганини англаса-да, бироқ ўзининг ҳарбий ва сиёсий ҳажми унинг сиёсий ва ҳарбий ҳажмига тенг эмаслигини ҳам тушунади. Шунинг учун у билан буткул ипларни узиб юбормасликни ҳам қаттиқ истайди. Чунки Германия билан АҚШ ўртасида хамон хавфсизлик ва разведкага оид муносабатлар мавжуд. Шу ерда ҳам Германия айни муносабатларни ўз фойдаси томон ўзгартиришга ҳаракат қилди. Шунингдек, ўртада иқтисодий алоқалар ҳам мавжуд ва савдо баланси Германия фойдасига оғмоқда. Шунинг учун яқиндаги «G20» саммитида Германия эркин савдо сиёсатини сақлаб қолишга ва Трампнинг протекционизм даъватига қарши курашишга қаттиқ турди. Бу борада бошқа давлатлар билан муваффақият қозонди ва Американи протекционизм масаласида итоат қилишга мажбур қилди. Бироқ Американинг Париж шартномасидан чиқиб олиш қарорини ўзгартиришга кўндиролмади.

Шунинг учун халқаро устунлик бобида, АҚШнинг чекиниши ҳисобига Германиянинг маълум салмоқли қадамлар ташлашининг эҳтимоли бор. Хусусан, ҳозир Германия-Европа ҳарбий қудратини бино этишга аҳамият қарата бошлаган бир пайтда бунинг эҳтимоли кўпроқдир.

Аммо Германиянинг биринчи давлат сифатида халқаро мавқедаги бўшлиқни тўлдиришига келсак, бу қийин нарса, яқин вақт ичида амалга ошмайди. Аммо унда халқаро йирик давлатга айланиш ва йирик давлатлар ўртасида ярим улушга эга бўлиш имконияти бор. Яъни ҳеч бир давлат биринчи давлат бўлишга, йирик давлатлар ўртасида ярим улушга эга бўлишга битта ўзи қодир бўлолмайди. Бу худди иккинчи жаҳон урушидан олдин юз берган ҳолатга ўхшайди. Аммо биринчи давлат сифатида халқаро мавқедаги бўшлиқни тўлдирувчи давлатга келсак, у Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир.

¹ Давлатнинг ташқи савдода импорт товарларни олиб кирилишини вақтинча чеклашга ва бир хил турдаги маҳаллий товарлар ва хизматларни қўллаб-қувватлашга, шу орқали ялпи миллий даромад ўсишини ва аҳолининг иш билан таъминлашни ошириш… ва ҳоказоларга қаратилган ташқи сиёсати.

Роя газетасининг 2017 йил 12 июл чоршанба кунги 138-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Човушўғли ўзининг режими каби Шом қўзғолонини алдаб, унга тузоқ қўймоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Козимийнинг Ироқ халқига берган ваъдалари сохта ва саробдан бошқа нарса эмас

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистондаги умматни яхши кўрадими?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • 04.06.2026

    Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • 02.06.2026

    Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/