| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистондаги умматни яхши кўрадими?

Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистондаги умматни яхши кўрадими?

By htadmin
25.11.2016
1902
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистондаги умматни яхши кўрадими?

Шу юртнинг хар бир фуқароси сифатида мактабда таълим олдик ва мактабни тугатгач хатто баъзиларимиз харбий хизматни ўтадик ёки ўтамадик, баъзиларимиз Олий ўқув юртига имтихон топшириб талабаликка қабул қилиндик. Буларни нима учун айтябман, сабаби юқоридаги ишлар бўйича давлат хужжатларига эга бўлган кишини одатда анчайин хаётий тажрибаларни эгаллаган ва инсонларга яшаш тарзи хақида маслаҳатлар бериб ўзига эргаштира оладиган деб биламиз. Аслидачи?  Азиз устозларим бизларнинг сўзларимиздан хафа бўлмай тўғри қабул қиласизлар деган умиддамиз. Мактабдаги ўрта таълимни тугатганлик тўғрисидаги, харбий билимларни эгаллаганлик хақидаги ва маълум бир мутахасисликка эгалик борасидаги давлат берган хужжатларга эришдик, лекин биз учун энг керакли бўлган:

Бу дунёга нима учун келганимизни, хаётда қандай яшасак қалбларимиз хотиржам бўлиб яшашимизни, яхшилик ила ёмонликни, хақиқат билан нохақликни, зулм ва адолатни қандай ажратишимизни, бажаришимиз шарт бўлган амаллар ва қайтарилган амалларни англай олишимиз учун амаллар ўлчовини, яна энг муҳимларидан бири бўлган дўст ва душманларимиз кимлардан иборатлиги ва уларни қандай таниб олишимизни… ўрганолмадик, буларни нима учун ўрганолмадик?

Балки сизларга устозларимизга нисбатан қилаётган бу таъналаримиз нотабиий кўриниши мумкин, лекин аҳамият беринг, буларни билмаган инсон бу хаётда яшаб кетиши учун етарли билимга эга бўлган инсон деб эътибор қилинадими?  Мисол учун хаётни жанг майдони деб биладиган бўлсак, юқоридагилар биз учун қурол вазифасини бажармайдими? Юқоридаги каби саволларга жавоб топа олмайдиган инсон жанг майдонига қуролсиз кириши билан баробар бўлиб қолмаяптими? Хаёт деган жанг майдонига аскарларни қуролсиз чиқариш мағлуб бўлишдан ташқари кечириб бўлмас жиноят хисобланмайдими? Аслида айб устозларда ҳам эмас.

Ўзбекистонда таълим сиёсатига худди муаммосиз, барча ишлари жойида бўлган сохалар каби эътибор қилинади. Хатто таърифларга қараганда ўзбекистондаги таълим даражаси юксак поғоналарга кўтарилиб, “чўққиларни махф” этаётганлиги айтилади. Савол туғилади, юқоридаги таърифларни бераётганлар қандай меъёрларга асосан бундай бахоларни беришади?

Таълим соҳасининг асл вазифаси жамиятга, мустақил фикрларига эга бўлган уйғоқ инсонларни етказиб беришдан иборат эмасми? Яъни таълим дастуридаги белгиланган билимга эга бўлган шахсларнинг (маълум маънода имконияти чекланганлардан ташқари)  хар бири мустақил равишда жамиятдаги ўз ўрнига эга бўла олиши ва хаётдаги муаммоларга ўзи ечим топа олиши керак бўлади. Булар учун эса, инсонлардан биз айтиб ўтгандек билиши шарт бўлган дунё хаёти хақидаги билимларга эга бўлишларини талаб қилади. Агар бизнинг жамиятимиздаги инсонлар бу билимларга эга бўлишса, давлатимизнинг юксаклик сари тўғри қадам қўйишига сабаб бўлмайдими?

Хар бир давлат ҳукумати шу давлатнинг юксаклик сари қадам қўйишини, жамиятидаги инсонлар тўғри фикрларга эга бўлишини хоҳлайди. Агар ҳукумат вакиллари бундан бошқа нарсаларни хоҳлашса, яъни юксакликни хоҳлашмаса ва жамиятдаги инсонларнинг дунё хақидаги фикрлари тўғри бўлишини хоҳлашмаса у ҳукумат вакиллари тубан инсонлар ёки шу давлат уммати учун хоин хисобланишади.

Демак, давлатларнинг тўғри юксалиши учун шу жамиятдаги инсонлар дунё хаёти тўғрисида тўғри фикрларга эга бўлишлари керак. Яъни оддийгина қилиб айтганда, бу дегани, юқоридаги бизларни ўйлантирган, ўргана олмаганларимизга жавоб бера олишлари лозимдир. Эътибор берсангиз бу нарсалар инсонлар учун жуда зарур эканлигини, бу билимларга эга бўлганлар яшаш жараёнида дуч келган муаммоларга осонликча ечим топа олишларини англаб етасиз. Чунки бу билимларга эга бўлиш натижасида инсонлар дунё хаёти нима? – деган саволга шундай жавоб топадики, дунё хаётини тиниқ тасаввур қилиб оласиз.

Бунга мисол қилиб айтадиган бўлсак: акангиз билан хар хил мевали нок, олма, ўрик, шафтоли дарахтлари ўсган боғга бордингиз, мевалар кўзингизни ўйнатадиган, жуда чиройли  бўлиб пишган. Уларнинг кўринишидан жуда маззали эканлигини билиш қийин эмас. Ва яна бу боғда сиз ўзингизнинг яқин инсонларингизни учратдингиз. Энди сизни ўйлантираётган нарса, бу боғ кимники?  Боғдаги мевалардан узиб олиб еса бўладими? Бу ерда менинг яқинларим нима қилишяпти? шу каби саволларга жавобнинг сизда йўқлигидир. Шу вақт акангиз бу боғ амакингизнинг боғи эканлигини айтди.

Аҳамият беринг, шу гап билан сиз барча саволларингизга жавоб топишингиз мумкин. Лекин сизнинг барча саволларингизга жавоб бера оладиган ўша гап гапирилмаса-чи?! Сиз у ерда нима қилишингизни била олмай, акангиз сизни қаерга бошласа ўша ерга бориб, нима қилишни буюрса шу ишни қилиб, акангизга етакланиб юраверасиз. Сизнинг саволларингизга жавоб бера олган ўша гапдан кейин ўзингиз эркин, бемалол ҳаракатланланишни бошладингиз. Бу дегани, ўзингизнинг қарорингиз билан хоҳишингизга мувофиқ ҳаракат қилябсиз деганидир. Яъни оддий қилиб айтганда энди нималарни қила оласизу, нималарни қила олмайсиз? Мана шу саволларга жавоб топдингиз.

Юқоридаги дунё хаёти хақидаги билимларга эга бўлмаганлигимиз, бизларни кимларгадир эргашиб юрадиган, ўз яшаш тарзимизни кимларнингдир фикри асосида режалаштирадиган қилиб қўйди. Бизларни бировларга етакланмайдиган ва юксаклик сари қадам ташлашимизга сабаб бўладиган билимларга эга бўлишимиз учун таълим дастурлари ишлаб чиқиб, назорат қиладиган ҳукуматимиз, бизларни қандай инсон қилиб тарбиялаш учун харакат қиляпти? Хатто ўз яшаш тарзимизни ҳам режалаштира олмай, бошқаларга эргашадиган қилибми? Ёки мустақил фикрларга эга бўладиган, яшаш тарзимизни ўзимиз бошқара оладиган қилибми?

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ

06.12.2014й.

0
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ғазо аҳлига ёрдам бериш баъзи мусулмонларга эмас, балки уларнинг барчасига фарздир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Франция ўз илмонийлиги ва эркинликларини этиклари билан тепалаб ташламоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    АҚШ Афғонистондаги уруш жиноятларини қайта содир этмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/