| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

  • ФАЛАСТИН АСИРАЛАРИ – УММАТ ВИЖДОНИ УЧУН ОҒИР ИМТИҲОН!

  • 1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Гренландия ороли ва Трансатлантик алоқалар

Гренландия ороли ва Трансатлантик алоқалар

By htadmin
16.02.2026
283
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Гренландия ороли ва Трансатлантик алоқалар

Гренландия ороли ҳеч қачон ернинг энг чекка шимолидаги шунчаки сукунатга чўмган муз қатлами бўлмаган. Аксинча, у доимо буюк давлатлар ўртасидаги «катта ўйин» марказида бўлиб келган. Бугун АҚШ президенти Трамп ўтган асрдан бери давом этиб келаётган интилишларни яна кун тартибига олиб чиқиб, қутб сукунатини сиёсий шовқин ва иродалар тўқнашуви саҳнасига айлантирмоқда. Давос келишувлари, Хитойнинг кўз олайтиришлари ва «кўҳна қитъа» Европанинг заифлиги манзарасида шундай савол туғилади: Гренландия Дания васийлигидан чиқиб, Американинг навбатдаги штатига айланиш арафасида турибдими, ёки у келаётган янги «совуқ уруш» майдонига айланадими?

Трамп 2026 йил 22 январ куни Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида НАТО бош котиби Марк Рютте билан Гренландия ороли ва бутун Арктика минтақаси бўйича «доиравий келишув»га эришилганини маълум қилди. Европа томони ушбу масала юзасидан ён беришга мойиллик билдирганидан кейин эса, «хайрихоҳлик ишораси» сифатида 1 февралдан Европа давлатларига нисбатан жорий этилиши режалаштирилган қўшимча божларни бекор қилишини эълон қилди.

Зиддиятнинг моҳиятини тўлиқ англаш учун мазкур оролга доир айрим муҳим маълумотларга тўхталиб ўтиш лозим. Гренландия дунёдаги энг катта орол бўлиб, ҳудудининг қарийб 80 фоизини қор қоплами ва музликлар ташкил этади. Муздан холи қисмининг майдони тахминан Швеция ҳудудига тенг бўлса-да, ерларнинг жуда оз қисмигина деҳқончилик учун яроқли ҳисобланади.

  • Умумий майдони: 2 166 086 км²;
  • Муз қатлами ва ички музликлар майдони: 1 755 637 км²;
  • Муздан холи ҳудуд: 410 449 км²;
  • Қирғоқ чизиғи узунлиги: 44 087 км;
  • Аҳолиси тахминан 56 500 кишини ташкил этади. Уларнинг учдан бир қисми (19 900 киши) пойтахт Нуукда истиқомат қилади.

АҚШнинг Гренландияга бўлган қизиқиши XIX асрдан бошланган. Америка 1917 йилда Данияга қарашли Вест-Индия оролларини сотиб олгани каби, Гренландияни ҳам Даниядан сотиб олиш масаласини бир неча бор кўтарган. Бу мавзу Америка сиёсий доираларида турли даврларда, хусусан 1867, 1910, 1946, 1955, 2019 ва 2025 йилларда алоҳида эътибор маркази бўлди. Оролни қўлга киритиш ғоясини қатор юқори лавозимли шахслар илгари сурган. Жумладан, давлат котиблари Уильям Сьюард ва Жеймс Бирнс, вице-президент Нельсон Рокфеллер ва ниҳоят президент Дональд Трамп. Трамп ўзининг биринчи президентлик даврида, 2019 йилда мазкур масалани кўтарган эди; 2024 йилги сайловлардан сўнг эса АҚШ таъсирини мустаҳкамлаш мақсадида уни яна кун тартибига қайтарди.

Масала фақатгина яқинда аниқланган маъданлар ва нефть захиралари билан боғлиқ эмас. Балки Трамп маъмурияти АҚШ миллий хавфсизлигининг ажралмас ва ҳаётий таркибий қисми деб ҳисоблайдиган Гренландиянинг стратегик географик жойлашуви билан ҳам чамбарчас боғлиқ.

Американинг мазкур орол билан муносабатларини тўғри англаш учун, аввало, йиллар давомида шаклланган ва мустаҳкамланган ҳарбий ҳамкорликка назар ташлаш лозим. Бу ҳамкорлик Питуффик (Туле) ҳарбий базаси ҳамда эрта огоҳлантириш радарларида намоён бўлади. Ушбу муносабатларнинг илдизи 1941 йилга бориб тақалади. Ана шу йили нацистлар ҳужуми хавфи туфайли «Туле-1» келишуви асосида Гренландияни ҳимоя қилиш мақсадида Америкага ҳарбий ваколат берилган эди. Ўтган асрнинг эллигинчи йилларига келиб бу жараён янада чуқурлашди: орол ядро қуроллари билан жиҳозланган ҳаво мудофаа тизимлари жойлаштирилган стратегик таянч нуқтага айланди. Натижада Америка мазкур ҳудуднинг қуруқлик, ҳаво ва денгиз йўналишларида деярли чекланмаган ҳаракат эркинлигига эга бўлди.

1951 йил 27 апрелда АҚШ билан «Туле-1» келишуви имзоланди. Мазкур келишув НАТО доирасида Данияга Гренландияни ҳимоя қилишда ёрдам бериш мақсадида тузилган эди. Шу асосда Нарсарсуакдаги ҳарбий-ҳаво базаси Дания ва АҚШ қўшинлари учун қўшма база мақомига ўтказилди. 1953 йил охирида эса АҚШ Кангерлуссуакдаги армия базасидан 140 км масофада метеорология станциясини барпо этди. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу иншоот Даниянинг хабари ва рухсатисиз қурилган. 1954 йил 15 март куни Туле ҳаво базасини кенгайтириш ишлари бошланди; мазкур жараён доирасида ядровий қуроллар билан жиҳозланган янги авлод ҳаво мудофаа тизимини жойлаштириш ҳам кўзда тутилган эди.

2008 йил 25 ноябр куни Гренландияда мухторият тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказилди ва аҳолининг салмоқли қисми – 75,5 фоизи кенгайтирилган мухторият учун овоз берди. Мазкур қонун келгусида Даниядан тўлиқ мустақил бўлиш сари ташланган қадам сифатида баҳоланади. 2009 йил 21 июндан кенгайтирилган мухторият тўғрисидаги келишув расман кучга кирди. Унга кўра, фақат ташқи сиёсат ва мудофаа соҳалари Дания ихтиёрида қолган бўлса, Гренландия ҳукумати полиция, адлия ҳамда қирғоқларни қўриқлаш каби қатор асосий вазифаларни ўз зиммасига олди. Хусусан, денгиз таъминотига дахлдор ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

  • Гренландия ҳукумати ташқи алоқаларини белгилаш ва юритишда кенгроқ мустақил ваколатларга эга бўлади;
  • Ташқи сиёсатнинг қатор йўналишлари энди Дания сиёсатига бевосита боғланмайди;
  • Қирғоқларни ҳарбий-хавфсизлик нуқтаи назаридан назорат қилиш ваколати Гренландия ҳукумати ихтиёрига ўтади.

Мазкур чора-тадбирлар оролнинг Дания билан боғлиқлигини сезиларли даражада сусайтириб, минтақани «янги стратегик ҳудуд» деб баҳолаган Хитой каби бошқа кучларни ҳам фаол равишда жалб этди. Хитой илмий тадқиқотлар ниқоби остида Арктикадаги халқаро қоидаларни шакллантиришга интилмоқда. Мутахассислар буни узоқ муддатли хавфсизлик манфаатларини яширишга хизмат қиладиган «парда» сифатида баҳоламоқда.

  • Берлинда фаолият юритувчи Хитой тадқиқотлари бўйича Меркатор институти (MERICS) таҳлилчиси Елена Легарда бу масалага муносабат билдириб, бундай деди: «Хитойнинг иқтисодий манфаатларини унинг стратегик ёки хавфсизлик манфаатларидан ажратиб кўрсатиш жуда қийин. Чунки бу манфаатларнинг барчаси ўзаро узвий боғланган»;
  • Хельсинкидаги Финляндия Миллий мудофаа университети доценти Матти Пуранен бу ҳақда шундай деди: «Улар дастлаб иқтисодий, илмий ва дипломатик воситалар орқали минтақага кириб бориб, кейинчалик ана шу манфаатларни ҳимоя қилиш баҳонаси остида минтақада ҳарбий таъсирларини кенгайтириш зарурлигини даъво қилишлари мумкин».

Хитойнинг интилишлари билан бир қаторда, Россия атом муз ёрар кемаларнинг энг йирик флотига эгалиги туфайли Арктикада ҳукмрон қутбий ўйинчи сифатида майдонга чиқмоқда. Трамп маъмурияти бу ҳолатни тўғридан-тўғри таҳдид сифатида баҳолайди. Бу эса Гренландия устидан назорат ўрнатишни Арктикадаги Россия ҳукмронлигини синдириш учун ҳарбий заруратга айлантирмоқда.

Демак, масаланинг туб моҳияти Трампнинг куч орқали таъсир ўтказиб, гегемонликни мустаҳкамлаш стратегиясига бориб тақалади. Агар у бугунги айрим ён беришларни вақтинчалик, тактик мақсадлар доирасида қабул қилаётган бўлса, демак, у кейинги босқичда Европа Иттифоқининг заиф нуқталаридан фойдаланиб, тўлиқ назорат ўрнатишни режалаштирмоқда. Зотан, Иттифоқнинг мустақил мудофаа қобилияти нечоғли ожиз эканини Украина тажрибаси ҳам исботлади. АҚШнинг ўзида эса 2026 йил ноябр ойида Конгресс учун бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар яқинлашаётган бир пайтда, Трамп ўз сайловчиларини руҳлантириш учун кўзга кўринадиган муҳим «ғалабалар»га муҳтож. Унинг тарафдорлари эса ўз етакчисини Американинг мутлақ қудратини қайта тиклаётган, тарихий «келишувлар устаси» сифатида кўришдан мамнун бўлишади.

Хулоса шуки, афтидан, Гренландия энди шунчаки бир орол эмас, балки халқаро кучлар мувозанатини белгилайдиган мезонга айланиб бормоқда. Агар Трамп ўз қарашларини мажбурлаб ўтказишга муваффақ бўлса, бу нафақат минтақанинг географиясини ўзгартиради, балки анъанавий трансатлантик ҳамкорлик даври якунланганини, Шимол бойликлари ва ўтиш йўллари устидан эса Америка гегемонлиги даври бошланганини расман билдиради.

Роя газетаси сайтидан олинди

 

TagsГренландия ороли ва Трансатлантик алоқалар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўша сутни Аллоҳ бермаса, қаердан келар эди?! Мен ўша боланинг онасиман – мен розиман!

  • МАҚОЛАЛАР

    Даъватни ёйиш ва сунъий интеллект

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон хукуматининг Исломга қарши курашида сарой олимлари жонбозлик кўрсатмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 31.05.2026

    Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • 31.05.2026

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • 31.05.2026

    ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 31.05.2026

    ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • 31.05.2026

    ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/